язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Электрон тижорат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2020 й. ПҚ-4699-сон "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2020 й.

N ПҚ-4699



РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА

ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ КЕНГ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, шу жумладан ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш, молиявий-хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал шакллантириш;

2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда интеграция қилиш, давлат маълумотлар базаларидаги ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш;

дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш орқали "рақамли тадбиркорлик"ни ривожлантириш, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш;

таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқтисодиёт учун зарур бўлган рақамли билимларнинг даражасини ошириш, таълим инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, "Беш ташаббус" лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказларини очиш.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик):

рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади;

рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг лойиҳалари ва техник ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) крипто-активлар ва блокчейн технологиясини жорий этиш бўйича ваколатлар сақлаб қолинсин.


3. Вазирлик ҳузурида қуйидагилар:

а) "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электрон ҳукуматни ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш;

электрон ҳукумат соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш;

б) "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаси ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришга рақамлаштириш жараёнларининг таъсирини баҳолаш;

экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида янги йўналишлар ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали уларни давлат органлари ва ташкилотларида кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиётнинг турли тармоқларида "ақлли" ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи технологияларни жорий этишнинг концептуал ва услубий асосини шакллантириш.


4. Вазирлик марказий аппарати тузилмасида:

аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилсин;

Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган вазир ўринбосари лавозимини киритиш ва бошқармаларни ташкил қилиш Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Агентликнинг:

"Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улушини (кейинги ўринларда - Ягона интегратор) Вазирликка беғараз асосда ўтказиб бериш;

Вазирлик ташкилий тузилмасидаги хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акция пакетларини (улушларини) Вазирликка ўтказиб бериш;

Агентлик қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонасининг ахборот тизимлари ва бошқа аппарат-дастурий комплексларини бир ҳафта муддатда Вазирлик ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасига беғараз асосда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


8. Қуйидагилар:

"Электрон ҳукумат" тизимининг архитектураси 4-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 5-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 6-иловага мувофиқ;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 8-иловага мувофиқ;

2020-2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича "Йўл харитаси" 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ушбу қарор билан тасдиқланган лойиҳалар рўйхатига аниқлик киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида (кейинги ўринларда - Жамғарма) электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақам очилсин.

Жамғарма махсус ҳисоб рақамининг даромад манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизи;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи, шунингдек, Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Белгилансинки, абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлов, маблағларнинг тегишли қисми Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, бошқа олувчилар орасида маблағларнинг қолган қисмидан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда тақсимланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.


10. Белгилаб қўйилсинки:

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, интеграция қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича умумий қиймати 1 миллиард сўмгача бўлган битта шартнома доирасида танловларни фақат Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари ўртасида ўтказиш ҳуқуқига эга;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ишлатиладиган барча ахборот тизимлари ва ресурсларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги фақат "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади.


11. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари томонидан оммавий молиялаштириш (краудфандинг) ва опцион-шартномаларни тузиш тартибини белгилаш бўйича таклиф киритсин.


12. "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси Ягона интегратор билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган Электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимини ишлаб чиқсин.


13. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига эгалик қилиш, уни юритиш ва бошқариш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

Агентлик бир ой муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг унга тегишли барча мол-мулк ва асбоб-ускуналари билан биргаликда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда топширилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартибини белгиласин.

Вазирлик 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3549-сон қарори 4-банди, шунингдек, қарорга 2-4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлик манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-4699-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси" МЧЖ

"Ўзбектелеком" АК

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Давлат фельдъегерлик хизмати

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

"Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" ДУК

"Электромагнит мослашув маркази" ДУК

"Ўзбекистон почтаси" АЖ

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ

Тошкент шаҳридаги Инха университети

"Ўзбекистон

телекоммуникация

тармоқларини

бошқариш республика

маркази" ДУК

АТБ "Алоқабанк

"Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази"ДМ

Тошкент шаҳридаги Амити университети

"Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" ДМ


"O`zimpeksaloqa" МЧЖ

"Республика махсус алоқа боғламаси" ДУК

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб


"UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ

"ALSKOM" АЖ СК

"ALOQALOYIHA" ДУК


"UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" ДУК






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-4699-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

 


























Маслаҳатчилар

2





Ҳайъат


ВАЗИР


Вазир ёрдамчиси








































































Вазирнинг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари





Вазирнинг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари


Вазирнинг инвестициялар ва молия масалалари бўйича ўринбосари






















































Электрон ҳукуматни ривожлантириш бошқармаси

13



Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси

14




Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси

15




Иқтисодиёт ва тарифлар бошқармаси

7




























































Электрон ҳукумат инфратузилмасини ривожлантириш бўлими 3



Иқтисодиёт тармоқларини рақамли ривожлантириш бўлими

4






Телекоммуникация тармоқларини истиқболли ривожлантириш бўлими

4






Иқтисодий прогнозлаштириш ва тарифлар бўлими

3








































































Давлат ахборот тизимларини ривожлантириш бўлими

3



Рақамли индустрияни ривожлантириш бўлими

3






Мультисервис тармоқлари бўлими

4






Бюджетни режалаштириш ва молиялаштириш бўлими

3








































































Электрон давлат хизматларини ривожлантириш бўлими

3



Интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўлими

3






Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение бўлими

3





















Инвестициялар ва молиявий назорат бошқармаси

4

















































Ҳудудларни рақамли ривожлантириш

бўлими

3



Банк ва молия хизматларини рақамли ривожлантириш бўлими

3






Мобиль алоқа бўлими

3






































Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

3












































Рақамли стратегик ривожлантириш бошқармаси

6




Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси хизмати

1























































Почта алоқаси хизматлари ва логистикасини ривожлантириш бўлими


3
































"Рақамли Ўзбекистон" дастурини мувофиқ-лаштириш бўлими

3




Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

4
























































































Рақамли иқтисодиёт соҳасида тадқиқотлар сектори

2




Ҳудудий бошқармалар
































































Вазирнинг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари


Вазирнинг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари



Ташкилий назорат бошқармаси

14











































Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

4




Аграр соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси

10





Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

3





























































Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлими

4






Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўлими

5





Назорат ва ижро интизоми бўлими

4



































































Махсус ишлар бўлими

3






Сув хўжалигини рақамлаштириш бўлими

4





Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

3



































































"Хавфсиз шаҳар" комплексини ривожлантириш бўлими

4




Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси

9





Моддий-техник таъминот ва қурилиш бўлими

3















































Халқаро алоқалар бўлими

3













Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими

3



















Котибият























Таълим муассасалари билан ҳамкорлик бўлими

3





































Девонхона



































Юридик бўлим

3





































Хизмат кўрсатувчи персонал



































Кадрлар бўлими

3





































Техник персонал



































Бухгалтерия

2











































Марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий бошқарув ходимлари сони - 144 нафар.

Ёрдамчи персонал ходимлари сони амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-4699-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ тузилмаси











Бошлиқ

























































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари - телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўлими бошлиғи









Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўлими

2































































Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўлими

2-3




Ҳудудий бошқармаларнинг умумий иш ўринлари сони - 96 нафар.

Жумладан:

Сирдарё, Хоразм вилоятлари бўйича 6 нафар;      қолган ҳудудларда 7 нафардан..

























































































Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари










































Вилоят электромагнит мослашув хизмати



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети филиали*
































Вилоят махсус алоқа боғламаси


























































"Ўзбекистон почтаси" АЖ филиали



Вилоят радиотелеузатиш маркази


































Фельдъегерлик хизматининг вилоят бўлинмаси






















































































"Ўзбектелеком" АК филиали


































































































 

*) Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида фаолият юритади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-4699-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг

АРХИТЕКТУРАСИ







Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари


































^

















































































V








V








V








Веб-сайтлар


Ягона интерактив давлат хизматлари портали


Давлат хизматлари марказлари













^









^









^





































































































V















V









Жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базаси


Идентификациялашнинг ягона тизими


Калитларни рўйхатдан ўтказиш марказлари










































Маълумотнома ва классификаторлар маълумотлар базаси


Идоралараро интеграция платформаси


Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг























^

























































































V

















Ахборот тизимларининг мажмуи







































Соғлиқни сақлаш


Ишга жойлаштириш


Бизнес и предприятия









































Адлия


Солиқлар


Давлат харидлари ва аукционлар









































Таълим, маданият, санъат ва спорт


Мудофаа ва хавфсизлик


Ташқи савдо









































Транспорт


Аҳоли


Давлат бошқаруви ва архив









































Ижтимоий ҳимоя


Электрон тўловлар


Бюджет









































Қурилиш


Қишлоқ ва сув хўжалиги


Табиат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш









































Ер участкалари ва кўчмас мулк


Уй-жой коммунал хўжалиги


Халқаро муносабатлар ва туризм









































Аккредитация ва сертификация


Геология ва ер қаъридан фойдаланиш


Илм-фан ва интеллектуал мулк








































Телекоммуникация инфратузилмаси



















  




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги

ПҚ-4699-сон қарорига

5-ИЛОВА



2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада

ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар

РЎЙХАТИ

<

Т/р

Ташкилот ва лойиҳалар

номланиши

Лойиҳалар сони

Амалга ошириш

механизми

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбаи

Жами:

104



I. ВАЗИРЛИКЛАР

1

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2


1.1

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва келгусида прогнозлаш учун давлат органларидан маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил июль - сентябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Интеграциялашган ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил октябрь -ноябрь

3.Интеграциялашган ахборот тизимини яратиш ва синов тарзида ишга тушириш.

2020 йил декабрь - 2021 йил июнь

4. Интеграциялашган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш ва идораларда ундан фойдаланишни ташкил этиш.

2021 йил июль - сентябрь

1.2

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта ишлашга мўлжалланган интеграциялашган "Тадбиркор" ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

Халқаро молия институтлари грантлари

2. Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ва лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил июль - август

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва синов тарзида ишга тушириш.

2020 йил сентябрь - декабрь

2

Молия вазирлиги

6


2.1

Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари, шахсий ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши нархи, сони ва жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган веб-портални ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь - август

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Веб-портални ишлаб чиқиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил сентябрь - декабрь

3. Веб-портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2021 йил январь - март


2.2

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестрини ўз ичига олган ахборот тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил июль - август

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2020 йил сентябрь - 2021 йил сентябрь

2.3

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Пенсия" дастурий таъминотини функционал кенгайтириш орқали Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини яратиш.


1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

июнь - август

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. "Пенсия" дастурий таъминотини функционал кенгайтириш.

2020 йил сентябрь - 2021 йил февраль

3. Ахборот тизимини синов режимида ишга тушириш ва камчиликларни бартараф этиш.

2021 йил март - июнь

2.4

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ҳисобини юритишга мўлжалланган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"ни жорий этиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларга асосан Ягона реестрни ишлаб чиқишни якунлаш.

2020 йил июнь

Халқаро молия институтлари грантлари

2. Ягона реестрни синов тарзида Сирдарё ҳудудида жорий этиш.

2020 йил июль - октябрь

3. Ягона реестрни тўлақонли тарзда амалиётга жорий этиш.

2020 йил ноябрь - декабрь

2.5

Давлат бюджети ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартларга мослаш мақсадида "Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими"ни такомиллаштириш.


1. Ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь - июль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Ахборот тизимини такомиллаштириш.

2020 йил август - 2021 йил март

2.6

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг халқаро стандартларига ўтиш мақсадида "УзАСБО" дастурий таъминотини такомиллаштириш.


1. Дастурий таъминотни такомиллаштириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь - июль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Дастурий таъминотни такомиллаштириш.

2020 йил август - 2021 йил март

3

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1


3.1

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий этиш, ривожлантириш ва модернизация қилиш, техник ва дастурий таъминот воситалари билан жиҳозлаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь - июль

Халқаро молия институтлари кредит маблағлари, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш.

2020 йил август - октябрь

3. Аппарат-дастурий таъминотни модернизация қилиш.

2020 йил ноябрь - 2021 йил март

4. Аппарат-дастурий таъминотни тўлиқ жорий этиш.

2021 йил апрель - 2022 йил ноябрь

4

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

6


4.1

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида диспетчерликни автоматлаштириш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил май - июнь

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2. Лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2021 йил июль - сентябрь

3. Тизимни ишлаб чиқиш, синов тарзида ишга тушириш, камчиликларни бартараф этиш ва жорий этиш.

2021 йил октябрь - 2022 йил июнь

4.2

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари юзасидан мурожаатларни қабул қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича ягона ахборот тизимини яратиш.


1. Ягона ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь - август

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2. Ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2020 йил сентябрь - 2021 йил март

4.3

Сув таъминоти ҳамда канализация объект-ларининг геоахборот тизимини шакллантириш.


1. "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида лойиҳани синов тарзида амалга ошириш.

2020 йил июнь - 2021 йил июнь

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2. Ахборот тизимини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий этиш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июль - сентябрь

3. Геоахборот тизимини тасдиқланган режа-жадвалга асосан босқичма-босқич жорий этиш.

2021 йил октябрь - 2022 йил декабрь

4.4

Ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бўйича иншоотларда сув ҳисобини электрон тарзда юритувчи ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июль - сентябрь

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2. Лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил октябрь - декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2021 йил январь - декабрь

4.5

Уй-жой коммунал соҳасида лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш, қурилиш объектлари тендерларини ўтказиш, қурилиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2. Лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил июль

3. Дастурий таъминотни ишга тушириш ва амалиётга татбиқ этиш.

2020 йил август - сентябрь

4.6

Қуйидаги имкониятларни яратувчи "Уй-жой коммунал" ахборот тизимини жорий этиш:

- тўловларни амалга ошириш бўйича электрон ҳужжатни шакллантириш;

- фуқаролар билан ҳудудларни ободон-лаштириш ҳолати тўғрисида ахборот алмашиш, рейтингини белгилаш.


1. "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида лойиҳани синов тарзида амалга ошириш.

2020 йил июнь - 2021 йил июнь

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2. Ахборот тизимини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий этиш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июль - август

3. "Уй-жой коммунал" намунавий ахборот тизимини тасдиқланган режа-жадвалга асосан босқичма-босқич жорий этиш.

2021 йил сентябрь - 2022 йил декабрь


5

Қурилиш вазирлиги

3


5.1

Қурилиш соҳасида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь - июль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асоси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил август - октябрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш.

2020 йил ноябрь - 2021 йил март

4. Ахборот тизимини синов тарзида ишга тушириш.

2021 йил апрель - июнь

5. Ахборот тизимини амалиётга татбиқ этиш.

2021 йил июль - сентябрь

5.2

Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизими (геопортал)ни шакллантириш ва жорий этиш.


1. "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида лойиҳани синов тарзида амалга ошириш.

2020 йил июнь - декабрь

Бюджетдан ташқари маблағлар

2. Геоахборот тизимини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий этиш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил январь - февраль

3. Тасдиқланган жадвалга асосан геоахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2021 йил март - 2022 йил декабрь

5.3

Қурилиш соҳасидаги (қурилишга рухсат бериш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш) электрон давлат хизматларини жорий этиш.


1. Электрон давлат хизматларини татбиқ этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июнь - июль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Электрон давлат хизматларини жорий этиш.

2020 йил август - декабрь

6

Транспорт вазирлиги

2


6.1

Йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил октябрь - декабрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2021 йил январь - сентябрь

3. Ахборот тизимини амалиётга татбиқ этиш.

2021 йил октябрь - 2022 йил май

6.2

Хорижий компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг транспорт тизимини комплекс режалаштириш, математик моделларини ишлаб чиқиш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий этиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил август - сентябрь

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси

2. Лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2020 йил октябрь - декабрь

3. Ахборот тизимини амалиётга татбиқ этиш.

2021 йил январь - май

7

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2


7.1

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил январь - март

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель - сентябрь

3. Лойиҳа ижрочиларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2021 йил октябрь - декабрь

4. Ахборот тизимини модернизация қилиш, такомиллаштириш ва ишга тушириш.

2022 йил январь - декабрь

7.2

Миллий савдо майдончасини яратиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.