язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ ТошДЮУ/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2020 й. ПФ-5987-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.04.2020 й.

N ПФ-5987



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЮРИДИК ТАЪЛИМ ВА ФАННИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни назарда тутадиган юридик таълим тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, миллий юридик таълимнинг самарадорлиги нисбатан пастлигича қолмоқда, бу юқори малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва мамлакатда юридик фанни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги билан изоҳланади.

Юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида рақобатнинг мавжуд эмаслиги миллий юриспруденция илмий мактабининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, ҳудудлардаги иқтидорли ёшлар учун тенг таълим олиш имкониятларини чекламоқда.

Ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалий жиҳатдан жорий этиш, ўқитишнинг илғор услубларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, замонавий талабларни инобатга олган ҳолда таълим стандартларини модернизациялаш ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиқишга етарли эътибор берилмаяпти, бу эса юридик таълим сифати ва илмий салоҳиятнинг пасайишига олиб келмоқда.

Юридик таълим ва фан тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг халқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, шунингдек, кенг юридик жамоатчиликнинг:

Тошкент давлат юридик университетини (кейинги ўринларда - ТДЮУ) "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгилаш;

Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар (кейинги ўринларда - юридик факультетлар) ташкил этиб, "юриспруденция" йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабулни, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабулни амалга ошириш;

давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий таълимот соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

ўқитишнинг кредит-модуль тизимини ва талабалар билимини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ҳамда ўқув базасини модернизациялаш;

клиник юридик таълимни ривожлантириш йўли билан ўқув жараёни ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўртасида узвий алоқани таъминлаш;

ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорликни, қўшма ҳуқуқий тадқиқотларни, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзаро алмашинувини фаоллаштириш;

ахборот ҳуқуқий технологиялар ва тизимларни (Legal Tech) ишлаб чиққан ҳолда давлат ва ҳуқуқ соҳасида илмий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш;

хорижий ҳамкорлар билан биргаликда юридик кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш;

"Электрон университет" (E-University) тизимини жорий этган ҳолда очиқ, шаффоф, субъективлик ва суиистеъмолчиликлардан холи бўлган таълим муҳитини яратиш;

ТДЮУ ва юридик факультетларни халқаро тан олинган таълим муассасалари рейтингига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш орқали миллий юридик таълим рақобатбардошлигини ошириш.


3. Юридик кадрларни тайёрлашга буюртма шакллантиришнинг шундай тартиби жорий этилсинки, унга мувофиқ:

ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларга қабул параметрлари юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни мониторинг қилиш ва прогнозлаштириш электрон платформасини яратган ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларида жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар кесимида таҳлил қилиш асосида шакллантирилади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳар йили белгиланган муддатларда иш берувчиларнинг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилади;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, юридик кадрларни тайёрлашга буюртмани шакллантиришда иштирок этишга, хусусан ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларда кадрларни мақсадли тайёрлаш учун тўловни, улар томонидан ўқишни тугатганидан сўнг, шартномада белгиланадиган муддат давомида ташкилот-буюртмачида узлуксиз ишлаш мажбуриятини қабул қилган ҳолда, амалга оширишига ҳақли;

потенциал иш берувчилар билан биргаликда шартнома асосида мутахассислар тайёрлашни (таълим кластерлари) ташкил этган ҳолда юридик кадрларни тайёрлашга буюртма жойлаштириш учун юридик кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларини саралаш танлови жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, ўз юридик хизматларини ташкил этишда кўмаклашсин;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юридик маълумот зарур бўлган лавозимлар рўйхатини кенгайтирган ҳолда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин.


4. Тошкент давлат юридик университети Васийлик кенгашининг янги таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгаши зиммасига, қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар билан бир қаторда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларида юридик кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни чуқур таҳлил қилиш асосида юридик кадрларни тайёрлашга буюртмани самарали шакллантиришни таъминлаш вазифаси юклансин.


5. Қуйидагилар:

ТДЮУда Нагоя университети (Япония) билан ҳамкорликда ташкил этилган япон тили ва ҳуқуқи ҳақидаги билимларга эга малакали юридик кадрларни тайёрлаш, академик алмашинув ва қўшма илмий ҳуқуқий тадқиқотларни ўтказишга кўмаклашувчи Япон ҳуқуқини ўрганиш маркази фаолият юритаётганлиги;

Регенсбург университети (Германия Федератив Республикаси) билан 2020 йилда ТДЮУда немис тили ва ҳуқуқини биладиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қаратилган Немис ҳуқуқи ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказини очиш тўғрисида келишувга эришилганлиги;

Буюк Британия ва Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасалари билан ТДЮУда инглиз ва хитой ҳуқуқини ўрганиш марказларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ТДЮУга хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказлари фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашиб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

а) ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети (кейинги ўринларда - Факультет) ташкил этиш, унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни юклаш:

халқаро хусусий ҳуқуқ, шу жумладан халқаро арбитраж ҳуқуқини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий ва япон, немис ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий тадқиқ қилиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш;

Япония, Германия ва бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқи ва ҳуқуқий тизимларининг қиёсий тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий ҳуқуқ ва ҳуқуқий тизимларни қиёсий тадқиқ қилиш мақсадида хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамда стажировкаларни тизимли асосда ташкил этиш;

конституциявий, фуқаролик, маъмурий, жиноят, жиноят-процессуал ва ҳуқуқнинг бошқа соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

б) Факультетнинг асосий ҳамкорлари сифатида Япония томонидан - Нагоя университетини, Германия Федератив Республикаси томонидан - Регенсбург университетини белгилаш.

Белгилансинки:

хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказлари Факультет таркибида фаолият юритади;

Факультет негизида хорижий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқот, ўқув-таълим ва бошқа лойиҳаларни ташкил этиш бўйича майдон яратилади;

Факультетдаги ўқув жараёнига хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари фаол жалб этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда Нагоя ва Регенсбург университетлари ҳамда хорижий давлатларнинг бошқа олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан музокаралар ўтказсин ва уларнинг натижаларига кўра қуйидагилар тасдиқланишини таъминласин:

2020-2025 йилларда етакчи япон, немис ва бошқа чет эллик олимларнинг юридик фанлар бўйича ўқув адабиётлари туркумини давлат тилига таржима қилиш ва чоп этишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури;

2021-2022 йилларда хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамда стажировкаларни ташкил этиш жадвали.

Белгилансинки, ушбу бандда кўзда тутилган тадбирларни бажариш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар ва донорлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент шаҳрида, инновацион ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур инфратузилмага эга ТДЮУнинг замонавий кампусини барпо этиш имкониятларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ТДЮУ магистратурасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилиш, базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурларини жорий этиш;

базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни магистратурага ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабулини тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари амалга ошириш;

"юриспруденция" йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;

ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда пуллик асосда тайёрлов ва бошқа курсларни, ёзги ва қишки мактабларни, шу жумладан чет эл фуқаролари учун, ташкил этиш.


10. ТДЮУ ректорига бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) маблағлар ҳисобидан:

хорижий мутахассисларни консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиб, уларга меҳнат бозорининг амалдаги коньюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;

ТДЮУ бакалавриат, магистратураси истиқболли битирувчилари ва ходимларининг хорижий таълим ва илмий муассасалари магистратура ва докторантурасида ўқиши қиймати ва у билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни, улар томонидан ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олиш шарти билан амалга ошириш;

ТДЮУ ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларига стипендия ва грантлар ажратиш ҳуқуқи берилсин.


11. ТДЮУ молиявий барқарорлиги ва таълим хизматлари бозорида талаб юқорилигини инобатга олиб, 2020 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, ТДЮУ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига берилган ҳуқуқлар билан бир қаторда қуйидагиларни ҳам мустақил равишда амалга оширади:

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, қабул параметрлари ва таълим йўналишларини белгилаш;

юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей педагог ходимларининг меҳнатини меъёрлаштириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда қўшма факультетлар ташкил этиш;

ўқиш учун тўлов миқдорини ўрнатган ҳолда ТДЮУ бакалавриат ва магистратурасига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул параметрларини белгилаш;

бакалавриат ва магистратурага қабул қилишда тест синовлари фанлари мажмуасини, шунингдек, ўқиш муддатлари ва талабалар томонидан ўқув машғулотларига қатнаш тартибини белгилаш;

ТДЮУ ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда номутахассислик фанларни ўқитиш ва факультатив машғулотлар ўтказишни аутсорсинг шартларида ташкил этиш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги барча турдаги, шу жумладан ТДЮУ ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг бино ва иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича келишувларни тузиш ва амалга ошириш;

инновация ва илмий фаолиятни тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш учун тижорат ва нотижорат ташкилотлар (стартап, жамғарма ва бошқалар) тузиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда молия йили учун ТДЮУ ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг даромадлар ва харажатлар сметасини, штат жадвалини, бизнес-режасини тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, ходимларига иш ҳақини тўлаш тизими ва тартибини белгилаш.


12. Тошкент давлат юридик университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда:

Коррупцияга қарши курашиш дастури, ходимлар ва талабалар (ўқувчилар)нинг одоб-ахлоқ кодексини, ходимларни коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида мурожаат қилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилишнинг шаффоф тартибини тасдиқлаш ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияни тузиш;

ТДЮУни 2030 йилгача халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, шунингдек, унинг миллий рейтингдаги ўрнини юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Нотариал палата ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда адвокатлар, нотариуслар, ФҲДЁ органлари ходимлари, юрисконсультлар ва бошқа ходимлар малакасини ошириш тизимини замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

доимий асосда чоп этиладиган тақриз бериладиган талабалар юридик журналини таъсис этиш;

ТДЮУ қошида ТДЮУ ва юридик кадрлар тайёрловчи республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш юристлар жамоат бирлашмасини ташкил этишга кўмаклашиш;

янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, мамлакатдаги ислоҳотларнинг замонавий босқичи эҳтиёжлари ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини янгилаш ва қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишни таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;

юридик факультетларни юқори малакали, замонавий таълим шакл ва услубларини эгаллаган, илмий салоҳият ва амалий иш тажрибасига эга бўлган педагог кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

юридик факультетларда ўқув жараёнини кредит-модуль тизими, замонавий таълим технологиялари, энг янги ахборот ва ўқув-лаборатория жиҳозларини кенг жорий этиш ва фойдаланиш асосида ташкил этсин;

юридик факультет ўқитувчиларининг ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, қонунчилик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминласин;

уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига юридик факультетларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.

Юридик факультетлар ташкил этилаётган олий таълим муассасалари ректорларига юридик факультетлар профессор-ўқитувчилари учун уларнинг аниқ иш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг мазкур факультетларида талабалар ўқишидан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.


15. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда:

номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилади;

юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг қўшма таълим дастурларини ҳамда қўшма факультетларини тугатгандан сўнг ўқишни давом эттирган шахсларга берилган хорижий таълим муассасаларининг белгиланган шаклдаги дипломлари (бакалавриат, магистратура) Ўзбекистон Республикасида қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади;

базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда, кириш ҳуқуқига эга;

б) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейда қабул тартиби ва параметрлари, шунингдек, ўқиш учун тўлов миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланган ҳолда, тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий қилинади;

в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга.


16. Белгилансинки:

"Ҳуқуқ" таълим соҳаси учун давлат таълим стандарти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумлар профессор-ўқитувчилари ва бошқа ходимлари вазирликлар ва идораларнинг ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий фаолияти, шунингдек, шартномалар доирасида кўрсатиладиган хизматлардан ташқари бошқа ишларга жалб этилиши мумкин эмас;

асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотиш, пуллик курсларни ташкил этиш ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишдан тушадиган барча маблағлар, ТДЮУ ва юридик техникумларнинг ривожлантириш жамғармаларида тўпланади, улар мазкур маблағларни мустақил равишда тасарруф қилади;

2020 йил 1 майдан бошлаб ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;

ТДЮУга масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш шаклларини ташкил этиш ҳуқуқи берилади;

ТДЮУ олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган жамғармаларга ўтказиладиган барча ажратмалардан озод қилинади.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ваколатлар берилсин:

юридик техникумларда тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати ва уни тўлаш муддатларини, шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари ва ўқиш қийматини тасдиқлаш;

ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи, муҳандислик-техник, хизмат кўрсатиш ва бошқа ходимлари намунавий штатларини (нормативларини), шунингдек, юридик техникумлар тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей ходимлари иш ҳақи миқдорларини бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) маблағлар ҳисобига мазкур муассасаларнинг раҳбар ходимлари ва ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига тенглаштириш;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, юридик техникумларда ўқиш муддатлари ва шаклини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг йиллик ва бошқа молиявий ҳисоботларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;

ТДЮУ ректори ва Кенгаши ваколатларини, шунингдек, юридик техникумлар ходимлари иш ҳақи тизими ва тартибини белгилаш;

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига (ўқувчиларига) стипендиялар ва грантлар, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари ходимларига хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотларда ўқиш, стажировка ўташ ва улар билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун грантлар ажратиш.


18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган маърузалар, маҳорат дарслари ва ўқув семинарларини ўтказиш учун вазирлик ва идораларнинг амалиёт ходимларини жалб қилиш орқали ўқув жараёнини самарали ташкил этишда ТДЮУ ва юридик факультетларга доимий равишда ҳар томонлама кўмаклашсин;

б) уч ой муддатда:

ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларнинг педагоглар таркиби томонидан адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан ҳамда ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларда асосий иш жойи сақланган ҳолда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тартибини ўрнатиш бўйича таклифларни киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалий машғулот ва тадқиқотлар учун зарур шарт-шароитларни яратган ҳолда ТДЮУ ва юридик факультетлар кафедраларини ташкил қилишини таъминласин;

ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларга ўз идораларидаги статистик, архив ва бошқа маълумотларга тўсиқсиз киришни (ахборотдан фойдаланиш қонун билан чекланган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек, таълим тадбирларини ўтказиш имконини берувчи видеоконференц-алоқа тизимига уланишни таъминласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида юридик кадрларни тайёрловчи таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўқишга қабул қилиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ушбу Фармон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича чораларни кўрсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1990-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 апрелдаги

ПФ-5987-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

     

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси

А.Х. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

Н.Т. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Р.К. Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

У.К. Мингбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

К.Ф. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Н.Б. Хусанов

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

С.М. Бузрукхонов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Р.Р. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 апрелдаги

ПФ-5987-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети фаолиятини

янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

N

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш

шакли

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

I. ҚАБУЛ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш:

ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонларини Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари шаклида ташкил этиш;

базавий олий юридик маълумотга эга шахслар, шу жумладан тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ТДЮУ магистратурасида масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурларини жорий этиш;

"юриспруденция" йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган талабаларни ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

июль

Давлат тест маркази, ТДЮУ

2.

ТДЮУда ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини такомиллаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.

Юқори курс талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек, стажировкани ўташ тартибини такомиллаштириш орқали:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда таълим ва амалиётнинг узвий боғлиқлигини;

талабаларни қизиқиши, интилиши ва қобилиятини эътиборга олган ҳолда кейинчалик ишга жойлашиши учун профессионал йўналтиришни таъминлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ТДЮУ

4.

Электрон ҳужжат алмашинувига ўтиш ва ўқув жараёнини рақамлаштириш, шу жумладан машғулотлар жадвалини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш, баҳолаш, талабалар рейтингини шакллантириш ва ҳ.к. жорий этишни назарда тутувчи "Электрон университет" (E-University) лойиҳасини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.

Ўзлаштириш даражаси 71 фоиздан паст бўлган алоҳида тоифадаги талабалар учун махсус фанлардан якуний давлат аттестацияси топшириш механизмини жорий этиш билан битирув малакавий ишларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш талабларини қайта кўриб чиқиш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2020 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтилганлигини ҳисобга олган ҳолда ТДЮУ ходимлари базавий маошларига устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турлари, миқдорлари ва мезонларини қайта кўриб чиқиш.

Ректор буйруғи,

ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

II. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

7.

Коррупцияга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2020 йил

июль

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

8.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияни тузиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июль

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

9.

Ходимлар ва талабалар (ўқувчилар)нинг Одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2020 йил

июль

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

10.

ISO 9001 - Сифат менежменти тизими ва ISO 37001 - Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартларига ТДЮУ мос келишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

декабрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

11.

Коррупция фактлари ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш бўйича қайта алоқа тизимини яратиш, талабалар ўртасида коррупция масалалари бўйича тизимли асосда сўровлар ўтказиб бориш ва уларнинг натижалари бўйича амалий чоралар кўриш, имтиҳон жараёни устидан жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

III. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ТАЪЛИМ СИФАТИНИ

ОШИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

12.

Хорижий олим ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган ўқитишни амалга ошириш учун чет тилларида таълим бериладиган махсус академик гуруҳлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ

13.

ТДЮУ ўқув ва илмий таркибий бўлинмаларини замонавий таълим шакл ва услубларини эгаллаган, ҳалол, виждонли ва малакали илмий-педагогик кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август,

доимий

ТДЮУ

14.

Фанларни танлаш имкониятини таъминлаган ҳолда ECTS Европа кредит тизимини (European Credit Transfer and Accumulation System) жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

ТДЮУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

15.

Илғор хорижий тажриба асосида амалдаги ва янги бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, шунингдек, тегишли магистратура мутахассисликларини янги авлод юридик кадрларини тайёрлашнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Замонавий технологиялар ва интерактив таълим услубларини (E-Minbar электрон платформаси), талабаларинг мустақил ўқув ва амалий фаолияти (кейс-стади, коучинг ва ҳ.к.)ни ривожлантириш орқали амалиёт ўташ, шунингдек ўқитувчи ва талабанинг ўзаро масофавий ҳамкорлигини (вебинар технологиялар) таъминлашга, уларда инновацион ва таҳлилий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган модулли, объектга йўналтирилган ва динамик таълим муҳитини (Moodle) кенг жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

17.

Амалиётга йўналтирилган ва мунозарали машғулотлар ўтказишни кучайтириш, танқидий фикрлаш ва нотиқлик санъатини ривожлантиришни таъминловчи лаборатория ва коворкинг (coworking) марказларни ташкил этиш орқали ўқув-услубий базани мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ

18.

Юриспруденцияда янги ахборот технологиялари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш мақсадида Legal Tech лабораториясини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ

19.

Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш ва улар билан амалий ҳамкорлик тизимини жорий этиш, уларни ТДЮУда ўқув тадбирларини ўтказиш ҳамда ТДЮУ манфаатларини халқаро майдонда илгари суришга жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь,

доимий

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги

20.

Қуйидагилар орқали таълим жараёни ва илм-фаннинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий интеграциясини таъминлаш:

статистика, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фодаланишга рухсат берган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ташкилотларда кафедралар ташкил этиш;

таълим тадбирларини реал вақт режимида ўтказиш имконини берувчи видеоконференцалоқа тизимига уланиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, бошқа давлат органлари, ТДЮУ

21.

Ижтимоий йўналтирилган юридик клиника фаолиятини (Pro bono) ва талабалар клиник таълимини ривожлантириш, шунингдек, "Street Law" лойиҳасини фаол амалга ошириш.

Юридик клиника учун тренинг материаллари тўпламини ишлаб чиқиш, юридик ёрдамнинг долзарб масалалари бўйича тадбирлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

январь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

22.

Янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, ахборот-ресурс маркази фондини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда мунтазам янгилаб бориш:

ўқув, илмий ва услубий адабиётлар муаллифлари учун муносиб моддий рағбат ва талаб этиладиган шароитлар яратиш;

ТДЮУ даромадлар ва харажатлар сметасида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий ва услубий адабиётлар тайёрлаш, таржима қилиш ва нашр этиш, шунингдек, муаллифлар меҳнатини рағбатлантиришга маблағлар ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь,

доимий

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

23.

Масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш шаклини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

24.

Қуйидагилар орқали қўшимча молиявий тушумлар жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

тайёрлов ва қисқа муддатли курслар, шунингдек ёзги ва қишки мактаблар ташкил этиш, шу жумладан чет эл фуқаролари учун;

энг юқори талабга эга бўлган хорижий тиллар бўйича қисқа муддатли тил ўрганиш курслари ташкил этиш;

ер ва зарур биноларни ажратилишини назарда тутган ҳолда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ТДЮУ ҳузурида мактабгача ва умумтаълим муассасаларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар

ТДЮУ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

25.

Тошкент шаҳрида ўқув жараёнини инновацион инфратузилма билан қамраб олган замонавий ТДЮУ кампусини қуриш имкониятини ўрганиб, асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июль

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, ТДЮУ

26.

Тошкент шаҳри ҳудудида тегишли ер участкаси ажратиб, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида иккита кўп қаватли уйлар қуриш орқали ТДЮУ, адлия органлари ва муассасалари ходимлари уй-жой шароитларини яхшилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

май

Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, ТДЮУ

IV. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТНИНГ СИФАТИНИ ОШИРИШ


27.

"TSUL Legal Report" тақриз бериладиган талабалар юридик журналини таъсис этиш ҳамда унинг қоғоз ва электрон шаклда тизимли равишда нашр этилишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июль

Адлия вазирлиги, ТДЮУ

28.

ТДЮУни 2030 йилгача халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, шунингдек, унинг миллий рейтингдаги ўрнини юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

июль

ТДЮУ

29.

Ҳуқуқ соҳасидаги халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш (LexisNexis, WestLaw, JStore ва бошқалар).

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

ТДЮУ

30.

Кафедралар ихтисослиги бўйича талабалар ва ёш олимларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек "Ёш олимлар клуби" (Young Scholars Club)ни ташкил этиш ҳамда кейинчалик энг иқтидорли ёш олимларни хорижий давлатларга ўқишга ва стажировкага юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август,

доимий

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

31.

ТДЮУда қуйидаги ҳуқуқларни тақдим қилишни назарда тутган ҳолда, юридик фанларнинг барча ихтисосликлари бўйича илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашларни ташкил этиш:

ректорга - илмий кенгашлар таркибига жалб этилган юқори малакали мутахассисларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш;

илмий кенгашларга - диссертацияларни уларнинг расмий ҳимоясига қадар махсус, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан фойдаланиладиган электрон дастурлар ёрдамида, плагиат ҳолатлари мавжудлиги юзасидан дастлабки текширувдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

январь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, ТДЮУ, Адлия вазирлиги

32.

Ҳуқуқни қўллашнинг тизимли муаммоларини олдиндан прогнозлаш, аниқлаш ва бартараф этишга, шу жумладан юридик хизмат истеъмолчилари ўртасида алоқаларни ўрнатишга имкон берадиган ТДЮУ илмий-инновацион маркази ёрдамида самарали фаолият кўрсатадиган "илмий-инновацион марказ - кафедра - ишлаб чиқариш" триадасини яратиш орқали "University 3.0" концепциясини амалга ошириш учун "Форсайт-прогнозлаш" инновацион тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

33.

ТДЮУ журналларининг халқаро миқёсдаги мавқеини кўтариш мақсадида уларни етакчи илмий базалар (РИНЦ, DOI, Scopus)га босқичма-босқич киритиш, шунингдек, журналларнинг алоҳида сонларини хорижий давлатлардаги нуфузли илмий юридик журналлар билан ҳамкорликда нашр эттириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь

ТДЮУ

V. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

34.

"Икки томонлама диплом" тақдим этишни назарда тутувчи қўшма таълим дастурлари (double degree)ни жорий этиш, хорижий олий таълим муассасаларига докторантурага юбориш, шунингдек етакчи чет эл мутахассисларини ТДЮУда ўтказиладиган ўқув ва илмий тадбирларга жалб этиш орқали халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

35.

Чет эл ҳуқуқини ўрганиш марказларини ташкил этиш мақсадида Буюк Британия, Франция, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

36.

Миллий ва халқаро олимпиадаларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда халқаро танловларда (Willem C. Vis Moot Arbitration, Phillip C. Jessup International Law Moot Court Competition ва бошқалар) талабаларнинг тизимли асосда иштирок этишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил,

доимий

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

37.

ТДЮУнинг халқаро университетлар ассоциациясига, шу жумладан Университетлар буюк хартияси, Университетлар халқаро ассоциацияси, Юридик мактаблар халқаро ассоциацияси, Европа университетлари ассоциацияси ва бошқаларга аъзо бўлишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

май

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

VI. ТАЛАБАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИНИ ЮКСАЛТИРИШ

38.

Давлат ва жамият олдида турган муҳим масалаларни ҳал қилиш учун масъулиятни зиммасига оладиган ватанпарвар, замонавий ёшларни тарбиялашга йўналтирилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, ТДЮУ

39.

Юридик таълим соҳасидаги тарихий мерос, асосий қадриятлар ва ютуқларни сақлаш, тарғиб қилиш ва намойиш этишга қаратилган ТДЮУ музейини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

февраль

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги

40.

Ватанга хизмат қилишнинг энг яхши анъаналари, тажрибаси ва ватанпарварлик туйғулари ёрдамида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтиришни ўзига мақсад қилган ТДЮУ Фахрийлар кенгашини ташкил этиш.

Ректор буйруғи

2020 йил

сентябрь

ТДЮУ

41.

Чет эллик сайёҳларни жалб қилиш ва дунё ҳамжамиятида ТДЮУга қизиқишни ошириш учун концептуал янги ижтимоий йўналиш "Student Ambassadors" ташкил қилиш орқали миллий юридик таълимнинг жозибадорлигини ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил

май,

доимий

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

42.

ТДЮУда талаба ёшларга бизнес ҳамжамиятининг профессионал доирасига кириш, корпорация экспертлари ва топ менежерлари билан суҳбатлашиш, шунингдек, касбий ўсишга эришиш имкониятини берадиган "Business Networking" учун муҳит яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

июнь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

43.

Ўзбекистондаги юридик таълим жозибадорлигини ошириш мақсадида ҳар йил адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан Марказий Осиё давлатлари юридик олий таълим муассасалари талабаларининг "Central Asia Law Congress" юридик конгрессини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ва ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил

май

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДЮУ

44.

ТДЮУда хайрия ва битирувчилар ассоциацияси (Alumni Association) маблағлари ҳисобидан ТДЮУ фаолиятини молиялаштиришнинг янги манбаи бўладиган Мақсадли капитал фондини (Endowment Fund) ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

март

ТДЮУ Васийлик кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги

45.

Талабалар билан тарбиявий ишларда эскирган кураторлик институтидан воз кечиш ва инновацион талабларга жавоб берадиган "тьюторлик" институтини жорий этишни назарда тутган ҳолда тарбиявий ишларни такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август

ТДЮУ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

46.

RFID технологияларидан фойдаланган ҳолда ТДЮУ Aхборот-ресурс маркази фаолиятида фойдаланувчиларга кенг қамровли электрон хизматларни тақдим этадиган замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь

ТДЮУ

VII. ФАОЛИЯТНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

47.

ТДЮУ янги Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазири буйруғи

2020 йил

июль

Адлия вазирлиги, ТДЮУ

48.

Қўйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУнинг янги тузилмасини тасдиқлаш:

курс деканатлари базасида соҳа йўналишлари бўйича факультетларни ташкил этиш ва 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни "юриспруденция" мутахассислигининг тегишли йўналишлари бўйича бакалавриатга қабул қилиш;

Ректор буйруғи



лицей ва юридик техникумлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимини жорий этиш, ТДЮУ ректорига мазкур проректорга бир вақтнинг ўзида ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей директори вазифасини бажаришни юклаш ҳуқуқини бериш;

2020 йил

август

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар, таълим сифати устидан назорат, стратегик ривожланиш ва халқаро рейтингларга кириш бўлимлари, талабаларга хизмат кўрсатиш ва ҳуқуқий ташаббус марказлари, шунингдек Маънавият ва маърифат маркази тузилмасида бўлимлар ташкил этиш;

ТДЮУга бакалавриат босқичига кириш синовлари учун ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест синовлари базасини шакллантириш.

2020 йил

декабрь

ТДЮУ, Давлат тест маркази

49.

ТДЮУ ҳузурида Медиация ва низоларни муқобил усулларда ҳал этиш марказини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

фуқаролик муносабатлари, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ низолар, шунингдек, меҳнат, оила ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни медиация тартибида юритиш бўйича хизматлар кўрсатиш;

турли юридик мутахассисликлар вакилларининг медиация ҳамда низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усуллари соҳасидаги янги билимларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

низоларни ва бошқа низоли ҳолатларни муқобил усуллар ёрдамида ҳал этишнинг тартиб-таомиллари юзасидан тренинг, семинар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида медиаторларни тайёрлаш дастури асосида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ректор буйруғи

2021 йил февраль

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

50.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини такомиллаштириш:

халқ таълими, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;

масофавий ўқитиш шаклини, хусусан олий маълумотга эга шахслар учун юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, ТДЮУ

51.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУнинг маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи, муҳандислик-техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ходимларини, шунингдек, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейнинг педагогик ва ўқув-ёрдамчи ходимларини аттестациясини ўтказиш ҳамда уларни замонавий талабларга жавоб берадиган, юқори малакали, касбий тайёргарликка ва ахлоқий меъёрларга эга кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

март-август

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

52.

ТДЮУ ва "юриспруденция" йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш юристлар жамоат бирлашмасини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июль

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ТДЮУ

53.

Университет раҳбарияти ва бошқа ваколатли органларининг талабалар ва ходимлар ҳуқуқларига таалуқли барча қарорлари муҳокамасида иштирок этиш орқали университет раҳбарияти ва масъул шахслари ўртасида вужудга келадиган низоли вазиятларни ҳал этишга тезкор равишда кўмаклашадиган ТДЮУ омбудсмани институтини (университет омбудсмани офиси) жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

ТДЮУ

54.

ТДЮУ ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ва университетни зарур ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДЮУ

55.

ТДЮУ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг расмий хизмат сафарлари, чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши ва хорижий ўқитувчилар, мутахассислар ва талабаларни ТДЮУ ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнига жалб қилишни Aдлия вазирлиги билан олдиндан келишиш тартиби ўрнига хабардор қилиш тартибини жорий этиш.

Адлия вазири

буйруғи

2020 йил

август

Адлия вазирлиги, ТДЮУ

56.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ТДЮУнинг янги имиджини шакллантириш:

ТДЮУнинг ўзига хос кўриниши ва брендбукини яратиш;

янги рамзларни тасдиқлаш (логотип, байроқ ва бошқалар);

проспектлар, турли брошюралар, флаерлар ва эсдалик совғаларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

ТДЮУ расмий веб-сайтини халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш;

жамоатчилик билан алоқаларни жадаллаштириш ва ТДЮУ тўғрисидаги объектив маълумотларни етказиш.

ТДЮУ ректори буйруғи

2021 йил

январь

ТДЮУ

VIII. ЮРИДИК ТЕХНИКУМЛАР ВА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

57.

Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритиш:

ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей фаолиятини "лицей - университет" таълимнинг узлуксизлиги тизимини таъминлаш орқали ўқув жараёнининг сифатини кескин ошириш, лицейга ўқишга қабул қилиш ва таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда лицей битирувчиларини ТДЮУга ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш, шунингдек, ходимларни, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини назарда тутган ҳолда такомиллаштириш;

юридик техникумлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан профессионал юридик таълим олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда юридик техникумлар, ТДЮУ ва Адлия вазирлигига юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёни ва фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишда, юридик техникумлар ходимларини рағбатлантириш чораларини кўришда мустақиллик бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

декабрь

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, ТДЮУ

Изоҳ. "Йўл харитаси"да кўзда тутилган тадбирлар тегишли чора-тадбирнинг соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши, шунингдек бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Бунда икки ёки ундан ортиқ чора-тадбирлар бирлаштирилган ҳолларда, ушбу масалаларнинг охирги бажарилиш муддати қўшма чора-тадбирларнинг бажарилиши учун белгиланган охирги муддат ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида "Йўл харитаси"да кўрсатилган тадбирлар мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам ҳисобга олиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 апрелдаги

ПФ-5987-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2932-сон қарорида:


3-банди, шунингдек 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банднинг биринчи хатбошисидан "2-иловага мувофиқ таркибда" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. ТДЮУда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи) билан бир қаторда, бюджетдан ташқари (тўлов контракт) маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма), уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 185 фоизидан кам бўлмаган миқдорида ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Махсус жамғарма маблағлари штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳар ойлик устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турларини ўрнатишга йўналтирилиб, уларнинг миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;

Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ҳар ойлик устамаларни ўрнатиш мезонлари ТДЮУ томонидан белгиланади";


8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ТДЮУ томонидан талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини белгилаш, шунингдек Адлия вазирлиги билан келишган холда университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янги йўналиш ва мутахассисликларини очиш тўғрисидаги".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарорида:


а) 7-бандда:

"а" кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик техникумларга қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг "юриспруденция" йўналиши бўйича профессионал маълумотга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар, мутахассислик ва касблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида амалга оширилади";

"а" кичик банди олтинчи хатбошисида "2020/2021" рақамлари "2021/2022" рақамларга алмаштирилсин;

"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ТДЮУ магистратурасига талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, магистратура мутахассисликларини университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги билан келишган холда ТДЮУ томонидан белгилаш";

"в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-илованинг 19 ва 20-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 10-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4319-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги сўзлар билан тўдирилсин:

"Бунда, Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси университет томонидан белгиланади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5847-сон Фармонининг 5-банди биринчи хатбошисидан "Адлия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 апрель


"Халқ сўзи", 2020 йил 30 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 172-модда