ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2020 й. 280-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт

қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган

хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни

етиштирадиган наслчилик хўжаликларига

субсидия бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом 2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


субсидия - республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамол учун ҳамда хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган пул маблағи;


чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик - наслчилик иши билан шуғулланувчи ташкилотлар;


наслдор қорамол - келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қорамол гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


наслдор қўй ва эчки - келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қўй ва эчки гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


импорт қилувчи - наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни четдан олиб кирувчи ташкилотлар;


субсидия олувчилар - ушбу Низом билан белгиланган тартибда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликлари.


3. Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИЛАР РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринларда - туман комиссияси) календарь йилининг 1 майига қадар ушбу Низомга 1 ва 1.1-иловаларга мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда, Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринларда - вилоят комиссияси) киритади.

5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.2 ва 1.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.4 ва 1.5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.

9. Қўмита субсидия ажратиш бўйича туман комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкин.


3-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларда импорт қилинадиган наслдор қорамолларнинг туғиш вақтида кутилаётган ёши 36 ойдан кўп бўлмаслиги, шунингдек, бўғоз бўлганлиги ва ҳомиланинг отаси тўғрисида қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.

11. Наслчилик хўжаликларида етиштирилган наслдор қорамоллар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

ёши кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи ёш қорамол бўлиши.

12. Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

тана тузилиши - мустаҳкам конституцияли;

наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги.

13. Субсидия олувчилар наслдор қорамол, қўй ва эчкилардан камида 2 авлод олгунгача сақлаш зарур.


14. Субсидия олувчи наслдор қорамол, қўй ва эчкидан биринчи ва иккинчи маротаба бузоқ, қўзи, улоқ олинган кунда туман комиссиясига мурожаат қилади. Туман комиссияси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда 2 нусхада далолатнома тузади. Далолатноманинг бир нусхаси туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 5 йилгача сақланади ва иккинчи нусхаси субсидия олувчига берилади.



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН

ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА

УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


15. Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан ёки наслчилик хўжалигида етиштирилган наслдор қорамолни сотгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 3-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

наслдор қорамол, қўй ва эчкининг идентификация электрон базасига киритилганлиги;

наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш юзасидан тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

Тақдим этилган ҳужжатлар туман комиссияси котиби томонидан қабул қилинади ҳамда қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси субсидия олувчига қайтарилади. Субсидия олувчиларнинг аризалари тикилган ва муҳрланган журналга туман комиссияси котиби томонидан қайд этиб борилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар жавобгар ҳисобланади.


16. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар сотиб олувчи томонидан туман комиссиясига бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 15-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман комиссиясига субсидия олувчи томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 15-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, туман комиссияси уч иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.


18. Субсидия олувчининг аризаси ушбу Низомнинг 15-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Туман комиссияси субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилган куни бу ҳақида субсидия олувчини хабардор қилади.

Агарда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, субсидия олиш учун туман комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилса, аризалар туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, хулосанинг биринчи нусхаси мурожаат эгасида ва иккинчи нусхаси туман комиссиясида сақланади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда хулосанинг бир нусхаси мурожаат эгасида, иккинчи нусхаси туман комиссиясида ва учинчи нусхаси Қўмитада сақланади.

19. Туман комиссияси субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани бир иш кунида вилоят комиссиясига юборади.


20. Вилоят комиссияси туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчининг ҳужжатларини кўриб чиқади ва субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида Қўмитага юборади.

21. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.


22. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

қорамол, қўй ва эчкилар ушбу Низомнинг 10, 11 ва 12-бандлари талабларига мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда туман комиссияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда, субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


23. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


24. Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. СУБСИДИЯНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

26. Қўмита, вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва икки иш кунида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағларига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Бунда молия йили якуни бўйича Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади


29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган субсидиялардан мақсадли ишлатилиши устидан назорат қилади.

30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

20__ й "_____" ________________


____________ туманида 20__ йилда насллдор қорамоллар

учун субсидия бериш прогнози

      

Т/р

Наслчилик хўжалигидан сотиб олинадиган

наслдор қорамол учун субсидия бериш прогнози

Наслдор қорамол етказиб берувчи наслчилик хўжалиги

номи

Наслдор қорамол сотиб олувчи хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

1





2






жами:





Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қорамол

учун субсидия бериш прогнози

Импорт қилувчи

ташкилот номи

Наслдор қорамол сотиб олучви хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

1





2






жами:









Низомга

1.1-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

______________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

20__ й "_____" ________________

________________ туманида 20__ йилда наслдор қўй ва

эчкилар учун субсидия бериш прогнози

Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар

учун субсидия бериш прогнози

Импорт қилувчи ташкилот номи

Наслдор қўй ва эчкиларни сотиб олувчи хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

1





2






жами:








Низомга

1.2-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"

______________ вилояти комиссияси раиси

20__ й "_____" __________

_______________________ вилоятида 20___ йилда наслдор

қорамоллар учун субсидия бериш прогнози

      

Т/р

Наслчилик хўжалигидан сотиб олинадиган

наслдор қорамол учун субсидия бериш прогнози

Наслдор қорамол етказиб берувчи наслчилик хўжалиги

номи

Наслдор қорамол сотиб олувчи хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_____________ тумани

1





2






жами:





Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қорамол

учун субсидия бериш прогнози

Импорт қилувчи

ташкилот номи

Наслдор қорамол сотиб олучви хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_____________ тумани

1





2







жами:








Низомга

1.3-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ вилояти комиссияси раиси

20__ й "_____" __________

_________________вилоятида 20__ йилда наслдор қўй ва

эчкилар учун субсидия бериш прогнози

Т/р

Импорт қилинган наслдор қўй ва эчкилар учун

Импорт қилувчи ташкилот номи

Импорт килинган наслдор қўй ва эчки сотиб олувчи хўжалик номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_____________ тумани

1





2






жами:








Низомга

1.4-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

"Ўзбекчорванасл" агентлиги

бош директори

________________________

(Ф.И.О.)

20__ й "_____" ________________

Республикада 2021 йилда наслдор

қорамоллар учун субсидия бериш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

   

Т/р

Туман номи

Наслчилик хўжалигидан сотиб олинадиган наслдор

қорамол учун субсидия бериш прогнози

Наслдор қорамол етказиб берувчи наслчилик хўжалиги

номи

Наслдор қорамол сотиб олувчи хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

____________ вилояти

1






2







вилоят жами:







республика бўйича жами:






Т/р

Туман номи

Импорт қилинадиган наслдор қорамол

учун субсидия бериш прогнози

Импорт қилувчи

ташкилот номи

Хўжалик

номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

____________ вилояти

1






2






вилоят жами:






республика бўйича жами:









Низомга

1.5-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

"Ўзбекчорванасл" агентлиги

бош директори

________________________

(Ф.И.О.)

20__ й "_____" ________________


Республикада 20__ йилда наслдор қўй ва

эчкилар учун субсидия бериш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туман номи

Импорт қилинган наслдор қўй ва эчкилар учун

Импорт қилувчи ташкилот номи

Импорт килинган наслдор қўй ва эчки сотиб олувчи хўжалик номи

Зотга мансублиги

Бош сони,

(бош)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_______________ вилояти

1












вилоят жами:






республика бўйича жами:









Низомга

2-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги

масалалари бўйича ўринбосари, комиссия

раиси _________________

         (Ф.И.О.)

20__ йил "____" ___________


ДАЛОЛАТНОМА


_________ вилояти _________ туманидаги субсидия олувчи "___________" томонидан 2020 йил __ _______даги мурожаатига асосан комиссия аъзолари томонидан туғилган бузоқ, қўзи, улоқ жойига чиқиб ўрганилди.

     

Т/р

Туғилган бузоқ (қўзи, улоқ) инвентар рақами

Лақаби

Туғилган сана

Тирик вазни, кг

Зоти

Онасининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

Ҳомиланинг отасининг онасини маҳсулдорлик кўрсаткичлари

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

ёғ

оқсил

ёғ

оқсил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

























жами:











Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман статистика бўлими вакили

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман молия бўлими мудири

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

имзо/муҳр

Ф.И.О.

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили

имзо/муҳр

Ф.И.О.




Низомга

3-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги

масалалари бўйича ўринбосари, туман

комиссияси раиси

___________________________

(Ф.И.О)

20__ йил "____" ___________

ХУЛОСА


_________ вилояти _________туманидаги субсидия олишга талабгор "___________"нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Т/р

Инвентар рақами

Лақаби

Ёши, ой

Тирик вазни, кг

Зотга ман сублиги

Буғозлик даври, ой

Онасининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

Ҳомиланинг отасининг онасини маҳсулдорлик кўрсаткичлари

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

ёғ

оқсил

ёғ

оқсил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1
























2

жами:












ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

______ вилояти

_____ туманидаги

___________жами

___ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*



ташкилот номи


________ вилояти

________ туманидаги

___________ га қуйидагиларга, жумладан _____________ га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**


     

*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.


**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошига мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

 

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман молия бўлими мудири

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.




Низомга

4-ИЛОВА



Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол,

қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда

республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган

наслчилик хўжаликларига субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати







I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси






I босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Субсидия олувчилар рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этилади.


Календарь йилининг

1 майга қадар







II босқич

Вилоят комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари )


Туман комиссияси томонидан тақдим этилган сусбсидия олувчилар рўйхати умумлаштирилиб Қўмитага тақдим этилади.


Календарь йилининг

5 майига қадар







III босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхат умумлаштирилиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.


Беш иш кунида







IV босқич

Вазирлар

Маҳкамаси


Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборилади.


Уч иш кунида







V босқич

Молия вазирлиги


Субсидия ажратиш учун зарур маблағлар белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб берилади.


Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланагандан сўнг







Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати







II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси






I босқич

Субсидия олувчи


Хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келганда ёки наслчилик хўжалигида етиштирилган наслдор қорамолни сотгандан сўнг субсидия олиш учун ушбу низомга мувофиқ белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда туман комиссиясига ариза билан мурожаат қилинади.


Хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келганда ёки наслчилик хўжалигида етиштирилган наслдор қорамол сотилганда







II босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Субсидия олувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилади ва белгиланган шаклда уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.


Уч иш кунида







III босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Туман комиссияси томонидан субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда субсидия олувчини қабул қилинган хулоса тўғрисида хабардор қилади.


Хулоса қабул қилинган кунда







IV босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.


Бир иш кунида







V босқич

Вилоят комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари )


Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида Қўмитага юборади.


Икки иш кунида







VI босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағларига ўтказиб берилади.


Икки иш кунида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май














































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск