ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2020 й. 287-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 майдаги

287-сон қарорига

2-ИЛОВА



Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни

ривожлантириш миллий тизими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими (кейинги ўринларда - Миллий малакалар тизими) амал қилишининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ҳамда тартибини, шунингдек ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Миллий малака тизими Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида" ва "Таълим тўғрисида"ги қонунларига асосан, меҳнат бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, бозор шароитларида ходимларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг базавий механизми ҳисобланади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


миллий малакалар тизими - таълим, ўқитиш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими томонидан меҳнат бозорининг малакали ходимларга эҳтиёжи ва малакали ишчи кучи таклифининг бутун умр давомида мувофиқлигини таъминловчи ҳуқуқий ва институционал тартибга солиш механизмлари мажмуи;


институционал компонентлар - миллий ва тармоқ малакалар рамкалари, касб стандартлари ҳамда Касб стандартлари миллий регистри;


малака - ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг, унинг билими, маҳорати ва кўникмаларининг тегишли касб ва мутахассислик бўйича аниқ меҳнат функцияларини сифатли бажаришга тайёргарлик даражаси;


малака даражаси (малакавий даража) - ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг тайёргарлиги ва кўникмалари даражаси бўйича меҳнат функцияларининг мураккаблиги, уларни мустақил бажариш ва натижаларга масъулияти параметрлари бўйича белгиланадиган тоифаланган талаблар мажмуаси;


Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат ва таълим соҳаларини малака даражалари ва уларга эришишнинг асосий йўлларини умумлаштириб ифодалаш орқали уйғунлаштириш воситаси;


Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш - таълим муассасаларида, шунингдек касб-ҳунарга ўқитиш марказларида, касбга ўқитиш ва компетенцияларни баҳолаш марказларида касбий кўникмаларни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасидаги масалаларнинг мувофиқлигини таъминловчи орган;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари - тегишли тармоқ ёки ташкилотда касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишни ҳамда компетенцияларни баҳолашни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги масалаларни мувофиқлаштирувчи орган;

кўникмаларни баҳолаш - ходим ёки ишга (касбга) талабгор малакасининг касб стандарти қоидаларига ёки малакавий талабларга мослигини тасдиқлаш тартиби;


касб стандарти - асосий меҳнат функциялари ва уларни бажариш шароитларини ифодаловчи, кўникма даражасига меҳнат мазмуни, сифати ва шароитларига талабларни белгиловчи стандарт;


касбга ўқитиш - муайян меҳнат функцияларини бажариш учун ўқувчига зарур бўлган билим, маҳорат ва кўникмаларни эгаллашга қаратилган таълим тури;


билимлар - ўқитиш ва шахсий тажриба орқали меҳнат фаолияти учун аҳамиятли маълумотни ўзлаштириш натижаси;


кўникмалар - инсоннинг муайян меҳнат функцияларини бажаришга қобилиятини ифодаловчи, таълим жараёнида ёки шахсий тажриба орқали эгалланган сифати (маҳорати);


компетенция - ходимнинг касбий фаолиятда билимлар, кўникмалар, маҳорат ва тажрибани қўллаш қобилияти ва расмийлаштирилган талаблар;


тажриба - меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида эгалланадиган билимлар ва маҳоратлар;


меҳнат функцияси - меҳнат натижасига эришишга қаратилган ўзаро боғлиқ меҳнат ҳаракатлари мажмуаси;


меҳнат ҳаракатлари - ходимнинг меҳнат предмети билан ўзаро таъсирида муайян меҳнат натижасига эришиладиган жараён;


касб - инсоннинг касбий тайёргарлик натижасида эгалланган ва таълим тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги билан тасдиқланган, муайян билим, маҳорат ва амалий кўникмаларни талаб этувчи асосий меҳнат фаолияти, машғулотлар тури;


лавозим - ходимнинг ваколатлари мазмуни ва кўламини ҳамда унинг ташкилотнинг иерархик тузилмасида эгаллаган ўрнини белгиловчи бирламчи таркибий бирлик;


кўникмани баҳолашни ўтказиш учун баҳолаш воситалари - касбий имтиҳонни ўтказишда компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан қўлланиладиган топшириқлар, баҳолаш мезонлари мажмуи;


баҳолаш усуллари - касбий имтиҳонни ўтказишда компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан қўлланиладиган ва ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг белгиланган мезон ва касб стандартларига мослигини аниқлашга қаратилган усуллар мажмуаси;


талабгор (ходим ёки ишга (касбга) талабгор шахс) - ишга жойлашиш ёки лавозимда ривожланиш ёки ушбу Низомга мувофиқ тартибда ўзининг касбий компетенцияларини тасдиқлаш мақсадида касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган компетенция тасдиғини олишни хоҳловчи жисмоний шахс;


малака паспорти - ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касб стандарти (ёки малака талаби) билан кўзда тутилган тегишли малака даражасининг берилгани ва компетенциянинг ижобий баҳоланганини тасдиқловчи ҳужжат;

Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази - ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ушбу Низомга мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


компетенцияларни баҳолаш маркази - ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар компетенциясини баҳолашни ўтказиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ушбу Низомга мувофиқ фуқароларнинг касбий малакасини баҳолаш ва тасдиқлашни амалга ошириш учун ваколатларни тасдиқлайди;

аккредитация - ваколатли орган томонидан компетенцияларни баҳолаш маркази ҳақ-ҳуқуқларини расман тан олиш;


Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестри - ишчи касблари ва мутахассислар тоифалари бўйича тасдиқланган касбий компетенцияларга эга жисмоний шахслар тўғрисидаги доимий янгиланадиган маълумотлар базаси;


ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш параметрлари - ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда фуқароларнинг касбий малакасини баҳолаш ва тасдиқлашнинг меҳнат органлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, бошқа таълим муассасалари ва компетенцияларни баҳолаш марказлари билан тўғридан тўғри шартномалар, шунингдек, грантлар орқали белгиланган талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиш кўрсаткичлари.



2-БОБ. МИЛЛИЙ МАЛАКАЛАР ТИЗИМИНИНГ

МАҚСАДИ, АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА

БАЗАВИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ


4. Миллий малакалар тизимининг мақсади қуйидагилардан иборат:

меҳнатга лаёқатли аҳолига уларнинг меҳнат фаоллигидан тўла фойдаланиш, ишчи кучи сифатини ошириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни халқаро тажриба асосида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш учун шароитлар яратиш;

меҳнат бозори талабларига мос келувчи, лавозимда ўсиш ва рақобатбардошликни таъминловчи касб малакалари ва кўникмаларини эгаллаш учун миллий малакалар рамкасининг ягона платформасини шакллантириш;

фуқароларнинг меҳнат салоҳиятидан тўла фойдаланиш учун имкониятлар яратишга йўналтирилган ҳуқуқий, институционал ва инфратузилмавий механизмларни, жумладан, бутун умр давомида таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтиш кўринишида шакллантириш, ва шу асосда меҳнат бозори ва таълим тизимининг амал қилиши ва самарали ўзаро таъсирини таъминлаш.


5. Миллий малакалар тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

бутун умр давомида касбга ўқиш, малака ошириш ва қайта ўқишни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ходимларнинг, айниқса ишчи касблар бўйича обрўсини ошириш ва касб стандартларини жорий этиш орқали аҳоли бандлигига кўмаклашишга қаратилган институционал тизим ва инфратузилмани шакллантириш ва амал қилишини таъминлаш;

ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касбга ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этиш;

касб стандартлари асосида малакани баҳолаш ва тасдиқлаш бўйича инфратузилмани яратиш ва амал қилишини таъминлаш;

замонавий стандартлар асосида компетенцияни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш;

малака даражасини эгаллаш ва тасдиқлашни хоҳловчи барча шахслар учун ихтиёрийлик тамойиллари асосида тенг шароитларни таъминлаш;

компетенцияларни баҳолашнинг ҳаққоний, холис ва шаффоф жараёнини таъминлаш мақсадида компетенцияларни баҳолаш марказлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш;

компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан қўллаш учун тегишли малакалар бўйича баҳолашнинг замонавий услубларини жорий этиш;

меҳнат органлари томонидан ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва бошқа таълим муассасалари ҳамда компетенцияларни баҳолаш марказлари билан тўғридан-тўғри шартномалар орқали Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан, белгиланган талабларга мувофиқ, ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда фуқароларнинг касбий малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш бўйича ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича эҳтиёжларни тизимли равишда аниқлаш, тартибга солиш ва, зарур ҳолларда, давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш;

компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан муайян мутахассислик (касб) бўйича касбий компетенция даражасини тасдиқловчи ва Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мувофиқ малака тоифаларини (разрядларини) беришга асос бўлувчи малака паспорти берилишини таъминлаш;

Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрини шакллантириш ва амал қилишини таъминлаш;

ўрта бўғин мутахассислар ва ишчилар малака даражасини мунтазам ошириш механизмини юритиш;

таълим дастурлари ва ресурслари шаклланишига таъсир этувчи, уларни амалга оширишда, шу жумладан ўқув натижаларини баҳолаш қисмида фойдаланиладиган, муайян фаолият турлари, ўрта бўғин мутахассислари лавозимлари, ишчи касблари ва таълим даражаси бўйича касб стандартларини ишлаб чиқиш ва долзарблаштириш тизимини шакллантириш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг муайян фаолият турлари бўйича меҳнат бозорининг долзарб талабларига мослигини баҳолаш орқали меҳнат бозорининг фаолиятлар бўйича таркиби, ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақидаги комплекс тасаввурни шакллантириш

фаолиятнинг мураккаблик, масъулият ва талаб қилинган ваколатлар кўлами параметрлари ва даражалари бўйича ишлаб чиқариш фаолиятининг тегишли турларига кўра ишлаб чиқариш жараёнлари таҳлили асосида тармоқ ва тармоқлараро малака тавсифларини таркиблаш тизимини шакллантириш;

ишсиз фуқаролар ва банд бўлмаган аҳоли орасида ўз малакасини тасдиқлашнинг фойдаси ва афзаллигини тушунтириш.


6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Миллий малакалар тизими ишини мувофиқлаштирувчи орган бўлиб ҳисобланади.

7. Қуйидагилар Миллий малакалар тизими иштирокчилари ҳисобланади:

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш;

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари;

Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси (кейинги ўринларда - Ассоциация);

ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

компетенцияларни баҳолаш марказлари;

таълим ташкилотлари;

таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари;

иш берувчилар;

талабгорлар.


8. Миллий малакалар тизими қуйидаги базавий компонентлардан иборат:

Миллий малакалар тизими инфратузилмаси;

институционал компонентлар;

ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш параметрлари.



3-БОБ. КАСБИЙ МАЛАКАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ


9. Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) ушбу низомга асосан Миллий малакалар тизими иштирокчилари фаолиятини малакаларни баҳолаш ва касб компетенцияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштиришни амалга оширади.

10. Республика кенгаши ишига, зарур ҳолларда, шу жумладан, хорижий экспертларни тўлов-шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


11. Республика кенгаши фаолиятининг молиявий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



4-БОБ. КАСБИЙ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРМОҚ КЕНГАШИ


12. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар Республика кенгашига касб компетенцияларини ривожлантириш бўйича тегишли тармоқда компетенцияларни баҳолаш соҳасидаги масалаларни кўриб чиқиш ва фаолиятини тартибга солиш органи ваколатларини юклатиш билан Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда - тармоқ кенгаши) тузиш тўғрисидаги таклифларни киритиши мумкин.

13. Тармоқ кенгаши муайян касб фаолиятлари турлари бўйича компетенцияларни мустақил профессионал баҳолашни ўтказиш учун зарур шароитларни шакллантириш мақсадида тузилади.


14. Тармоқ кенгашлари ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органи ёки тармоқ кенгаши тузилаётган бошқа орган раҳбари томонидан тасдиқланадиган тармоқ кенгаши тўғрисидаги низом асосида амалга оширади. Тармоқ кенгаши тўғрисидаги низом Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари ҳақидаги Намунавий низомга кўра ишлаб чиқилади.

15. Тармоқ кенгаши аъзолари, шунингдек, жалб қилинган экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори давлат ва хўжалик бошқаруви органи ёки тармоқ кенгаши томонидан тузилган бошқа орган раҳбари томонидан белгиланади.


16. Тармоқ кенгаши фаолиятини молиявий таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органи ёки тармоқ кенгаши томонидан тузилган бошқа орган томонидан ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



5-БОБ. ИШСИЗЛАР ВА БАНД БЎЛМАГАН

АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ

МАРКАЗЛАРИ


1-§. Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга

ўқитиш марказлари мақсад ва вазифалари


17. Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги ўринларда - касб-ҳунарга ўқитиш маркази) ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун мустақил юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш муассасасидир.


18. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш муассасасидир. Касб-ҳунарга ўқитиш марказида аҳолининг касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи мавжуд бошқа тоифаларини ҳам ишчи касблари ва ўрта бўғин мутахассисликлари бўйича касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тиллар ўргатилиши, шунингдек, касбга йўналтириш ишлари амалга оширилиши мумкин.

19. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва буйруқлари, ушбу Низом ҳамда таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширади.

20. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қонунчиликда белгиланган тартибда касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш бўйича ваколатлар берилади.


21. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фуқароларни чуқурлашган махсус ва тоифаланган касбга ўқитиш, узлуксиз касбий ривожланиш ҳамда касб (мутахассислик)ни эгаллаш мақсадларида тузилади.


22. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича сифатли касбга ўқитиш, қайта ўқиш ва малака оширишни таъминлаш;

шахснинг интеллектуал ва касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжини қондириш;

касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича меҳнат фаолияти билан машғул бўлиш учун билимлар ва юқори сифатли касбий тайёргарликни таъминловчи давлат таълим стандартлари ва касб стандартлари доирасида касбий дастурларни амалга ошириш;

иқтисодиёт тармоқларини касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича касбий маълумотга эга бўлган ходимлар билан таъминлаш;

касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича норматив ҳужжатлар ва касб стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва таклифлар тайёрлаш.


23. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқувчилар, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, педагоглар ва иш берувчилар таълим жараёнининг иштирокчилари ҳисобланади.


24. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш ихтиёрий равишда касб стандартларида белгиланган мақсадли талаблар даражасига эришишга мўлжалланган ўқув дастурларига мос равишда амалга оширилади.


25. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ташкилий таркиби, унинг ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муассис томонидан ушбу Низом талабларини ҳисобга олиб белгиланади.


26. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари молиявий фаолияти қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;

муассислар маблағлари;

ўқиш учун тўловлар;

халқаро кредитлар ва грантлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари ва мақсадли тўловлари, васийлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиявий манбалар.


27. Ўқиш учун тўловлар миқдори касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан мустақил белгиланади.


28. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий давлат аккредитациясидан ўтишлари шарт.



2-§. Касбга ўқитиш жараёнини ташкил қилиш тартиби


29. Ўқувчилар Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида, қоида тариқасида, ўқиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналишлари бўйича бўлинмаларга бирлаштирилади.

Гуруҳларни тўлдириш Касб-ҳунарга ўқитиш маркази раҳбарияти томонидан мустақил белгиланади, лекин ҳар бир гуруҳдаги ўқувчилар сони ўқитиш йўналишлари хусусиятларидан келиб чиқиб 30 нафардан ошиб кетмаслиги керак.


30. Ўқитиш муддатлари, ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ўқитиш сифатини назорат қилиш даврийлиги ва услублари касб стандартлари билан белгиланган талабларга эришиш учун зарур назорат тартиботлари ва ўқитишнинг оптимал вақтидан келиб чиқиб Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан мустақил белгиланади.

Бунда касбга ўқитишни ташкил этиш ва амалга оширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат бўлади:

ўқувчилар билимлари, малакаси ва кўникмаларининг тегишли касбий фаолият (касблар, мутахассисликлар) турлари бўйича белгиланган касб стандартларига мослигини таъминлаш;

олинган назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш ҳамда ўқувчиларда тегишли касбий фаолият (касблар) турлари бўйича зарур компетенцияларнинг шаклланишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг билимлар даражаси ва амалий кўникмаларини баҳолаш.


31. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқув дастурлари тегишли касбий фаолият (касблар, мутахассисликлар) йўналишлари бўйича умумтехникавий, умумкасбий ва махсус дастурларни ўз ичига олади.


32. Ўқув режалари ва дастурлари касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ўқув режалари ва дастурлари тегишлилигига кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳам келишилиши мумкин.

33. Ўқувчиларни ишлаб чиқариш ва ўқитиш амалиётини ташкил қилиш ва ўтказиш ўқитишнинг замонавий инновацион услубларини қўллаган ҳолда касбий таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.



3-§. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига

қабул қилиш тартиби


34. Ўқиш учун талабгор тўғридан-тўғри Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ("Ишга марҳамат" мономарказига) ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан белгиланган намунага мувофиқ танланган касбга ўқитиш йўналишини ва ўзининг шахсий маълумотларидан фойдаланишига розилигини тасдиқлашни кўрсатган ҳолда аризани тақдим этади.

Ариза Касб-ҳунарга ўқитиш марказида тақдим этилган кундан бошлаб 5 йил давомида электрон кўринишда сақланиши мумкин.

35. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ариза тақдим этилган кундан бошлаб 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўқиш учун талабгорга ўқитиладиган касб (мутахассислик) номини, ўқиш бошланиши муддати ва жойини, ўқишнинг тўлиқ қийматини ва шартноманинг бошқа муҳим шартларини кўрсатган ҳолда ўқиш шартномаси лойиҳасини юборади.

Таклиф этилаёган ўқитиш курси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, ўқиш муддати ва жойи, ўқув жараёнининг режими ва бошқа хусусиятлари, шунингдек, Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тижорат банкдаги ҳисобварағи реквизитлари (квитанция бланкаси реквизитлари) кўрсатилган ҳолда шартномага илова қилинади.


36. Шартнома шартларига рози бўлган тақдирда, ўқиш учун талабгор Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўзи имзолаган шартнома ҳамда, зарур ҳолларда, ўқиш учун белгиланган сумма тўланганлиги тўғрисидаги квитанция нусхасини тақдим этади.


37. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қабул марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


38. Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар марказ директорининг буйруғига мувофиқ ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

а) Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ички меъёр ва ахлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузганлиги учун;

б) ўқув режаси талабларини бажармаганда (агар ўқувчи ишлаб чиқариш амалиётини ўтамаган бўлса, шунингдек, якуний назорат натижалари бўйича икки ва ундан ортиқ предметлар бўйича "2" ва ундан кам балл олган бўлса);

в) соғлиғи ҳолати бўйича (тиббий хулосага кўра) ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлмаса;

г) доимий яшаш учун бошқа мамлакатга кўчиб кетганда;

д) суд ҳукми кучга кирганлиги ҳақида қарор мавжуд бўлса;

е) вафот этиши сабаби бўйича.



4-§. Малака имтиҳонларини ўтказиш тўғрисида


39. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқиш натижалари бўйича якуний малака имтиҳонлари ўтказилади (кейинги ўринларда - ЯМИ).


40. ЯМИ мақсадлари қуйидагилар:

тегишли касбий фаолият (касблар) йўналишлари бўйича билимлар мувофиқлигини, компетенция даражасини (малака разрядини) белгилаш;

ўқувчиларга Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқишни тугатгани тўғрисида давлат намунасидаги гувоҳнома бериш.


42. Ўқув дастури талабларини эгаллаган ва бажарган ўқувчилар касб-ҳунарга ўқитиш маркази директорининг тегишли буйруғи билан ЯМИга қўйилади.


42. ЯМИ назарий, жумладан, компьютер тести ва синов (амалий) топшириқни бажариш шаклида ўтказилади. Бунда баҳолаш воситаларига ҳар бир ихтисослик бўйича битта амалий вазифа киритилади.

Назарий тестлаш ва синов (амалий) топшириқ имтиҳон саволлари ўқув дастурига кирувчи фанлар бўйича тузилади.


43. ЯМИни ўтказиш учун Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директорининг буйруғи билан малака комиссияси (кейинги ўринларда - малака комиссияси) тузилади.

Ўқув йўналишларидан келиб чиқиб бир нечта малака комиссиялари тузилиши мумкин.


44. Иш берувчи ташкилотларнинг раҳбар, етакчи ва малакали мутахассислари, келишилган ҳолда, малака комиссияси раислари этиб тайинланади. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори малака комиссияси раисининг ўринбосари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари малака комиссияси котиби ҳисобланади.


45. Малака комиссияси таркибига ўқишнинг ҳар бир йўналиши бўйича Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталари, шунингдек, келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар мутахассислари ҳисобига тўрт нафар аъзо киради.


46. Малака имтиҳони бошланишидан олдин малака комиссияси аъзоларидан бири ўқувчиларни топшириқ мазмуни, техник шартлар, баҳолаш мезонлари, ажратилган вақт меъёри ва техника хавфсизлиги қоидалари билан таништиради.


47. Назарий топширқнинг бажарилиши "5" баллик тизим бўйича қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

"5 балл" - агар ўқувчи ҳамма саволларга тўлиқ жавоб берса, мустақил ва ижодий фикрлай олса ва тўғри қарорлар қабул қилса, эгаллаган кўникмаларни амалиётда қўллай олса, савол мазмуни ва хусусиятларини тушунса;

"4 балл" - агар ўқувчи ижодий фикрлай олса ва тўғри қарорлар қабул қилса, эгаллаган кўникмаларни амалиётда қўллай олса, савол мазмуни ва хусусиятларини тушунса;

"3 балл" - агар ўқувчи савол мазмуни ва хусусиятларини тушунса, савол ва фан мавзуси тўғрисида тасаввурга эга бўлса;

"2 балл" - агар ўқувчи савол мазмуни ва хусусиятларини тушунмаса, савол ва фан мавзуси тўғрисида тасаввурга эга бўлмаса.


48. Амалий топшириқларнинг бажарилиши "5" баллик тизим бўйича баҳоланади:

"5 балл" - агар ўқувчи амалий топшириқни ажратилган муддатда тўлиқ бажарса, мустақил ва ижодий фикрлай олса, тўғри қарорлар қабул қилса, эгаллаган кўникмаларни методик кўрсатмаларсиз амалиётда қўллай олса;

"4 балл" - агар ўқувчи амалий топшириқни ажратилган муддатда тўлиқ бажарса, тўғри фикрласа ва тўғри қарорлар қабул қилса, эгаллаган кўникмаларни методик кўрсатмалар ёрдамида амалиётда қўллай олса;

"3 балл" - агар ўқувчи амалий топшириқни ажратилган муддатда тўлиқ бажарса, аммо ҳамма нарсани амалда устанинг методик кўрсатмалари ва маслаҳати ёрдамида бажарса;

"2 балл" - агар ўқувчи барча услубий кўрсатмалар ва уста маслаҳатларини олса, аммо топшириқни нотўғри ва қисман бажарса.


49. ЯМИ ўтказилгандан кейин малака комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг йўналиши бўйича баҳоларини қўяди ва ўқувчининг малака даражаси ҳақида фикрини билдиради. Комиссия аъзоларининг баҳолари ва фикри муҳокама қилинади, ўртача арифметик балл қўйилади, шунингдек, ўқувчининг малака даражаси аниқланади.


50. ЯМИ натижалари ўқувчиларга имтиҳонлар тугагандан кейин эълон қилинади.


51. ЯМИ натижалари бўйича "3" баллдан кам олган ўқувчиларга тегишли мутахассислик берилмайди.


52. ЯМИдан ўтмаган ўқувчиларга малака комиссияси қарорига кўра имтиҳонни бир марта қайта топшириш имкони берилади.


53. ЯМИда узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган ўқувчилар имтиҳонни Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан белгиланган бошқа вақтда топшириш ҳуқуқига эга.


54. ЯМИни қайта топшириш зарур бўлган ўқувчилар рўйхати, қайта топшириш куни ва вақти малака комиссияси қарорида ёзилади.


55. ЯМИ натижаларидан норози бўлган ўқувчилар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директорининг тегишли буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига ариза бериш ҳуқуқига эга.


56. Апелляция комиссияси раис ва Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг малака комиссияси ишида қатнашмаган, қоида тариқасида, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан ходимлар таркибида шакллантирилади.


57. ЯМИ натижаларидан норози ўқувчи имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни давомида апелляцияга ариза бериши мумкин. Берилган ариза уни қабул қилингандан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.


58. ЯМИни муваффақиятли топширган ўқувчиларга, малака комиссияси қарорига асосан, ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат намунасидаги дипломлар (узоқ муддатли ўқиш курсларини тамомлаганларга) ёки 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат намунасидаги сертификатлар (ўрта ва қисқа муддатли ўқиш курсини тугатганларга) берилади.


59. Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқитиш якунлари бўйича ЯМИ ўрнига шартнома асосида Компетенцияларни баҳолаш марказида ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилиши мумкин.

Бунда ўқувчи Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан ташкил этилган ва ўтказилган малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳолда Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқишни ўтаганлиги тўғрисида тегишлилиги бўйича давлат намунасидаги диплом ёки қисқа муддатли курсларни ўтагани ҳақида давлат намунасидаги сертификат берилади.


60. Касб-ҳунарга ўқитиш марказида курсларни тугатганлиги тўғрисидаги диплом касб-ҳунар таълими тўғрисидаги дипломга тенглаштирилади ва меҳнат фаолиятида фойдаланилиши мумкин, бунда ушбу диплом таълимнинг кейинги турини давом эттиришга асос бўла олмайди.



6-БОБ. КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ БАҲОЛАШ

МАРКАЗЛАРИ


1-§. Компетенцияларни баҳолаш марказлари

фаолиятининг асослари


61. Компетенцияларни баҳолаш маркази мустақил юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган компетенцияларни мустақил баҳолаш органи ҳисобланади.


62. Компетенцияларни баҳолаш маркази касб-ҳунарга ўқитиш марказларида, касбий таълим муассасаларида касбга ўқиш, қайта ўқиш ва малака оширишдан ўтган ёки ишлаб чиқариш шароитларида ёхуд мустақил тайёргарлик йўли билан ўқиган талабгорларнинг касб компетенциясини холис ва мустақил баҳолаш мақсадида ташкил қилинади.


63. Компетенцияларни баҳолаш маркази ўз фаолиятини ўзини ўзи молиялаштириш асосида амалга оширади.


64. Компетенцияларни баҳолаш марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

талабгорларнинг, ўзлаштириш усулидан қатъи назар, меҳнат бозорида талаб этилган касб компетенцияларини баҳолаш;

ишга қабул қилишда, касб-лавозим тузилмасида ўсишда талабгорларнинг касб компетенциялари талабларига ва касб стандартларига мослигини тасдиқлаш;

касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;

тегишли тармоқ/корхонада ишловчи муайян лавозимларни эгаллаб турган ходимларга нисбатан аниқ ва тўғри талабларни шакллантирувчи ҳар бир компетенция ривожланишининг мос шкаласи ва аниқ хулқ индикаторларини белгилаган ҳолда компетенцияларнинг самарали моделларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

касб компетенциялари ва ишбилармонлик сифатларини ривожлантиришнинг корпоратив дастурларини ишлаб чиқиш.


65. Компетенцияларни баҳолаш марказининг асосий функциялари қуйидагилар:

талабгорлар компетенциясини мустақил ва холис баҳолаш;

кенг ва тор ихтисосликлар бўйича ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш;

талабгорнинг мавжуд компетенциясини белгиланган касб стандартларига лойиқлигини аниқлаш;

касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқишда қатнашиш.


66. Компетенцияларни баҳолаш маркази мақсадлар, вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида:

талабгорларга компетенцияни баҳолаш қоидалари ва тартиботлари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади;

малака имтиҳони ва, зарурат бўлганда, малака синов ишларини ўтказиш орқали компетенцияларнинг касб стандартлари талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил қилади ва ўтказади;

компетенцияни баҳолаш натижалари ҳақидаги маълумотларни шакллантиради, ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ белгиланган намунадаги Компетенция тўғрисида сертификатни беради;

компетенция тўғрисида берилган сертификатлар ҳақидаги маълумотларни Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига киритади.


67. Компетенцияларни баҳолаш марказига ушбу Низомда белгиланган тартибда аккредитация асосида касб фаолиятларининг тегишли турлари бўйича компетенцияларни баҳолаш ваколатлари берилади.


68. Компетенцияларни баҳолаш марказини бир неча касб фаолиятлари (касблар) турлари бўйича аккредитациялашга рухсат берилади.


69. Компетенцияларни баҳолаш маркази:

ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъи риоя қилиши;

компетенцияни баҳолашга даъво қилаётган ҳар бир йўналиш бўйича штатда доимий ёки ўриндошлик асосида ишловчи олий маълумотли ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 3 йил амалий иш стажига эга бўлган, шунингдек, меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларида малака оширишдан ўтган камида бир нафар ходимнинг мавжудлиги;

компетенцияни баҳолашга даъво қилаётган ҳар бир йўналиш бўйича хўжалик юритиш, тезкор бошқарув ва бошқа қонуний асосларда мулк сифатида моддий-техника базага эга бўлиши;

касб стандартлари ва малака талабларига асосланган, малака имтиҳонлари ва синов малака ишларини ўтказиш моддий-техника базасининг мавжудлиги;

хизматлар кўрсатишда олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

компетенцияни баҳолаш бўйича шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида ва сифатли бажариши;

ваколатли орган томонидан тавсия этилган, компетенцияни баҳолашдан ўтган шахсларни ҳисобини юритиш, баҳолашни ўтказиш бўйича ягона дастурий таъминотдан фойдаланиши шарт;

ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тақдим этиши талабларига жавоб бериши шарт.


70. Олий маълумотли ва меҳнат органлари ходимларини малакасини ошириш Республика курсларида малака ошириш курсларини ўтаган шахс Компетенцияларни баҳолаш маркази директори бўлиши мумкин.


71. Компетенцияларни баҳолаш марказининг ташкилий тузилмасини, унинг ходимлари ҳуқуқи ва мажбуриятларини ушбу Низом талабларини ҳисобга олиб, муассис белгилайди.


72. Компетенцияларни баҳолаш маркази ташкилий таркибига экспертлар малака комиссияси мажбурий тартибда кириши керак.

Экспертлар малака комиссияси ишчиларга малака разрядлари ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича малака имтиҳони шаклида компетенцияларни бевосита баҳолашни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.

Компетенцияларни баҳолаш маркази ташкилий таркибига тегишли касбий фаолият (касблар) турлари бўйича бир нечта экспертлар малака комиссиялари кириши мумкин.


73. Экспертлар малака комиссияси касб фаолиятининг баҳоланаётган тури бўйича юқори малака даражасига, амалий иш тажрибасига, олий маълумотга эга бўлган камида учта экспертдан иборат бўлиши керак.


74.Компетенцияларни баҳолаш маркази экспертлар малака комиссияси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ваколатлари муддати Компетенцияларни баҳолаш маркази раҳбари тасдиқлаган лавозим йўриқномалари билан тартибга солинади.


75. Компетенцияларни баҳолаш марказлари фаолияти:

муассислар маблағлари;

компетенцияни баҳолашни ўтказиш учун тўлов;

ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш параметрларини (ёки давлат буюртмасини) бажариш доирасида ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли тўловлари, васийлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Компетенцияни баҳолашни ўтказиш учун тўлов миқдори Компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан мустақил белгиланади.


76. Компетенцияларни баҳолаш марказлари ўзлари берадиган малака паспортларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борадиган хорижий давлатларда тан олишни таъминлаш мақсадларида компетенцияларни баҳолашни амалга оширишга ваколатли ёки хорижий давлатлар иш берувчилари билан шериклик келишувларини тузади.


2-§. Компетенцияларни мустақил баҳолашни

ўтказиш тартиби


77. Компетенцияларни баҳолашни ўтказиш учун баҳолаш воситалари ва ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш усуллари ваколатли орган томонидан белгиланади ва малака имтиҳонининг назарий ва амалий қисмлари учун топшириқлардан ҳамда малака имтиҳонини ўтказишда ишлатиладиган моддий-техника ресурсларидан иборат бўлади.


78. Компетенцияни баҳолаш ихтиёрийлик, холислик, махфийлик ва мустақиллик тамойиллари асосида касб стандартлари талаблари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган амалдаги тариф-малака маълумотномалари талабларига мувофиқ ўтказилади.

79. Малака имтиҳонини ўтказишда ваколатли ташкилот, республика ва тармоқ кенгашларининг вакиллари иштирок этишга ҳақли.


80. Малака имтиҳони:

ишга (касбга) талабгор ташаббусига кўра - ишга (касбга) талабгор маблағлари;

иш берувчи йўлланмаси бўйича - иш берувчи маблағлари;

хусусий бандлик агентлиги томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида - хусусий бандлик агентлиги маблағлари;

касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида - касб-ҳунарга ўқитиш маркази маблағлари ҳисобига ўтказилади.


81. Малака имтиҳонидан ўтиш учун Компетенцияларни баҳолаш марказига талабгор бевосита ёки почта алоқаси орқали ёхуд умумий фойдаланишдаги ахборот-коммуникация тармоқлари, жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонида иштирок этиш учун ариза;

паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

компетенцияни баҳолашни ўтказиш хизматлари учун тўловни тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси;

зарурат бўлганда, бу қонунчиликда белгиланган бўлса, касб фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишга тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар нусхалари.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу бандда кўзда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


82. Ариза ва ҳужжатларнинг тегишли тўплами Компетенцияларни баҳолаш марказига тушган кундан бошлаб 10 йил давомида сақланади. Агар ушбу ҳужжатлар қоғоз шаклида бўлса, улар рақамлаштирилиши ва электрон шаклда сақланиши мумкин.


83. Талабгор ушбу Низомнинг 81-банди талабларига тўғри келмаган ҳолларда Компетенцияларни баҳолаш маркази малака имтиҳонини топширишни рад этади.

Қонунчиликда белгилангандан бошқа ҳолларда малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тақиқланади.


84. Компетенцияларни баҳолаш маркази талабгорни ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги, малака имтиҳонини ўтказиш санаси, жойи, вақти ва тартиботи тўғрисида беш иш куни давомида хабардор қилади.


85. Малака имтиҳонига узрли сабаб (касаллиги ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатлар) бўйича келмаган талабгорга Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан белгиланган муддатда малака имтиҳонини қайта топширишга рухсат берилади.

Малака имтиҳонига узрли сабабсиз келмаган келмаган ҳолда ушбу талабгор учун малака имтиҳони бекор қилинади, муқаддам амалга оширилган тўлов қайтарилмайди.


86. Компетенцияни бахолашни ўтказиш учун баҳолаш воситалари ва баҳолаш усуллари ваколатли орган ёки Республика ёхуд тармоқ кенгаши томонидан белгиланади ва малака имтиҳонининг назарий ва амалий қисмлари учун топшириқлар ҳамда малака имтиҳонини ўтказишда ишлатиладиган моддий-техника ресурслар ва онлайн тест учун дастурий таъминотдан иборат.


87. Барча топшириқларнинг тўғри бажарилишини баҳолаш:

ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда - онлайн тестлаш учун ихтисослаштирилган дастурий таъминот асосида автоматик режимда;

компьютер технологияларисиз - экспертлар малака комиссиялари аъзолари томонидан ўтказилади.


88. Агар талабгор баҳоловчи воситаларда белгиланган баҳолаш мезонларига мос натижага эришса, малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.


89. Малака имтиҳони натижалари ушбу Низомга 5-иловадаги шакл бўйича баённома билан расмийлаштирилади.


90. Малака имтиҳонлари ўтиш натижаларига кўра талабгорга уч кун муддатда Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан компетенция тўғрисида сертификат берилади, малака имтихонидан ўтишда қониқарсиз баҳо олинган тақдирда - талабгорга тавсияларни ўз ичига олган малака имтиҳонидан ўтганлиги ҳақида хулоса берилади.


91. Малака имтиҳонлари ўтиш натижалари бўйича Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан қабул қилинган қарордан норози бўлган шахслар малака имтиҳонидан ўтиш натижалари тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб ўн календарь кун давомида ваколатли орган ёки республика кенгашига ёзма шикоят беришга ҳақлидирлар.

Малака имтиҳонларини ўтказиш натижалари ва компетенция тўғрисида сертификат бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.


92. Берилган малака паспортлари ҳақидаги маълумотлар Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига киритилади.


7-БОБ. ТАСДИҚЛАНГАН МАЛАКАГА ЭГА

ШАХСЛАР МИЛЛИЙ РЕЕСТРИ


93. Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестри ваколатли орган томонидан юритилади.


94. Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестри электрон платформасини ишлаб чиқиш ва юритиш, шунингдек, компетенцияларни баҳолаш марказлари фаолиятининг дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

95. Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

тартиб рақами;

идентификация рақами (ноёб, автоматик равишда белгиланадиган);

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (талабгор рухсати билан);

талабгорнинг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари;

компетенциялари баҳоланган касб (мутахассислик ёки тегишли хорижий тил);

компетенциялари баҳоланган касб (мутахассислик) коди (хорижий тилни билишга имтиҳон топширилган ҳоллардан ташқари);

касб (мутахассислик) ёки хорижий тил бўйича компетенциялар баҳоси;

хорижий давлат қонунчилигининг базавий асосларини билиш даражаси баҳоси - мавжуд бўлса;

хорижий давлат маданий-этник базавий асосларини билиш даражаси баҳоси - мавжуд бўлса;

Компетенцияларни баҳолаш маркази номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили);

телефон (факс) рақамлари;

муассаса раҳбари фамилияси, исми, отасининг исми;

имтиҳон топширилган сана ва вақт;

Компетенцияларни баҳолаш марказининг аккредитацияланган санаси ва аккредитация тўғрисида гувоҳнома рақами.


96. Ваколатли орган Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига жойлаштириш учун талаб қилинадиган маълумот турларига қўшимчалар киритиши мумкин.


97. Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестри маълумотлари ваколатли орган веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.

Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда компетенция тўғрисида сертификат олган шахслар ҳақидаги ахборот киритилади..


98. Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестри касблар (мутахассисликлар), хорижий тиллар турлари ва бошқа белгиларга кўра турларга ажратилиши мумкин.


99. Компетенцияларни баҳолаш марказининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолларда ваколатли орган аккредитация тўғрисида гувоҳномаси тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган тегишли Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан тасдиқланган малакага эга шахс(лар)ни, компетенция тўғрисида сертификат берилган талабгор(лар)нинг компетенцияларини баҳолаш натижаларини Миллий реестрдан чиқаришга ҳақли.

Бунда ваколатли орган, жумладан учинчи томонни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан баҳоланган талабгорлар, шунингдек, меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган талабгорлар компетенциялари сифатини текширишга, текшириш натижаларига кўра, шахс(лар)ни Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига қайтадан киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


100. Ваколатли орган шундай тартиб ўрнатиши мумкинки, унга кўра Компетенцияларни баҳолаш марказлари Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига ҳимояланган электрон имзодан фойдаланиш орқали талаб қилинган маълумотларни мустақил равишда киритишлари мумкин.



8-БОБ. КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ БАҲОЛАШ

МАРКАЗЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯЛАШ


1-§. Аккредитациялаш тартиби


101. Компетенцияларни баҳолаш марказлари ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ваколатли органда ушбу Низомга 6-иловада белгиланган тартибда, муддатларда ва схемада аккредитациядан ўтадилар.

Бунда Компетенцияларни баҳолаш марказлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилади.

102. Компетенцияларни баҳолаш марказини бир нечта касб фаолияти (касблар) бўйича аккредитациялашга рухсат берилади.


103. Аккредитациялаш ёки аккредитацияни рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан Республика кенгаши тақдимномасига асосан қабул қилинади.


104. Аккредитациядан ўтишга даъво қилаётган Компетенцияларни баҳолаш маркази Республика кенгашига:

7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аккредитация учун аризани;

Компетенцияларни баҳолаш марказининг штатида компетенцияни, малака ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган ҳар бир йўналиш бўйича ва/ёки фуқаролик-ҳуқуқий тавсифдаги шартнома бўйича олий маълумотли мутахассис(лар)нинг мавжудлиги ҳақидаги ҳужжатларни;

Компетенцияларни баҳолаш маркази компетенцияни, малака ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш мақсадларини амалга оширишга хизмат қилувчи хўжалик юритиш, тезкор бошқарув ва бошқа қонуний асосларда мулк сифатида моддий-техника базасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат(лар)ни тақдим этади.

Аккредитацияни олиш учун ариза Республика кенгаши томонидан ариза ва аккредитация олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб 15 кун давомида кўриб чиқилади.


105. Аккредитацияга аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида йигим ундирилади.

Йигим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига: 11,25 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун (шу жумладан, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобварағига.

106. Қабул қилинган қарор тўғрисида Республика кенгаши Компетенцияларни баҳолаш марказини тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда хабардор қилиши шарт.


107. Ваколатли органнинг Компетенцияларни баҳолаш марказини аккредитациядан ўтказиш бўйича ижобий қарори натижасида Компетенцияларни баҳолаш марказига ушбу Низомга 8-иловада белгиланган намунадаги аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.


108. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда юридик шахсни аккредитациядан ўтказишни рад қилади:

юридик шахс томонидан талаб даражасида расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилинганда;

юридик шахс томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

юридик шахснинг ушбу Низомда кўзда тутилган талаблар ва шартларга тўғри келмаслиги.

Аккредитациялашни рад қилиш ҳақидаги қарор асосланган бўлиши керак ва рад қилиш сабабларини ҳамда юридик шахсга кўрсатилган камчиликларни тузатиши ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда хат шаклида юборилади.


109. Аккредитациялашни рад қилиш ҳақидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни тузатиш учун зарур бўлган муддатга тўғри келиши керак.


110. Аккредитациялаш рад қилинганда аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


111. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ваколатли орган томонидан юридик шахснинг барча зарур бўлган ҳужжатлари билан бирга берилган аризаси қабул қилган кундан бошлаб беш кун давомида кўриб чиқилади. Юридик шахснинг аризасини такрорий кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Такрорий кўриб чиқиш бўйича аккредитация рад қилинганда юридик шахсдан аккредитация учун берилган ҳар бир кейинги аризаларини кўриб чиқиш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда тўлов ундирилади.

Юридик шахснинг аризаси такрорий кўриб чиқилганда аккредитация рад қилинганлиги ҳақида муқаддам кўрсатилмаган асослардан ташқари янги асослар бўйича аккредитацияни рад қилишга йўл қўйилмайди.


112. Аккредитацияни рад қилиш учун асос бўлган сабабларни баратараф этиш учун ажратилган вақтдан кейин берилган юридик шахснинг аккредитация тўғрисидаги аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.


113. Ваколатли орган қароридан норози бўлганда Компетенцияларни баҳолаш маркази аккредитацияни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳамда ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.



2-§. Компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан

шуғулланувчи юридик шахслар регистри


114. Ваколатли орган томонидан Компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар регистри юритилади (кейинги ўринларда - Регистр).


115. Регистр мунтазам янгиланиб бориладиган ахборот-маълумот тавсифига эга маълумотларни ўз ичига олган тизим бўлиб, Компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг давлат ҳисобини юритишни таъминлайди.


116. Регистр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

идентификация кўрсаткичлари - юридик шахснинг номи, коди (КТУТ), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

таснифловчи кўрсаткичлар - фаолиятнинг асосий тури, жойлашиш манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

маълумот кўрсаткичлари - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар, почта манзили, электрон почта ва телефонлар рақамлари, раҳбар фамилияси, аккредитация санасига кўра ходимлар сони;

махсус кўрсаткичлар - аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг санаси ва рақами, аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақидаги қарорнинг санаси ва рақами.


117. Регистрни юритиш учун аккредитацияланган ташкилот бевосита тақдим этган маълумотлар, ваколатли орган маълумотлари ҳамда, зарурат бўлганда, солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг маълумотларидан фойдаланилади.


118. Регистрни юритиш ва уни долзарблаштириш электрон кўринишда ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ ваколатли орган белгилаган дастурий-техник воситалардан фойдаланиб амалга оширилади.


119. Регистрдаги ахборот умумфойдаланадиган бўлиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида очиқ фойдаланиш учун жойлаштирилади.



3-§. Белгиланган талаб ва шартлар ва сифатга

риоя этиш устидан назорат


120. Ваколатли орган ушбу ишчи орган орқали ушбу Низомда кўзда тутилган талаб ва шартларга Компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади.


121. Компетенцияларни баҳолаш марказлари ҳар ойда ваколатли орган томонидан белгиланган шакллар бўйича ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли органга тақдим этади.


122. Компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан баҳолаш сифати ва шартлари бўйича талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:

баҳолаш сифати талабларига риоя этилишини текширишларини ўтказиш;

текширишларни ўтказиш жараёнида юзага келадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тушган шикоятларда кўрсатилган масалалар бўйича зарур ахборотни Компетенцияларни баҳолаш марказларидан сўраш ва олиш;

текшириш натижаларига асосан Компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан йўл қўйилган, белгиланган талаб ва шартларни аниқ бузиш ҳолларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

Компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимномаларни киритиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун етарли муддатларни белгилаш;

аниқланган қонунчиликни бузишлар бўйича қарорлар қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш.


123. Аккредитация амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин:

муайян Компетенцияларни баҳолаш марказида компетенция тўғрисида сертификатни олган ва Тасдиқланган малакага эга шахсларнинг миллий Реестрига киритилган шахсларнинг 50 фоизидан кўпи билимлари даражасининг белгиланган касб стандарти ёки малака талабларига, жумладан, хорижий тилни билиш даражасига нолойиқлигини танлов текшируви натижаларига кўра аниқланганда;

Компетенцияларни баҳолаш маркази аниқланган бузилишларни тузатиш ҳақида ваколатли орган тақдимномасини бажармаган ёки талаб даражасида бажармаганда;

юридик шахс ушбу Низом талаблари ва шартларига мос келмаганда.

Компетенцияларни баҳолаш маркази аккредитацияси амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва аниқланган камчиликларни баортараф этиш муддатини белгилаш тўғрисидаги қарорни Республика кенгаши хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири қабул қилади.

124. Ваколатли орган аккредитациянинг амал қилинишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан Компетенцияларни баҳолаш марказини уч кундан кўп бўлмаган муддатда ёзма равишда хабардор қилади.


125. Ваколатли орган аккредитация амал қилиниши тўхтатиб қўйилишига олиб келган ҳолларни баратараф этиш муддатини белгилайди.


126. Аккредитация амал қилинишини тўхтатиб қўйилишига олиб келган ҳоллар баратараф этилганда ваколатли орган ушбу ҳолларни баратараф этгани тўғрисида ёзма тасдиқни олгандан бошлаб уч кун муддатда аккредитациянинг амал қилинишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.


127. Аккредитациянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган даврда Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан фаолият амалга оширилиши қонунчиликка биноан жавобгарликка олиб келади.


128. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Компетенцияларни баҳолаш марказининг фаолияти белгиланган талабларга мос келмаганда;

юридик шахс аккредитация амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилиши ёки қайта ташкил этилганда фаолиятининг тугатилиши, унинг ўзгартилиши шунингдек, қўшиб юборилиши бундан мустасно, муносабати билан - қайта ташкил этилаётган юридик шахслар янги юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганда фаолиятнинг айнан шу аккредитацияланган турини амалга ошириши бўйича аккредитация мавжуд бўлганда;

Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан ваколатли орган талабларига кўра белгилаган муддатда акредитация амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳоллар бартараф қилинмаганда;

ваколатли органнинг аккредитация тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда;

аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг қалбаки ҳужжатлар билан олингани аниқланганда.

Ваколатли орган Компетенцияларни баҳолаш марказини аккредитацияни тўхтатиш сабабларини асослаб, шундай қарор қабул қилингандан кейин уч кундан кечикмаган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.


129. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинганда тўланган йиғимлар қайтарилмайди.


130. Ваколатли органнинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарори ваколатли органнинг расмий интернет-сайтида эълон қилинади.



9-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАЛАКАЛАР РАМКАСИ


131. Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси малака даражаларининг ягона шкаласини, уларни эгаллашни таъминловчи таълим дастурлари ва касбий таълим натижаларига талабларни белгилайди.


132. Миллий малакалар рамкаси асосида давлат ва хўжалик бошқарув органлари иш берувчилар бирлашмалари билан биргаликда тегишли малака даражаларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи тармоқлар малакалар рамкаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


133. Тармоқларнинг малакалар рамкаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва долзарблаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган методик тавсияномаларга мувофиқ амалга оширилади.


10-БОБ. КАСБ СТАНДАРТЛАРИ


1-§. Касб стандартларининг мақсади ва тамойиллари


134. Касб стандартлари кадрларни баҳолаш, аттестациядан ўтказиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун асос сифатида ишлаб чиқилади ва фойдаланувчиларнинг кенг доирасига мўлжалланган, шу жумладан:

ходимларга - тармоқда касбга қўйилган талабларни тушуниш, ўз малакаларини оширишни режалаштириш ва хизматда ўсиш;

иш берувчиларга - ходимларга нисбатан қўлланиладиган талаблар, йўриқномалар ва мажбуриятларни ишлаб чиқиш, ходимларни ёллаш ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек кадрларнинг малакасини ошириш, ривожлантириш, ўсиши ва ротациялаш дастурларини тузишда;

таълим тизими вакилларига - таълим дастурлари ва модулларини ишлаб чиқиш учун;

малакани тасдиқлаш ва сертификатлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга - ходимларни сертификатлаш учун баҳолаш материалларини ишлаб чиқишда ва мослик даражалари бўйича ходимларнинг малака мезонларини ишлаб чиқишда;

давлат органларига - касб стандартларидан меҳнат бозори ва унинг иштирокчиларини баҳолаш, мониторингини юритиш ва прогнозлаш мезонлари сифатида фойдаланиш учун.


135. Касб стандартини ишлаб чиқаришда қуйидаги асосий тамойилларга риоя этилиши керак:

кетма-кетлик - ишлаб чиқишнинг ҳар бир босқичи кетма-кетликда, олдинги босқич натижаларини ҳисобга олиб бажарилади;

холислик - касб стандартини ишлаб чиқишда тармоқнинг хусусиятлари, шаклланган амалиёти ва долзарб тенденциялари атрофлича таҳлил қилинади;

манфаатдор томонлар иштироки - стандартни ишлаб чиқишда барча манфаатдор томонлар фикрлари ҳисобга олинади;

аксинча алоқа - касб стандартини ишлаб чиқиш жараёнида ҳам, амалиётда уни қўллашда ҳам манфаатдор томонлар эътирозлари ва таклифларини ҳисобга олиш.



2-§. Касб стандартларини ишлаб чиқиш,

тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби


136. Касб стандартларини ишлаб чиқиш ва долзарблигини таъминлаш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


137. Касб стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган методик тавсияларга биноан қуйидагича амалга оширилади:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, таълим, фан ва илмий-жорий этиш муассасалари - Республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга мувофиқ;

ваколатли орган танлаб олган ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан молиялаштириш ҳисобидан ваколатли орган буюртмасига мувофиқ;

ташаббус тартибида - иш берувчилар бирлашмалари, касаба уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан.


138. Касб стандартлари лойиҳаларини келишиш томонларини белгилаш, лойиҳалар бўйича хулосаларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш Республика кенгашига юклатилади.


139. Касб стандартини ишлаб чиқувчи ваколатли органга касб стандарти лойиҳасини кўриб чиқиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

тегишли жўнатиш реквизитларига эга бўлган йўлланма хат;

касб стандарти лойиҳаси;

касб стандарти лойиҳасига тушунтириш хати;

касб стандартини ишлаб чиқувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар.


140. Касб стандарти лойиҳаси, касб стандарти лойиҳасига тушунтириш хати ва ишлаб чиқувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар давлат ва рус тилларида расмийлаштирилади, ҳар бир варақ рақамланади ва ишлаб чиқувчи ташкилотнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.


141. Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлар буюртма туридаги почта жўнатмаси кўринишида ёки бевосита йўналтирилади. Ҳужжатлар, шунингдек, электрон шаклда ҳам тақдим этилиши керак.


142. Ишчи орган касб стандарти лойиҳасини қуйидаги кетма-кетликда, муддатларда ва схемада ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ кўриб чиқишни ташкил этади:

1-босқич - ҳужжатни қабул қилиш ва рўйхатга олиш;

2-босқич - касб стандарти лойиҳасини белгиланган тартибда муқаддам тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган, ўхшаш касб стандарти бор-йўқлиги нуқтаи назаридан текшириш;

3-босқич - касб стандарти лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш;

4-босқич - касб стандарти лойиҳасини, жумладан, Республика кенгашининг ҳақ тўлаш асосида жалб қилинган экспертлари томонидан ўтказилган экспертиза;

5-босқич - ижобий хулоса олинганда - касб стандарти лойиҳасини эксперт хулосаси билан бирга Республика кенгашига тақдим этиш;

6-босқич - касб стандарти лойиҳаси Республика кенгаши томонидан маъқулланса - лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқлаш;

7-босқич - касб стандарти тасдиқлангандан кейин Касб стандартлари миллий регистрида ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.


143. Агар:

касб стандарти лойиҳаси маъқулланса - ишчи орган 3 иш куни ичида ишлаб чиқувчига тегишли ахборотни йўллайди;

кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида оғиш бўлса (лойиҳани ишлаб чиқиш тартиб-қоидаларидан четга чиқиш) - ишчи орган 10 иш куни ичида лойиҳани ишлаб чиқувчини, оғишнинг сабабини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади;

касб стандарти лойиҳасини кўриб чиқишда тузатса бўладиган камчиликлар мавжуд бўлган ҳолларда ишчи орган ҳар қандай босқичда 10 календарь кун ичида ишлаб чиқувчига қайта ишлаш учун эътирозлар ва тавсияларини йўллайди.


144. Касб стандартининг қайта ишланган лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан қайтадан тақдим этилади ва ваколатли орган томонидан янгидан киритилган стандарт сифатида кўриб чиқилади.


145. Касб стандартини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан Республика кенгаши хулосаси асосида амалга оширилади.


3-§. Касб стандарти мазмуни (макети)


146. Касб стандартининг мазмуни (макети) ушбу Низомга 11-иловада акс эттирилган муқаддима ва тўрт бўлимдан иборат.


Муқаддимада:

касб стандарти номланиши - касб (лавозим)нинг Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мос, ишлаб чиқувчилар шакллантирган касбий гуруҳнинг номланишига ва Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида белгиланган иқтисодий фаолият турлари билан боғланган бўлиши керак;

рўйхатга олиш рақами кўрсатилади (касб стандарти ваколатли орган томонидан рўйхатга олинганидан кейин тўлдирилади);

касбий фаолият турининг асосий мақсади - касбий фаолиятнинг мазмуни ва жозибадорлиги, кутилаётган натижа, ҳал қилинадиган муаммолар, қўлланиладиган воситалар ва усулларнинг қисқа ифодаси. Касбий фаолият мақсади натижаларга қаратилган меҳнат жараёнларини, умумлаштирилган меҳнат вазифаларини интеграциялаш орқали ифодаланади.


Биринчи бўлим (умумий маълумотлар) қуйидагиларни ўз ичига олади:

касбий фаолият турининг номланиши;

касб стандартида фойдаланиладиган асосий тушунчалар ҳамда умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар мазмуни;

касбий фаолият тури дескриптори бўйича коди;

касб стандарти реквизитлари:

касб стандарти қўлланиладиган соҳа;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторига мувофиқ иқтисодий фаолият турларига тааллуқлилиги бўйича коди ва номланиши (иқтисодий фаолиятнинг битта ёки бир нечта секциялари, бўлимлари, гуруҳлари ва/ёки кичик гуруҳларининг коди ва номлари);

касб (лавозим)нинг Машғулотларнинг Халқаро стандарт классификатори бўйича коди ва гуруҳ номи;

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори бўйича коди;

касб стандарти тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси;

амал қилиш муддати (касб стандартини қайта кўриб чиқиш ва зарур бўлганда янгилаш вақт оралиғи);

версияси.


Иккинчи бўлим (касб стандарти меҳнат вазифаларининг таснифи, касбий фаолият турининг вазифалари харитаси) қуйидагиларни ўз ичига олади:

умумлаштирилган меҳнат вазифаларининг бош ҳарфлардаги белгиси, иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши ва талаб этиладиган Миллий малака рамкаси бўйича малака даражаси;

умумлаштирилган меҳнат вазифалари доирасидаги меҳнат функцияларининг номланиши ва коди. Ушбу код умумлаштирилган меҳнат вазифасининг белгиси бўлган бош ҳарф, нуқта, тартиб рақами, нуқта ва малака даражасидан иборат бўлади (масалан, А.01.6).

Иш жойларининг функционал таҳлили қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши керак:

қонунчилик ҳужжатлари ҳамда маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳужжатларининг, илмий ва услубий адабиётларнинг тадқиқотлари;

таққослаш-қиёслаш таҳлили (касбий фаолият турининг умумлаштирилган меҳнат вазифалари бажариладиган функциялар ва меҳнат ҳаракатларининг таркибини, ходимларнинг маҳорати ва билимларига бўлган талабларни экспертли аниқлаш асосида касб фаолиятининг бир-биридан ҳақиқатан фарқ қиладиган тури сифатида ажратилади);

эмпирик усул (ходимларнинг вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳларда тузилмавий гуруҳли муҳокамаларни ўтказиш ҳамда меҳнат функцияларини аниқлаш);

экспертли баҳолаш (меҳнат функциялари ҳақидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва уларга статистик ишлов бериш);

натижаларни амалда синаб кўриш.

Умумлаштирилган меҳнат вазифалари ҳамда функциялари бир нечта бўлиши мумкин.


Учинчи бўлим (иш жойининг функционал таҳлили натижалари) қуйидагиларни ўз ичига олади:

умумлаштирилган меҳнат вазифаси тавсифи:

умумлаштирилган меҳнат вазифасининг иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши;

келиб чиқиши - касбий стандартнинг асллиги "+" белгиси билан кўрсатилади;

аслининг дескрипторлик коди;

бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса "-" белгиси ва рўйхатдан ўтказилган рақами билан кўрсатилади, ишлаб чиқувчи ўхшаш фаолият соҳаларидаги бошқа стандартни (ёки унинг қисмини) олганлигини аниқлаш имконини беради;

мос лавозимлар (ишчи касблар) номланиши;

Миллий малакалар рамкасига мувофиқ талаб этиладиган таълим ва касбий тайёргарлик даражаси;

касбий тажриба ва иш стажига қўйиладиган талабларда соҳада, раҳбарлик лавозимларида ёки маълум бир лавозимлардаги иш стажига бўлган талаблар кўрсатилади;

лаёқатига қўйилган талабларда меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёши, соғлиги ҳолати ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади;

меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талабларда меҳнат функцияларини белгиланган муддатларда ва талаб этиладиган даражада бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси ва бошқа меҳнат шароитлари кўрсатилади;

ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик бўйича талабларда касб (лавозим) бўйича касбий фаолият учун белгиланган, Миллий малакалар рамкаси ва тармоқ малака рамкаларига мувофиқ равишда аниқланадиган компетенциялар, ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик тавсифлари кўрсатилади;

фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш учун махсус талабларда ушбу касбни (лавозимни) эгаллаган ходимни ишга қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча талаблар кўрсатилади;

касбий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган меҳнат воситалари - касб (лавозим) бўйича касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат қуроллари, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, материаллар, инвентарлар, алоқа воситалари, иш юритиш тизимлари ва бошқалар;

қўшимча тавсифлар жадвалида касб стандартини ишлаб чиқишга асос бўлган ҳужжатнинг номланиши, тегишли коди ва/ёки рақами кўрсатилади;

меҳнат функцияларининг ҳар бири алоҳида қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилади:

иккинчи бўлимда кўрсатилган коди ва номланиши;

меҳнат функциясининг келиб чиқиши - ишлаб чиқилаётган касбий стандартнинг асллиги "+" белгиси билан кўрсатилади;

аслининг дескрипторлик коди;

бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса "-" белгиси ва рўйхатдан ўтказилган рақами билан кўрсатилади, ишлаб чиқувчи ўхшаш фаолият соҳаларидаги бошқа стандартни (ёки унинг қисмини) олганлигини аниқлаш имконини беради;

меҳнат ҳаракатлари - касб (лавозим) бўйича касбий фаолиятнинг функционал таҳлили жараёнида аниқланадиган, лавозим мажбуриятлари доирасида ходим томонидан бажариладиган барча меҳнат ҳаракатлари. Меҳнат ҳаракатлари меҳнат вазифаларининг ижросига йўналтирилган ва ўз натижасига эга бўлган элементлари саналади. Меҳнат ҳаракати муайян кўникма орқали амалга оширилади;

зарур маҳорат ва кўникмалар - ходимларнинг муайян касб (лавозим) бўйича ҳар бир меҳнат функцияси бўйича нималарни бажара олишлари кераклиги баёнини ўз ичига олган тажриба. Меҳнат ҳаракатини амалга оширишнинг ходим томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган энг мақбул усули ҳисобланади. Кўникма бирор-бир нарсани танлаш, аниқлаш, баҳолаш, таққослаш, таҳлил қилиш каби ақлий ҳаракатлар билан содда ва тушунарли тарзда ифодаланадиган жараён бўлиб, у амалга оширилаётган меҳнат ҳаракатига боғлиқ касбни ўрганиш жараёнида шаклланади;

зарур билимлар - ҳар бир меҳнат функцияси бўйича ходим меҳнат функциясини муваффақиятли бажариши учун нималарни билиш кераклигининг баёнини ўз ичига олади. Зарур билимлар меҳнат ҳаракати ва уни амалга ошириш учун зарур бўладиган кўникма билан боғлиқ бўлади ҳамда ахборотнинг аниқ ва муайян қисмини ифодалаши, ортиқча билимларни ўзида сақламаслиги керак;

бошқа тавсифлар.

Иккинчи бўлимдаги ҳар бир умумлаштирилган меҳнат вазифалари ҳамда меҳнат функциялари алоҳида тартиб билан тавсифланади.


Тўртинчи бўлим касб стандартининг техник маълумотларидан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

тармоқ кенгашининг номи, қарори санаси ва рақами - касбий стандартни тармоқ кенгашида кўриб чиқишга оид маълумотлар. Бу бандда тармоқ кенгашининг номи, кенгаш қарори ва қарор қабул қилинган мажлис баённомасининг рақами ва санаси кўрсатилади;

ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг номлари - касбий стандартни ишлаб чиқиш билан бевосита шуғулланган ташкилотларнинг номлари, муайян тартиб бўйича рўйхати келтирилади;

ишлаб чиқишга масъул ташкилот - касбий стандартни ишлаб чиқишга масъул бўлган вазирлик, идоралар ёки хўжалик бирлашмалари. Бу бўлимда ташкилот номи, унинг реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси кўрсатилади.

147. Касб стандарти қуйидаги қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади:

Матн А4 форматдаги қоғозда ифодаланади;

варақ ўлчамлари - китоб ориентацияси бўйича қуйидаги ўлчамлардаги кенгликда: ўнг томони - 20 мм, чап томони - 25 мм, юқори ва пастки кенглиги - 20 мм;

ёзув: Times New Roman, 13-кегель, қатор оралиғи - 1,2 кўпайтиргичли;

барча бандлар ва кичик бандлар, шунингдек, варақлар (титул варағидан ташқари) араб рақамлари билан рақамланади. Бет рақами юқоридан бетнинг маркази бўйича қўйилади;

касб стандартлари номи ва унинг бўлимлари ёзуви қалинлаштириб белгиланади.



4-§. Касб стандартларини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиш


148. Касб стандартларини қайта кўриб чиқиш ваколатли орган томонидан ҳар беш йилда камида бир марта амалга оширилади.


149. Касб стандартини мажбурий қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил қилишдаги жузъий ўзгаришлар, ходимнинг меҳнат функциялари, компетенциялари ва малакасини ўзгартишга олиб келувчи янги технологиялар ва ташкилий-техник тадбирларнинг жорий қилиниши;

меҳнат шароитларига белгиланган талабларнинг хатолиги аниқланганда;

иш берувчилар ва ходимлар касб стандартини қайта кўриб чиқиш ёхуд ўзгартиш бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қилганда.


150. Касб стандартини қайта кўриб чиқиш (ўзгартиш) бўйича ишларни бажаришга иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари мутахассислари жалб қилинади.


151. Касб стандартини қайта кўриб чиқиш (ўзгартиш)дан кейин Касб стандартлари миллий регистрига тегишли ўзгартишлар киритилади.



5-§. Касб стандартлари миллий регистрини юритиш


152. Касб стандартлари миллий регистрини юритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


153. Касб стандартлари миллий регистрининг (кейинги ўринларда - Регистр) электрон платформасини ишлаб чиқиш ва юритиш, шунингдек, Малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини дастурий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

154. Касб стандартлари тўғрисидаги ахборотни тартибли жамлаш ва фойдаланиш мақсадларида Регистрни юритиш касб стандартларини иқтисодий фаолият турлари бўйича таснифлаш асосида амалга оширилади.


155. Регистр қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:

Ёзувнинг тартиб рақами;

касб стандартининг қайд рақами;

иқтисодий фаолият тури;

касб стандартининг номи;

ваколатли органнинг касб стандартини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг реквизитлари (сана ва рақам);

касб стандартининг жорий қилиш санаси;

касб стандартининг муқаддам кўриб чиқилган саналари;

касб стандартининг кейинчалик қайта кўриб чиқиш санаси.


156. Регистрга жойлаштирилган касб стандартлари долзарб бўлиши керак (кўриб чиқишнинг ҳар қандай вазиятида амалда бўлиши керак).



11-БОБ. ИШСИЗЛАР ВА БАНД БЎЛМАГАН

АҲОЛИНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ,

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


157. Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш параметрлари (кейинги ўринларда - касбга ўқитишга давлат буюртмаси) меҳнат органлари томонидан шакллантирилади.


158. Касбга ўқитиш параметрларини шакллантириш учун ахборотга:

демографик таҳлил ва Ўзбекистон Республикаси демографик ривожланишининг прогнозлари;

ишга жойлашишга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ишсизлар сонини ҳисоблаш ва аҳолининг иш билан бандлиги ва ишга жойлаштириш, меҳнат ресурслари баланси;

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларига ва тармоқларни модернизациялаш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган касблар ва касбга ўқитиш йўналишлари таҳлили.


159. Касбга ўқитиш параметрлари:

ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жорий этиладиган янги ишлаб чиқариш қувватлари ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш;

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида янги объектларни ишга тушириш, янги уй-жой, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш;

қишлоқ хўжалик экинлари майдонлари ҳажмини ошириш, янги боғлар, узумзорларни барпо этиш, чорва бош сонини кўпайтириш ҳисобига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ҳажмларини кенгайтириш;

ахоли тадбиркорлик фаолиятининг ўсиши, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, ҳунармандчилик, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш;

инвестиция лойиҳалари ва хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш "йўл хариталари"ни амалга ошириш, фойланилмаётган хоналар ва биноларни ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун "ноль" қийматида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар олиш шарти билан бериш, шунингдек давлат мулки объектларини ижарага бериш муносабати билан зарур иш ўринлари сонини аниқлаш асосида ҳисобланади.


160. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг тузилмасига кирувчи касб-ҳунарга ўқитиш марказларида битта ўқувчига сарфланадиган харажатлар (кейинги ўринларда - ўртача харажатлар) Касбга ўқитиш параметрларини шакллантиришда ҳақ тўлаш қиймати ва молиялаштириш ҳажмларини аниқлаш мезони бўлиб хизмат қилади.

161. Кейинги йил учун касбга ўқитиш параметрлари ишсиз фуқаролар ва банд бўлмаган аҳолининг, шунингдек, малака оширишни ёки янги касбга эга бўлишни хоҳловчи, меҳнат бозорида талаб қилинаётган касблар ва мутахассисликлар бўйича касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишга муҳтож бўлган шахсларнинг прогноз миқдоридан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


162. Касбга ўқитишга давлат буюртмаси қуйидаги ўқитиш турлари бўйича амалга оширилади:

узоқ муддатли ўқитиш - ўқув жараёни 30-40 ҳафта давом этади;

ўрта муддатли ўқитиш - ўқув жараёни 5-25 ҳафта давом этади;

қисқа муддатли ўқитиш - ўқув 4 ҳафтагача давом этади;

иш берувчиларда ўқитиш - ўқув жараёни иш берувчиларда иш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, 25 ҳафтагача давом этади;

мақсадли ўқитиш - ўқув жараёни 4 ҳафтагача давом этади.


163. Касбга ўқитишга давлат буюртмасини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига касбга ўқитиш турларига мувофиқ қуйидаги мақсадларда ва миқдорда амалга оширилади:

узоқ муддатли ўқитиш - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тузилмасига кирувчи касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш ва моддий-техник ривожлантириш, ҳар бирининг белгиланган қувватига мувофиқ фаолият юритиши харажатларидан келиб чиқиб;

ўрта муддатли ўқитиш - касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўқитиш учун 1 та ўқувчига грант ажратиш ҳисобига, узоқ муддатли ўқитишга ўртача харажатларнинг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

қисқа муддатли ўқитиш - касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўқитиш учун 1 та ўқувчига грант ажратиш, узоқ муддатли ўқитишга ўртача харажатларнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

иш берувчида ўқитиш - кейинчалик ишга жойлаштириш шарти билан иш берувчида касбга ўқитишга 1 ўқувчига грант ажратиш ҳисобига, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда;

мақсадли ўқитиш - касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўқитиш бўйича тўлиқ курсга ваколатли орган томонидан белгиланган миқдор ва ҳажмларда ҳақ тўлаш.


164. Меҳнат органлари кейинги календарь йил учун ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитишга эҳтиёж прогнозини шакллантиради ва ҳар йили, прогноз йилидан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига тақдим этади.

165. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари ҳар йили, прогноз йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрига қадар кейинги календарь йил учун параметрларнинг ҳажми ва йўналишлари бўйича касбга ўқитишга эҳтиёжни шакллантиради ва ваколатли органга тақдим этади.

166. Ваколатли орган ҳар йили прогноз йилидан олдинги йилнинг 1 декабрига қадар ишсизлар сони, меҳнат бозорининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг молиялаштирилиш ҳолати таҳлили асосида ҳудудлар ва касбга ўқитиш турлари бўйича касбга ўқитишнинг република бўйича параметрларини шакллантиради.


167. Касбга ўқитиш параметрлари ҳудудлар бўйича касбга ўқитишнинг ҳар бир тури бўйича молиялаштиришнинг прогноз ҳажмларини кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланади.

168. Касбга ўқитиш параметрлари ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Касбга ўқитиш параметрлари ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган сана, грант асосида ўқитиш ташкил қилинадиган ҳолларда, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитишга танлов эълон қилинган сана ҳисобланади.


169. Касбга ўқитиш параметрлари меҳнат органларида рўйхатга олинган ва "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига амалга оширилади.

Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш даврида ишсиз фуқароларга қонунчиликка мувофиқ стипендия тўланади.

Меҳнат органида рўйхатга олинган ва "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахс касбга ўқитишга грант олишни рад этиши мумкин. Ушбу рад этиш ишсизлик нафақасини тўлашни тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.

170. Фуқароларнинг ишга жойлашиш ва иш берувчиларнинг малакали ишчи кучини жалб этишга бўлган эҳтиёжларини максимал даражада қондириш мақсадларида меҳнат органлари қуйидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотлар базасини шакллантиради ва доим янгилаб боради:

касбга ўқитиш параметрларининг тасдиқланган ҳажми, унинг календарь йил давомидаги қолдиқлари;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, уларнинг ўқитиш йўналишлари, ўқув гуруҳларининг шаклланиш жадваллари;

зарур малакага эга шахсларни ишга қабул қилишни хоҳловчи иш берувчилар;

малака оширишни ёки янги касбга эга бўлишни хоҳловчи, меҳнат бозорида талаб қилинаётган касблар ва мутахассисликлар бўйича касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишга муҳтож бўлган шахслар;

календарь йил давомида касбга ўқитиш параметрларини бажаришнинг бориши (молиялаштириш ҳажмлари, юборилганлар сони, амалдаги вазият).



12-БОБ. УЗОҚ МУДДАТЛИ ЎҚИТИШ


171. Узоқ муддатли ўқитиш шаклидаги касбга ўқитиш параметрлари меҳнат органлари томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тузилмасига кирувчи касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан амалга оширилади.

172. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тузилмасига кирувчи касб-ҳунарга ўқитиш марказларини молиялаштириш ва моддий-техник ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига амалга оширилади.

173. Узоқ муддатли ўқитиш касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан таълим тизимида қабул қилинган ўқув йили даврида ташкил қилинади.



13-БОБ. ЎРТА МУДДАТЛИ ЎҚИТИШ


174. Ўрта муддатли ўқитиш кўринишидаги касбга ўқитиш параметрлари меҳнат органлари томонидан шакллантирилади ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан амалга оширилади.


175. Ўрта муддатли ўқитиш касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан мустақил белгиланадиган даврларда меҳнат органлари билан келишган ҳолда ташкил этилади.


176. Меҳнат органлари касбга ўқитишнинг тасдиқланган параметрлари ҳажмлари доирасида касбга ўқитишнинг тегишли йўналишлари бўйича гуруҳларни шаклланиши давомида, шунингдек, фуқаролар ва иш берувчилар эҳтиёжларининг таҳлили, касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таклифларига асосан ушбу Низомга 12-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ўрта муддатли ўқиш харажатларини тўлаш ҳақида тўғридан-тўғри тўрт томонлама шартномалар тузади.


177. Ўрта муддатли ўқитиш учун шартнома томонлари сифатида:

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими;

Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахс;

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази;

тегишли жисмоний шахсни ишга қабул қилишни ўз зиммасига олган иш берувчи.


178. Шартномалар молиявий йил доирасида тузилади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ғазначилик бўлинмаларида меҳнат органларининг касбга ўқитиш параметрларини амалга ошириш харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида рўйхатга олинади.

179. Тегишли жисмоний шахсни ишга жойлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олган ва тўрт томонлама шартномани имзолаган иш берувчига ушбу жисмоний шахсни диплом олгандан кейин ишга жойлаштириш бўйича мурожаат қилган кундан бошлаб 15 иш куни давомида ишга жойлаштириш (ишга қабул қилиш) бўйича тўғридан тўғри мажбурият юкланади.


180. Меҳнат органида рўйхатдан ўтган ва ишсиз деб эътироф этилган шахс шартнома томони бўлса ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича ўз шахсий иштирокига асосланган, ўзига меҳнат даромадини олишга йўналтирилган мустақил фаолиятни амалга ошириш ва камида 12 ойга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олиш мажбуриятини олганда, иш берувчи шартнома томони сифатида иштирок этмаслиги мумкин

Ушбу бандда назарда тутилган меъёрни бажармаслик тўланган маблағнинг, жумладан, грантнинг тўла суммасини меҳнат органига қайтаришни назарда тутади. Тўланган маблағ ёки грант қайтарилмаганда ёки кечикиб қайтарилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ умумий миқдорнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланади.

Компетенцияларни баҳолаш марказида малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ва ушбу Низомда белгиланган тартибда компетенция тўғрисида сертификат олган шахслар ушбу моддада белгиланган мажбуриятдан озод қилинади. Ушбу меъёр иш берувчи мажбуриятлдарига ҳам тааллуқли.



14-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


181. Ушбу Низом мониторингини юритиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ва Савдо-саноат палатасига уларнинг ваколатлари доирасида юкланади.

182. Иш берувчилар ва жамоат ташкилотлари ушбу Низомни амалга ошириш бўйича жамоатчилик назорати мақсадида эркин бирлашмалар ва ассоциациялар тузишлари мумкин.

Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга

ўқитиш марказида ўқишдан ўтганлиги тўғрисидгиа

ДИПЛОМ НАМУНАСИ



Ташқи кўриниши



Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИ ИШСИЗЛАР ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ

ДИПЛОМ






Ички томони



Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИ ИШСИЗЛАР ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ

ДИПЛОМ КНМ N 000000


(фамилияси, исми, шарифи)

Малакавий комиссиянинг 20____ йил "____"____________ даги ________-сон қарори билан________________________________________________________________________

мутахассислиги бўйича _______________________________ малакаси берилди.


Малакавий комиссиянинг раиси


M.Ў.


Директор

Котиб

Рўйхатга қайд этиш рақами N_______________

шаҳар (туман)

__________________________________ 20__йил "____"_______________






ИШСИЗЛАР ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ



КНМ-___________-сон ДИПЛОМГА ИЛОВА

(дипломсиз юридик кучга эга эмас)

  

(фамилияси, исми, отасининг исми)


20____йил "____"________дан 20____йил "____"________гача __________________________________________шаҳри (туман) Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида _________________________________ мутахассислиги бўйича ўқитилди.

Ўқиш давомида қуйидаги фанлар бўйича ўқитилди ва баҳолар олди:

     

Т/р

Фаннинг номи

Соатлар миқдори, ўқув режасига асосан

Олинган рейтинг балли


I. УМУМИЙ ТАЪЛИМ ФАНЛАРИ














II. УМУМИЙ МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИ










III. МАХСУС ФАНЛАР
















IV. ЎҚУВ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ










V. ЯКУНИЙ МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН










М.Ў.



Директор

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Рўйхатга қайд этилган рақами ___________






Низомга

2-ИЛОВА



Касб-ҳунарга ўқитиш марказида қисқа муддатли

ўқишдан ўтганлиги тўғрисидаги

СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ



Ташқи кўриниши



Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ

СЕРТИФИКАТ






Ички томони



Ўзбекистон Республикаси Герби тасвири



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ

СЕРТИФИКАТ


КНМ N_____________


(фамилияси, исми, отасининг исми)


20____йил "____"________дан 20____йил "____"________гача __________________________________________шаҳри (туман) касб-ҳунарга ўқитиш марказида ________________________________

             

мутахассислиги бўйича

қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тўлиқ курсини тугатди.

Директор                                                       М.Ў.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Рўйхатга қайд этилган рақами ___________

Шаҳар (туман)________________________________________

20____ йил "____" _________________






Низомга

3-ИЛОВА


Ташқи кўриниши



Ўзбекистон Республикаси

Герби тасвири



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ



MINISTRY OF EMPLOYMENT AND AND POVERTY

REDUCTION OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


MALAKA PASPORTI


QUALIFICATION PASSPORT



Ички кўриниши



МАЛАКАНИ БАҲОЛАШ МАРКАЗИ

МАЛАКА ПАСПОРТИ

Ушбу малака даражаси тўғрисидаги сертификат



га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


20____ йил ____-____________да Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 20_____ йил _____-_____________да берилган __________-сон аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида фаолият юритувчи

     

(малакаларни баҳолаш марказининг номи)

Малакани баҳолаш марказининг Экспертлар малака комиссияси томонидан ________________________________________ касб бўйича муваффақиятли имтиҳон топширди деб эътироф этилди ва унга 20____ йил "_____" ______________даги ___________-сон буйруқ билан қуйидаги малака разряди (малака даражаси) берилди:

         

(касб, мутахассислик номи; малака разряди)

Тасдиқланган малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрида рўйхатга олиш рақами


Т.р __________

Малакани баҳолаш

марказининг директори


М.Ў.





(имзо)

20____ йил "____" _____________


МВМ № 000000






Низомга

4-ИЛОВА




Малакаларни баҳолаш маркази раҳбарига



(Марказ номи)

Малакани холис баҳолашни ўтказишга

АРИЗА

Мен,

(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами)

(касб, малака номи)

бўйича малакани ҳолис баҳолаш касбий имтиҳонини топширишимга рухсат беришингизни сўрайман.

Боғланиш учун маълумотлар:


(яшаш жойи, телефон)

Малакани холис баҳолаш касбий имтиҳон шаклида ўтказилиши қоидалари билан танишдим.


Малакавий имтиҳон ўтказилиши санаси ва жойи тўғрисидаги хабарни қуйидаги манзил бўйича йўллашингизни сўрайман:

(почта манзили)

электрон почта


(электрон почта манзили)

Шахсий имзо: _______________________________________.

Сана: 20___ йил "____"_______________.






Низомга

5-ИЛОВА



Малака имтиҳон __________-сон

БАЁННОМАСИ

(Имтиҳон топширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

Малака имтиҳони санаси: 20___йил "____"_______________

Имтиҳон ўтказилиши жойи (манзили):

Малака имтиҳони натижаси

Экспертлар малака комиссияси

аъзосининг фамилияси, И.О.

Натижа

Назарий имтиҳон

Амалий имтиҳон

(синов иши)

1)



2)



3)



…..



…..



Жами баллар йиғиндиси



Ўртача балл



Экспертлар малака комиссияси аъзоларининг имзолари:

Фамилияси И.О.

Шахсий имзоси


Экспертлар малака комиссияси котиби:





Низомга

6-ИЛОВА



Компетенцияларни баҳолаш марказларини

аккредитациядан ўтказиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Ишчи орган


Тадбирлар


Муддатлари

1-босқич

Компетенцияларни баҳолаш маркази


 

Аккредитацияга буюртмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиш


Аккредитация муддати бошланишидан уч ой олдин







2-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Буюртмаларни кўриб чиқади ва аккредитацияни ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.

Компетенцияларни баҳолаш марказларига аккредитацияни ўтказиш жадвали ва аккредитацияга тайёрганлик кўриш учун зарур ҳужжатларни йўллайди.


Тасдиқлангандан кейин бир ой давомида

Аккредитация жараёни бошланишидан 1 ой олдин







3-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Масъул орган томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши билан келишилган кўрсаткичлар асосида Компетенцияларни баҳолаш марказини жойлашган манзилида аккредитацияни ўтказиш.

Аккредитация натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш.


3 кунгача муддат ичида







4-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Аккредитация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш.

Акрредитация натижалари асосида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгашига тақдим этиш.


Бир ой давомида







5-босқич

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш


Аккредитация натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


Икки йилда камида 1 марта





Низомга

7-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлигига

Ташкилот реквизитлари:



Расмий номи: ______________________________

___________________________________________

___________________________________________


Манзили: __________________________________

___________________________________________

___________________________________________

Банкдаги ҳ/в: _______________________________

АККРЕДИТАЦИЯГА БУЮРТМА

(ташкилот номи)

Т/р*

Фамилияси, И.О.

Лавозими

Мутахассислик фаолияти йўналиши

Телефон рақами

Имзо

1





2










*) Низомнинг 104-бандида назарда тутилган буюртмачи ташкилотнинг ходимлари кўрсатилади.

Биринчи рақамда буюртмачи ташкилотнинг раҳбари кўрсатилади, кейинги рақамда - Низомнинг 104-бандининг учинчи хатбошисида кўрсатилган мутахассислар.


Ушбу Буюртма билан қуйидаги фаолият йўналишлари бўйича аккредитация ўтказишингизни сўраймиз:

(мутахассислик фаолияти йўналишлари бўйича малакалар)

Фаолиятни амалга ошириш учун моддий-техник база қуйидагилардан иборат:

бино майдони _________ кв.м,

шу жумладан, аудиториялар ________ кв.м, устахоналар _________ кв.м.

Имтиҳонлар ва амалий машғулотларни ўтказиш учун ускуна ва жиҳозлар, иловага мувофиқ.


Аккредитация қоидалари билан танишдик.

Буюртмачиларнинг имзолари уларнинг шахсий маълумотлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилишига розилигини тасдиқлайди.


Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

(буюртмага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати)

Ташкилот раҳбари


(лавозими)

(имзо)

(имзо эгасининг Ф.И.О.)

М.Ў. Буюртма берилган сана: 20____ йил "_____" ______________






Низомга

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

КАСБИЙ МАЛАКА ВА БИЛИМЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КЕНГАШ

АККРЕДИТАЦИЯ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА

Компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи

юридик шахслар регистрида рўйхатга олинган

20___ йил "___" ________________


N ___________ -сон

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(буюртмачи номи, манзили)

(касб стандарти номи)

касб стандарти бўйича Компетенцияларни баҳолаш марказларига қўйиладиган талабларга мос келишини ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилганлигини тасдиқлайди.

Гербли муҳр ўрни




Аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбари

(лавозим)

(имзо)

(ф.и.о.)





Низомга

9-ИЛОВА

Шакл

Компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият

билан шуғулланувчи юридик шахслар

РЕГИСТРИ

          

Рўйхатга олиш ёзуви N, т.р.

Ташкилот номи

К

Т

У

Т

С

Т

И

Р

Ташкилий-

ҳуқуқий шакли

Фаолиятнинг асосий тури (ўқитиш, баҳолаш)

Юқори турувчи ташкилот

Фаолият йўналиши

Жойлаш-

ган манзил (ҳуқуқий манзили)

Раҳбарнинг Ф.И.О.

Сана ва рақам

Аккредита-

цияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами

Иш рақами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13




Низомга

10-ИЛОВА



Касб стандартларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Ишчи орган


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар - ишланманинг ташаббускорлари


Касб стандарти лойиҳаси, лойиҳага тушунтириш (изоҳли) хати, ишлаб чиқувчилар тўғрисида маълумотларни илова қилган ҳолда расмий хат билан йўллайди.


Жадвалга мувофиқ







2-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Касб стандартилари лойиҳаларини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.


Ҳужжатлар жамланмаси тушган кунда







3-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Касб стандарти лойиҳасининг янгилиги (амалдаги касб стандартилар мавжудлиги ёки йўқлиги)ни текширади. Мос равишда тегишли хулосани беради.


Ҳужжатлар жамланмаси тушганидан 10 кундан кўп бўлмаган муддат ичида







4-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Касб стандарти лойиҳасини вазирликнинг расмий сайтида "Меҳнат стандартлари" бўлимида жойлаштиради


2-босқич бўйича қарор қабул қилинган кунда







5-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Касб-мутахассислик стандарт лойиҳасини Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари кўриб чиқиши учун йўллайди.


2-босқич бўйича қарор қабул қилинган кунда







6-босқич

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши


Касб стандарти лойиҳасини кўриб чиқади ва хулосани беради.

Хулосани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига йўллайди.


Киритилгандан сўнг 30 кун ичида







7-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш томонидан ижобий хулоса берилганда касб стандартии лойиҳасини тасдиқлайди;

Салбий хулоса берилганда лойиҳани қайта ишлаб чиқишга йўллайди ёки тасдиқлашни рад этади.


Кенгашдан хулоса олингандан сўнг 5 кун ичида







8-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Касб-мутахассислик стандартлар миллий регистрида касб-мутахассислик стандартини рўйхатдан ўтказади


Тасдиқланган кунда





Низомга

11-ИЛОВА


КАСБ СТАНДАРТИ

МАКЕТИ

          

(касб стандарти номланиши)



Рўйхатга олиш рақами

Касбий фаолият турининг асосий мақсади:

           

I БЎЛИМ

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

       

(касбий фаолият турининг номланиши)

Касб стандартида фойдаланиладиган асосий тушунчалар:

Дескриптор код - Машғулотларнинг Халқаро стандарт классификаторида кўрсатилган фаолият турлари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган касбий фаолият тури дескриптори бўйича код;

Иш жойларининг функционал таҳлили - касбий фаолият турининг вазифалари харитасида касб (лавозим)нинг меҳнат фаолиятини меҳнат функциялари ва натижалари орқали тавсифлаш.

Касбий фаолият тури - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторида (2-таҳрири) кўрсатилган фаолият турлари;

Малака даражаси - Миллий малака рамкасида белгиланган рақамлар;

ИФУТ - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификатори (2-таҳрири);

          

           


    

      

Касбий фаолият тури дескриптори бўйича коди



Касб стандарти реквизитлари:

касб стандарти қўлланиладиган соҳа



ИФУТга мувофиқ иқтисодий фаолият тури коди ва номланиши



касб (лавозим)нинг МХСК бўйича коди ва гуруҳ номи



Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори бўйича коди



касб стандарти тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси



амал қилиш муддати



версияси



II БЎЛИМ

КАСБ СТАНДАРТИ МЕҲНАТ ВАЗИФАЛАРИНИНГ ТАСНИФИ

(касбий фаолият турининг вазифалари харитаси)

Умумлаштирилган меҳнат вазифалари


Меҳнат функциялари


Белги

Иш жойларининг

функционал таҳлили

асосида номланиши


Миллий малака рамкаси

бўйича малака даражаси


Номланиши


Коди

(умумлаштирилган

меҳнат вазифасидаги бош

ҳарфлар, тартиб рақами

ва малака даражаси)


А



В



III БЎЛИМ

ИШ ЖОЙИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ

"А" - белгили умумлаштирилган меҳнат вазифаси тавсифи:

Номланиши



Келиб чиқиши (асллиги +/-)



Аслининг дескриптор коди



Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами



Мос лавозимлар (ишчи касблар) номланиши



Талаб этиладиган таълим ва касбий тайёргарлик даражаси



Касбий тажриба ва иш стажига қўйиладиган талаблар



Лаёқатига қўйилган талаблар (меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёши, соғлиги ва бошқа)



Меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талаблар



Ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик бўйича талаблар



Фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш учун махсус талаблар



Касбий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган меҳнат воситалари



Қўшимча тавсифлар:

Касб стандартини ишлаб

чиқишга асос бўлган

ҳужжатнинг номланиши


Тегишли коди ёки рақами


Касб (лавозим) номланиши




__________-кодли меҳнат функциялари тавсифи:

Номланиши



Келиб чиқиши (асллиги +/-)



Аслининг дескриптор коди



Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами



Меҳнат ҳаракатлари


Зарур маҳорат ва кўникмалар


Зарур билимлар


Бошқа тавсифлар


__________-кодли меҳнат функциялари тавсифи:

Номланиши



Келиб чиқиши (асллиги +/-)



Аслининг дескриптор коди



Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами



Меҳнат ҳаракатлари


Зарур маҳорат ва кўникмалар


Зарур билимлар


Бошқа тавсифлар


IV БЎЛИМ

КАСБИЙ СТАНДАРТИНИ ИШЛАБ ЧИҚҚАН

ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

       

(тармоқ кенгашининг номи, қарори санаси ва рақами)


Ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг номлари:



Т/р

Номланиши


Ишлаб чиқишга масъул ташкилот

     

(ташкилот номи)

        

(раҳбарнинг лавозими, имзоси ва Ф.И.О.)

        





Низомга

12-ИЛОВА



Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатишга

шартноманинг Намунавий шакли


Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга

ўқитиш бўйича хизмат кўрсатишга

_____-сонли ШАРТНОМА


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (кейинги ўринларда - Бандлик бўлими) номидан, Бандлик бўлими Низоми асосида фаолият юритувчи раҳбари ________________________________, (кейинги ўринларда - "Буюртмачи"), бир томондан ва ______________________________________________________________

,

(ташкилот номи)

аккредитация гувоҳномаси N __________-сонли, 20_____ йил "___"_________да

       

берилган,


(ҳужжат номи ва реквизитлари)

асосида фаолият юритувчи раҳбари ________________________________, кейинги ўринларда "Ижрочи" деб юритилади, иккинчи томондан, бундан сўнг матнда "Томонлар" деб аталадилар, Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, 20_____ йил "___"_________даги ________-сонли очиқ танловнинг натижаларига кўра, ушбу Давлат контрдалолатномаини қуйидагилар тўғрисида туздилар.


1-БЎЛИМ. ШАРТНОМА МАЗМУНИ


1.1. Буюртмачи буюртма беради, Ижрочи эса ўз зиммасига ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли (кейинги ўринларда - фуқаролар)ни касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятларини олади.


1.2. Касбий ўқитишга йўлланган фуқаролар сони -

(_______) кишини ташкил этади.

(ёзув билан)


шу жумладан касблар (мутахассисликлар) бўйича:

1.2.1. _______________________________________________

1.2.2. _______________________________________________

1.2.3 _______________________________________________

1.2.4 ________________________________________________

1.2.5. _______________________________________________

1.3. Хизматларни кўрсатиш муддати:

Бошланиши - 20___йил "_____"______________;

Якунланиши - 20___йил "____"______________.


1.4. Хизматлар кўрсатилиши жойи:

(шаҳар, кўча, уй)

2-БЎЛИМ. ШАРТНОМА НАРХИ


1.5. Шартнома нархи Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланади.


1.6. Шартнома нархи аниқ ва шартнома амал қилиш муддати давомида унинг нархи ўзгартирилишига йўл қўйлмайди, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


1.7. Шартнома нархига ижрочининг барча харажатлари киритилган, шу жумладан, ўқув-методик ва бутловчи материаллар, Ижрочи қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши керак бўлган барча солиқлар ва йиғимлар.

1.8. Шартнома нархи ижрочининг битта ўқувчини мутахассисликка ўқитиш бўйича амалга ошириладиган ҳаражатларини ҳисоблашдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


1.9. Шартнома нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ШН = Нс * Nс * Nў


Бу ерда: ШН - Шартнома нархи;

Нс - 1та ўқувчини ўқитиш ҳисобига 1 соат ўқитиш нархи;

Nс- ўқитиш дастурида соатлар миқдори;

Nў - ўқитилганлар сони.


1.10. Ушбу Шартномага мувофиқ:

1 ўқитиладиган фуқарога ҳисоблаганда бир соат ўқитишнинг нархи ______ сўмни ташкил этади;

ўқитиш дастурининг ҳажми соатларда _______ ўқув соатидан иборат;

ўқитиладиганлар сони _______ нафар.


1.11. Хизматларга ҳақ тўлаш Буюртмачи томонидан ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш мақсадлари учун мўлжалланган манбалардан амалга оширилади.


1.12. Хизматларга ҳақ тўлаш пул ўтказиш йўли билан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

аванс тўлови Шартнома тузилгандан 10 кундан кўп бўлмаган муддат ичида Шартноманинг 15%и миқдорида;

оралиқ тўловлар - хизматлар амалда кўрсатилганда, кўрсатилган хизматларга оралиқ далолатномаси имзолангандан 10 кундан кўп бўлмаган муддат ичида, аммо Шартноманинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда;

якуний тўлов - Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилгани тўғрисидаги Далолатнома Томонлар томонидан имзоланганидан сўнг 10 кун ичида қолган сумма миқдорида.


1.13. Мажбуриятларни бажариш далолатномасида қуйидагилар ҳисобга олинади:

касбга ўқитиш дастурида режалаштирилган ўқув соатлари ҳажми;

касбга ўқитиш дастури бўйича ўқитилганларнинг сони;

касбга ўқитишнинг натижаси, яъни ўқитилганларнинг ўқиш тугагандан сўнг 3 ойдан кўп бўлмаган муддатда ишга жойлашганлари.


1.14. Ўқишни битирганлардан ишга жойлашганлар:

85% дан кам миқдорни ташкил этса - Шартнома нархи _____%га камайтирилади;

60% дан кам миқдорни ташкил этса - Шартнома нархи _____%га камайтирилади;

50% дан кам миқдорни ташкил этса - Шартнома нархи _____%га камайтирилади.


1.15. Буютмачи айби билан Шартномани бажариш имкони бўлмаса, Ижрочи томонидан фақат амалда қилинган харажатлар тўлов билан қопланади.


1.16. Шартноманинг 3.4-бандида кўрсатилган сабаблар билан ўқувчи ўқишдан четлатилса, Ижрочининг хизматларига амалда кўрсатилган хизмат миқдорига тенг ҳажмда тўлов тўланади.



3-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ҲУҚУҚЛАРИ


3.1. Буюртмачи ўз зиммасига қуйидагиларни олади:

а) Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатларни ҳисобга олган ҳолда ўқув гуруҳлари таркибини шакллантириш;

б) Шартнома талабларига мувофиқ равишда кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш;

в) Шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш;

г) _______________________________________________________________________________________________.

(бошқа мажбуриятлар)


3.2. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ижрочи томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш, шу жумладан, Ижрочининг малакавий комиссияси ишида иштирок этиш йўли билан, шунингдек, ўқитилаётган гуруҳларнинг давоматини жорий текширувларни амалга ошириш орқали;

б) Шартномани бажаришда Ижрочи билан келишилган ҳолда Шартномада кўзда тутилган хизматлар ҳажмини 20%дан ошмаган миқдорда ўзгартириш, шунга мос равишда Шартнома нархини ҳам ўзгартириш;

в) Шартноманинг 1.14-бандига мувофиқ Шартнома нархини камайтириш;

г) Ижрочига Шартнома бажарилиши юзасидан сўровлар юбориш;

д) ______________________________________________________________________________________________.

(бошқа ҳуқуқлар)


3.3. Ижрочи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш;

б) таълим олувчилар гуруҳларини қабул қилишни таъминлаш ва касбга ўқитиш ўқув жарайнини самарали ташкил этиш;

в) ўқишни тугатганлар ва малакавий имтиҳонни муваффақиятли тугатганларга белгиланган шаклдаги касб-мутахассислик малакаси берилгани тўғрисидаги Сертификатни тақдим этиш;

г) Ижрочининг айби билан хизматлар кўрсатишда йўл қўйилган камчиликларни ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан бартараф этиш;

д) Шартнома бўйича кўрсатиладиган хизматларга оид зарур ҳужжатларни Буюртмачининг талабига мувофиқ тақдим этиш;

е) ______________________________________________________________________________________________.

(бошқа мажбуриятлар)


3.4. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида ўқув дастурига мувофиқ юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

б) ўқувчилар томонидан касбга ўқитиш жараёнида ташкилий ва ўқув жараёни қоидалари қўпол равишда ёки тизимли бузилгани учун, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра машғулотларга келмаслиги, шунингдек, билим ва кўникмаларни ўзлаштира олмаслиги учун ўқувчилар ўқишдан четлатилади, ва бу ҳақда Буюртмачига уч кун муддат ичида хабар берилади;

в) _______________________________________________________________________________________________.

(бошқа ҳуқуқлар)



4-БЎЛИМ. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАРНИ

ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4.1. Ижрочи Шартномада белгиланган муддатда Буюртмачига кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоботни ва Шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги тўғрисида далолатнома лойиҳасини тақдим этади.


4.2. Ижрочи томонидан тақдим этилган ҳисобот ва далолатнома лойиҳасини текшириш учун кўрсатилган хизматлар Шартнома шартларига мос келиши бўйича Буюртмачи томонидан экспертиза ўтказилади.

Экспертизани ўтказиш учун Буюртмачи Ижрочидан Шартнома шартларига тегишли тасдиқловчи ҳужжат ва материалларни талаб қилишга ҳақлидир.


4.3. Ҳисобот ва далолатнома лойиҳаси тўғрилиги тасдиқланган ҳолда, Буюртмачи 5 иш куни давомида Шартнома мажбуриятлари бажарилгани бўйича далолатномани имзолайди ва уни Ижрочига йўллайди.


4.4. Томонлар Шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги тўғрисида далолатномани имзолаганидан бошлаб, Шартнома доирасида белгиланган Хизматлар бажарилган ҳисобланади.


4.5. _________________________________________________________________________________________.

(кўрсатилган хизматларни топшириш ва қабул қилишнинг бошқа шартлари)



5-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1. Томонлар Шартнома шартлари бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги учун жавобгарликка тортилади.


5.2. Ижрочи томонидан Шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳолатида Буюртмачи Ижрочига кечиктирилган ҳар бир кун учун Шартнома нархининг _______%и миқдорда пеня тўлаш талабини йўллайди.


5.3. Буюртмачи томонидан Шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳолатида Ижрочи Буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун Шартнома нархининг _______%и миқдорда пеня тўлаш талабини йўллайди.


5.4. Томонлар Шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан қуйидаги ҳолларда озод этилади - Томонларга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар юзага келганда, шу жумладан:

(бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга ҳоллар)

5.5. Томонлар бир-бирига 3 кундан кўп бўлмаган муддат ичида уларга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар амалда ёки юзага келиш эҳтимоли тўғрисида хабар бериши лозим.

Томонларнинг бири уларга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар юзага келганлиги эътироф этилишига рози бўлмаса, Томонлар келиб чиққан келишмовчиларни кўриб чиқиш учун қўшма комиссия тузадилар.

Томонларнинг бири унга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар юзага келганлиги тўғрисида бошқа томонга хабар бермаганлиги ёки ўз вақтида хабар бермаганлиги, уни ушбу шароитни инобатга олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

6-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


6.1. Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар учун унинг бажарилиши мажбурийдир.


6.2. Шартнома Томонлар келишувига асосан ва суд қарори билан Шартнома Томонларининг бири бир томонлама Шартномани бажаришдан бош тортган ҳолда бекор қилиниши мумкин.



7-БЎЛИМ. БОШҚА ШАРТЛАР


7.1. Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, ҳар бир нусхаси бир хил мазмунга ва бир хил юридик кучга эгадир.


7.2. Шартномада кўзда тутилмаган барча ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ иш тутадилар.


7.3. Шартномага барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар ёзма равишда Шартномага қўшимча келишувлар шаклида расмийлаштирилади ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


7.4. Шартномани бажаришда келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни Томонлар музокаралар йўли билан бартараф этишади, Томонлар келишувга келолмаган ҳолда - улар суд тартибига мувофиқ ҳал этилади.


7.5. ______________________________________________________________________________________________.

(бошқа шартлар)

8-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК

МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

БУЮРТМАЧИ

____________________________________

____________________________________

____________________________________

ИЖРОЧИ

______________________________

______________________________

______________________________

9-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ

БУЮРТМАЧИ

____________________________________

____________________________________

20___йил "____"______________

М.Ў.

ИЖРОЧИ

______________________________

______________________________

20___йил "____"_____________

М.Ў.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 май








































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск