язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2004 й. 399-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2004 й.

N 399



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ЧЕТДАН ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КЕЛИШ

ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси қоидаларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур Қоидалар 2004 йил 15 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилансинки, 2004 йил 15 сентябрдан бошлаб товарларни четдан вақтинчалик олиб келиш режимига қўйиш ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун божхона божлари ва солиқлари суммасининг 5 фоизи миқдорида даврий божхона тўловлари тўлаган ҳолда амалга оширилади, ушбу тўловлар четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар улар божхонада расмийлаштирилган кунда эркин муомала учун чиқариш божхона режимига қўйилган тақдирда тўланади.

2004 йил 15 сентябргача Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан вақтинчалик олиб келиш режимига божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилган ҳолда қўйилган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан уларни четдан вақтинчалик олиб келиш муддати тугагунгача божхона органлари томонидан божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган кунда амалда бўлган четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режими шартлари сақланиб қолади.


3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган қуйидаги товарлар четдан вақтинчалик олиб келиш режимига қўйилмайди:

Ўзбекистон Республикасига ва у орқали четдан келтириш ҳамда транзит бўйича келтириш тақиқланган товарлар;

чиқиндилар;

электр энергияси, сув, қувурлар орқали товарлар (нефть, газ) етказиб бериш, шунингдек ёқилғи;

четдан келтирилиши квоталанадиган товарлар;

сарфланадиган материаллар ва сарфланадиган намуналар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар;

Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари томонидан четдан олиб келинадиган автотранспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллардан ташқари.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 372-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 8, 85-модда.