Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни акс эттириш (СБХ, 22-сон 2020 йил 2 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ ҲИСОБОТИДА ДИВИДЕНДЛАР ВА

ФОИЗЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ


Дивидендлар ва фоизлар ҳисоб-китоби юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.). Уларни тўлаётган солиқ агенти у қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар ҳисоботни шундай даромад олувчи барча жисмоний ва юридик шахслар бўйича тақдим этади.

"Норма" эксперти Дилором САИДОВА ҳисоб-китоб ва унга илованинг ҳар бир сатрини тўлдириш чоғида қайси муҳим жиҳатларни инобатга олиш кераклигини тушунтирди. Ўз маълумотларингизни киритишда эътиборли бўлинг!



Солиқ агентлари дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар. Масалан, 2020 йил май ойида ҳисобланган дивидендлар бўйича Ҳисоб-китобни 20 июндан кечиктирмай топшириш лозим (СК 345-м. 5, 6-қ.).


Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шакли my.soliq.uz порталида фойда солиғи бўйича электрон солиқ ҳисоботлари таркибида жойлашган, шакл коди - 10202_4.

Мазкур ҳисобот шакли қуйидагилардан иборат:

q Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;

q Солиқ агенти томонидан юридик шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот (1-илова);

q Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган соли

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск