язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 11.05.2020 й. 207-мҳ-сон "Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.06.2020 й. 2428-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2020 й.

N 2428-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

11.05.2020 й.

N 207-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                      Ш. Садиков






Буйруққа

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 20-банддаги "Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази" деган сўзлар "ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 8 июнь, 22-сон, 240-модда