Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Чегирилмайдиган харажатларни аниқлаш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш (СБХ, 23-сон 2020 йил 9 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЧЕГИРИЛМАЙДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИ АНИҚЛАШ

ВА СОЛИҚ ҲИСОБОТИДА АКС ЭТТИРИШ


Солиқ солиш мақсадларида юридик шахснинг солиқ солинадиган фойдасини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган харажатларни тўғри аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Корхона томонидан ўз ташаббуси билан ёки нотўғри бошқариш сабабли қилинган харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади.



Чегирилмайдиган харажатлар таркиби


Чегирилмайдиган харажатларни фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритинг. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги ҳақиқатдаги фойдани камайтиради.

Ушбу харажатлар корхонанинг асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмайди. Ишлаб чиқариш натижалари ҳам уларга боғлиқ эмас.

Чегирилмайдиган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-"Харажатлар" иловасининг 4-устунида акс эттиринг.

Уларга қуйидагиларни киритинг (СК 317-м.):

моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан ортиқча товарлар йўқолиши

умумий овқатланиш корхоналарига жойларни текин бериш харажатлари, улар учун коммунал хизматларнинг қийматини тўлаш

жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги даромадларни тўлаш (СК 376-м.)

дала (сафар) таъминоти, ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган нормалардан ортиқча тўловлар

пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар

қуйидаги кўринишлардаги моддий ёрдам:

q бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;

q қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш

хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно

нормалардан ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир қопланмаган харажатлар

талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган қопланмаган зарарлар

бошқа шахслар учун тўланган солиқлар

солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар

касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш

маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар кўрсатганлик учун қилинган харажатлар

солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар

ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар, агар бундай факт суднинг қарори билан аниқланган бўлса

даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар

бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар

амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар

амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг қийматига киритиладиган харажатлар

харажатларнинг Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган суммаси

Солиқ кодексида назарда тутилмаган захираларга ажратмалар

ҳисобланган дивидендлар

бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари

назорат қилинадиган қарздорликлар билан боғлиқ белгиланган нормалардан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва неустойкалар бўйича харажатлар (СК 310-м.)

текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган харажатлар

ишончли бошқарув муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари

нотижорат ташкилотларига ва халқаро ташкилотларга тўланадиган тўловлар, уларни тўлаш корхона томонидан фаолиятни амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланмаганда

ташкил этилган захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар, агар уларни ташкил этишга доир харажатлар чегирмалар жумласига киритилган бўлса

мол-мулк нархининг пасайиш суммалари

оддий ширкат шартномаси доирасида иштирокчилар томонидан шартнома иштирокчиларининг умумий мулкдаги улушни қайтариш ёки бундай мол-мулкни бўлиш чоғида кўрилган зарарлар

солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари ўртасида солиқни тўлаш учун берилган пул маблағлари

ТМҚларни яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар

муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар (қарзлар) бўйича кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар

хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар

    

Чегириладиган харажатлар рўйхати ёпиқ ҳисобланади. Бу қолган барча харажатлар чегирилишини англатади. Бунда улар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши лозим.



Моддий қимматликларнинг табиий камайиши

нормаларидан ортиқча товарлар йўқолиши


Табиий камайиш - бу товар-моддий қимматликларни сақлаш ёки ташишда уларнинг қуриши, тўкилиши, ёниши (термик ишлов бериш натижасида ҳажмининг камайиши), сизиб чиқиши ва шунга ўхшаш бошқа омиллар таъсири оқибатида миқдорий кўрсаткичларининг (оғирлиги, ҳажми) табиий камайиши.

Табиий камайиш нормалари тармоқ идоралари томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан, қуйидаги нормативлар тасдиқланди:

q дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари учун (Нормалар, ВМнинг 25.05.2006 йилдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 2-илова);

q ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум учун (Нормативлар, АВ томонидан 15.09.2016 йилда 2824-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

q автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ ва нефть маҳсулотлари учун (Йўриқнома, АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1533-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Моддий қимматликларингиз учун бундай нормалар белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда ишлаб чиқишга ва тасдиқлашга ҳақли бўласиз.

Камайиш нормасини мустақил аниқлаш учун:

q етказиб берувчи ҳужжатларида кўрсатилгани билан амалда қабул қилинган қимматликлар оғирлигини (ёки ҳажмини) солиштиринг;

q сақлашга қабул қилишдаги кўрсаткичларни сақлашдан кейинги кўрсаткичлар билан солиштиринг.

Олинган тафовутларни тизимлаштиринг ва табиий камайиш нормалари сифатида буйру

...
Время: 0.0324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск