Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2020 й. 401-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июндаги

401-сон қарорига

2-ИЛОВА



Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида

хабардор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахслар томонидан матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаларини (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) хабардор қилиш тартибини белгилайди.

Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.


2. Матбаа фаолияти босма маҳсулотларнинг қолипларини (босма шаклларини) тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнлардир. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.


3. Матбаа фаолиятининг ихтисослашуви:


босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш - чоп этишгача бўлган жараён бўлиб, матн ва тасвирлар асосида офсет, трафарет ёки шойитрафарет, флексо, юқори босма, чуқур босма, термо босма ва чуқур босма усулларида чоп этиш учун босма қолипларни тайёрлаш;


офсет усулида чоп этиш - матбаа фаолиятида асосан кўп ададли (тираж) матбаа маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган жараён бўлиб, матн ва тасвирларни фото қолиплардан қоғозга ўтказиб чоп этиш усули;


флексо усулида чоп этиш - фотополимер хом-ашё ёки юмшоқ резинадан рельефли чоп этиш қолипи ва суюқ бўёқлар билан чоп этиш усули бўлиб, қоғоз, полиэтилен ва шу турдаги бошқа материалларга матн ва тасвирларни тушириш жараёни;


босма қолипларсиз чоп этиш - рақамли чоп этиш технологиялари ёрдамида матн ва тасвирларни қоғоз, полиэтилен ва бошқа материалларга чоп этиш усули;


трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш - фотомеханик усулда ёки қўлда тайёрланган трафаретдан турли материалларга ёки тайёр саноат маҳсулотларига матн ёки тасвирлар аксини тушириш;


брайл усулида чоп этиш - олти нуқта комбинациясига асосланган бўртма нуқта ҳамда бўртма рельеф асосида кўзи ожизлар учун матн ва тасвирларни чоп этиш усули;


тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш - тайёр саноат маҳсулотлари ва материалларга матн ва тасвирни қиздириш ёки эластик босма элемент орқали босиш;


чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш - буклаш ва саралаш, тикиш, кесиш ва шакл бериб кесиш, елимлаш, ламинациялаш, лаклаш, муқовани тайёрлаш, муқовалаш ва бошқа жараёнлар.


4. Ушбу Низом нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. МАТБАА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАГАНИ

ҲАҚИДА ХАБАРДОР ҚИЛИШ


5. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи ўн кун ичида юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда - хабардор қилувчи) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали хабардор қилинади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХПнинг давлат хизматларидан фойдаланишда, хабардор қилувчида электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) бўлиши шарт.


6. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилиш учун мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ хабарнома тўлдирилади.


7. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи мазкур Низомга 2-иловасидаги схемага мувофиқ хабардор қилинади.


8. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ўртасида мажбурий тартибда ЭРИни қўллаган ҳолда, махсус яратилган тизим орқали идоралараро хабардор қилинади.


9. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилишда хабардор қилувчи мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга амал қилиши лозим.


10. Хабарномага матбаа корхонасида ўрнатилган ёки ўрнатилишга мўлжалланган 3-иловага мувофиқ шаклда матбаа ускуналарининг рўйхати илова қилинади.


11. Хабардор қилувчи хабарномани белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.


12. Хабардор қилувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида тасдиқнома автоматик тарзда QR-код қўйилган ҳолда шакллантирилади.

Хабардор қилувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса, тасдиқномани эркин олади.


13. Низомга 1-иловага мувофиқ хабарномада тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар киритилганда, давлат хизматларини кўрсатиш автоматик тарзда рад этилишига асос бўлади.

Бундай ҳолда хабардор қилувчининг тегишли босқичда хабарномани тўғирлаб ёки тўлдириб қайта юбориш имконияти мавжуд бўлади.


14. Матбаа фаолиятини амалга оширувчи юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, матбаа фаолиятининг турлари ва жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда хабардор этувчи йигирма иш куни муддатда тегишли маълумотларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади.

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП электрон тизими хабардор қилувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни шу куннинг ўзида давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун белгиланган тартибда ваколатли давлат органига автоматик тарзда юборади.


15. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.


16. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун давлат божи ундирилмайди.



3-БОБ. ЯГОНА ДАВЛАТ РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


17. Ваколатли давлат органи матбаа фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестрини юритади.


18. Давлат реестрида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

матбаа корхонасининг тўлиқ ва қисқартирилган номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

фаолиятини бошлаган санаси ва Реестр рақами;

матбаа корхонасининг ихтисослашуви;

почта манзили, телефони тўғрисидаги маълумотлар.


19. Матбаа фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестри ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


22. Хабардор қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА




(сана)


(рақам)

Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида

ХАБАРНОМА


I. Хабардор қилувчи тўғрисида маълумот:

  

1. Муассиснинг (тўлиқ ва қисқартирилган) номи:


2. Муассиснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Фаолиятини амалга ошириш жойи (мназили):


5. Почта (ҳамда электрон почта) манзили:


6. Телефон рақами:


7. Раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт рақами, серияси, ЖШ ШИР):



II. Матбаа корхонаси тўғрисида маълумот:


1. Матбаа фаолиятининг ихтисослашуви:


2. Фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот:




Хабардор қилувчининг

электрон рақамли имзоси






Низомга

2-ИЛОВА



Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари







1-босқич

Хабардор қилувчи


Матбаа фаолиятини ташкил этиш ва ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


Хоҳишига кўра









2-босқич

1.Давлат хизматлари маркази ва хабардор қилувчи


2.ЯИДХП


1. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига юбориш учун хабарномани тўлдиради ва хабардор қилувчи хабарномани тасдиқлайди.


2. ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ваколатли давлат органини хабардор қилиш мақсадида автоматик тарзда хабардор этувчи хабарномани тўлдиради ва тасдиқлайди.


1.10 дақиқа мобайнида



2. Автоматик тарзда









3-босқич

1.Давлат хизматлари маркази


2.ЯИДХП


1. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига хабарномани юборади.


2. Хабарнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


1.10 дақиқа мобайнида


2. Автоматик тарзда









4-босқич

Ваколатли давлат органи


Ваколатли давлат органи ходими хабарномада кўрсатилган маълумотларни давлат реестрига киритади.


Хабарномани олган куни









5-босқич

Ваколатли давлат органи


Хабардор қилувчининг хабарномаси қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП марказига юборади.


Хабарномани олган куни









6-босқич

1.Давлат хизматлари маркази



2.ЯИДХП


1. Давлат хизматлари маркази тасдиқномани хабардор қилувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда хабардор қилувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Тасдиқномани ЯИДХП орқали электрон шаклда олади.


1.10 дақиқа мобайнида




2. Автоматик тарзда








Низомга

3-ИЛОВА



"___________________" корхонада мавжуд бўлган ускуналар

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Ускуналар номи

Қаерда ишлаб чиқарилган

Ишлаб чиқарилган йили

Ишлаб чиқариш қуввати

(Хусусий/ижара)

Сони










Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий

коммуникациялар бошқармалари

Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат

органини хабардор қилгани тўғрисида

ТАСДИҚНОМА

Хабардор қилувчи юридик шахс ёки ЯТТ номи: _____________________________


Матбаа корхонасининг ихтисослашуви: ______________________________


Фаолиятни амалга ошириш манзили: _______________________________


СТИР: ___________________


Хабарнома қабул қилинган сана: ___________________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 281-модда











































Время: 0.0115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск