язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Электрон тижорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2020 й. 409-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2020 й.

N 409




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ АЙРИМ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасалари (кейинги ўринларда - Марказлар) ташкил этилганлиги ва уларнинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Марказларнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда:

а) "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг функциялари этиб қуйидагилар белгилансин:

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан лойиҳавий-техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш;

ахборот технологияларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва электрон давлат хизматларини жорий этишни таҳлил қилиш орқали давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг идоралараро ягона электрон тизимини, идоралараро ахборот тизимларини, манбалар ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш;

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ахборот технологияларининг жорий этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича мақсадли индикаторлар ва самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

электрон ҳукумат инфратузилмасини янада ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари ва бошқа электрон ҳукумат ахборот тизимлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божи ва йиғимлар миқдорини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимини ривожлантириш;

б) "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасасининг функциялари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳар томонлама таҳлилий ва амалий тадқиқотлар асосида рақамлаштириш жараёнларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини баҳолаш ҳамда келгусида мамлакат иқтисодиётининг рақамли трансформациясини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятида рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича ҳар томонлама асосланган таклифлар тайёрлаш;

экспертлар ҳамжамияти билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳаларидаги янги йўналиш ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланганлик даражаси бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни давлат органлари, ташкилотлар ва иқтисодиёт тармоқларига татбиқ этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

қлли" ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек иқтисодиётнинг турли соҳаларида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологияларини жорий қилишнинг концептуал ва услубий асосларини шакллантириш;

рақамли технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-техник ва тадқиқот фаолиятини амалга оширишга асосланган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига Марказларнинг тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси" (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига буюртмачи вазифасини бажариш;

Вазирлик ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш;

Вазирлик ва унинг таркибидаги ташкилотларни транспорт хизмати билан таъминлаш ҳамда уларнинг моддий-техник таъминотини ташкил қилиш.


5. Қуйидагилар:

а) Марказларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Дирекциянинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Вазирлик тизимидаги ташкилотлар маблағлари;

хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилансинки, Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишилган ҳолда, Марказлар ва Дирекция томонидан тасдиқланадиган тегишли низомларга мувофиқ харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади.

Бунда, Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисидаги низомларда уларнинг лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланилиши назарда тутилади.


7. Вазирлик:

бир ой муддатда Марказларнинг ва Дирекциянинг уставларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказларни ва Дирекцияни зарур мутахассисликка эга тажрибали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек уларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чораларини кўрсин.


8. Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22, 22а ва 24-уй манзилларида жойлашган биноларни (Литер 0001 ва Литер 0003 тўлиқ, Литер 0002 нинг ертўла ҳамда 1-қавати) тегишлича "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 5-бандининг "б" кичик бандига қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши қўшилсин:

"электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаларининг жорий таъминоти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимлари меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича ажратиладиган харажатлар ҳамда "Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси" давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш".


10. Вазирлик бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 июндаги

409-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини

бошқариш маркази" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ















Директор

















































































Директорнинг

биринчи ўринбосари


Директор

ўринбосари


Директор

ўринбосари


Директор

ўринбосари






















Халқаро алоқалар бўлими

2







































Ахборот тизимлари ва ресурсларини ривожлантириш бошқармаси

1




Ташқи иқтисодий алоқалар, молия, инвестициялар ва банк ишлари соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

6




Транспорт, ёқилғи-

энергетика комплекси ва уй-жой коммунал хўжалик соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

8




Ижтимоий, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

8
































Назорат ва ижро интизоми бўлими

2



































































Юридик бўлим

3





















Марказ-

лашган маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини ривож-

лантириш бўлими

5













































Кадрлар бўлими

2







Харидлар, бюджет, божхона ва солиқ соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

6




Кўчмас мулк, кадастр, геология ва қурилиш соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

6




Илм-фан, ёшлар, оила ва маҳаллани қўллаб-

қувватлаш тизимида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўлими

6


































Бухгалтерия

2














































Махсус ишлар бўлими

2















































Маълу-

мотномалар ва тасниф-

лагичларни ривож-

лантириш бўлими

4

























































Давлат бошқаруви ва  адлия органларида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

6




Қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

6




Маданият, таълим соҳаси ва кутубхона ишларида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

4
































































































































Электрон давлат хизматларини ривожлантириш бошқармаси

1



























































































Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

4




Ҳудудларда рақамли техноло-

гияларни жорий этишни мувофиқ-

лаштириш бўлими

5




Электрон парламент тизимини ривож-

лантириш бўлими

4




















































Операцион ва функционал жараёнларни мувофиқ-

лаштириш бўлими

4











































































































































































Меҳнат ва архив иши соҳасида рақамли техноло-

гияларни жорий этиш бўлими

4

























































































Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлан-

тириш бўлими

4























































































































































































































































































































































Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини аудит ва экспертиза қилиш бўлими

10









































































































































































































































































Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 120 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.






Вазирирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 июндаги

409-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ҳузуридаги "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари

маркази" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ




































Директор


Экспертлар кенгаши


































































Директор ўринбосари























































































Рақамли иқтисодиёт ривожланишининг илмий-тадқиқот бўлими

5


Иқтисодиётда рақамли

технологияларни жорий этиш

самарадорлигини баҳолаш бўлими

6



Халқаро алоқалар бўлими

2





























Кадрлар бўйича мутахассис

1



























Рақамли ривожланишнинг узоқ муддатли истиқболларини ишлаб

чиқиш бўлими

6


Давлат бошқарувида рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўлими

5
















Бухгалтерия

1





























Девонхона

1





















































































Юрисконсульт

1







































Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 30 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 июнь