ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари - нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 11-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

11-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш,

компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитасининг ҳамкорлари - нодавлат

нотижорат ташкилотларини институционал

қўллаб-қувватлаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун грантлар ажратиш, тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида “караоке” заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларини қоплаш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


грант - Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ ва қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотларига бериладиган пул маблағлари;


дистрибюторлик битими - ишлаб чиқарувчи компания ва дистрибютор ўртасида тузиладиган битим бўлиб, унда дистрибютор етказиб берувчидан товарларни сотиб олиш ва муайян ҳудудда тарғиб қилиш/реализация қилиш мажбуриятини олади;


институционал қўллаб-қувватлаш - туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий шериклар билан алоқа ўрнатиш, хизмат сафари харажатлари, кўргазмаларни ўтказиш мақсадида майдонларни ижарага олиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларига (кейинги ўринларда - ННТлар) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари;


кинолойиҳа материаллари - фильм синопсиси, режиссёр сценарийси ва сметаси, тасвирга олиш объектларининг жойлашуви ва улар тўғрисидаги ахборотлар, фильмнинг ишчи ҳужжатлари ва бошқаларни ўз ичига олган материаллар тўплами;


компенсация - тадбиркорлик субъектларига республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) “караоке” заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида бериладиган пул маблағлари;


онлайн кинотеатр - қонуний профессионал онлайн-видео бозорида фаолият юритаётган, 1 миллион нафардан ортиқ обуначисига эга сайт ва (ёки) сайт саҳифаси бўлиб, ундаги контент (фойдаланувчи интерфейси, аудиойўлакчалар ва/ёки субтитрлар) камида иккита хорижий тилда юритилади;


талабгор - грантлар олиш, компенсация ажратиш ёки институционал қўллаб-қувватлаш учун буюртма ва бошқа ҳужжатлар тақдим қилган тадбиркорлик субъектлари ва фаолияти туризм соҳасидаги ННТлар.


3. Солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлган тадбиркорлик субъектлари ва ННТлар, Қўмита ходимларининг танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

4. Талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш, грант, компенсация қилиш ва институционал қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ёрдам маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланадиган махсус Комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) таркиби шакллантирилади.



2-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ГРАНТЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ


5. Грант битта лойиҳанинг 30 фоизи, лекин 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда ажратилади.

Грантнинг умумий миқдори ҳар йили Жамғарманинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.


6. Талабгор танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан Қўмитага мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

кинолойиҳа материаллари;

кинолойиҳа учун 70 фоиз маблағнинг мавжудлигини тасдиқловчи банк ҳужжатлари;

тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун давом этиш вақти камида 70 дақиқалик бўлган бадиий фильмни халқаро кино бозорларида сотиш ҳамда халқаро кинофестивалларда намойиш этиш учун тарғиб қилиш тўғрисида халқаро дистрибьютерлик битими ёки кафолат хати нусхаси;

қисқа метражли бадиий фильмлар учун давом этиш вақти камида 30 дақиқалик бадиий фильмни халқаро кинофестивалларда намойиш этиш учун тарғиб қилиш тўғрисида халқаро дистрибьютерлик битими ёки кафолат хати нусхаси;

ҳужжатли-хроникал ва ҳужжатли-бадиий фильмлар учун давом этиш вақти камида 40 дақиқалик фильмни онлайн-кинотеатрларда намойиш этилишини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари.


7. Лойиҳалар қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши лозим:

а) Ўзбекистон тарихи ва тарихий шахслари ҳақидаги афсона ва ҳикоялар талқинини тарғиб қилиш;

б) мамлакат кинолокациясини халқаро медиа майдонда тарғиб қилиш;

в) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намойиш этиш.


8. Грант ҳар чорак якунларига кўра, чорак тугаганидан кейинги ойнинг 20 санасига қадар мазкур якунланган чоракда ариза берган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.


9. Комиссия чорак давомида келиб тушган аризаларни, чорак тугаганидан кейинги ойининг 10 санасига қадар ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиш асосида грант ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида талабгорга юборади.

Грант ажратиш тўғрисидаги қарорда грант миқдори, тадбиркорлик субъекти номи, жойлашган жойи (почта манзили), грант олувчи юридик шахснинг номи, СТИР, тижорат банкидаги жорий ҳисобининг реквизитлари кўрсатилади.

Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, Комиссия талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқишни қўшимча ўн кунга узайтириш ҳуқуқига эга.


10. Грант рад этилган тақдирда, грантни рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида талабгорга юборилади.

Талабгор қарорни олгандан кейин кейинги чоракда ушбу камчиликларни бартараф этиб, Қўмитага уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


11. Грант қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган ёки тўлиқ тақдим этилмаган;

кинолойиҳалар ушбу Низомнинг 3 ва 7-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича грант ажратишни рад этиш таъқиқланади.


12. Комиссия томонидан грант ажратиш тўғрисида қайта берилган ариза кейинги чорак якунларига кўра кўриб чиқилади.

Бунда, янги, илгари аниқланмаган асослар бўйича грант ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


13. Лойиҳалари мақбул деб топилган талабгорлар билан Қўмита шартнома тузади.



3-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ТУРИСТИК

КЎНГИЛОЧАР МУАССАСАЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ

ТАРТИБИ


14. Тадбиркорлик субъектларига республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага компенсация кўринишида 10 миллион сўм миқдорида пул маблағлари тақдим этилади.


15. Қуйидаги туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар қопланади:

Лазертаг, бассейн, квест-анимация, роллер-дромлар (роллерда учувчилар учун турли хил қияликлар ва ҳар хил баландликдаги деворларга эга бўлган махсус жиҳозланган платформа), велодром (велосипедда машқ қилиш ва мусобақа уюштиришга мўлжалланган иншоот), мотокросс, картинг, спорт лабиринти, батут маркази, пейнтбол, кузатув минораси, джампинг, флайбординг, парашютдан сакраш, планетария, караоке заллари, мюзик-холл, рақс клуби ва бошқа инновацион туристик кўнгилочар масканлар.


16. Компенсация маблағларининг умумий ҳажми йилига 1 миллиард сўмгача миқдорни ташкил этиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.


17. Талабгор компенсация олиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан Қўмитага мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) талабгорнинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

б) караоке заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларнинг профессионал асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


18. Комиссия аризаларни беш иш куни давомида ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади.


19. Компенсация рад этилган тақдирда, компенсацияни рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида талабгорга юборилади.

Талабгор қарорни олгандан кейин бир ой ичида ушбу камчиликларни бартараф этади ва Қўмитага уларни бартараф этиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб қайта мурожаат қилиши мумкин.


20. Компенсация қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича компенсацияни рад этиш тақиқланади.


21. Комиссия томонидан компенсация олиш тўғрисида қайта берилган ариза беш иш куни давомида кўриб чиқилади.

Бунда, янги, илгари аниқланмаган асослар бўйича компенсацияни рад этишга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ФАОЛИЯТИ ТУРИЗМ СОҲАСИ БИЛАН

БОҒЛИҚ БЎЛГАН ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


22. ННТларни институционал қўллаб-қувватлаш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш қуйидаги йўналишлардаги харажатларини қоплаш учун амалга оширилади:

а) халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

б) хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш;

в) туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган хизмат сафари харажатларини қоплаш;

г) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларни ўтказиш учун майдонларни ижарага олиш;

д) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга;

е) туризм брендини халқаро бозорларда тарғиб қилишга;

ж) янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини жорий қилишга;

з) туризм соҳасидаги лойиҳаларнинг техникавий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга қаратилган бошқа харажатлар.


23. Беғараз молиявий ёрдамнинг умумий ҳажми йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг баробаригача миқдорни ташкил этиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.


24. ННТ ўртасида молиявий ёрдам маблағларини тақсимлаш Комиссия томонидан амалга оширилади.


25. ННТ Қўмитага ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда талабнома ва ариза билан мурожаат қилади.


26. Комиссия ННТ аризаларини Қўмитанинг расмий веб сайтида (www.uzbektourism.uz) институционал қўллаб-қувватлаш учун аризалар қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабар расман эълон қилинган санадан бошлаб 30 кун давомида қабул қилади.


27. Комиссия томонидан аризани кўриб чиқиш муддати аризаларни қабул қилиш тугаган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.


28. Комиссия томонидан талабнома ва аризалар ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва қуйидаги мезонлар асосида беғараз пул маблағлари ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:

а) харажатларнинг асосланганлиги;

б) муайян йил учун амалга оширладиган ишлар тақвимий режаси (кейинги ўринларда - режа)нинг ишланганлиги, сифати ва батафсиллик даражаси;

в) режанинг туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги;

г) тадбирларнинг долзарблиги ва кутиладиган натижанинг реаллиги;

д) шунга ўхшаш мақсадларга эришишда тажрибанинг мавжудлиги.

Комиссия маблағлар ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида ариза берувчига юборади.


29. Беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида талабгорга юборилади.

Талабгор қарорни олгандан кейин бир ойдан кўп бўлмаган муддатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, қайта киритиш ҳуқуқига эга.


30. Комиссия томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилмасдан киритилган аризалар қайта кўриб чиқилмайди.


31. Ажратиладиган маблағлар миқдори ННТ талабномасида кўрсатилган лойиҳа, тақдимотлар ва бошқа ҳужжатлар билан асосланган суммага боғлиқ бўлади.


32. Беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш Комиссия қарорига асосан амалга оширилади. Қарор баённома асосида расмийлаштирилади.


33. Қўмита ННТлар билан режадаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш бўйича шартнома тузади.


34. ННТ қоида тариқасида бир йилда бир маротаба ариза билан мурожаат қилиши мумкин.



5-БОБ. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


35. Ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги харажатлар қилинишига йўл қўйилмайди:

а) хайрия акциялари ва бу турдаги хайрия эҳсонлари;

б) моддий ёрдам сифатида тарқатиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёларни харид қилиш;

в) сиёсий партияларни молиялаштириш;

г) ННТнинг Уставида назарда тутилмаган бошқа фаолият турлари ва харажатлари.


36. Ажратилган маблағлардан қуйидаги харажатлар учун ННТ сарфлашга ҳақли ҳисобланади:

а) туризм соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этган мутахассисларининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ёлланиш харажатлари шу жумладан, иш ҳақи;

б) туризм соҳасидаги бошқа, шу жумладан хорижий ташкилот ва муассасаларнинг хизматлари учун тўлов харажатлари;

в) туризм соҳаси доирасида тегишли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бино, асбоб-ускуналарни ижарага олиш;

г) оммавий ахборот воситаларида туризмни кенг тарғиб қилиш;

д) моддий-техник базани такомиллаштириш, тегишли жиҳозлар харид қилиш;

е) туризм соҳаси вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш, хизмат сафарлари, транспорт харажатлари;

ж) туризм соҳаси билан боғлиқ бошқа харажатлар.



6-БОБ. МАБЛАҒЛАРНИ САРФЛАНИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


37. Қўмита ажратилган грант ва молиявий ёрдам маблағларининг мақсадли сарфланишини мониторингини амалга оширади.

Грант ва молиявий ёрдам олувчилар Қўмитанинг талабига биноан ушбу мониторингни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган шакл бўйича ҳар чорак якуни билан тақдим этиши шарт.


38. Институционал ёрдам олган ННТлар, Қўмитага ушбу Низомнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шакл бўйича, молиявий ва таҳлилий ҳисоботларини тақдим этади.


39. Ҳисоботлар ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар Қўмитага тақдим этиб борилиши лозим. Ҳисоботлар белгиланган муддатларда узрли сабабларсиз тақдим этилмаганда Қўмита томонидан бир томонлама тартибда шартнома бекор қилинади.


40. Тақдим этилган ҳисоботларда маблағлар мақсадсиз ишлатилган (сарфланган) ҳолат аниқланганда, Қўмита тақдим қилинган маблағларини мақсадсиз ишлатишга йўл қўйганликда айбдор бўлган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўзғатади, шунингдек, ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради.


41. Талабгор сўралаётган маблағ бўйича тақдим қилинган ҳужжатларнинг мувофиқлиги ва маблағларининг мақсадли ишлатилиши учун шахсан жавобгардир.



7-БОБ. КОМИССИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ


42. Комиссия фаолияти ошкоралик, ҳолисона баҳолаш, талабларнинг бир хиллиги ва тенг рақобат шароитларини яратиш тамойилларига риоя қилган ҳолда, комиссиянинг ваколатига кирувчи масалаларни бамаслаҳат муҳокама қилиш ва ҳал этиш асосида амалга оширилади.

Комиссия таркиби Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига Қўмита ходимлари билан бир қаторда, молия идоралари, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.


43. Комиссия қарори, унинг таркибига тайинланганларнинг учдан икки қисми (2/3) қатнашса, ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техникавий таъминлаш Қўмита томонидан амалга оширилади.


44. Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида, талабномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссия мажлисларида ОАВ вакиллари, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин.



8-БОБ. КОМИССИЯ ВАКОЛАТЛАРИГА

КИРУВЧИ ФУНКЦИЯ ВА ВАЗИФАЛАР


45. Комиссия мажлислари оралиғидаги ташкилий ишларни тайинланган таркибнинг бутун иш фаолияти даври учун Комиссия аъзолари орасидан сайланадиган комиссия котиби олиб боради.


46. Комиссия котиби:

а) талабгорлар ва ННТни ташкилий хусусиятга эга зарур ахборот билан таъминлайди;

б) аризаларни, лойиҳаларни ва тақдимот материалларини қабул қилади ва уларни Комиссия аъзоларига юборади;

в) Комиссия баённомаларини тайёрлайди;

г) талабгорлар тақдимотларини ўтказишни ташкил қилади.


47. Комиссия:

а) талабгорларнинг талабномаларини келиб тушишига қараб хронологик тартибда рўйхатга олади;

б) қабул қилинган талабномаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича мажлислар ўтказади. Таҳлил қуйидагиларни аниқлаш учун ўтказилади:

талабгорнинг ёзма аризасида кўрсатилган ҳар бир йўналиш бўйича молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини;

сотиб олинадиган моддий бойликлар, жалб қилинадиган ишлар ва хизматларга талабгор томонидан таклиф этилган нархларнинг асосли эканлигини;

в) Қўмитанинг Молия-иқтисод бошқармаси ва таркибий бўлинмалари билан биргаликда молиявий ёрдам маблағларининг сарфланишини мониторинг қилади;


48. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва уни Комиссиянинг ҳамма аъзолари имзолайди.


49. Комиссия талабгорнинг аризасини ҳамда талабгор тўғрисида ўрганилаётган масалага дахлдор бошқа мавжуд материалларни таҳлил қилади.


50. Тақдим қилинган ҳар бир пул маблағи бўйича Комиссия алоҳида иш жилд шакллантиради.



9-БОБ. ГРАНТ, МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ

МАБЛАҒЛАРИ ВА КОМПЕНСАЦИЯ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


51. Грант, молиявий ёрдам маблағлари ва компенсация Жамғармадан ажратилади ва Қўмита томонидан ариза берувчиларинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.


52. Грант, молиявий ёрдам маблағлари ва компенсация ажратиш бўйича Қўмита томонидан қарор қабул қилингандан сўнг уларни Қўмита беш иш кунида тадбиркорлик субъектлари ва ННТларнинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Комиссия ушбу Низомда белгиланган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилади, шунингдек, заруратга кўра, уни ўзгартириш ёки тўлдириш бўйича Комиссия раисига умумлаштирилган таклифлар киритади.


54. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига

АРИЗА


,

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан сўровчининг тўлиқ номи)

(манзил, телефон, факс, электрон почта)

манзил бўйича рўйхатдан ўтган,

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)


шахс номидан,

(сўровчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


q грант;

q компенсация;

                (танлаш лозим)

манзилда жойлашган

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино номери)


Харажатларни қоплашда жами: _________ сўм миқдорида ажратишингизни сўрайман.

Корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили):

СТИР рақами:

Электрон почта манзили:

Ҳисобрақами:

Илова: ______ варақда


(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.Ш.)

(шахсий имзо)


20___ йил _______________





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитасидан маблағ билан таъминланиш учун

(ННТ номи)

ТАЛАБНОМАСИ

   

Фаолият тури


Аризачи ташкилотнинг номи (давлат органларида рўйхатга олинган Уставига кўра)


Аризачи ҳақида тўлиқ маълумот (давлат томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома, манзили, телефон, факс рақами, сайти (агар мавжуд бўлса), электрон почтаси)


Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. ва лавозими


Ташкилот раҳбарининг алоқа маълумотлари (яшаш манзили, телефон рақами коди билан, электрон почтаси кўрсатилиши керак)


ННТ масъул шахсининг (алоқа қилувчи шахснинг) Ф.И.О. ва лавозими


ННТ номидан масъул шахс билан алоқа қилиш маълумотлари (яшаш манзили, телефон рақами коди билан, электрон почтаси кўрсатилиши керак)


Ташкилот ҳисобчисининг Ф.И.О., лавозими


Ташкилот ҳисобчиси билан алоқа қилиш маълумотлари (яшаш манзили, телефон рақами коди билан, электрон почтаси кўрсатилиши керак)


Амалга ошириш муддати (бошлаш санаси - тугаллаш санаси)


Сўралаётган сумма (сўмда)


нинг аризаси ҳақида

(ННТ номи)


БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

Аризанинг қисқача мазмуни


Муаммонинг қўйилиши ва асосланиши

(зарурат ва асосланганлик тавсифи, бир бетдан кўп эмас)


Мақсадлар

(амалга ошириш натижасида эришиладиган 3 тадан ортиқ бўлмаган мақсад)


Асосий вазифалар

(ҳар бир мақсадга эришиш учун ҳал қилинадиган 3 тадан ортиқ бўлмаган вазифа)


Амалга ошириш шакли ва механизми


Кутиладиган натижалар

(самарадорликнинг сон ва сифат кўрсаткичлари)


Аризачи ташкилотнинг мазкур соҳадаги тажрибаси

(ташкилот фаолияти ва эришган ютуқлари)


____ йил учун амалга ошириладиган ишлар тақвимий режаси

N

Тадбирлар номи

Муддатлари

1.


Умумий сумма

N

Номланиши

(харажатлар сметаси)

Қиймати

(минг сўмда)


I. Иш ҳақи

1.1.





II. Тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар

2.1.




III. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари

3.1.



IV. Бошқа харажатлар

4.1.



ЖАМИ



Банк реквизитлари






Низомга

3-ИЛОВА



ТАҲЛИЛИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛИ

(Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

қўмитасининг институционал ёрдамини олган ННТ учун)

1.

ННТ номи


2.

Ажратилган сумма


3.

Ҳудуд (шаҳар, вилоят)


4.

Ҳисобот даври

Ҳисобот берилаётган давр (ярим йил, йил) кўрсатилсин

5.

Амалга оширилган фаолият

Ушбу бандга талабномада кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш учун лойиҳани амалга ошириш доирасида кўрилган чора-тадбирларга, лойиҳа доирасида бажарилган ишларга (масалан, тадбирларни ташкиллаштириш, товарлар сотиб олиш ва б.) доир маълумотлар киритилади. Ҳисоботга тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади (масалан, тадбирларнинг фотосуратлари, моддий-техникавий маҳсулотлар шартномалари ва ҳ.к.).

6.

Натижалар

Ушбу бандда талабнома топширилган пайтдан бошлаб қиёсий таҳлил бажарилади, эришилган натижалар, мавжуд қийинчиликлар ва уларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар келтирилади.

7.

Материаллар

Ушбу банд лойиҳа мавзуларига боғлиқ равишда тўлдирилади, лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича моддий ва маънавий маҳсулотлар тавсифи келтирилади: ўқув курслари, дастурлар, рисолалар, услубий ишланмалар, видео ва аудиоматериаллар, оммавий ахборот воситаларидаги (газеталар, жуурналлар) мақолаларнинг нусхалари, веб-сайтлар ва б.

8.

Муаммолар

Ушбу бандга лойиҳани амалга ошириш давомида юзага келган муаммолар ва ҳаракатлар режаларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар киритилади.

Ташкилот раҳбари:

Ташкилот муҳри:






Низомга

4-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛИ

(Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

қўмитасининг институционал ёрдамини олган ННТ учун)

1.

Аризачи ташкилотнинг номи (давлат органларида рўйхатга олинган Уставига кўра)


2.

Ажратилган сумма


Харажатлар тўғрисида ҳисобот

N

Харажатлар моддаларининг номи

Олинган сумма (сўм)

Ҳақиқий харажатлар

1.



2.




3.




4.




5.





Жами:




Талабнома муддати тугаганидан сўнг ишлатилмай қолган маблағлар қолдиғи


Изоҳ:


1. Институционал ёрдам олган ННТ ушбу шакл бўйича молиявий ҳисоботларини Қўмитага тақдим этади.


2. Тақвим режа тугалланганидан сўнг ишлатилмай қолган грант маблағларининг қолдиқлари бир ой муддат ичида ушбу маблағларни берган Қўмита ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг ҳисобрақамига қайтарилиши лозим.

Ташкилот раҳбари

(имзо)


Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

(имзо)


Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль




























































Время: 0.2278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск