Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Общие положения /

Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.08.2020 й. 466-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 августдаги

466-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта

махсус профессионал таълим тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимни (кейинги ўринларда профессионал таълим деб аталади) ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим - иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденцияларни ҳисобга олиб, меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда "Ҳаёт давомида таълим олиш" принципи асосида шахсларнинг таълим олишига мўлжалланган.


4. Профессионал таълимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилинади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бошланғич профессионал таълим - ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда Халқаро таснифлагич деб аталади) 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари;


касб - махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган назарий билимлар, амалий кўникма ва малакалар мажмуасини эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва ҳуқуқлари таъминланган меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир;


касбий компетенция - билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятга тегишли вазифаларни бажаришда фаолият юритиш қобилияти;


касб-ҳунар мактаби - Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари;


квалификация - касбий маҳорат даражаси ёки поғонаси касбий талабларнинг муайян поғонасига мувофиқлиги даражаси;


коллеж - Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасигача мос келувчи таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган таълим муассасалари;


компетенция - билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;


кўникма - муайян вазифани бажариш учун эгалланган қобилият;


мутахассислик - бирор касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва амалий тажрибаси билан эришилган зарур билим, кўникма ва малакалар мажмуи;


профессионал стандарт - ходимга маълум бир касбий фаолият турини, шу жумладан, маълум бир меҳнат функциясини бажариш учун зарур бўлган малака талаблари;


профессионал таълим - таълим олувчиларда маълум бир мутахассислик ва касблар бўйича касбий компетенцияларни шакллантирадиган ва ривожлантирадиган узлуксиз таълим тизими;


табақалаштирилган таълим дастури - Халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мувофиқ бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш учун касб ёки мутахассисликларнинг мураккаблик даражалари, ўқитиш муддатлари бир-биридан фарқ қиладиган таълим дастури;


таълим дастури - профессионал таълим муассасаси битирувчисига муайян эгаллаган касб ёки мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, ўқув фанлари (модуллар) дастурлари, малака амалиёт дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами;

давлат таълим стандартлари - давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;

техникум - Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасигача мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари;


умумий компетенция - билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбига яқин фаолият турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ҳал этишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;


ўрта махсус профессионал таълим - Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари;


ўрта профессионал таълим - Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари;


ўқитишнинг дуал тизими - таълимнинг назарий қисми таълим муассасасида ва амалий қисми иш жойларида ташкил этиладиган ўқитиш тури;


ўқув режаси - профессионал таълимнинг муайян касби ёки мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари (модуллари) ва курслари ҳамда малака амалиётлари таркиби, уларни ўрганиш изчиллиги, соҳа ва тармоқларда иш турларининг мавсумийлигини ҳамда соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;


ўқув дастури - профессионал таълим ўқув режасига киритилган фанлар ва амалиётларнинг мазмуни, ўқитишнинг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган ҳужжат;


ўқув жараёнининг графиги - таълим жараёнининг кетма-кетлиги ва алмашувчанлигини, аттестация ва таътил вақтларини белгиловчи ҳужжат.



2-БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг "Ҳаёт давомида таълим олиш" принципи асосида таълим олишга бўлган талабларини қондириш профессионал таълимнинг мақсади ҳисобланади.


7. Қуйидагилар профессионал таълимнинг вазифалари ҳисобланади:

иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш;

меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;

маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;

Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновация шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

шахсларнинг профессионал таълим

...
Время: 0.0231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск