ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2018 й. 150-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.03.2018 й.
N 150
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ
ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ - ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ
САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МАСАЛАЛАРИ
КОМПЛЕКСИ РАҲБАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ
ҲАМДА ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ
ТАРБИЯ ВА СПОРТ МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ
ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В.Акмалов бир ҳафта муддатда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 декабрдаги 995-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 1 март