ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.03.2018 й. 150-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 мартдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний

тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг

функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш, дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.


5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг фаолиятини назрат қилади ва мувофиқлаштиради.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганиш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини, халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

таълим муассасалари битирувчиларини касбга йўналтириш, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича чуқур касбий билимларга эга бўлган, чет тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларини эгаллаган ўрта ва олий бўғиннинг малакали мутахассисларини тайёрлаш даражаси ва сифатини ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини, минтақаларни ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ошириш, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш мониторингини олиб бориш;

таълим муассасаларини оқилона жойлаштириш, амалга оширилаётган тармоқ дастурларини ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури устувор вазифаларини ва мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ва демократик ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, диссертация тадқиқотларининг илмий ва амалий аҳамиятини сифат жиҳатидан ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича истиқболли илмий тадқиқотларни амалга ошираётган ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув, илмий лабораториялар, ахборот-коммуникация ускуналари, ўқув-методик қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ёш истиқболли кадрларнинг етакчи хорижий илмий ва таълим муассасаларида ўқишини ва стажировкалардан ўтишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча даражаларида ҳар томонлама камол топган, юқори маълумотли, замонавий фикрлайдиган ўсиб келаётган авлодни шакллантиришга, ўқитишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, хорижий тилларни биладиган юқори малакали ўқитувчиларни мақсадли тайёрлашга йўналтирилган хорижий тилларга ва компьютер технологияларидан ва Интернет-ресурслардан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига эга бўлган таълим тизимининг барча даражаларида узлуксиз ўқитиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳамда шу асосда жаҳон цивилизацияси ютуқларидан ва жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланувчи кенг аудитория учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш;

илғор хорижий тарбияни ҳисобга олган ҳолда замонавий талаблар даражасида олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам асосда ошириш, улар томонидан қонунчилик нормаларини, назарий илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган предмет бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий методларини чуқур ўрганишга кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича вазифаларнинг амалда бажарилишини таъминлаш;

Интернетнинг бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда замонавий инновация педагогика ва таълим технологияларини, мультимедий тизимларини ўқув жараёнига кенг жорий этишни, педагог кадрлар томонидан уни педагогик ва илмий фаолиятда кенг фойдаланиш учун чет тилларни амалда эгаллаш даражасини оширишни ҳисобга олган ҳолда малака талабларини, ўқув режаларини, дастурларини ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш методикасини тубдан ва узлуксиз янгилаб бориш;


б) соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳасида:

соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда фуқароларнинг касалликлари профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишлари самарадорлигини ошириш ҳисобига айниқса қишлоқ жойларда аҳолига дастлабки тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторингни ташкил этиш ва чора-тадбирлар кўриш;

тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, унинг томонидан кўрсатиладиган хизматлар оперативлиги ва сифатини ошириш, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, ихтисослаштирилган автотранспорт, комплектланган замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

аҳолига юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиш, илғор хорижий тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига кенг жорий этиш бўйича республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

аҳолини экологик хавфсиз, соғлом ва балансли озиқ-овқат билан таъминлашга, овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга йўналтирилган соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун таълим дастурларини ишлаб чиқишга, тегишли фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантиришга, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини таъминлашга, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактика) овқатланишни яхшилашга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш ҳисобига меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғи ҳолатини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактик тадбирларни такомиллаштириш, соғлиқнинг ҳолати учун фуқароларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли соғлиғи ҳолатининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

кекса авлоднинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг тинчлик ва осойишталикни таъминлашдаги, ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат, Ватанга муҳаббат, кекса авлодга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини тизимли асосда амалга ошириш;

кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, кекса кишиларнинг эътиборини кучайтириш, кекса кишиларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизими ишларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;

туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш, бизнинг минтақамиз учун хос бўлган касалликларни ўрганиш ва уларнинг профилактикаси бўйича амалий чора-тадбирларни жорий этиш масалаларида мамлакатимиз тиббиёт фанини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

республикада санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиацион вазиятнинг мониторингини ташкил этиш ва олиб боришни, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш;

энг аввало, алоҳида хавфли юқумли касалликлар профилактикасига ва касалланиш манбаларини тугатишга ва улар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган превентив чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш;

бинолар ва иншоотларни, сув таъминоти тизимларини, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехника иншоотлари ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишда, хомашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар, биологик воситалар, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш;

мамлакатимизнинг фармацевтика саноатини янада ривожлантиришга, унинг рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини оширишга, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўстиришнинг юқори ва барқарор суръатларини таъминлашга, фармацевтика саноати учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомллаштиришга, шунингдек, аҳолининг ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг сифатли, самарали ва хавфсиз дори-дармон препаратлари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланганлигини яхшилашга йўналтирилган самарали дори-дармонлар сиёсатини амалга ошириш;

фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатидан янгилашга йўналтирилган стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни фаол жалб этиш;

фармацевтика саноати корхоналарида сифат менежментини янада ривожлантириш, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналарни янгилашни таъминлаш, республикада дори-дармонларнинг юқори сифатига ва рақобатбардошли нархига эришишни ҳисобга олган ҳолда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари ва энергия сарфи ҳажмини қисқартириш ҳамда уларнинг таннархини пасайтириш;


в) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида:

аҳолининг барча қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмонан соғлом ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;

аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, илғор чет эл тажрибаси негизида халқаро классдаги спорт мастерларини тайёрлаш учун ҳар бир минтақада спорт комплекслари ташкил этиш;

спортчилар томонидан юқори натижаларга эришиш ва мамлакатни Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, Жаҳон чемпионатларида муносиб намоён қилиш учун спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб мамлакатнинг терма жамоасигача бўлган даражада иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


г) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифида ва республика ҳудудларига сафарида Комплекс ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган "йўл хариталари"нинг бажарилиши тизимли назоратини мувофиқлаштириш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.


8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан тегишли соҳаларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарлик қилади;

мутасаддилик қилинадиган ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги, ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;

таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси (Кейинги ўринларда Комплекс деб аталади) соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди;

тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг департамент мудири, шўъбалари мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;

Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирини, шўъбалари мудирларини ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментида ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини вабул қилади, шунингдек, уларнинг Комплекс юритадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;

тегишли комиссиялар (кенгашлар)га раҳбарлик қилади, шунингдек, Комплекс юритадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, шунингдек, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


10. Бош вазир ўринбосари:

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Комплекс ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

раҳбарлик қилинаётган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, ҳудудларни ривожлантиришнинг инвестициявий (давлат) дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Комплекснинг иш режаси асосида ташкил этилади.

Комплекснинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


12. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март



































Время: 0.2172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск