язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Архив фонди. Архивлар/ Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 19.08.2020 й. 495-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 августдаги

495-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни

тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) (кейинги ўринларда - ариза берувчи) маълум олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.


7. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчи ўз ЭРИсини шу жойнинг ўзида олиши учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур.


8. Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаш мумкин.


9. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


11. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда тегишли давлат давлат архивига электрон шаклда юборилади.


14. Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


15. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ҳамда мониторинг олиб боради.


18. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни

тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси

бериш давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


Хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали


Сўровномани тўлдириб, тегишли давлат архивига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Давлат архивлари


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


5 иш кунида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.


1. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида



2. Ариза берувчининг мурожаатига кўра



      





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

        

      

    

(сана)


(рақам)

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни

тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:


1. Фамилияси (ўзгартирилган бўлса ёзилиши керак):



2. Исми (ўзгартирилган бўлса ёзилиши керак):



3. Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса ёзилиши керак):



4. Туғилган йили ва санаси:



5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:



6. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:



7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



8. Телефон рақами:



II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


9. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса):



10. Ариза берувчининг ўқиганлиги тўғрисидаги маълумотлар:


Ўқишга қабул

қилинган сана


Ўқиш тугатилган сана


Таълим

муассасасининг

ўқиган давридаги

номи


Таълим

муассасасининг ҳозирги

номи (агар маълумот

мавжуд бўлса)






Ушбу сўровномада маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.

        

        

     



(Ариза берувчининг имзоси)

            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 август