ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2018 й. ПҚ-3576-сон "Тошкент шаҳридаги "Наврўз" боғини барпо этиш лойиҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2018 й.

N ПҚ-3576



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "НАВРЎЗ"

БОҒИНИ БАРПО ЭТИШ ЛОЙИҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида "Наврўз" боғини ўз вақтида барпо этишни амалга ошириш, шунингдек, боғ ҳудудида Анхор дарёси устидан ўтадиган вант пиёдалар кўпригини ўз вақтида қуриш бўйича ишларни бажариш мақсадида:


1. Маълумот учун кабул килинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Наврўз" боғини барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3174-сонли қарорига мувофиқ;

"General Aviation Fuel Supplies" ХК МЧЖ томонидан Анхор дарёси устидан ўтадиган вант пиёдалар кўпригини ўз маблаглари ҳисобидан қуриш ва уни кейинчалик "Наврўз боғи" МЧЖга мулк сифатида беғараз топшириш тўғрисидаги таклифи келиб тушди.


2. "Тошкент шаҳрида "Наврўз" боғини барпо этиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида пиёда кўпригини қуриш бўйича бош буюртмачи, буюртмачи ва бош пудратчи ташкилотлари ҳамда бош лойиҳалаштириш ташкилотлари томонидан, шу жумладан, "вактинча олиб кириш" режимида олиб кириладиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус транспорт воситалари ва йўл қурилиши техникаси, машина ва механизмлар, ускуналар ҳамда материаллар, метал прокати, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар, оснастка 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Наврўз" боғини барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3174-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси О.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 мартдаги

ПҚ-3576-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Наврўз" боғини барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3174-сонли қарори:


а) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "белгиланган тартибда" сўзларидан кейин ", пиёдалар кўпригини қуриш бўйича буюртмачи этиб - "General Aviation Fuel Supplies" ХК МЧЖ" сўзлари қўшилсин;


б) 7-банднинг:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Наврўз боғи" МЧЖ" сўзларидан кейин "ва "General Aviation Fuel Supplies" ХК МЧЖ" сўзлари кўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "Наврўз боғи" сўзларидан кейин "ва қурилаётган "Наврўз" боғи" ҳудудидаги пиёдалар кўприги" сўзлари кўшилсин;



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март
















































Время: 0.1606
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск