Нормативно-правовые акты
Нормативно-правовые акты/ Природопользование. Охрана окружающей среды/ Охрана окружающей среды/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2020 й. 541-сон "Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.09.2020 й.
N 541
АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИРНИ
БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, атроф муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир муҳим қарорларни қабул қилишда шаффофликни таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ "рақамли иқтисодиёт"га ўтиш мақсадида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун ҳар йили қоғоз шаклида тақдим этиладиган 30 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон алмашинуви тизимини яратиш;
"Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатиши юқори ва ўртача даражада хавфли бўлган фаолият турларининг атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз салбий таъсир кўрсатишини муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувларини ўтказишни амалга жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори (кейинги ўринларда - I тоифага мансуб), ўртача (кейинги ўринларда - II тоифага мансуб) ва паст даражада хавфли
...