язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2004 й. 410-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2004 й.

N 410



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, болаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, шунингдек спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Болалар спортини ривожлантириш ва айниқса қишлоқ жойларда ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга оммавий жалб этиш умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштиришнинг муҳим вазифаси, 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ажралмас қисми деб ҳисоблансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкилий тузилмаси, Жамғарма ижро этувчи аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони 3-5-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар:

Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши ва Жамғарманинг минтақавий филиаллари ҳомийлик кенгашлари, уларга юкланган вазифалар ва ваколатлар сақлаб қолинсин, болалар спортини янада ривожлантириш чора-тадбирларини давлат сиёсати даражасида амалга ошириш, ушбу мақсадга эришиш учун давлат тузилмалари билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш унинг асосий мақсади этиб белгилансин;

болалар спортини ривожлантириш ишида илгари Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Маҳалла" жамғармасига ва бошқа тузилмаларга юкланган вазифалар ва ваколатлар сақланиб қолсин.

5. Белгилансинки:

Жамғарманинг шаҳарлар ва туманлардаги минтақавий филиаллари вакиллари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади ва ўз фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига ҳисобот беради;

болалар спорт иншоотларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш дастурлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг қабул қилинган қарорлари амалга оширилиши устидан назорат қилиш Жамғарма минтақавий филиаллари вакилларининг асосий вазифаси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишининг муҳим таркибий қисми сифатида Болалар спортини ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирилган ишлар дастурини ишлаб чиқсин.

Болалар спортини ривожлантириш дастури ва 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ўзаро боғлиқлиги бўйича ишларни мувофиқлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий астури амалга оширилиши мониторинги бошқармасининг болалар спортини ривожлантириш бўлимига юклансин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма маблағлари ҳисобига янгидан қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан тикланаётган болалар спорти объектлари фойдаланиш учун туман (шаҳар) ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилади;

Жамғарма маблағлари ҳисобига қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган болалар спорти объектларини қабул қилиб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 9 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади;

болалар спорти иншоотларининг самарали фаолият кўрсатиши, улар қувватларидан энг тўлиқ фойдаланилишини таъминлаш, самарали фаолиятни ташкил этиш ва спорт секцияларини методик таъминлаш, уларни малакали спорт мураббийлари билан таъминлаш учун масъулият халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига юкланади.

8. Молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, болалар спорти иншоотларини намунавий лойиҳалар қўлланилмасдан ҳамда тасдиқланган қурилиш нормалари ва стандартларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қуриш ва реконструкция қилиш қатъиян тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

болалар спорти объектлари қуриш ва уларни реконструкция қилишга танлов пудрат тендер савдолари ўз вақтида ўтказилиши ва пухта ташкил этилишини таъминласин;

болалар спорти иншоотлари қуриш ва уларни реконструкция қилиш ишларини бажаришда намунавий лойиҳалар ва тасдиқланган қурилиш қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Бунда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган болалар спорти иншоотлари хавфсизлиги ҳамда кейинчалик улардан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилсин;

маҳаллий ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига янгидан қурилаётган объектлар ва реконструкция қилинаётган болалар спорти объектлари устидан техник назорат қилиш амалиётини жорий этсин.


9. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига 3-6-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 августдаги

410-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини

ривожлантириш жамғармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

      








Жамғарманинг

Ҳомийлик кенгаши

Назорат-тафтиш  комиссияси























Жамғарманинг ижро этувчи аппарати







































Жамғарманинг минтақавий филиаллари Ҳомийлик кенгаши





























Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари










































































Жамғарма минтақавий филиалларининг туманлар ва шаҳарлардаги вакиллари






















































  





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 августдаги

410-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини

ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи

аппаратининг штатдаги ходимлари

СОНИ

Раҳбарият

               

Ижро этувчи директор


1

Жамғарманинг ижро этувчи директори ўринбосари - Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими бошлиғи


1

Кадрлар бўйича инспектор

1

             


Молиявий маблағларни шакллантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими


Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис

1

            


Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш бўлими


Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис

1

            


Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва болаларнинг халқаро

спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш бўлими


Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис

1

                


Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил

этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими


Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис

1

          


Болалар спорт иншоотларини ускуналар ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш бўлими


Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис

1

         


Бош юрисконсульт


Бош юрисконсульт

1

            


Бухгалтерия


Бош бухгалтер


1

Бухгалтер-кассир

1

             


Жами:

17

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 августдаги

410-сон қарорига

4а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар

спортини ривожлантириш жамғармаси

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

        











Жамғарманинг ижро этувчи директори





























































Жамғарманинг ижро этувчи директори ўринбосари  Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими бошлиғи

1








Молиявий маблағларни шакллантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими

2

Бош юрисконсульт

1


Бухгалтерия

2

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш бўлими

2

Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш ва  қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими

2

Кадрлар бўйича инспектор

1

Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва болаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш бўлими

2








Болалар спорт иншоотларини ускуналар ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш бўлими

3







































              

Бошқарув ходимлари сони - 17 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 августдаги

410-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш

жамғармаси минтақавий филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ҳомийлик кенгаши

Назорат-тафтиш комиссияси
















Директор









































  




Қурилиш бўйича бош мутахассис

1 киши









Молиялаштириш бўйича етакчи мутахассис

1 киши
































Жамғарма минтақавий филиалининг вакиллари

(ҳар бир туманда, вилоятга бўйсунувчи шаҳарда, Тошкент шаҳри туманида 1 кишидан)












































































        



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 394-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 8, 88-модда.