Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Высшее образование /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 й. 556-сон "Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2020 й.

N 556




ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ САМАРҚАНД

ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали (кейинги ўринларда - Филиал) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Филиал Тошкент давлат аграр университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган илғор технологияларни қўллаш, "Ақлли қишлоқ хўжалиги" (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;

ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳага оид инновацион ва замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ҳамда ресурс тежайдиган илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш;

хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида Филиалнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ва илмий-педагог кадрларининг малакасини ошириш ва стажировкаларини ҳамда талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш;

илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш

...
Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск