Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Высшее образование / Регулирование деятельности отдельных высших образовательных учреждений /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2020 й. 536-сон "Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2020 й.

N 536




ЮНУС РАЖАБИЙ НОМИДАГИ

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МУСИҚА САНЪАТИ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мақом ва бахшичилик санъати соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, соҳа мутахассисларининг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат консерваториясининг "Ўзбек мақом санъати факультети" ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Институт:

юридик шахс мақомига, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган, ушбу қарорга 1-иловада келтирилган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

бир қанча халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этади;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади.


4. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

маданият соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;

мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;

миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларида ўқув-методик адабиётлар яратиш, атоқли бастакорлар, ҳофиз ва созандалар, бахши ва оқинларнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва қайта тиклаш, шунингдек, мумтоз мусиқа санъати намуналарини нотага кўчириш;

миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

ўқув жараёнининг амалиёт билан узвийлигини таъминлаш мақсадида маданият муассасалари ва бадиий жамоалар билан талабалар амалиётини ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш;

миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларининг ижодий, илмий-методик ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш мақсадида маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари тегишли ўқув дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, таълим муассасаларига таниқли

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск