Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Туризм /

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва

туристик индустрия объектларини таснифлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туристик хизматларни сертификатлаштириш ҳамда туристик индустрия объектларини таснифлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда назарда тутилмаган туристик хизматларнинг алоҳида турлари, шу жумладан, туроператор хизматлари, умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари, туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматларини сертификатлаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ ихтиёрий асосда амалга оширилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - сертификатлаштириш объектини сертификатлаштиришга ариза берган шахс;


битим - мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битим;


жойлаштириш воситалари хизматлари - жойлаштириш воситаларида, шу жумладан бажарувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома бўйича рўйхати белгиланган қўшимча хизматлар мажмуи;


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаш учун жиҳозланган ер усти транспорти;

жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни таснифлаш тизими (таснифлаш тизими) - норматив ҳужжатда белгиланган, бинолар, жиҳозлар, иншоотлар, кўрсатилаётган хизматлар номенкулатураси ва сифати, хизмат кўрсатиш даражасига доир талаблар мажмуига асосланган тегишли тоифани жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга бериш учун кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш тизими;


мувофиқлик белгиси - хизматнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини кўрсатиш учун хизматларга доир илова ҳужжатлари унинг билан тамғаланадиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги;


мувофиқлик сертификати (кейинги ўринларда - сертификат) -туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва уларнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;


сертификати эгаси - сертификат берилган шахс;


пляж хизматлари - дам олиш, чўмилиш, соғломлаштириш тартиб-таомиллари учун мўлжалланган ва жиҳозланган, қўм, шағал, тош ёки бошқа материаллардан ташкил топган табиий ёки сунъий сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;


сертификатлаштириш объектлари - туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш;


сертификатлаштириш - сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;


тоғ чанғиси трассалари хизматлари - тоғ чанғиси, сноуборд ва бошқаларда учиш учун мўлжалланган, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган чегаралар ва компонентларга эга бўлган, тоғ ёнбағрида хавфсиз ва қулай туришни таъминлайдиган иншоотда кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;


туроператор хизматлари - туристик маҳсулотни тарғиб қилиш ва реализация қилиш бўйича хизматлар (ташиш, жойлаштириш, овқатланиш, ахборотга оид хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар мажмуи (шу жумладан гид (экскурсия етакчиси), гид-таржимон ва (ёки) йўриқчи-йўл бошловчининг хизматлари) ва шартнома бўйича кўрсатиладиган бошқа туристик хизматлар).


3. Жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида кўрсатиш мумкин.

Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 3 марта (ҳар 1,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.

Туроператор хизматлари, умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари ва туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматлари учун ихтиёрийлик асосида берилган сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 1 марта (ҳар 2,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.

Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.

Амалдаги сертификатсиз жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

4. Туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (кейинги ўринларда - норматив ҳужжат) талабларига мувофиқлигининг инспекция назоратини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги белгиланган тартибда аккредитация қилинган "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан амалга оширилади.

5. Туристик хизматларнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.


2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


1-§. Сертификатлаштириш учун ариза бериш


7. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Марказга электрон шаклда Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжат ва маълумотларни юборади.


8. Туроператор хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган ариза берувчининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчи томонидан туроператор хизматини ташкиллаштириш учун тузилган шартномалар (транспорт ва экскурсия хизматига, жойлаштириш, гид-таржимонлар хизматига, овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш, турагентлик хизматларига ҳамда туристларни қабул қилувчи давлатлардаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) рўйхати.

9. Жойлаштириш воситалари хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган ариза берувчининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига жойлаштириш воситасининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган жойлаштириш воситалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

меҳмонлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш (дезинфекция, ёнғин сигнализацияси тизими ва лифтларга техник хизмат кўрсатиш тўғрисида) сифатини таъминлаш бўйича тегишли хизматлар билан шартномалар нусхалари.


10. Тоғ чанғиси трассалари хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан қутқарув хизматларини аттестатлаш органида аттестациядан ўтган ариза берувчининг ходимлари, қутқарув бўлинмалари ва қутқарувчилари тўғрисида ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига тоғ чанғиси трассаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган тоғ чанғиси трассалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

трасса номи кўрсатиб ўтилган ҳолда тоғ чанғиси трассасининг 1:5000 масштабдаги схемаси (харитаси, режаси);

тоғ чанғиси мажмуаси ҳудудидаги объектларнинг жойлашиш режа-харитаси.


11. Пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши лозим:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан қутқарув хизматларини аттестатлаш органида аттестациядан ўтган ариза берувчининг ходимлари, қутқарув бўлинмалари ва қутқарувчилари тўғрисида ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига пляжларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, сув сифати бўйича лаборатория назорати ва пляж акваторияси тубини ғаввослар томонидан текшириш натижалари бўйича) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган пляжлар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

пляж ҳудудидаги объектларнинг жойлашиш режа - харитаси.


12. Ариза берувчининг хоҳишига кўра ариза берувчининг кўрсатилаётган хизматларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар аризага илова қилиниши мумкин.



2-§. Сертификатлаштириш тўғрисида

қарор қабул қилиш


13. Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида ёки сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

14. Сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

аризада тўлиқ бўлмаган ҳажмдаги маълумотларни кўрсатиш;

ушбу Низомнинг 8, 9, 10 ёки 11-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиниши;

агарда тақдим этилган ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифатининг сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни тўлиқ даражада аниқлашга имкон бермаслиги.

Сертификатлаштиришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган бошқа асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.


15. Марказ қарор қабул қилгандан кейин бир иш куни мобайнида ариза берувчига қуйидагиларни юборади:

сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида - сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ва Марказнинг банк ҳисоб реквизитлари, сертификатлаштиришга тўланадиган ҳақ миқдори ва муддати кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан ҳисобланади;

сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида - рад этишнинг муайян асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда қарор.


16. Ариза берувчи қарорни олгандан кейин ўттиз кун мобайнида Марказ билан сертификатлаштириш тўғрисида шартнома имзолаши ва Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлаши шарт.


17. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар бузилган тақдирда Марказнинг сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида ариза берувчи икки иш куни мобайнида хабардор қилинади.



3-§. Сертификатлаштириш


18. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар ариза берувчи томонидан бажарилгандан кейин бир иш куни давомида Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби ва сертификатлаштириш мақсади, объектлари, ҳажми ва унинг бўйича ишлар мазмунини аниқлайдиган сертификатлаштириш дастури тасдиқланади.

Комиссия ишини

...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск