Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат хизматлари /

Адлия вазирлигининг 31.08.2020 й. 2-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 26.08.2020 й. 203-мҳ-сон "Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 31.08.2020 й. 3181-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.08.2020 й.

N 3181-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2020 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.08.2020 й.

N 203-мҳ


ҚАРОРИ



Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон "Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 31 июлдаги 6 ва 136-сон қарори (рўйхат рақами 3181, 2019 йил 13 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 19/19/3181/3738-сон) билан тасдиқланган Давлат хизматлари ягона реестрига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири



Р.К. Давлетов

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш.М. Садиков

          





Қарорга

ИЛОВА



Давлат хизматлари ягона реестрига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 002-бобнинг 7-позицияси "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устунидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар" деган сўзлардан кейин ", экспортни қўллаб-қувватлаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 006-бобдан 14-позиция чиқариб ташлансин.


3. 009-бобдан 56-позиция чиқариб ташлансин.


4. 010-бобнинг 65-позицияси "Давлат хизматининг номи" устунидаги "таълими" деган сўз ", бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 011-боб қуйидаги мазмундаги 73-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

73-1.

0119

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


Юридик шахс

Электрон

Пуллик

Лицензия

".

6. 012-бобда:


қуйидаги мазмундаги 75-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

75-1.

01221

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


Юридик шахс


Электрон

Пуллик

Лицензия

";

қуйидаги мазмундаги 90-1 ва 90-2-позициялар билан тўлдирилсин:

"

90-1.

012171

Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари


Жисмоний шахс

Электрон

Пуллик

Маълумотнома



90-2.

012172

Фуқароларнинг Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари


Жисмоний шахс

Электрон

Пуллик

Маълумотнома

";

91-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "муассасасига" деган сўз "ташкилотига" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 014-бобда:


105-позициянинг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устунидаги "Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими Йўловчи поездларни кузатиш батальони" деган сўзлар "Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


112-позициянинг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари";


125-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "вақтинча пропискадан ўтказиш" деган сўзлар "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


126-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "доимий пропискадан ўтказиш" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


128-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "доимий прописка қилиш" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


129 ва 132-позицияларнинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "вақтинча прописка қилиш" деган сўзлар "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


134-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти)";


135-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш (Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти)";


136-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш".


8. 018-бобнинг 171-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

171.

0184

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари


Жисмоний шахс

Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Лицензия

".

9. 019-бобда:


180 - 205-позицияларнинг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устунидаги "Давлат нотариал идораси" деган сўзлар "Нотариал идора" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 205-1 - 205-4-позициялар билан тўлдирилсин:

"

205-1.

019261

Далилларни таъминлаш


Нотариал идора

Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Пуллик

Нотариал ҳаракат



205-2.

019262

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш


Нотариал идора

Жисмоний шахслар


Анъанавий

Пуллик

Нотариал ҳаракат



205-3.

019263

Медиатор вазифасини бажариш


Нотариал идора

Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Нотариал ҳаракат



205-4.

019264

Нотариус томонидан нотариал тартибда тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларнинг электрон шакли қоғоз шакли билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш


Нотариал идора

Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Нотариал ҳаракат


";

206-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

206.

01927

Нотариат соҳасидаги архив ҳужжатларини бериш


Нотариал идора, идоравий нотариал архив


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Пуллик

Нотариал ҳаракат


";

207-позициянинг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устунидаги "Давлат нотариал идораси архиви" деган сўзлар "Нотариал идора, идоравий нотариал архив" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 024-боб қуйидаги мазмундаги 244-1 - 244-6-позициялар билан тўлдирилсин:

"

244-1.

02420

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни (ҳудудларни) ишончли муҳофаза қилиш, ушбу ҳудудларда қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини умумбашарий бемисл қимматига салбий таъсир этмаган ҳолда олиб бориш бўйича илмий хулосалар бериш


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти


Жисмоний ва юридик шахслар

Анъанавий

Пуллик

Хулоса



244-2.

02421

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти


Жисмоний ва юридик шахслар

Анъанавий

Пуллик

Рухсатнома



244-3.

02422

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятга лицензия бериш


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти


Юридик шахс

Электрон

Пуллик

Лицензия



244-4.

02423

Археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш учун рухсатнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Бепул

Рухсатнома



244-5.

02424

Археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Бепул

Рухсатнома



244-6.

02425

Археология соҳасида илмий жамоатчилик кенгашининг хулосаларини инобатга олиб, археологнинг профессионал даражасини тасдиқлаш учун очиқ варақ бериш


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Бепул

Очиқ варақа

".

        

11. 025-бобдан 257-позиция чиқариб ташлансин.


12. 026-бобда:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги";


258 - 273-позицияларнинг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устунидаги "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 027-бобдан 295 - 298, 302 ва 305-позициялар чиқариб ташлансин.


14. 028-бобда:


307-позициянинг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устуни "ва унинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


308 ва 309-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

308.

0283

Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


Юридик шахс

Анъанавий ва электрон шаклда

Бепул

Тасдиқнома



309.

0284

Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бошқармалари


Жисмоний ва юридик шахслар

Анъанавий ва электрон шаклда

Бепул

Тасдиқнома

".

15. 030-бобда:


327-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "муассасаларига" деган сўз "ташкилотларига" деган сўз билан алмаштирилсин;


328-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "муассасасига" деган сўз "ташкилотига" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. 031-боб қуйидаги мазмундаги 337-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

337-1.

03191

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома


Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари

Жисмоний ва юридик шахслар

Электрон

Пуллик

Рухсатнома

".

17. 032-боб қуйидаги мазмундаги 347-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

347-1.

0326

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


Жисмоний шахс

Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Малака тоифаси

".

18. 033-бобнинг 352-позицияси "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устунидаги "Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 036-бобда:


363-позициянинг "Давлат хизматининг номи" устунидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


370-позиция чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 370-1 - 370-3-позициялар билан тўлдирилсин:

"

370-1.

03610

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказиш


Давлат реестрига киритилган техник хизмат кўрсатиш маркази

Жисмоний ва юридик шахслар

Электрон

Бепул

Рўйхатдан ўтказиш карточкаси



370-2.

03611

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси


Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

Юридик шахс

Электрон

Пуллик

Рухсат гувоҳномаси



370-3.

03612

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш


Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

Юридик шахс

Электрон

Пуллик

Рухсат гувоҳномаси

".

20. 037-бобнинг 373 - 375-позициялари "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси".


21. 038-бобда:


385-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

385.

03810

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича шартнома асосида экологик сертификатлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Жисмоний ва юридик шахслар

Анъанавий ва электрон шаклда

Пуллик

Сертификат

";

қуйидаги мазмундаги 391-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

391-1.

03817

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларда пичан ўриш ва мол боқиш учун рухсатнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари


Жисмоний ва юридик шахслар

Анъанавий ва электрон шаклда

Пуллик

Рухсатнома

".

22. 041-боб қуйидаги мазмундаги 416-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

416-1.

0413

Оилавий меҳмон уйларини сертификатлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий ва электрон шаклда


Бепул

Реестрдан кўчирма


".

23. 044-боб қуйидаги мазмундаги 437-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

437-1.

04411

Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш


Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий ва электрон шаклда


Бепул

Гувоҳнома

".

24. 048-бобда:

қуйидаги мазмундаги 499-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

499-1.

048301

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш


Давлат хизматлари маркази


Юридик шахс

Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Гувоҳнома

";

қуйидаги мазмундаги 500-1 - 500-12-позициялар билан тўлдирилсин:

"

500-1.

04832

Туғилганликни қайд этиш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари

Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Гувоҳнома



500-2.

04833

Оталикни белгилаш

Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари

Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-3.

04834

Фарзандликка олиш

Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-4.

04835

Никоҳ тузилганлигини қайд этиш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний шахс


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-5.

04836

Никоҳдан ажратишни қайд этиш (эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида)


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний шахс


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-6.

04837

Никоҳдан ажратишни қайд этиш (эр ва хотиннинг биргаликдаги аризаси асосида)


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний шахс


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-7.

04838

Никоҳдан ажратишни қайд этиш (суд қарори билан)


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний шахс

Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-8.

04839

Ўлимни қайд этиш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Бепул

Гувоҳнома



500-9.

04840

Далолатнома ёзувларини тиклаш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний шахс


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-10.

04841

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тўлдириш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-11.

04842

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний шахс


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома



500-12.

04843

Такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотномалар бериш


Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари


Жисмоний ва юридик шахслар


Анъанавий

Пуллик

Гувоҳнома ва маълумотнома


".

25. 049-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

049


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги


".

501.

0491

Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги


Чет эл юридик шахси


Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Лицензия

26. 052-бобнинг номи ва 543 - 548-позицияларининг "Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси";


қуйидаги мазмундаги 548-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

548-1.

0527

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


Юридик шахс

Анъанавий ва электрон шаклда


Пуллик

Лицензия

".

27. 053-бобда:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги";


551-позиция чиқариб ташлансин.


28. 063-бобнинг 599 - 609-позицияларидаги "Ўздавнефтгазинспекция" деган сўз "Ўзнефтгазинспекция" деган сўз билан алмаштирилсин.


29. 064-бобнинг номидаги "Ўздавэнергоназорат" деган сўз "Ўзэнергоинспекция" деган сўз билан алмаштирилсин.


30. 067-бобда:


623-позиция "Давлат хизматининг номи" устунидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


624-позиция "Давлат хизматининг номи" устунидаги "касб-ҳунар" деган сўзлар "профессионал" деган сўз билан тўлдирилсин;


625-позиция "Давлат хизматининг номи" устунидаги "муассасалари" деган сўз "ташкилотлари" деган сўз билан алмаштирилсин;


31. 069-бобдан 649-позиция чиқариб ташлансин.


32. 071-бобдан 662, 664, 666, 667, 671, 675, 678 - 689-позициялар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 август



























































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск