Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги "Шарқ" нашриёт-матбаа концернининг Устави (ЎзР ВМ 29.02.1992 й. 92-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 29 февралдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати

Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги “Шарқ

нашриёт-матбаа концернининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни (матнда бундан буён “Шарқ” концерни деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шарқ” нашриёт-матбаа концернини ташкил этиш тўғрисида” 1991 йил 5 ноябрдаги Фармони асосида ҳамда “Шарқ” концерни муассислари бўлмиш корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг 1991 йил 6 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган таъсис конференцияси қарорига мувофиқ ташкил этилди.


2. “Шарқ” концерни:

мулкчиликнинг ҳар қандай шаклига асосланган корхоналарни биргаликдаги фаолиятнинг тенг ҳуқуқли қатнашчилари, бирлашишнинг ташкилий шаклини эркин танлаш, қатнашчиларнинг ва умуман бирлашманинг ўзини ўзи бошқаруви, қатнашчилар ўртасида муносабатларни шартнома асосида йўлга қўйиш принципларида барпо этади ва бирлаштиради. Корхоналар, ташкилотлар, жамоа ва давлат хўжаликлари, акцияли жамиятлар, кичик корхоналар ҳам шартнома асосларида, ҳам тенг ҳуқуқли қатнашчи сифатида концернга кира оладилар;

вазифаларни ҳал қилиш учун янги хўжалик механизми имкониятлари ва ишни ташкил этишнинг илғор шаклларидан концерн таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг, қолаверса, жалб этилган корхона ва ташкилотларнинг илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан уйғун равишда фойдаланади;

ўзини ўзи бошқариш, тўла хўжалик ҳисоби ва валюта харажатларини ўзи қоплаш қоидалари асосида фаолият кўрсатади. Концерн олдида турган вазифалардан ҳамда зиммага юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқарувнинг бир қисмини марказлаштиришни ҳисобга олиб, хўжалик юритишнинг акцияли ва бошқа шаклларидан фойдаланиб, ўз фаолиятини амалга оширади;

вазирликлар ва идоралар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмалари билан шартнома асосида ўзаро ҳамкорлик қилади;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг марказий иқтисодий идоралари ҳамда бошқа ижро этувчи ва бошқарувчи идоралари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамжиҳатликда олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси фармойишларига, ушбу Уставга ва концерн Кенгашининг қарорларига амал қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва қатнашчи мамлакатлар қонунларига кўра ҳуқуқий шахс ҳисобланади, ўз номидан шартномалар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар сотиб олишга, судда, ҳакамлик судида ва бошқа идораларда мажбурият олишга, даъвогар ҳамда жавобгар сифатида қатнашишга ҳақлидир;

ўз мол-мулкини тўла ёки қисман концернга бериши мумкин бўлган қатнашчиларнинг мол-мулкига алоҳида эгаликни сақлаш қоидалари асосида иш кўради, ўз навбатида концерн ҳам ўзига тегишли мол-мулкнинг бир қисмини қатнашчиларга бериши мумкин;

амалдаги қонунларга мувофиқ мусодара этилиши мумкин бўлган ўзига тегишли мол-мулк билан ўз мажбурияти юзасидан жавобгардир;

давлат мажбуриятлари ҳамда концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. Давлат, концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳам концерн мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайдилар. Концерн аъзолари ўзлари “Шарқ” концерни доирасида рўёбга чиқараётган дастурлар ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, номи тегишли равишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган думалоқ муҳрга, тамғага, шунингдек, ўз номи ёзилган ва товар белгиси туширилган гербли иш қоғозига эга бўлади;

унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар фирма тамғаси ва товар белгисига эга бўлишга ҳақлидирлар;

“Шарқ” концерни Кенгаши Тошкент шаҳрида жойлашган.



II. КОНЦЕРННИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


3. “Шарқ” концернини тузишдан мақсад республикада нашриёт-матбаа ишини ҳар тарафлама ривожлантиришдан, аҳолининг босма маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларини тўлароқ қондиришдан, технология ва ускуналар соҳасида тадқиқотлар олиб боришдан иборатдир.

“Шарқ” концерни амалдаги қонунларда тақиқланмаган ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятининг ҳамма турлари билан шуғулланади.


4. Қуйидагилар “Шарқ” концерни фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларида тақиқлангандан бошқа барча турларидан олинган фойда ҳисобига ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларини ривожлантириш учун ҳам совет сўмида, ҳам чет эл валютасида жамғармаларни вужудга келтириш;

узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар олиб, ўз банкини вужудга келтириш, маркетинг бўйича иш олиб бориш, биргаликда ишлаб чиқаришларни вужудга келтиришда қатнашиш, шунингдек, ҳам Ўзбекистон Республикаси ичида, ҳам чет элларда ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан биргаликда тижорат ишлари олиб бориш.



III. “ШАРҚ” КОНЦЕРНИГА АЪЗОЛИК


5. Идоравий тобелигидан ва қайси ҳудудда жойлашганлигидан қатъи назар, концерн фаолиятининг мақсадларини ва вазифаларини эътироф этувчи, шартномалар имзолаган ҳамда кириш бадали тўлаган давлат, жамоат, хўжалик ҳисобидаги, ширкат, қишлоқ хўжалик корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари ҳамда ўзга корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, қўшма корхоналар, уларнинг бўлимлари, филиаллари ва таркибий бирликлари, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг ҳуқуқий ва жисмоний шахслари, халқаро ташкилотлар, бирлашмалар “Шарқ” концернининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

Улар бадал тўлагунларига қадар “Шарқ” концернида қатнашишга номзод ҳисобланадилар. “Шарқ” концернининг асосий сармоясини вужудга келтиришда ҳуқуқий шахслар ҳам, жисмоний шахслар ҳам қатнаша оладилар. Бадал пули корхоналар учун 1991 йилда сўм ҳисобида сотилган маҳсулот ёки бажарилган иш ҳажмининг 0,5 фоизи миқдорида ва бошқа қатнашчилар учун 0,25 фоизи миқдорида белгилаб қўйилади. Хорижий қатнашчилар кириш бадалларини “Шарқ” концерни Кенгаши қарорига мувофиқ равишда тўлайдилар.

“Шарқ” концерни таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотлар, уюшмалар концерн асосини ташкил этадилар ва таъсис этилганидан сўнг ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-тадқиқот ва молия фаолиятида улар “Шарқ” концернининг барча қатнашчилари билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.


6. “Шарқ” концерни аъзолари концерн билан хўжалик шартномаси асосида муайян муддатга ёки муайян шартлар бажарилгунга қадар ўзининг ҳаракатдаги маблағларини, асосий жамғармалари ёхуд интеллектуал мулкини тасарруф этиш ҳуқуқини “Шарқ” концернига беришлари мумкин. Концерн қатнашчи-аъзоларининг мулки ва улардан солиқ олиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари асосида бошқариб борилади.


7. “Шарқ” концерни аъзолар фирма таркибига олиб кирган асосий жамғармаларни, ҳаракатдаги маблағлар ҳамда бошқа мулкларни мустақил равишда баҳолайди ҳамда уларга ана шу баҳолаш натижаларига монанд миқдорда акциялар бериши мумкин.


8. “Шарқ” концерни таркибига янги аъзолар қабул қилиш ҳамда аъзолик шаклини аниқлаш хусусидаги масалани “Шарқ” концернининг юқори органи-концерн Кенгаши ҳал этади. “Шарқ” концернига аъзо бўлиб кираётган корхоналар ўртасида ушбу Устав амал қиладиган даврга мўлжаллаб шартнома тузилади.

“Шарқ” концернининг ўз таркибига кирувчи мустақил ҳуқуқий шахслар билан ўзаро муносабатлари хўжалик ҳисоби ҳамда пудрат шартномаларидан, бошқарувнинг дастурий мақсадли усулларидан ҳамда заҳираларни тақсимлашнинг ва буюртмаларни жойлаштиришнинг танлов тизимидан фойдаланган ҳолда ўзаро жавобгарликни зиммага олиш принципларида йўлга қўйилади.


9. “Шарқ” концернининг аъзолари:

концерннинг илмий, ишлаб чиқариш, тижорат, молия, маданий, ижтимоий, рекреацион ва бошқа хил дастурларини амалга оширишда қатнашиш, концерннинг марказий молия ва моддий-техника ресурсларидан, унинг ахборот жамғармаси ва маълумотлар омборидан биринчи навбатда фойдаланиш;

корхона фаолияти юзасидан “Шарқ” концерни раҳбарияти қабул қилган қарорга, вакиллик қатнашчисининг концерн таркибидан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб чиқиб кетишига қадар, вето қўйиш;

берган сармояси ва унинг эвазига олинган фойдага мувофиқ акциялар олиш;

ионалар бериш, бирон тадбирга пул ўтказиш;

“Шарқ” концерни таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни биринчи навбатда сотиб олиш;

“Шарқ” концерни фаолиятига ҳамда унинг мол-мулки ҳолатига дахлдор маълумотларни олиш;

“Шарқ” концерни кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;

ажратилган маблағлар доирасида концерн раҳнамолигида ўтказиладиган дастурларни бажариш учун “Шарқ” концернидан молиявий ёрдам ёки бошқа йўсиндаги ёрдам олиш ҳуқуқларига эгадирлар.


10. “Шарқ” концерни аъзолари:

ушбу Уставга риоя этишга;

кириш бадаллари ва йиллик бадаллар тўлашга;

“Шарқ” концерни тасдиқлаган дастурнинг унинг қатнашчиси фаолиятига тааллуқли қисмини бажаришга, бажарилган иш хусусида ҳисобот тақдим этишга;

тузилган шартномага мувофиқ ёки кўпчилик бўлиб қабул этилган қарорга биноан “Шарқ” концерни қарорини бажаришга;

концерн фаолиятига тааллуқли айрим масалаларни ишлаб чиқиш учун керакли ахборотни “Шарқ” концернига тақдим этишга;

концернга унинг ўз вазифаларини бажаришда ёрдам кўрсатишга;

концерн фаолияти натижасида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этишга мажбурдирлар.


11. “Шарқ” концернининг ҳар бир аъзоси унинг аъзолари таркибидан чиқиши мумкин, бу ҳақда чиқиш вақтидан камида бир йил олдин, концерн раҳбарияти билан бошқа муддатга келишилмаган бўлса, “Шарқ” концерни раҳбариятига ёзма равишда хабар қилиниши лозим. Концерндан чиқиш вақтида унинг таркибидан чиқаётган қатнашчи “Шарқ” концерни ва учинчи шахслар олдидаги ўзининг барча мажбуриятларини бажариши шарт.

Ўз навбатида “Шарқ” концерни ана шу қатнашчи олдида зиммасида бўлган вазифаларни бажариши шарт.

Концерн аъзоси унинг таркибидан чиқаётганда, шартномага мувофиқ концернга берилган ўша асосий жамғармаларгина унга қайтарилиши керак. Концерндан чиқаётган аъзо марказлаштирилган ресурслардан олган асосий фондлар ва интеллектуал мулк қайтарилиши шарт эмас ҳамда улар концерн Кенгаши қарори билангина у белгилайдиган нархда ҳақини тўлаб сотиб олиниши ёки “Шарқ” концерни белгилайдиган шартларда алмаштирилиши мумкин.

Концерн муайян аъзосининг фаолияти ушбу Уставга зид бўлса, концерн Кенгашининг қарори билан ана шу қатнашчининг “Шарқ” концернига аъзолиги тўхтатиб қўйилади.



IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


12. “Шарқ” концерни:

Ўзбекистон Республикаси Давлат банкида ва Ташқи иқтисодиёт банкида ўзининг ҳисоб-китоб счётига ва бошқа хил счётларга эга бўлиб, барча кассавий ва кредит ҳамда ҳисоб-китоб юмушларини сўм ва валютада мустақил равишда амалга оширади;

ҳам республикада, ҳам бошқа мамлакатларда савдо шерикларини ва мол етказиб берувчиларни эркин танлайди;

ўзининг ишлаб чиқариш-молия фаолиятини мустақил тарзда режалаштиради ҳамда ишлаб чиқилаётган мақсадли дастурлар, шунингдек, “Шарқ” концерни аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий ривожлантиришнинг олис истиқболга мўлжалланган ва жорий режалари асосида тараққиёт истиқболларини белгилаб олади;

ўзининг қатнашчилари топшириғига кўра ва ушбу Уставга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув идоралари билан давлат буюртмаларини жойлаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан вазифаларни марказлаштиради;

концерн аъзолари имкониятлари ва ресурсларини оқилона жамлашни таъминлаш йўли билан “ғоядан то оммавий ишлаб чиқаришга қадар” бўлган инновация фаолияти бутун туркумини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасининг розилигига кўра республикада заруратга қараб фан, техника, ишлаб чиқариш, маданият, таълим, туризм, соғломлаштириш соҳаларида, шунингдек, ўзининг Уставда ёзиб қўйилган мақсад ва вазифаларига мувофиқ бошқа йўналишлар бўйича хўжалик ҳисобидаги корхоналар (фирмалар, марказлар, илмий-ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий бирлашмалар ва бошқа бирлашмалар) барпо этади;

ўз номидан шартномалар тузиши, республика банклари ва ажнабий банклар кредитларидан фойдаланиш, четдан мол олиб келиш ҳамда четга мол чиқариш юмушларини ва бошқа ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши, бу ишни учинчи мамлакатлар орқали олиб бориши ҳам мумкин, республикадаги ва чет эллардаги бозорларда, биржаларда, ким ошди савдоларида қатнашиши, Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда корхоналар, шу жумладан, хорижий фирмалар билан қўшма корхоналар очиши мумкин;

ўз Кенгаши қарорига кўра мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш учун сарфланадиган марказлаштириладиган жамғармалар очади, истиқболли илмий-техникавий ечимлар инвестициясини амалга оширади, янги ташкил этилган корхоналарнинг Устав жамғармасини шакллантиради, “Шарқ” концерни аъзоси бўлган меҳнат жамоаларини рағбатлантириш, концерннинг аппаратини сақлашни таъминлаш, ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш билан шуғулланади. “Шарқ” концерни жамғармаларининг тузилишини унинг Кенгаши белгилаб беради. “Шарқ” концернининг марказлаштирилган жамғармаларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси билан келишилган ҳолда концерн Кенгаши томонидан белгиланади;

ўз таркибида концерннинг республикадаги ва чет эллардаги фаолиятини таъминлайдиган тижорат банки ташкил этади;

ўзининг даромадлари ҳамда концерн аъзолари даромади ҳисобига мақсадли ижтимоий-маданий дастурлар жамғармаларини тузади. Бу жамғармалар маданиятни, таълимни ривожлантиришга сарфланади. Жамғармаларни ташкил этувчи молиявий маблағлар ва моддий-техника ресурсларини шакллантириш ҳамда уларни сарфлаш тартибини концерн Кенгаши тартибга солиб боради;

тузиладиган корхоналар, марказлар ва фирмалар орқали маркетинг, консалтинг, лизинг, инжиниринг хизматларини кўрсатади, бошқарув, молия-валюта, шартнома-ҳуқуқ масалаларида, маҳсулотни реклама қилиш ва сотишда, ярмарка ва кўргазмаларда, лицензиялар, “ноу-хау” сотиб олиш ва сотишда кўмаклашади;

республикадаги ва бошқа давлатлардаги муассасалар, ташкилотлар ва фирмалар билан, шунингдек, уларнинг вакиллари ҳамда фуқаролар билан концерн ваколатига кирувчи масалалар юзасидан амалий мулоқот олиб бориш, ўз аъзоларининг манфаатларини давлат идораларида ва маҳаллий идораларда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга;

ҳам республикада, ҳам бошқа мамлакатларда битимлар ва бошқа хил ҳуқуқий ҳужжатлар тузиши, шу жумладан, ўзининг Устав жамғармаси доирасида корхоналар, ташкилотлар, фирмалар ва ширкатлар билан, шунингдек, айрим фуқаролар билан кредит ва вексель битимлари тузиши мумкин;

ҳам республикада, ҳам бошқа мамлакатларда корхоналарни, ижтимоий ва маданий аҳамиятга молик объектларни, шунингдек, ҳар қандай қўзғаладиган ва қўзғалмайдиган мол-мулкни қуради, сотиб олади, чегириб беради, қарзга ёки ижарага олади ҳамда қарзга ёки ижарага беради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси розилиги билан ёки мустақил равишда фаолияти ўзининг мақсад ва вазифаларига мос келадиган акцияли жамиятлар, биргаликдаги корхоналар, банклар ва бошқа ташкилотларни таъсис этиш ёки уларда қатнашиш ҳуқуқига эга;

халқаро ярмарка ва кўргазмаларда қатнашади, республикада ва чет элларда ихтисослаштирилган кўргазмалар, симпозиум ва семинарларни ташкил этади, реклама ва ахборот йўсинидаги нашрларни чоп этади, радио ва телевидениеда реклама ва ахборот ҳамда тушунтириш йўсинидаги эшиттириш ва кўрсатувлар ташкил этади;

ўзи ишлаб чиқарган, қолаверса, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларга, жумладан, давлат буюртмасига киритилган маҳсулотларга қарор топган жаҳон нархлари даражасида сўмда ва чет эл валютасида мустақил равишда нарх ҳамда тариф тузади ва белгилайди;

ишларни бажариш учун юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни тузилган битимларда айтиб ўтилган шартларда жалб этади;

штатдан ташқари жалб этилган мутахассислар меҳнатига ҳам сўмда, ҳам валютада ҳақ тўлаш тартибини мустақил тарзда белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси билан келишув асосида “Шарқ” концерни ўз фаолиятига алоқадор масалаларни ҳал этиш учун ўз мутахассисларини хизмат сафарига, шу жумладан, чет эл сафарига жўнатади ва хорижий мутахассисларни қабул қилади, шунингдек, “Шарқ” концерни қатнашчилари-аъзолари ҳамда ташқи шериклар ўртасида экспорт-импорт ҳамда воситачилик вазифаларини амалга оширади;

чет эл сафарига жўнаб кетиш учун паспортни расмийлаштириши, шунингдек, сафарга юборилаётган ходимга рухсат олиш учун чет давлатларнинг консулхоналари ва элчихоналарига мурожаат этиши мумкин, бунда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 350-сон қарорига амал қилинади.

“Шарқ” концерни хизматчилари маош, мукофот ва бошқа ҳақларни олишлари мумкин. Уларга амалдаги қонунларга ҳамда марказий идораларнинг қарорларига мувофиқ солиқ солинади.



V. “ШАРҚ” КОНЦЕРНИНИНГ МОЛ-МУЛКИ


13. “Шарқ” концернининг мол-мулки асосий жамғармалар ва ҳаракатдаги маблағлардан, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлардан, шунингдек, бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборатдир. Ишлаб чиқариш-хўжалик вазифаларини марказлаштирилган тартибда бажариш учун корхона ва ташкилотлар “Шарқ” концернига берган мол-мулк ҳам “Шарқ” концернининг мол-мулки ҳисобланади. “Шарқ” концерни ўзига биркитилган ва ўзи сотиб олган мол-мулк ва бошқа мулкка “Ўзбекистон Республикасида мулк тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва ўз ихтиёрига олиш ҳуқуқини амалга оширади.


14. “Шарқ” концерни мулки сўм ва валютадаги тушумларнинг қуйидаги манбалари ҳисобидан ҳосил бўлади:

ўз ишлаб чиқариш ва хўжалик ҳамда тижорат фаолиятидаи олинган даромадлардан;

берилган иона ёки совға қилинган моддий, пул, валюта ресурсларидан.


15. “Шарқ” концернининг ёки унинг таркибига кирувчи аъзоларнинг акцияларини чиқариш вақтида концерннинг муассислари бўлган ташкилотларнинг, шунингдек, янги қабул қилинаётган аъзоларнинг мол-мулки ва бошқа мулки “Шарқ” концерни ва унинг тегишли корхонаси акцияли сармояси қиймат баҳосини ҳамда устав акцияли сармояси шаклини олади.

Устав фонди қиймати кўпайганда “Шарқ” концерни акцияли сармоясини кўпайтириш концерн раҳбарияти қарорига мувофиқ янги акцияни чиқариш йўли билан амалга оширилиши мумкин.


16. “Шарқ” концерни олган даромад, солиқлар тўланганидан сўнг, унинг ўз ихтиёрида қолади.


17. Ўз мажбуриятлари қопланганидан кейин “Шарқ” концерни ихтиёрида қолган даромадларни тақсимлаш мутаносиблиги концерн Кенгаши қарори билан ҳар йили белгилаб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси томонидан тасдиқланади.


18. “Шарқ” концерни жамғармасига сўм ва валютадаги барча бадаллар ва киримлар киради. Жамғармадан:

маданият ва маънавият соҳасидаги фаолият учун;

концерн Кенгаши сарф-харажати учун;

концерн корхоналарини, фирмаларини ва ташкилотларини сақлаш ва ривожлантириш учун;

вакиллик сарф-харажатлари учун;

вакиллик фаолияти масалалари юзасидан мутахассисларни хизмат сафарига юбориш сарф-харажатлари учун;

қатнашчилар, шунингдек, ўзига тегишли корхоналар, фирмалар ва ташкилотлар манфаатларини кўзлаб тадқиқотлар олиб бориш, ускуналар, материаллар, намуналар, “ноу-хау” сотиб олиш учун;

кўргазмалар, ярмаркалар, ким ошди савдолари, лотереялар ўтказиш учун;

ноширлик-реклама фаолияти учун;

хайрия мақсадлари учун;

бошқарув идоралари қарорига биноан бошқа сарф-харажатлар учун фойдаланилади.

“Шарц” концерни қатнашчиларининг, фирмалар ва ташкилотларнинг молиявий жамғармага бадаллар, улушлар ва тушумларни тўлаш миқдорларини, тартибини ва муддатларини концерн Кенгаши белгилайди.

“Шарқ” концерни қатнашчиларининг кириш бадаллари қайтариб берилмайди.


19. “Шарқ” концернининг молиявий фаолияти концерн Кенгаши тасдиқлаган ишлаб чиқариш ва тижорат дастурлари асосида олиб борилади.

Смета сўмда ва валютада тузилади.



VI. “ШАРҚ” КОНЦЕРНИ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


20. “Шарқ” концерии Кенгаши концерн бошқарувининг юқори идораси ҳисобланади. Кенгаш концерн муассислари бўлган корхоналар ва ташкилотлар вакилларидан иборат бўлади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.

Қарор қабул қилиш учун фикрни ёзма разишда сўраб олишга йўл қўйилади. Зарурат бўлганда концерн Кенгаши аъзоси мажлисда унинг номидан иш кўришни Кенгашнинг бошқа аъзосига топширишга ҳақлидир.

Кенгаш мажлислари заруратга қараб, аммо ярим йилда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш мажлиси концерннинг бош директори бошчилигидаги маъмуриятни тузади.


21. Концерн Кенгаши конференциялар орасидаги даврда концерн фаолиятига доир барча масалалар юзасидан, шу жумладан, қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга ҳақлидир:

концерн ҳамда концерн таркибида ташкил этилаётган корхоналар, фирмалар, ташкилотлар, вакилликлар Уставини қабул қилиш;

концерн фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда унинг дастурларини, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

молиявий ва бошқа жамғармаларни тасдиқлаш;

концернга янги қатнашчилар қабул қилиш;

концерн бошқармаси мансабдор шахслари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни мукофотлаш шартларини белгилаб қўйиш.


22. Концерн ижрочилик фаолиятига раҳбарлик бош директор бошчилигидаги маъмурият томонидан амалга оширилади. Бош директор концерн Кенгаши аъзолари орасидан сайланади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлайди.

Маъмурият:

концерн фаолияти йўналишлари бўйича вазифаларни бажаради;

дастурлар ҳамда ишлаб чиқариш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тасдиқлаш учун тақдим этади;

дастурларни рўёбга чиқаради;

сметаларни ишлаб чиқади, уларнинг ижроси ҳақида ҳисобот тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тақдим қилади;

концерннинг молиявий барқарор бўлишини таъминлайди;

концерн фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборот йўсинидаги ва бошқа хил материалларни тайёрлаб қатнашчиларга юборади;

ташкилотлар, корхоналар, муассасалар билан муносабатларда концерн номидан иш кўради;

концерн Кенгаши қарорларини бажариш ҳамда ана шу қарорлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилиш юзасидан ишларнинг бажарилишини таъминлайди, шунингдек, бошқарув тузилишини ишлаб чиқади.


23. Концерннинг молиявий фаолиятини назорат қилиш учун тафтиш комиссияси тузилади. Концерн раҳбар идораларининг аъзолари бу комиссияга аъзо бўла олмайдилар. Тафтиш комиссияси ўтказилган тафтишлар ҳақидаги материалларни, шунингдек, йиллик ҳисобот юзасидан ўз хулосасини концерн Кенгашига ва концерн конференциясига тақдим этади.


24. Концерн қатнашчиларининг конференцияси йилига камида бир марта ўтказилади. Конференцияда:

жорий йилда бажариш учун режалар, дастурлар қабул қилинади;

уларни амалга ошириш юзасидан концерн олдида турган узоқ истиқболга мўлжалланган вазифалар кўриб чиқилади;

концерн молиявий фаолияти юзасидан ҳисоботлар кўриб чиқилади;

тафтиш комиссияси сайланади;

концерн даромадларини тақсимлаш масалалари кўриб чиқилади;

конференция қатнашчиларининг таклифига кўра бошқа масалалар ҳал этилади.


25. Концерн Кенгаши ўз вазифаларини амалга ошириш учун концерн фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича махсус марказлар тузиши, асосий ва таянч ташкилотларни белгилаши мумкин.


26. Концерннинг ихтисослаштирилган марказлари ва ташкилий асосдаги бошқа бўлинмаларининг таркибий схемасини, шунингдек, улар раҳбарларининг маошларини бош директор тасдиқлайди.


27. Концернда бошқарув вазифаларини амалга ошириш учун, хўжалик вазифаларини бажариш учун бошқарувнинг ижроия девони ташкил этилади.

Бошқарув девони ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва девон штатини бош директор белгилайди.



VII. ҲИСОБГА ОЛИБ БОРИШ ВА ҲИСОБОТ


28. Концерннинг молиявий йили календарь йилининг 1 январидан 31 декабрига қадар белгиланади. Ҳар йил тугаганидан сўнг ҳисобот баланси тузилади.


29. Концернда бухгалтерлик ҳисоби ҳамда ҳисобот иши Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда юритилади.



VIII. “ШАРҚ” КОНЦЕРНИНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


30. “Шарқ” концернини тугатиш ва ташкил этиш “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.


31. “Шарқ” концерни тугатилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси тугатиш комиссиясини тайинлайди, у тугатиш балансини тасдиқлаш учун тақдим этади.

































Время: 0.1833
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск