Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Умумбелгиланган солиқлар / ҚҚС /

Текин беришда ҚҚСни ҳисоблаш (СБХ, 42-сон 2020 йил 20 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ТЕКИН БЕРИШДА ҚҚСни ҲИСОБЛАШ


Бирор-бир шахсга ўз маҳсулотингизни, товарларни, бошқа мол-мулкни текин бераётган, шу жумладан текин фойдаланишга бераётган ёки хизматларни текин кўрсатаётган бўлсангиз, ҚҚСни бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланг (СК 248-м. 3-қ. 2-б.).

Текин бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳолатлар истисно этилади. Мазкур ҳолатларда ҚҚС ҳисобланмайди, сабаби бундай бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди (СК 239-м. 1-қ. 2-б., 2-қ. 2-б.).



Текин бериладиган товарларнинг (хизматларнинг) бозор

нархи қандай аниқланади


Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш тартиби махсус Низомда (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 3-илова) белгиланган.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати қуйидагиларни қўллаган ҳолда аниқланиши мумкин:

q ўзининг прайс-варақлари;

q ахборот-нарх агентликлари маълумотлари;

q ОАВдан олинган маълумотлар;

q биржа хабарлари;

q Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинадиган ёки сўровга кўра тақдим этиладиган ташқи савдонинг божхона статистикаси;

q қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда нархларни белгилаш учун нормативларни ўрнатадиган ваколатли органларнинг маълумотлари.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати кўрсатиб ўтилган маълумотлар турлича бўлса, солиқ солиш мақсадларида ўртача бозор қиймати инобатга олинади.

Юқорида санаб ўтилган манбалардан олинган маълумотлар бўйича товарнинг (хизматларнинг) бозор қийматини аниқлашнинг имкони бўлмаса, баҳоловчи компанияни жалб этинг ёки харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланинг.



Харажатларни индексация қилиш усулининг

моҳияти нимада


Харажатларни индексация қилиш усулидан фойдаланилганда товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати статистика органлари томонидан эълон қилинадиган муайян тармоқдаги саноат товарлари нархининг қимматлашиши индексларига асосан ҳисобланади (https://stat.uz/ru/otkrytye-dannye, "Нархлар ва индекслар" бўлими). Индекслар харид қилиш санасидан бошлаб реализация қилиш санасигача бўлган давр учун ҳисобга олинади.

Саноат товарининг тармоқ мансублигини аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, саноат бўйича умумий индекс қўлланилади.

Функционал ёки иқтисодий жиҳатдан эскирган асосий воситалар ва товарларнинг бозор қийматини аниқлашда иқтисодий хизмат бўйича қолган муддат ёки тегишли эскириш фоизи ҳисобга олинади.

Шунингдек ўзаро алоқадор бўлмаган шахслар ўртасида битим тузишда одатда нархларга қўлланиладиган устама ёки чегирмалар ҳисобга олинади. Хусусан, қуйидагиларга асосланган чегирмалар ҳисобга олинади:

q товарга бўлган истеъмол талабининг мавсумий ва бошқа ўзгаришларига;

q товар сифатини ёки бошқа истеъмол хусусиятларини йўқотишига;

q товарларнинг

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск