язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 й. ПФ-6094-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.10.2020 й.

N ПФ-6094



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 октябрдаги

ПФ-6094-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5597-сон Фармони 2-бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони 2-банди "б" кичик бандида:

учинчи хатбошидан "аниқлашда қўлланилади" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар, шунингдек, озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсациялар миқдорларини аниқлашда қўлланилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-308-сон қарори 1-банди иккинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1252-сон қарори рус тилидаги матнида:


а) 2-иловада:

"Заместитель исполнительного директора - начальник управления учета и управления средствами Пенсионного фонда" блоки "Начальник управления учета и управления средствами Пенсионного фонда" блоки билан алмаштирилсин;

"Отдел внедрения информационных технологий 2" блокидаги "2" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

"Сводный отдел аналитической и статистической работы 3" блокидаги "3" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;


б) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"СОСТАВ

Наблюдательного совета внебюджетного Пенсионного

фонда при Министерстве финансов Республики Узбекистан

Кучкаров Д.А.

-

заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по финансово-экономическим вопросам и сокращению бедности - министр экономического развития и сокращения бедности Республики Узбекистан, председатель Совета


Ишметов Т.А.

-

министр финансов, заместитель председателя Совета


Абруев Ж.И.

-

заместитель министра финансов


Хусанов Н.Б.

-

министр занятости и трудовых отношений


Шадманов А.К.

-

министр здравоохранения


Мелиев Х.Х.

-

заместитель министра юстиции


Кудбиев Ш.Д.

-

председатель Государственного налогового комитета


        

Примечание. При переходе на другую работу членов Наблюдательного совета в его состав включаются лица, вновь назначенные на соответствующие должности".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимларининг сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2450-сон қарори 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги "Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3824-сон қарорига 2-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*) Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади. 2019 йилнинг 13 декабридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловлар тўлаб берилиши таъминланади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3479-сон қарори 2-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пахта техник чигити - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар пахта техник чигитини тўлиқ технологик цикл (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари)да қайта ишлаб олинган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда, тайёр пахта мойи ишлаб чиқаришга гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларини олиш учун пахта техник чигити туман ёки шаҳар ҳокимининг фойдаланишга топшириш далолатномаси асосида мулкчилик шаклидан қатъи назар маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади, сотиб олинган пахта техник чигитини қайта сотиш эса фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади. Корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4212-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарорида:


муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги "жамоат фонди" сўзлари "давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "жамоат фонди" сўзлари тегишли келишикдаги "давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги "Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4351-сон қарори 5-бандининг "б" кичик бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4804-сон қарорига 1-иловада:

"Ишга марҳамат" мономарказларини ташкил этиш учун биноси ажратилаётган таълим муассасалари" устуни "таълим муассасалари" сўзларидан кейин "ва бошқа объектлар" сўзлари билан тўлдирилсин;

7-позициянинг "Ишга марҳамат" мономарказларини ташкил этиш учун биноси ажратилаётган таълим муассасалари ва бошқа объектлар" устунидаги "Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежи" сўзлари "Наманган вилояти ҳокимлиги оператив бошқарувидаги собиқ "Карбонам" масъулияти чекланган жамияти бино ва иншоотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 октябрь