Расчеты с персоналом
Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Туризм /Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 4-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 10 июлдаги
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш
бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бажарувчи - ташриф буюрувчига меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти;
брон қилиш - ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш;
буюртмачи - меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс;
жойлаштириш бўйича хизматлар (кейинги ўринларда - меҳмонхона хизматлари) - жойлаштириш воситасида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи;
жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун қайта жи
...