Расчеты с персоналом
Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Туризм /Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 8-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 10 июлдаги
8-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи",
"Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини
бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи - ваколатли давлат органига фуқаролар йиғинига туристик мақомни бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро ёки фуқаролар йиғини раиси;
ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
Марказ - Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва маданий мерос вазирлиги қошидаги "Туристик хизматларни сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси;
"Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" (кейинги ўринларда - туризм маҳалласи) - фуқаролар йиғинлари ҳудудининг мавжуд табий, тарихий-маданий ресурслари ва хусусиятлари асосида туристик хизматлар (туристик маҳсулотлар) мажмуи шаклланган ва ушбу ҳудудга тақдим этиладиган мақом;
туризм маҳсулоти - туристнинг саёҳатлари давомида унинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган туризм хизматлари, шу жумладан турар жой, овқатланиш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизматлари, ишлари ва маҳсулотлари мажмуи;
турист - вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;
экскурсант - вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс.
3. Фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини беришдан асосий мақсадлар қуйидагилар ҳисобланади:
фуқаролар йиғинида азалдан сақланиб қолган моддий ва маданий меросини, урф-одатлари ва турмуш тарзини сақлаш, илгари суриш ва тарғиб қилиш;
хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш;
туризмни барқарор ривожлантириш;
туристлар учун қ
...