ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 666-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 666



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш

тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар

тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

666-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 49-позицияси "Масъуллар" устунидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Агрегат заводи" АЖ, "Технолог" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 426-модда):


а) 1-илованинг 8-банди учинчи хатбошисидан "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, маҳсулотларни тайёрловчи корхоналар ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - Буюртмачи) таклифлари асосида шакллантирилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорида:


а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидан "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банддаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Хоразм вилоятида 2019-2020 йилларда қовун маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 6-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидан "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 802-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилоятида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган саноат лойиҳалари рўйхатининг 126 ва 127-позициялари "Масъул ташкилот" устунидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этувчилар рўйхатининг 14-позицияси "Буюртмачиларнинг саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашишини таъминлашга масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари" устунидан "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 ноябрдаги 952-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбекисгон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов" сўзлари "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизимидаги ташкилотлар" сўзлари "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизимидаги ташкилотларга" сўзлари "Давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, пахта териш машиналарини сотишдан тушган пул маблағлари солиқлар ва бюджет олдидаги бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилгандан сўнг ишлаб чиқарувчи давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлар томонидан "Асака" АТБ олдидаги кредитларни қайтаришга йўналтирилиши йўли билан ажратилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган муддатда пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар харидининг савдо молиялаштирилиши бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилиши таъминланади";


д) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖнинг" сўзлари "давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "манфаатдор ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин";


з) 1-илова номидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизимидаги ташкилотлар" сўзлари "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 2-илованинг 8-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "ТҚХТЗ" АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида ҳар бир лойиҳа ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулот тури бўйича ишлаб чиқариш параметрларининг 12-позицияси "Корхона номи" устунидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Чирчиқ шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатининг 10-позицияси "Лойиҳани амалга ошириш учун масъул" устунидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" ХК" сўзлари "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

666-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2001 й., 12-13-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 7-позицияси.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) рус тили матнидаги 2-илованинг 38-позицияси ва 3-илованинг 10-позицияси.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида" 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 32-сон, 388-модда) 3-илованинг рус тили матнидаги АО "Ўзагротехсаноатхолдинг" бўлими.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 63-позицияси.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) 2-илованинг рус тили матнидаги 14-позицияси.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарори)" 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 593-модда) илованинг 9, 10, 13-бандлари, 14-бандининг "а" ва "б" кичик бандлари, 15-банди, 17-бандининг "б" ва "в" кичик бандлари, 19-бандининг "б" кичик банди, 20-бандининг "а" кичик банди иккинчи хатбоши ва "б" кичик бандининг тўртинчи-тўққизинчи хатбошилари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг "8. Хўжалик бошқаруви органлари" бўлими 5-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида" 2018 йил 3 майдаги 319-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарори)" 2019 йил 9 апрелдаги 289-сон қарорига илованинг 2-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси таркибининг 15-позицияси.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида саноатни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи таркибининг 25-позицияси.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизиминн янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар рўйхатининг 8-позицияси.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 11 мартдаги 137-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарори)" 2020 йил 22 майдаги 308-сон қарорига 1-иловадаги Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментининг тузилмаси "Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари" бўлимининг 28-позицияси.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия таркибининг 14-позицияси.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:

Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхати 4.4-бандининг 4.4.5-кичик банди;

Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхатининг 5.6.5-кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск