ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 680-сон "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 680




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҚЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация ресурсларининг ишончли ишлашини, шунингдек, улардан марказлаштирилган тарзда ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) телекоммуникациялар тармоқларининг давлат томонидан бошқарилишини, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг шакллантирилиши ва самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

а) кундалик шароитларда - телекоммуникациялар соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш; телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва уларнинг техник ҳолати ва фавқулодда вазиятлардаги ишларга тайёргарлигини назорат қилиш;

б) фавқулодда вазиятларда - идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация ресурслари ва тармоқларидан устувор даражада фойдаланиш ва уларни марказлашган ҳолда бошқариш (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно); давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида уларнинг барқарор ишлашини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

в) телекоммуникациялар тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.


2. Вазирликнинг "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" давлат унитар корхонаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича ишчи орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар тармоқлари ва ресурсларининг самарали фаолият юритиши ва улардан оқилона фойдаланиш, зарур ҳолларда давлат ва жамият учун, фавқулодда вазиятларда улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш миллий маркази вазифасини бажариш;

операторлар телекоммуникация тармоқларининг ҳолати ва сифатини махсус ваколатли орган томонидан белгиланган хизматлар сифати стандартларига мувофиқлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш;

рақамлаш сиғимини, сигнализация пунктларининг кодларини ажратиш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, шунингдек, маълумот хизматлари учун қисқа махсус рақамларни ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш ишларини ташкил этиш;

мобил қурилмани халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш;

кўчиб ўтган рақамларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган базаси шакллантирилиши ва ишлашини таъминлаш;

операторларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор ва техник бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини олиб бориш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизматлар кўрсатиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирлик икки ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат бошқаруви органлари, телекоммуникация операторлари ва провайдерларига телекоммуникация хизматларини етказиб берувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ хатловдан ўтказсин ва қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

фавқулодда вазиятларда ва алоҳида давр (ҳарбий сафарбарлик) мобайнида махсус истеъмолчилар ўртасида тармоқлараро келишувлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш учун сафарбарлик режаларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафик ўтказишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириб ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь
































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск