ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2020 й. 680-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

680-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари

ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида", "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилди ҳамда кундалик шароитларда ва фавқулодда вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари бошқариш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


автоматлаштирилган бошқариш тизими - телекоммуникациялар тармоқларини ва кўрсатиладиган хизматларни режалаштириш, техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш, тезкор ва маъмурий бошқариш бўйича ахборот технологиялари комплекси асосида Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш бўйича функцияларни бажарувчи тизим;


телекоммуникация ресурслари - телекоммуникация тармоқлари, кабелли, ҳаво, радиорелели, йўлдош ва бошқа алоқа тизимлари базасида ташкил қилинган, каналлар, трактлар, узатиш линиялари, охирловчи ускуна, телефон, телеграф алоқа, маълумотлар узатиш тармоқлари ва бошқа телекоммуникациялар тармоқлари станциялари, узеллари ва бошқа объектлари;


бошқариш тизимининг тармоқ элементи - тармоқ элементи функцияларини бажарувчи телекоммуникациялар ускунаси (ёки телекоммуникациялар ускунасининг гуруҳи/қисми) ёки ёрдамчи ускуна ҳисобланадиган ва телекоммуникациялар тармоқлари оператор/эгалари аппарат-дастурий комплексига уланган элемент;


бошқарув тизими - телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашини бошқариш функцияларининг бажарилишини таъминловчи, ягона аппарат-дастурий комплексни ҳосил қилувчи телекоммуникациялар техник воситалари;


махсус истеъмолчилар - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси телекоммуникациялар ресурслари устувор тартибда тақдим этиладиган алоҳида тоифадаги телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчилари ҳисобланади;


телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини марказлашган бошқариш - телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини махсус ваколатли орган томонидан фавқулодда ҳолатларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, махсус истеъмолчилар манфаатлари учун телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашини таъминлаш ҳамда алоқаларни тиклаш мақсадида телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси.


3. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими кундалик шароитлар ва фавқулодда вазиятларда телекоммуникация вазифаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга мўлжалланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) тармоқларни бошқариш тизимини, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъий назар, телекоммуникация операторларининг тармоқларини ўз ичига олади (телекоммуникация хизматларининг махсус истеъмолчилари тармоқлари бундан мустасно).


4. Кундалик шароитларда Вазирлик томонидан операторларнинг телекоммуникация тармоқларининг фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёрлигини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация тармоқлари фойдаланувчилари учун ишончли алоқа ва кафолатланган хизматларни кўрсатиш мақсадида операторларнинг телекоммуникация тармоқларининг ўзаро ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали амалга оширилади.


5. Фавқулодда вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, тошқинлар, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) пайтида Вазирлик телекоммуникация ресурсларидан устувор равишда фойдаланиш ва марказлаштирилган оператив-техник бошқариш, шунингдек, улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш ҳуқуқига эга.


6. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими Вазирликнинг "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Марказ) бошқарув тизими, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, шунингдек, идоравий ва ажратилган телекоммуникация тармоқлари операторларининг бошқариш тизимларини ўз ичига олади, махсус истеъмолчилар телекоммуникация тармоқлари ва воситалари бундан мустасно.


7. Тармоқни бошқариш тизими кундалик шароитларда операторларнинг бир-бири билан зарур ўзаро ҳамкорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ва фавқулодда вазиятларда Ўзбекистондаги телекоммуникация тармоқларининг марказлашган бошқарувини таъминлаши лозим.

Кундалик шароитларда автоматлаштирилган бошқариш тизимига уланган телекоммуникация тармоқлари операторлари/эгалари бошқариш тизимининг тармоқ элементларини мониторинги пуллик асосда амалга оширади.


8. Фавқулодда вазиятларда телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими Марказ томонидан амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини марказлашган оператив бошқарувини таъминлаши шарт.



2-БОБ. КУНДАЛИК ШАРОИТЛАРДА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТАРТИБИ


9. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими операторларга алоқа тармоқлари ва хизматларини ўзларига тегишли тармоқларда мустақил бошқариш учун берилган имкониятлар доирасида ҳамда зарур ҳолларда фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёргарлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритади.


10. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича операторлар фаолиятини мувофиқлаштириш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида содир бўлган йирик авария ҳолатларида авариявий-тиклаш ишларининг олиб борилишини назорат қилиш;

Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини фавқулодда вазиятларда бошқариш режаларини тасдиқлаш;

кундалик шароитларда ва фавқулодда вазиятларда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқаришни таъминлаш, шунингдек, операторларнинг тармоқлараро уланишларга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш;

операторларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини яратиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни келишиш;

тармоқлар ва телекоммуникация воситаларини ягона таснифлаш ва кодлаш асосида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурслари бўйича марказлаштирилган маълумотлар базаларини шакллантириш таркиби ва тартибини белгилаш, уларни яратиш ва техник хизмат кўрсатиш;

шартнома асосида Марказ ва телекоммуникация операторлари ўртасида операторларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор ва техник бошқаришни амалга ошириш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини олиб бориш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлиги ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлашини текшириш;

телекоммуникация тармоқларини фавқулодда вазиятларда бошқаришни таъминлашга тайёрлигини баҳолаш учун телекоммуникация тармоқлари ҳолатини доимий равишда мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;

телекоммуникация тармоқларининг ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган (шу жумладан, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаси ва 7-сон умумий канал сигнализация пунктларининг кодларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисида) марказлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш;

кундалик шароитлар ва фавқулодда вазиятлар даврида махсус истеъмолчиларнинг алоқа каналларига бўлган эҳтиёжларини марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш;

телекоммуникация тармоқларида ортиқча юкланиш ва авария ҳолатларда тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида махсус истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган операторларнинг телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш режаларини келишиш;

давлатлараро келишувларга мувофиқ телекоммуникация тармоқларининг миллий бошқарув марказлари ва хорижий давлатларнинг операторлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


11. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари операторлари қуйидаги функцияларни бажарадилар:

ўз телекоммуникация тармоқларини мустақил равишда бошқариш;

Марказга Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқлари ресурсларининг марказлаштирилган маълумотлар базаларини юритиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш;

Марказга белгиланган тартибда ўзларининг телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

телекоммуникация тармоқлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлашда Марказнинг марказлаштирилган маълумотлар базаларидан маълумотларни олиш;

ўз тармоқларида қисқа махсус рақамлар, сигнализация пунктларининг кодларини ажратиш, шунингдек, рақам сиғимини қайта бириктиришни Марказ билан келишиш;

ўз телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни Марказ бошқарув тизими билан ўзаро алоқасини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирликка келишиш учун тақдим этиш;

махсус истеъмолчилар фойдаланадиган телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва Марказ билан келишиш;

махсус истеъмолчилар билан (телекоммуникация тармоқларини бошқариш билан боғлиқ қисмида) сафарбарлик режалари ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларини мувофиқлаштириш ва Марказ томонидан ташкил этиладиган тегишли ўқув машғулотларда қатнашиш;

келишилган сафарбарлик режалари ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларга мувофиқ фавқулодда вазиятларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун тармоқлараро, шу жумладан, хорижий телекоммуникация операторлари билан шартномалар тузиш;

ўз телекоммуникация тармоқларида авариявий-тиклаш ишларини олиб бориш ва ишларнинг бориши тўғрисида маълумотни Марказга тақдим этиш.



3-БОБ. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТАРТИБИ


12. Фавқулодда вазият ҳудудига қараб телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг алоҳида қисмларида марказлашган бошқарув режими киритилиши мумкин.


13. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими марказлашган бошқарув режимига ўтказишни Вазирлик амалга оширади.


14. Махсус истеъмолчилар томонидан фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини таъминлаш, шунингдек, давлат бошқаруви, давлат мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги, ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги фаолиятни таъминлаш учун барча мавжуд тармоқлар ва телекоммуникация воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни чеклаш ёки тўхтатиб туриш амалга оширилади.


15. Барча мавжуд тармоқлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор махсус истеъмолчиларнинг ва тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан асосланган талаблари бўйича Вазирлик томонидан фавқулодда вазият зонасидаги барча мавжуд телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ҳолатини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади.


16. Вазирлик томонидан қабул қилинган фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор Марказ томонидан мавжуд бўлган барча телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан, почта алоқасидан фойдаланган ҳолда операторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга етказилади.

Фавқулодда вазиятлар вақтида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорида, бундай қарорнинг қабул қилиш сабаблари, чекловларнинг (тақиқларнинг) амал қилиш муддати, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Фавқулодда вазиятларда алоқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун жавобгарлар, уларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш ва тиклаш бўйича ваколатлари кўрсатилади.


17. Мавжуд барча тармоқлар ва телекоммуникация воситаларидан устувор фойдаланишда бошқа истеъмолчиларга нисбатан барча мавжуд тармоқлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг устуворлиги тушунилади.


18. Мавжуд барча тармоқлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни чеклашда бошқа истеъмолчилар томонидан улардан фойдаланиш вақтини ва/ёки ҳудудини қисқартириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари вақтида телекоммуникация объектларининг иш режимларини, кўрсатиладиган алоқа хизматлари ҳажмини ва бошқаларни ўзгартириш назарда тутилади.


19. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ишлар вақтида бошқа истеъмолчилар томонидан телекоммуникация тармоқлари ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни тўлиқ тўхтатилиши назарда тутилган.


20. Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан устувор фойдаланиш қисмида бошқариш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда барча телекоммуникация тармоқларини ва воситаларини ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб туриш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


21. Вазирлик фавқулодда вазиятларда:

Вазирликнинг барча бўлинмаларини, ўз тизимидаги ташкилотларини ва барча операторларини қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган сафарбарлик режалари ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ иш режимига ўтказади;

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини марказлашган бошқариш бўйича ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

махсус истеъмолчилар томонидан телекоммуникация тармоқлари ва операторлари воситаларидан устувор фойдаланилишини таъминлаш бўйича Вазирликнинг олдиндан келишилган режалари ва қарорлари бўйича операторлар томонидан чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилади ва тегишли давлат органларига зарур маълумотларни тақдим этади;

турли операторларнинг абонентларига устувор хизмат кўрсатиш ва тизимли чекловларни ўрнатиш, телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилади;

операторларнинг телекоммуникация тармоқларида авария ҳолатларини бартараф этиш ва алоқани тиклаш бўйича ишларнинг бажарилишини назорат қилади;

махсус истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш мақсадида тегишли давлат органлари ва маъмурлардан Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида аварияни тиклаш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган қўшимча манбаларни сўрайди;

хорижий давлатларнинг ҳудудида алоқа каналларини ташкил этиш ва очиш зарурияти бўлганда, уларнинг ҳудудидаги алоқа соҳасидаги ваколатли органлари билан ҳамкорликда бўлади.


22. Вазирликнинг кўрсатмаларига биноан Марказ фавқулодда вазиятларда:

Марказнинг барча бўлинмаларини сафарбарлик режалар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ иш режимига ўтказади;

давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлар органлари манфаатлари йўлида алоқаларни ташкил этишни бошқаради;

махсус истеъмолчилар томонидан телекоммуникация ресурсларидан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича операторларнинг ишларини мувофиқлаштиради ва Вазирликка тегишли маълумотларни тақдим этади;

телекоммуникация ресурсларидан устувор фойдаланишни ташкил қилиш учун махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорлигини амалга оширади;

махсус истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида авариявий-тиклаш ишларини олиб бориш учун қўшимча ресурсларни жалб этиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритади;

махсус истеъмолчиларга зарур бўлган ҳажмдаги алоқани тиклаш бўйича Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий мамлакатлар ҳудудида алоқа каналларини ташкил этиш ва очиш зарурати туғилганда хорижий телекоммуникация тармоқларини миллий бошқариш марказлари билан ҳамкорлик қилади.


23. Фавқулодда вазиятларда операторлар:

барча бўлинмаларни қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган сафарбарлик режалари ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режаларига мувофиқ иш режимига ўтказади;

махсус истеъмолчилар томонидан операторларнинг телекоммуникация ресурсларидан устувор фойдаланилишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;

Вазирликнинг тармоқлар ва телекоммуникация воситаларининг ишлашини тўхтатиб туриш ёки абонентларга хизмат кўрсатишда чекловлар ва устуворликлар тизимини белгилаш тўғрисидаги қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

операторнинг телекоммуникация тармоқларида авариявий ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган авариявий-тиклаш ишларининг ҳажмини аниқлайди ва Марказга тегишли маълумотларни тақдим этади;

Марказга тиклаш ишларининг бориши тўғрисида маълумот беради;

операторнинг телекоммуникация тармоқларида операторнинг телекоммуникация ресурсларини бошқариш ва авария ҳолатларини бартараф этишда Марказ тавсияларини бажарилишини таъминлайди;

хорижий давлатлар ҳудудида алоқани ташкил этиш ва йўлга қўйиш учун ушбу давлатларнинг операторлари билан ўзаро алоқада бўлади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь

















































Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск