ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Кредитлашнинг умумий масалалари /

Марказий банк Бошқарувининг 21.09.2020 й. 21/12-сон "Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.10.2020 й. 3283-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.10.2020 й.

N 3283




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.09.2020 й.

N 21/12


ҚАРОРИ



Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар

гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар

учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                 М.Б. Нурмуратов






Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2015 й., 31-сон, 418-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/16-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2706-1, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 745-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/13-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2706-2, 2018 йил 6 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/10-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2706-3, 2019 йил 25 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2706-3/4196-сон).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сон "Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2707, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 420-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/15-сон "Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2707-1, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 744-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/9-сон "Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2707-2, 2018 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2707-2/0989-сон).


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/17-сон "Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2707-3, 2018 йил 6 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2707-3/1845-сон).


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/6-сон "Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2707-4, 2020 йил 21 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/2707-4/0201-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 489-модда








































Время: 0.1894
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск