Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Высшее образование / Общие положения /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2020 й. 696-сон "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2020 й.

N 696



ИЛМИЙ ДАРАЖАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ШАФФОФЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги ҳамда "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, олий таълимдан кейинги таълим ва мазкур тизимга рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида 2020 йил учун қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш жараёнлари рақамлаштирилгани ва махсус веб-сайт орқали тажриба тариқасида самарали амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус веб-сайт негизида олий таълимдан кейинги таълим тизимида қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш, фаолият самарадорлиги мониторингини олиб боришни Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида (кейинги ўринларда - Ягона электрон тизим) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд ташкилотлар томонидан Ягона электрон тизим орқали қуйидагилар амалга оширилиши белгилансин:

а) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчи, изланувчи, илмий раҳбар ва консультантларга доир маълумотлар банкини шакллантириш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасидаги ишлар бажарилишини қайд этиш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги мониторингини олиб бориш, тегишли ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш;

б) 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантириш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш учун талабгорларни (кейинги ўринларда - талабгорлар) рўйхатга олиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотларни белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан таъминлаш;

2021 йил 1 мартга қадар Ягона электрон тизимда барча изланувчиларнинг рўйхатга олиниши, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари, вазирлик ва идоралар ҳамда улардаги Ягона электрон тизимда ишлашга масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг ушбу тизимга тўлиқ киритилишини таъминлаш;

вазирлик, идора, илмий ташкилот ва таълим муассасалари ходимлари учун Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини медиа маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда тизимли асосда ўтказиш;

олий таълимдан кейинги таълим тизимида бажариладиган барча жараёнларнинг доимий мониторингини, шунингдек Ягона электрон тизим орқали олиб бориш чораларини кўрсин.


5. Ягона электрон тизимдан фойдаланиш доирасида қуйидагилар масъул ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг Ягона электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш;

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилишини доимий мониторингини юритиш;

олий таълимдан кейинги таълим тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда инновацион иш услубларини янада кенг жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ягона электрон тизимни такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш;

Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Ягона электрон тизимни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилишни таъминлаш;

б) Киберхавфсизлик маркази - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ягона электрон тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

в) вазирлик ва идоралар:

белгиланган тартибда ва муддатларда олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизим орқали электрон муҳитга тўлақонли ўтказиш бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

тизимидаги илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизимда электрон шаклга ўтказилишини ва сақланишини таъминлаш;

Ягона электрон тизим орқали олий таълимдан кейинги таълим тизимига доир ҳужжат алмашиш, маълумот ва ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий амал қилиш;

г) олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари (кейинги ўринларда - илмий ташкилот ва таълим муассасалари):

талабгорлар, стажёр-тадқиқотчилар, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантлар бўйича маълумотларнинг аниқлиги ва тўғрилигини таъминлаш;

олий таълимдан кейинги таълим учун қабул квотаси бўйича таклифларни шакллантириш, талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва қабул ишларини ташкил этиш, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантларга доир маълумотларни электрон кўринишда сақлаш жараёнида Ягона электрон тизимидан фойдаланиш.


6. Қуйидагилар:

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилансинки, Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг йиллик харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ягона электрон тизимни жорий этишнинг манзилли жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ унинг йиллик сметасида қўшимча ажратилишини таъминласин.


...
Время: 0.0448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск