Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Аҳоли бандлиги ҳақидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2019 й. ПҚ-4502-сон "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2019 й.

N ПҚ-4502



"ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ"

ИДОРАЛАРАРО ДАСТУРИЙ-АППАРАТ

КОМПЛЕКСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу жумладан, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнларининг шаффофлиги ва оптималлашувини таъминлаш, фаол тадбиркорликни рағбатлантириш, шунингдек, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган давлат хизматлари кўрсатишни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ютуқларининг имкониятлари тўла рўёбга чиқарилмаётган қатор соҳалар сақланиб қолмоқда. Хусусан, ижтимоий-меҳнат соҳасида замонавий ахборот технологиялари етарли даражада фаол қўлланилмаяпти. Ҳозирга қадар ташкилотларда кадрлар бўйича иш юритиш асосан қоғоз шаклида амалга оширилмоқда, бу эса ходимнинг, айниқса, пенсия таъминоти ҳуқуқларини расмийлаштиришда меҳнат стажи аниқ ҳисобланишини мураккаблаштиради, шунингдек, аҳоли бандлиги ҳақидаги маълумотларнинг нотўғри кўрсатилишига шароит яратади ва маъмурий бошқарув харажатларини кўпайтиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш, ижтимоий-меҳнат соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 1 январдан қуйидагиларни таъминловчи "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;

иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан, мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларига ҳисобланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига тўловлар ҳа

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск