ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари (ЎзР ВМ 11.11.2020 й. 712-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

712-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истеъмолчилар электр қурилмаларини

эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар электр энергияси истеъмолчилари (кейинги ўринларда - истеъмолчилар) электр қурилмаларини эксплуатация қилиш жараёнида ишлаётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги хавфли омиллар таъсирининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:


электр узатиш ҳаво линияси (кейинги ўринларда - ҲЛ) - симлари ер устида изолятор ва таянчлар ёрдамида кўтарилиб турадиган электр узатиш линияси;


электр хавфсизлиги бўйича гуруҳ - ходимнинг электр қурилмаларида ишларни хавфсиз бажариш учун тайёргарлик савиясини белгиловчи малака даражаси. Хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлари ҳажми ва иш тажрибасига қараб, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлар I, II, III, IV ва V гуруҳларга бўлинади. Ходимларга малака гуруҳини бериш учун қўйиладиган талаблар мазкур Қоидаларга 1-иловада белгилаб берилган;


коммутация аппарати - электр занжирининг коммутацияси ва ток ўтказиш учун мўлжалланган электр аппарат (ўчиргич, юклама ўчиргичи, бўлгич, ажраткич, автомат, рубильник, пакетли ўчиргич ва бошқалар);


механик қулф - калит, олинадиган дастак ва бошқалар билан қулфланадиган қулф;


иш жойини тайёрлаш - иш жойида ишнинг хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича техник тадбирларни бажариш;


уланма - электростанция, подстанция ва бошқалар чегарасида жойлашган, тақсимловчи қурилма (кейинги ўринларда - ТҚ), генератор, шчитлар, йиғмалар шиналарига уланган, кучланиши, номи ва мақсади бир бўлган электр занжир (ускуна ва шиналар). Битта куч трансформаторининг (чўлғамлар сонидан қатъий назар), икки тезликли битта электродвигателнинг ҳар хил кучланишли электр занжирлари битта уланма ҳисобланади. Кўп бурчакли, бир ярим ва бошқа бурчакли схемаларда линияни, трансформаторни ТҚга бевосита улайдиган барча коммутацион аппаратлар ва шиналар ушбу линия ёки трансформатор уланмасига тегишли;


иш жойи - ходимлар ишларни бажариши учун ижозат бериладиган электр қурилмасининг қисми;


ток узатувчи қисм - нормал ҳолатда кучланиш остида бўладиган электр қурилмасининг қисми;


ток ўтказмайдиган қисм - электр қурилмасининг ишни авария режимларида кучланиш остида бўлиши мумкин бўлган қисми, масалан, электр машина корпуси;


электр қурилмаси - электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки энергияни бошқа турга айлантириш, узатиш, тақсимлаш ёки истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўзаро боғланган ускуналар ва иншоотлар мажмуаси;


ишлаб турган электр қурилмаси - кучланиш остида бўлган ёки коммутацион аппаратларни улаш билан кучланиш берилиши мумкин бўлган электр қурилмаси ёки унинг қисми.


3. Мазкур Қоидаларнинг талаблари - мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча электр энергияси истеъмолчилари (ахолидан ташқари), шунингдек, истеъмолчилар электр қурилмаларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж, созлаш ва синаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Улардан четга чиқишга йўл қўйилмайди. Ҳар бир ходим, агар Қоидаларнинг талаблари бузилишини ўзи бартараф қилиш чорасини кўра олмаса, дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига, агар у бўлмаса, юқори турувчи раҳбарларга аниқланган, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган барча Қоидалар бузилишлари, шунингдек, ускуналарнинг ва иш жараёнида ишлатилаётган машина, механизмлар, асбоб-ускуналар ҳамда ҳимоя воситаларининг носозлиги ҳақида хабар бериши шарт.

Маъмурий-техник ходимлар маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ишларнинг хавфсизлигини оширувчи қўшимча чора-тадбирларни кўзда тутишлари лозим. Ушбу чора-тадбирлар мазкур Қоидаларга зид бўлмаслиги керак.


4. Мазкур Қоидалар истеъмолчиларнинг ишлаб турган электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи, уларда тезкор алмашлаб улаш ишларини амалга оширувчи, таъмирлаш, монтаж, созлаш ёки синаш ишларини бажарувчи ва ташкил этувчи ходимларга тааллуқлидир.


5. Ишлаб турган электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, уларда тезкор алмашлаб-улашни ўтказиш, таъмирлаш, монтаж қилиш ёки созлаш ишлари ва синовларни ташкил этиш ҳамда бажариш мазкур Қоидаларга 1-иловага мувофиқ электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлган, махсус тайёргарликдан ўтган электротехник ходимлар томонидан амалга оширилади.

Ҳар бир корхонада мазкур Қоидалар электротехник ходимлар томонидан бажарилиши учун жавобгарлик ўрнатилган тартибда ушбу корхона раҳбарияти ёки юқори ташкилоти томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномалари ва низомлари билан белгилаб берилади.


6. Ҳар бир ходимнинг билимлар синови Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлаш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўтказилади ва расмийлаштирилади. Билимлар синовининг натижалари мазкур Қоидаларга 3-иловада ўрнатилган шаклдаги журналга киритилади.

Билимлар синовидан муваффақиятли ўтган ҳар бир ходимга билимлар синовидан ўтганлиги, электр хавфсизлиги бўйича (II-V) гуруҳ берилганлиги ҳақида мазкур Қоидаларга 4-иловада ўрнатилган шаклдаги гувоҳнома берилади.

Гувоҳнома у ёки бу электр қурилмалари тезкор, таъмирловчи, тезкор таъмирловчи ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходим сифатида; тезкор, таъмирловчи, тезкор таъмирловчи, шунингдек, электр хавфсизлиги бўйича II ва ундан юқори гуруҳга эга бўлган электротехник ходим сифатида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Агар билимлар синовидан ўтаётган ходим бир вақтнинг ўзида махсус ишларни бажариш бўйича билим синовидан ҳам ўтган бўлса, бу ҳақида билим синовидан ўтиш журналида ҳамда гувоҳноманинг "Махсус ишларни олиб бориш ҳуқуқи" устунида ёзиб қўйилади.

Электр қурилмаларини назарот қилувчи хавфсизлик техникаси бўйича муҳандислар, электр хўжалиги учун жавобгар шахс ўтадиган комиссияда электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳ ҳажмида билимлар синовидан ўтишлари керак. Бунда уларга ушбу корхонани электр қурилмаларини назорат қилиш ҳуқуқини берувчи, мазкур Қоидаларга 5-иловада ўрнатилган шаклдаги гувоҳнома берилади.

Ушбу Қоидалар, Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари (кейинги ўринларда - ТЭҚҚ) ва йўриқномалар бўйича билимлар синовидан ўтмаган хавфсизлик техникаси бўйича муҳандисларга электротехник ходимларга ҳеч қандай кўрсатма беришга рухсат этилмайди.


7. Ноэлектротехник ходимларга электр хавфсизлиги бўйича I гуруҳ хизмат кўрсатилаётган қурилмада хавфсиз ишлаш усуллари бўйича ҳар йиллик билим синовидан ўтгандан сўнг корхона, ташкилот, цех ва участканинг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан ёки унинг ёзма кўрсатмаси бўйича электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳдан паст бўлмаган шахс томонидан берилади. I гуруҳни берилганлиги мазкур Қоидаларга 2-иловада ўрнатилган шаклдаги махсус журналда текширувчи ва текширилувчининг имзолари билан расмийлаштирилади.

Иш жараёнида I гуруҳ ходимлари хар йилги билим синовидан ташқари, белгиланган тартибда даврий йўриқлар олади.


8. Электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи электротехник ходимларга қўйиладиган умумий талаблар ТЭҚҚда баён этилган.


9. Мазкур Қоидаларга мувофиқ қўлланиладиган ҳимоя воситалари амалдаги Электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари талабларини қаноатлантириши лозим.


10. Одамлар билан бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, жароҳатланганни электр токи таъсиридан қутқариш учун олдиндан рухсат олмасдан туриб, дарҳол кучланишни олишни амалга ошириш зарур.


11. Мазкур Қоидаларнинг талабларига зид бўлган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман этилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ

ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА АСОСИЙ

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш


Тезкор хизмат кўрсатиш


12. Электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатиш ушбу электр қурилмалари ёки электр қурилмалари гуруҳи бириктирилган маҳаллий тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Доимий тезкор ходимларсиз эксплутация қилинадиган электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи тезкор таъмирлаш ходимлардан бўлган шахсларга мазкур Қоидалар ва ТЭҚҚга мувофиқ электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш, тезкор алмашлаб улаш, иш жойини тайёрлаш ва бригадаларга ишга ижозат беришда тезкор ходимнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилади.

Тезкор хизмат кўрсатиш тури - сменадаги ёки электр қурилмасидаги тезкор ходимлардан бўлган шахсларнинг сони электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан корхона маъмурияти билан келишилган ҳолда белгиланади ва маҳаллий йўриқномаларда кўрсатиб қўйилади.


13. Электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатиш учун рухсат тезкор схемаларни, лавозим ва эксплутация қилиш йўриқномаларини ҳамда ускуналарнинг ўзига хос хусусиятларини биладиган ва ушбу Қоидаларнинг кўрсатмаларига мувофиқ белгиланган тартибда ўқитилган ҳамда билимлар синовидан ўтган шахсларга берилади.


14. Электр қурилмаларига бириктирилган ва уларга хизмат кўрсатувчи бригада ёки сменадаги катта ходимлар ҳамда электр қурилмасига якка хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлардан бўлган шахслар кучланиши 1000 В дан юқори бўлган қурилмаларда электр хавфсизлиги бўйича IV дан, кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларда эса III дан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлиши шарт.


15 Тезкор ходим корхонанинг (ташкилотнинг) ёки унинг таркибий бўлинмасининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан тасдиқланган иш жадвали бўйича ишлаши керак. Зарур бўлганда, иш жадвалини тасдиқлаган шахснинг рухсати билан бир навбатчини бошқасига алмаштириш мумкин.

Тезкор ходимлардан бўлган шахс навбатчиликка келиб, ўзидан олдинги навбатчидан сменани қабул қилиб олиши, иш тугалланганидан сўнг эса сменани иш жадвалига мувофиқ ўзидан кейинги навбатчига топшириши керак.

Сменани топширмасдан туриб навбатчиликдан кетиш тақиқланади. Алоҳида ҳолларда, тезкор ходимлар жумласидан бўлган юқори турувчи шахснинг рухсати билан иш жойидан кетиш мумкин.


16. Тезкор ходим сменани қабул қилишда қуйидагиларга мажбур:

а) ўз участкасидаги ускуналарнинг ҳолати ва ишлаш режимини схема бўйича йўриқномада белгиланган ҳажмда шахсан кўрикдан ўтказиш йўли билан танишиб чиқишга;

б) навбатчиликни топшираётган ходимдан авария ёки носозликнинг олдини олиш мақсадида эътибор билан кузатиш зарур бўлган ускуналар, шунингдек, захирадаги ёки таъмирдаги ускуналар ҳақида маълумот олишга;

в) асбоб-ускуналар, материаллар, хоналарнинг калитлари, ҳимоя воситалари, тезкор ҳужжат ва йўриқномаларни текшириб қабул қилиб олишга;

г) ўзининг олдинги навбатчилигидан бошлаб ўтган вақт ичидаги барча ёзув ва кўрсатмалар билан танишиб чиқишга;

д) смена қабул қилинганлигини журналда, қайдномада ёзув билан, шунингдек, тезкор схемада сменани қабул қилувчи ва топширувчининг имзоси билан расмийлаштиришга;

е) навбатчиликка киргани ва сменани қабул қилиш вақтида кўрган носозлик ва камчиликлар ҳақида смена бўйича катта ходимга маълум қилишга.


17. Аварияни бартараф этиш, алмашлаб улаш ёки ускунани ўчириш ва улаш ишларини бажариш вақтида сменани топшириш ҳамда қабул қилиш тақиқланади.

Аварияни бартараф этиш вақти узоқ муддатга чўзилиб кетган тақдирда, сменани топшириш маъмуриятнинг рухсати билан амалга оширилади.


18. Ускуналар ифлосланган ҳамда хизмат кўрсатилаётган ҳудуд ва иш жойи тозаланмаган ҳолларда сменани топшириш ва қабул қилиш тақиқланади.

Ускуна носоз бўлганда ёки у нормал бўлмаган режимда ишлаётган ҳолларда, фақат мазкур қурилма учун жавобгар шахсдан ёки ундан юқори турувчи шахсдан рухсат олиб сменани топшириш ва қабул қилиш мумкин. Бу ҳақда тезкор журналга белги қўйилади.


19. Тезкор ходим ҳисобланадиган шахс ўз навбатчилиги даврида унга топширилган участкадаги барча ускуналарнинг авариясиз ишлаши ва уларга тўғри хизмат кўрсатилиши учун жавобгардир.


20. Тезкор ходимлар ҳисобланадиган смена бўйича катта ходим якка ўзи ёки участка, цех, корхона (ташкилот) маъмурияти билан биргаликда энергия тизими диспетчерининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва шартномада назарда тутилган "Юкламани чеклаш ва пасайтириш жадваллари" асосида электр юкламаларини пасайтириш, электр энергияси истеъмоли сарфини камайтириш тўғрисидаги талабларини бажариши шарт. Шунингдек, транзит ва таъминловчи электр узатиш линияларини алмашлаб улаш ҳақидаги ва энергия таъминоти ташкилотида авария ҳолатларида алоҳида линияларни ўчириб қўйиш тўғрисидаги энергия тизими диспетчерининг талабларини бажариши шарт.


21. Тезкор ходим ҳисобланадиган смена бўйича катта ходим корхонани таъминловчи бир ёки бир неча электр узатиш линиясининг ўчишига олиб келган авариялар ҳақида энергия тизими диспетчерини зудлик билан хабардор этиши шарт.

Энергия тизими билан тезкор мулоқот олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини электр хўжалиги учун жавобгар шахс белгилаши ва уни ҳар йили электр тармоқлари корхонасининг тегишли тезкор хизматига тақдим этиши керак.


22. Электр ускунасининг ишлаш режими бузилган, шикастланган ёки аврия бўлган ҳолатларда тезкор ходим мустақил равишда ва зудлик билан ўз қўл остидаги ходимлар ёрдамида маъқул иш режимини тиклаши ҳамда бу ҳақда бевосита смена бўйича катта ходимга ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахсга хабар бериши шарт.

Аварияни бартараф этиш пайтида тезкор ходим нотўғри ҳаракат қилганда, юқори турувчи шахс тезкор журналга ёзган ҳолда, навбатчини ишдан четлаштиришга қадар аралашиши ва аварияни бартараф этиш бўйича кейинги ишлар бўйича жавобгарлик ва раҳбарликни ўз зиммасига олиши зарур.


23. Тезкор ходим ўзига бириктирилган участканинг ишлаб чиқариш хоналарини ва ускуналарини айланиб чиқиши ва кўрикдан ўтказиши шарт.

Қуйидагилар электр қурилмаларини якка ўзи кўрикдан ўтказиши мумкин:

а) маъмурий-техник ходим ҳисобланадиган электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган шахс кучланиши 1000 В дан юқори қурилмаларда ва IV гуруҳга эга бўлган шахс кучланиши 1000 В гача қурилмаларда;

б) мазкур электр қурилмасига хизмат кўрсатувчи тезкор ходим ҳисобланган электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи III дан паст бўлмаган шахс.

Якка ўзи кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи берилган маъмурий-техник ходимлар ҳисобланган шахсларнинг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан белгиланади.


24. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚни, шчитларни, шинали ўтказгичларни, йиғмаларни кўрикдан ўтказишда бирон-бир ишларни бажариш, шу жумладан огоҳлантирувчи плакатлар ва тўсиқларни олиш, уларнинг ичкарисига кириш, ток ўтказувчи қисмларга тегиш ҳамда уларни артиш ёки тозалаш, аниқланган носозликларни бартараф этиш ман этилади.


25. Ишлаб чиқариш электр ускуналарига (электр двигателлари, электр печлари ва бошқалар) ҳамда кучланиши 1000 В гача бўлган турли технологик ускуналарнинг электротехник қисмларига хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлар ҳисобланган шахсларга кўрикдан ўтказиш учун шчитлар, ишга тушириш қурилмалари ва бошқарув пультларининг эшикларини якка ўзи очишига рухсат берилади.


26. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларини якка тартибда кўрикдан ўтказишда: тўсиқлар орқасига ўтиш, ТҚларнинг камерасига кириш, бирон-бир ишларни бажариш тақиқланади. Камераларни фақат тўсиқ олдидан ёки остонадан туриб кўрикдан ўтказиш мумкин.

Ёпиқ тақсимловчи қурилмалар (кейинги ўринларда - ЁТҚ) камераларини зарур бўлганда, фақат электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган ходимга изоляторнинг пастки фланецидан полгача бўлган ўтиш масофаси 2 метрдан кам бўлмаган ҳолларда, тўсилмаган ток ўтказувчи қисмларгача: кучланиш 10 кВ гача бўлганда - 2,5 метрдан, кучланиш 35 кВ гача бўлганда - 2,75 метрдан ва кучланиш 220 кВ гача бўлганда - 4,2 метрдан кам бўлмаган тўсиқ ортига ўтиб, кўрикдан ўтказишга рухсат берилади. Бундай ячейкалар ва камераларнинг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан белгиланади. Масофа кўрсатилгандан кам бўлган тақдирда, тўсиқ ортига ўтиш учун фақат мазкур Қоидаларга 7-иловадаги 1-жадвал талабларига риоя этилган ҳолда, камида III гуруҳга эга бўлган иккинчи шахс иштирокида амалга оширилишига рухсат этилади.


27. Доимий навбатчи ходимлари бўлмаган электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш марказлаштирилган тартибда объект бўйича назоратни ва ишларни амалга оширувчи ходимлар томонидан бажарилади. Унинг даврийлиги маҳаллий шароитларга қараб, электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан белгиланади. Кўрикдан ўтказиш натижалари тезкор журналда қайд этилади.


28. Мазкур электр қурилмасига хизмат кўрсатмайдиган ходимлар томонидан қурилмани кўрикдан ўтказишларига корхона (ташкилот), цех, участкани электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг рухсати билан ижозат беришдан олдин журналга ёзиб қўйган ҳолда рухсат этилади.


29. Электр қурилмалари хоналарининг (шчитлар, йиғмалар ва бошқалар) эшиклари доимо қулфланган бўлиши керак.

Ҳар бир электр қурилмалари хонаси учун камида 2 тўплам калит бўлиши керак. Улардан биттаси захира тўплами бўлиб ҳисобланади. Калитлар рақамланган бўлиши лозим. ТҚлар хоналарининг калитлари ячейкалар ва камераларнинг эшикларига тўғри келмаслиги шарт.


30. Калитлар тезкор ходимлар ҳисобида туриши зарур. Доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида калитлар бошқарув пунктида тезкор ходимлар ҳисобланган смена бўйича катта ходимда бўлиши керак.

Калитлар тилхат асосида:

а) якка ўзи кўрикдан ўтказишга рухсат берилган ходимларга - кўрикдан ўтказиш вақтига, тезкор таъмирловчи, шу жумладан сменада иштирок этмаётган шахсларга - электр хоналарида ишларни бажараётган вақтга;

б) наряд ёки фармойиш бўйича ишлар бажарилганда, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ёки кузатувчига иш бажарилаётган вақтда берилиши лозим.

Калитлар ҳар куни ишга ижозат беришни расмийлаштириш пайтида берилиши ва ишлар тамомланганидан сўнг наряд билан биргаликда қайтарилиши шарт.

Доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида иш бажарилганда калитлар иш тўлиқ тамомланган куннинг эртасидан кечиктирмай топширилиши шарт. Калитларнинг берилиши ва қабул қилиб олиниши ихтиёрий шаклдаги журналда ёки тезкор журналда ҳисобга олиниши зарур.

Журнал бетлари рақамланган, варақлари ип билан тикилиб, корхонанинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


31. Электр хоналарига кириш учун шахсий калитларга эга бўлиш фақат тезкор ходимлардан ҳисобланган шахсга сменани телефон орқали қабул қилувчи ва топширувчига рухсат этилади.



Ишларни бажариш


32. Электр қурилмаларидаги ишлар хавфсизлик чораларига қараб қуйидагиларга бўлинади:

кучланиш олиниб бажариладиган ишлар;

кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар;

кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар.

Кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларида ишлар бир вақтда бажариладиган бўлса, ишларнинг тоифаси кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларига нисбатан белгиланади.


33. Кучланиш олиниб, бажариладиган ишлар жумласига электр қурилмасининг (ёки унинг қисмининг) ток ўтказувчи қисмидан кучланиш олиниб бажариладиган ишлар киритилади.


34. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар жумласига бевосита ушбу қисмларда ҳамда уларнинг яқинида бажариладиган ишлар киради.

Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида, ҳамда кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво линияларида (кейинги ўринларда - ҲЛ) бундай ишлар жумласига, ток ўтказувчи қисмлардан мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилган масофадан кам масофада бажариладиган ишлар киради.

Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида ишларни камида икки киши бажариши, улардан бири иш бажарувчи - электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, қолганлари - камида III гуруҳга эга бўлиши керак.


35. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишларга иш бажараётган одамлар ҳамда улар ишлатаётган асбоб ва таъмирлаш жиҳозларини ток ўтказувчи қисмлардан мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилгандан кам масофага бехосдан яқинлашиш эҳтимоли бўлмаган ҳамда бундай яқинлашишнинг олдини олиш учун ташкилий ёки техник тадбирларни (масалан, узлуксиз назорат қилиш) қўллаш зарурати бўлмаган ҳоллардаги ишлар киради.


36. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар одамни ток ўтказувчи қисмлардан ёки ердан изоляция қилиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда бажарилиши шарт. Одамни ердан изоляциялаб бажариладиган ишлар зарур хавфсизлик чоралари кўзда тутилган махсус йўриқномалар ёки технологик карталарга мувофиқ бажарилиши керак.


37. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмлар ва уларнинг яқинида бажариладиган ишларда қуйидагилар зарур:

бехосдан тегиб кетиш мумкин бўлган, кучланиш остида турган иш жойи яқинида жойлашган бошқа ток ўтказувчи қисмлар тўсиб қўйилиши;

ишлар диэлектрик калишларда ёки изоляцияловчи тагликдан туриб ёхуд диэлектрик гиламчада туриб бажарилиши;

дастаклари изоляцияланган асбоблардан фойдаланиш (бундан ташқари отвертканинг ўзаги изоляцияланган бўлиши шарт). Бундай асбоблар бўлмаган тақдирда, диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.


38. Кучланиш олинмасдан, изоляцияловчи ҳимоя воситалари ёрдамида ток ўтказувчи қисмларда ишлар амалга оширилганда қуйидагилар шарт:

ҳимоя воситалари дастакларининг изоляцияловчи қисмини чеклайдиган халқасига қадар ушлаш;

ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисмини шундай жойлаштириш керакки, бунда ток ўтказувчи қисмларнинг икки фазаси орасида изоляция юзаси бўйлаб туташиш ёки ерга уланиш хавфи пайдо бўлмаслиги;

фақат изоляцияловчи қисми қуруқ ва тоза бўлган, лак билан қопланган юзаси шикастланмаган ҳамда ўз вақтида синовдан ўтган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.

Ҳимоя воситаларининг лак билан қопламаси бузилганлиги ёки изоляцияловчи қисмларида бошқа носозликлар ҳамда ўз вақтида синовдан ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда, улардан фойдаланиш зудлик билан тўхтатилиши керак.


39. Электр ҳимоя воситаларидан (изоляцияловчи штанга ва қисқич, электр ўлчов қисқичи, кучланиш кўрсаткичлари) фойдаланиб ишлар бажарилганда, одамни ток ўтказувчи қисмларга ушбу воситаларнинг ҳимояловчи қисми узунлигида белгиланган масофагача яқинлашишига рухсат этилади.


40. Кучланиш остидаги электр қурилмасининг изоляторларига электр ҳимоя воситаларини қўлламасдан тегиш тақиқланади.


41. Электр қурилмаларида эгилиб ишлаш ман этилади. Агар тик турганда ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 2-устунида кўрсатилгандан кам бўлса.

Тўсилмаган ток ўтказувчи қисмларнинг олдида ишларни бажаришда, ушбу қисмлар орқа томонда ёки икки ён тарафда бўлиб қоладиган ҳолатда бўлиш тақиқланади.


42. Айрим қисмлари тўсилмаган ва бехосдан тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ТҚларга узун жисмларни (қувур, нарвон ва бошқалар) олиб кириш ва улар билан бажариладиган ишлар икки шахс иштирокида, алоҳида эҳтиёткорлик билан иш бажарувчининг доимий кузатуви остида амалга оширилиши керак.

Таъмирлаш ишлари учун қўлланиладиган нарвон ва ҳовозалар давлат стандартлари ёки улар учун техник шартлар асосида ясалган бўлиши шарт. Текис юзаларда ўрнатиладиган нарвоннинг асоси резина билан қопланиши, ерга ўрнатиладиган нарвоннинг асосларида эса ўткир металл учлар бўлиши керак. Нарвоннинг юқори учлари мустаҳкам таянчга ишончли таяниб туриши керак. Агар нарвон симга таяниши зарур бўлса, унда нарвон юқори қисмида илгак билан таъминланган бўлиши шарт. Боғланган нарвонларни қўллаш тақиқланади.

Тирама нарвонлар кран ости балкаларга, металл конструкцияларнинг элементларига ва бошқаларга ўрнатилганда, уларнинг пастки ва юқори қисмлари конструкцияларга ишончли маҳкамланиши керак.

Электр қурилмаларига хизмат кўрсатишда, шунингдек, уларни таъмирлашда металл нарвонларни қўллаш тақиқланади.

Нарвон билан бажариладиган ишларни икки киши бажариши ва уларнинг бири пастда туриши шарт.

Яшик ва бошқа бегона нарсалар устида туриб ишлаш ман этилади.


43. Очиқ тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда - ОТҚ) ҳудудида жойлашган электр узатиш ҳаво линиясининг охирги таянчларида бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларга 10-илованинг 7-боби талабларига мувофиқ бажарилиши керак.

ОТҚга киришдан олдин линияни таъмирловчи ходимларга тезкор ходимлар ҳисобланган электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган шахс томонидан йўл-йўриқ берилиши ва иш жойига кузатиб қўйилиши лозим. Иш тугатилганидан сўнг ёки танаффус вақтида ходимларни ОТҚдан иш бажарувчининг кузатуви остида чиқишига рухсат этилади.


44. ОТҚда ва ҲЛнинг таянчлари оралиғидаги кесишиш жойларида кучланиш остида бўлган симлардан пастда жойлашган тросларни, симларни ва уларга тегишли бўлган изолятор ва арматураларни алмаштиришда, алмаштирилаётган трос, сим устидан синтетик ёки ўсимлик толасидан ясалган арқон ташланиши керак. Арқонлар икки жойдан - кесишган жойнинг иккала тарафидан ташланиб, учлари конструкциялар ва лангарларга маҳкамланиши зарур.

Симни (тросни) кўтариш секин-аста ва равон амалга оширилиши керак.

Кучланиш остида турган симлардан юқорида жойлашган симлар, трослар ва уларга тегишли бўлган изоляторлар, арматуралардаги ишларни бажаришга симларнинг пастга тушишининг олдини олиш, ҳамда илашган кучланишдан ҳимоялаш чоралари кўзда тутилган, корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган ишларни бажариш лойиҳаси бўлиши шарти билангина йўл қўйилиши мумкин. Бундай ишларда кесишаётган симлардан кучланишни олмай, симлар ва тросларни алмаштириш тақиқланади.


45. Илашган кучланиш зонасидаги ҲЛдаги ишлар, таянчдан ерга қадар туширилган симга (тросга) тегиш билан боғлиқ бўлса, бундай ишларни электр ҳимоя воситаларини (штанга, қўлқоп) қўллаб ёки потенциалларни тенглаштириш учун ушбу сим (трос) ўтказгич билан уланган металл майдончадан туриб бажариш зарур. Ишларни ердан туриб, электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончани қўлламасдан, симни (тросни) ҳар бир тегиш жойининг бевосита яқинида, аммо ишлаётган одамлардан 3 метрдан узоқ бўлмаган масофада ерга улаш шарти билан бажаришга рухсат этилади.


46. Момақалдироқ яқинлашаётганда ҲЛ ва ОТҚда барча ишлар, ЁТҚда эса ҳаво линияларига бевосита уланган коммутация аппаратлари ва уларнинг киришларидаги ишлар тўхтатилиши шарт.

Туман ва ёмғир вақтида изоляцияловчи ҳимоя воситаларини қўллашни талаб қиладиган ишларни бажариш тақиқланади.


47. Ерга туташув аниқланган тақдирда, туташув жойига ёпиқ ТҚларда 4 метрдан, очиқ ТҚларда 8 метрдан кам масофага яқинлашиш тақиқланади.

Ушбу жойга кўрсатилган масофадан камроқ масофага яқинлашишга, фақат ерга туташувни бартараф этиш учун коммутация аппаратида ўчириш-улаш ишларини бажариш учун, шунингдек, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда рухсат этилади.

Бундай ҳолатларда асосий электр ҳимоя воситалари билан бирга қўшимча электр ҳимоя воситаларидан ҳам фойдаланиш зарур.


48. Ходимлар электр қурилмалардан олинган кучланиш огоҳлантиришсиз қайта берилиши мумкинлигини ҳар доим ёдларида тутишлари шарт.


49. Сақлагичларни олиш ва ўрнатиш одатда кучланиш олиниб бажарилади. Сақлагичларни кучланиш остида, аммо юкламасиз олиш ва ўрнатиш схемасида коммутация аппаратлари бўлмаган уланмаларда амалга оширилиши мумкин. 1000 В гача кучланишли шчитлар ва йиғмаларда уланманинг сақлагичлари вертикал бўйича, бирини устида бошқаси жойлаштирилган (фазалар вертикал жойлаштирилганда) ҳамда коммутация аппаратлари бўлмаган схемаларда, сақлагичларни юклама остида олиш ва ўрнатишга йўл қўйилади. Бунда кўзни ҳимоя қилиш воситалари ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш тавсия этилади.

Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ёпиқ турдаги сақлагичларни ва кучланиш трансформаторлари сақлагичларини кучланиш ҳамда юклама остида олиш ва ўрнатишга рухсат этилади.


50. Сақлагичларни кучланиш остида олиш ва ўрнатишда қуйидагилардан:

кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида изоляцияловчи қисқич (штанга), диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан (ниқобдан);

кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида изоляцияловчи омбирлар ёки диэлектрик қўлқоплар, очиқ эрувчан ўрнатма бўлган тақдирда эса, уларга қўшимча ҳимоя кўзойнагидан (ниқобдан) фойдаланиш шарт.



2-§. Ишларнинг хавфсиз бажарилишини

таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар


51. Электр қурилмаларидаги ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирларга қуйидагилар киради:

а) ишларни наряд-ижозат (кейинги ўринларда матнда наряд деб юритилади), фармойиш ёки жорий эксплуатация тартибида бажариладиган ишлар рўйхати орқали расмийлаштириш;

б) ишга ижозат бериш;

в) иш жараёнида назорат олиб бориш;

г) ишдаги танаффусни, бошқа иш жойига ўтказишни, иш тугатилганлигини расмийлаштириш.



Наряд, фармойиш ва жорий эксплуатация


52. Электр қурилмаларида бажариладиган ишлар наряд, фармойиш ва жорий эксплуатация тартибида бажарилади.


53. Наряд - бу белгиланган шаклдаги махсус бланкада расмийлаштирилган ҳамда иш мазмуни ва жойини, уни бошлаш ва тамомлаш вақтини, хавфсиз бажарилиш шартларини, бригада таркибини, хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахсларни ва бошқаларни белгилаб берувчи топшириқдир. Наряд шакли мазкур Қоидаларга 6-иловада келтирилган.


54. Наряд бўйича электр қурилмаларида қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:

а) кучланиш олиниб;

б) кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида;

в) кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар.


55. Фармойиш - бу ишнинг мазмунини, жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (агар зарур бўлса) ва унинг бажарилиши топширилган шахсларни белгиловчи топшириқ. Фармойиш бевосита ёки кейинчалик тезкор журналга ёзиш шарти билан алоқа воситалари ёрдамида берилиши мумкин.

Фармойиш бир марталик хусусиятга эга ва ижрочиларнинг иш вақти билан чегараланади.


56. Жорий эксплуатация - бу тезкор (тезкор таъмирловчи) ходимлар томонидан уларга бириктирилган участкаларда мустақил равишда бир смена давомида мазкур Қоидаларнинг 123-бандида келтирилган ишларнинг бажарилиши.



Ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахслар,

уларнинг мажбурияти ва ҳуқуқлари


57. Ишларнинг хавфсизлиги учун қуйидаги шахслар жавобгардир:

а) наряд ва фармойиш берувчи;

б) ижозат берувчи - тезкор ходимлар жумласидан бўлган жавобгар шахс;

в) ишнинг жавобгар раҳбари (кейинги ўринларда - жавобгар раҳбар);

г) иш бажарувчи;

д) кузатувчи;

е) бригада аъзолари.


58. Наряд, фармойишни берувчи шахс иш ҳажмини ва унинг бажарилиши зарурлигини белгилайди. Уни хавфсиз бажарилиши мумкинлигига жавоб беради ва жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ёки кузатувчининг, шунингдек, бригада аъзоларининг етарли малакага эга эканлиги учун жавоб беради.

Наряд берувчи шахс мазкур Қоидаларда кўзда тутилган ҳолатларда наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрининг мазмунини аниқлаб беришга мажбур.

Наряд ва фармойишлар бериш ҳуқуқи корхонанинг (ташкилотнинг) электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан ваколатланган, электротехник ходимлар ҳисобланган, бунга тайинланган шахсларга берилади.

Кўрсатилган шахслар кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида эса камида IV гуруҳга эга бўлишлари шарт.

Рўйхати корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахси томонидан белгиланган бир қатор ишларни бажариш учун фармойиш бериш ҳуқуқи, шунингдек, тезкор ходимлар ҳисобланган IV дан паст бўлмаган гуруҳга эга шахсларга ҳам берилади.


59. Ижозат берувчи - тезкор ходимлар ҳисобланган жавобгар шахс қуйидагилар учун жавобгардир:

а) ишга ижозат бериш ва ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларининг тўғри бажарилиши, уларни етарли даражада ва иш жойига ҳамда унинг хусусиятларига мувофиқлиги учун;

б) журналларда ёки нарядларда расмийлаштирилган ҳолда ишга ижозат беришни, иш тамомланганидан кейин иш жойини қабул қилиб олишнинг тўғрилиги учун.

Мазкур наряд, фармойиш бўйича ишларни хавфсиз бажариш ёки иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларнинг етарли эканлиги ва тўғрилигига шубҳа туғилган пайтда бундай тайёргарлик тўхтатилиши лозим.

Ижозат берувчи кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ишларни бажаришда электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлганда камида III гуруҳга эга бўлиши керак.


60. Жавобгар раҳбар ижозат берувчидан иш жойини қабул қилиб олаётиб ҳамда ишга қўяётиб ижозат берувчи билан бир қаторда ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларини етарли даражада кўрилгани ва иш жойини тўғри тайёрлангани, шу жумладан наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" устунида кўрсатилган чораларнинг етарли эканлиги учун жавобгардир.

Жавобгар раҳбарнинг жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи вазифаларини ўриндошлик билан бажаришидан ташқари ҳолларда, наряд бўйича бажариладиган ишларда бевосита иштирок этиши тақиқланади.

Жавобгар раҳбар этиб электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга бўлган электр техник ходим ҳисобланган шахс тайинланади.


61. Жавобгар раҳбарни тайинлаш зарурати наряд берувчи томонидан ишнинг хажми, шароити ва мураккаблигига қараб белгиланади.

Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ишлар наряд бўйича бажарилганида, жавобгар раҳбарни тайинлаш талаб қилинмайди.


62. Иш бажарувчи ижозат берувчидан иш жойини қабул қилаётганда уни тўғри тайёрланганлиги ва ишни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чоралари бажарилганлиги учун жавоб беради.

Иш бажарувчи иш бажариш жараёнида риоя қилиниши зарур бўлган хавфсизлик чоралари тўғрисида бригадага йўл-йўриқ беришга ва уларнинг бригада аъзолари томонидан бажарилишини таъминлашга мажбурдир.

Иш бажарувчининг ўзи мазкур Қоидаларга риоя қилади ва ўзининг бригада аъзолари томонидан уларга риоя қилиниши учун жавобгар. У асбоб-ускуна, такелаж ва бошқа таъмирлаш жиҳозлари ишга яроқли ҳолатда эканлигини кузатиб туради. Иш бажарувчи, шунингдек, иш жойига ўрнатилган тўсиқ, плакатлар, ерга улагичларнинг олинмаслигини ва ўрни алмаштирилмаслигини кузатиб туриши шарт.

Иш бажарувчи кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида наряд бўйича иш бажарилганда, электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида эса камида III гуруҳга эга бўлиши керак.

Иш бажарувчи фармойиш бўйича бажариладиган барча электр қурилмаларидаги ишларда камида III гуруҳга эга бўлиши керак. Мазкур қоидаларнинг 119-банди "б" кичик банди ва 10-илованинг 61-бандида келтирилган ишлар бундан истисно.


63. Кузатувчи, қурувчи ишчи бригадалари, турли ишчилар, такелаж ишини бажарувчилар ва электротехник ходимларга мансуб бўлмаган бошқа шахслар электр қурилмаларида наряд ёки фармойиш бўйича ишлашганида улар устидан назорат ўрнатиш учун тайинланади.

Корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахси томонидан ўта хавфли деб топилган электр қурилмаларида ишлар бажарилганда, бундай шароитлардаги электротехник ходимлар устидан, шу жумладан хизмат сафаридаги ходимлар устидан кузатувчи тайинланади.

Кузатувчи иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, плакатлар, қулфлаш қурилмаларининг мавжудлигини назорат қилади ва электр қурилмасининг электр токи билан жароҳатланишдан бригада аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб беради.

Иш технологияси билан боғлиқ бўлган хавфсизлик учун бригадага бошчилик қилаётган шахс жавобгардир. У, албатта, унинг таркибига киритилган ва доимо иш жойида бўлиши шарт.

Кузатувчининг иш пайтида бригадани назоратсиз қолдириши ва назоратни бошқа ишлар билан ўриндошлик асосида амалга ошириши ҳамда бригадани назоратсиз қолдириши тақиқланади.

Кузатувчи этиб камида III гуруҳга эга бўлган шахс тайинланади.


64. Наряд ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларда жавобгар раҳбарлар ва иш бажарувчилар ҳамда кузатувчилар этиб тайинланиши мумкин бўлган шахсларнинг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан белгиланади.


65. Бригаданинг ҳар бир аъзоси ишларни бажаришда мазкур Қоидаларга ва ишга қуйилаётганда ва иш жараёнида олган йўриқ кўрсатмаларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқнома талабларига риоя этиши шарт.


66. Корхона раҳбариятининг ёзма фармойиши (буйруғи) билан унинг ходимларига: наряд, фармойиш берувчи; жавобгар раҳбар, ижозат берувчи (тезкор таъмирловчи ходимлар ҳисобланган; кузатувчи, шунингдек, электр қурилмаси якка ўзи кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини берилиши расмийлаштирилиши лозим.


67. Бир шахсга ўриндошлик йўли билан қуйидаги икки шахс вазифаларини бажаришга рухсат берилади:

а) наряд берувчи;

б) жавобгар раҳбар;

в) иш бажарувчи;

Ушбу шахснинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ўриндошлик вазифаси талаб этадиган гуруҳдан кам бўлмаслиги керак. Доимий хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлмаган, кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ишлар наряд асосида бажарилганида, тезкор-таъмирлаш ходимлар жумласидан бўлган шахсларга жавобгар раҳбар ва ишга қуювчи вазифаларини ўриндошлик асосида бажаришларига рухсат этилади.

Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида иш бажарувчи билан ишга қуювчи шахс вазифаларини ёки ижозат берувчи билан бригада аъзоси вазифаларини ўриндошлик асосида бажаришга рухсат берилади.


68. ҲЛда иш жойини тайёрлашда фақат кучланиш борлигини текшириш ва кўчма ерга улагични коммутация аппаратларидан фойдаланмасдан ўрнатиш зарур бўлган ҳолларда, жавобгар раҳбар ёки таъмирлаш бригадаси таркибидан тайинланган иш бажарувчи, ўриндошлик асосида ижозат берувчи вазифаларини бажариши мумкин.



Наряд бериш ва расмийлаштириш тартиби


69. Ишлаш учун наряд икки нусхада ёзилади. Иккала нусхасини ҳам аниқ ва тушунарли ёзилишига риоя этилганда, у кўчиргич қоғоз (копирка) қўйилиб тўлдирилади. Ёзилган ёзувни ўчириш ёки тузатишга йўл қўйилмайди.


70. Нарядни наряд берувчи шахс томонидан жавобгар раҳбарга ёки ушбу объектнинг тезкор ходимидан ҳисобланган катта ходимга телефон орқали берилишига рухсат этилади.

Бунда наряд уч нусхада тўлдирилади: бир нусхасини наряд берувчи шахс тўлдиради, иккита нусхани эса телефон орқали қабул қилаётган шахс тўлдиради.

Электр қурилмаларида ишлар доимий тезкор ходимлари бўлмаган ва тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходим ҳисобланган шахс томонидан ижозат берувчи ва жавобгар раҳбар вазифасини ўриндошлик асосида бажарганда наряд икки нусхада ёзилади. Улардан бири иш бажарувчига берилади, иккинчиси эса наряд берувчи шахсда қолади.

Наряд телефон орқали берилганда, наряд берувчи шахс унинг матнини (телефонограмма шаклида) айтиб ёздиради. Матнни қабул қилаётган шахс эса наряд бланкасини тўлдириб, қайта текшириб кўради. Бунда наряд берувчи шахснинг имзоси ўрнига унинг фамилияси кўрсатилади ва матнни қабул қилаётган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.

Телефон орқали қабул қилинган наряд асосидаги ишга ижозат бериш умумий тартибда амалга оширилади.


71. Наряд битта бригадали битта иш бажарувчига (кузатувчига) ёзилади. Иш бажарувчининг қўлига фақат битта наряд берилади.

Битта бригада томонидан кучланишни олмасдан бир нечта уланмаларда, бир ёки хар ҳил ТҚларда, подстанциянинг ҳар хил хоналарида бажариладиган бир хил турдаги ишларга навбат билан кетма-кет бажариш учун битта умумий наряд берилиши мумкин. Бир иш жойидан бошқа иш жойига ўтишни фақат бир ТҚдан бошқасига, ТҚнинг бир қаватидан бошқа қаватига ўтилган тақдирда, расмийлаштириш талаб қилинади.


72. Битта жавобгар раҳбарга бир пайтда бериладиган нарядлар сони ҳар бир алоҳида ҳолатда наряд берувчи шахс томонидан белгиланади.

Наряд тезкор ходимга бевосита иш жойини тайёрлаш олдидан берилади.

Нарядни иш бажарувчига ишни бошлаш арафасида беришга рухсат этилмайди.


73. Барча ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан, ҲЛ ва кабель линияларининг (кейинги ўринларда - КЛ) нинг чиқишларидан кучланиш олинган ва қўшни электр қурилмаларига кириш ёпиқ (1000 В гача бўлган йиғма ва шчитлар кучланиш остида қолиши мумкин) бўлса, электр қурилмасининг барча уланмаларида бир вақтнинг ўзида ишлаш учун битта наряд берилишига рухсат этилади.


74. Иш жойи кенгайтирилган ёки иш жойларининг сони ўзгарган тақдирда, янги наряд берилиши лозим.


75. Бригада таркибини наряд берувчи шахс белгилайди.


76. Бригада аъзоларининг сони ва малакаси бўйича таркиби ҳамда иш бажарувчининг (кузатувчи) малакаси, иш бажарувчининг (кузатувчи) бригада аъзолари устидан етарлича назоратни таъминлаш имконидан келиб чиқиб, ишларни бажариш шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


77. Наряд муддатини наряд берувчи ёки ушбу электр қурилмасида ишлашга наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа хизматчи узайтириши мумкин.

Наряд муддатини узайтириш тўғрисидаги рухсатномани ижозат берувчига, жавобгар раҳбарга ёки иш бажарувчига телефон, радио ёки курьер орқали берилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ходим ўз имзоси билан наряд муддатини узайтирган хизматчининг исми ва фамилиясини ёзиб кўрсатади.


78. Нарядлар бўйича ишлар бажариб тугатилгандан сўнг улар 30 кун давомида сақланиши керак, кейин эса уларни сақлаш талаб этилмайди.

Агар наряд бўйича ишларни бажаришда авария ёки электрдан жароҳатланиш содир бўлган бўлса, бу нарядлар корхонанинг архивида сақланиши шарт.


79. Наряд бўйича иш бажарилганда бригада камида икки кишидан - иш бажарувчи ва бригада аъзосидан иборат бўлиши керак. Иш бажарувчи раҳбарлик қиладиган бригада таркибига электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ҳар бир бригада аъзосига I гуруҳга эга бўлган битта электротехник ёки электротехнологик ходим киритилиши мумкин. Аммо бригададаги I гуруҳга эга бўлган ходимларнинг умумий сони икки кишидан ошмаслиги керак.


80. Навбатчилик вақтида тезкор ходимлар юқори турувчи шахснинг рухсати ва тезкор журналга ёзиш шарти билан нарядга киритилмасдан, таъмирлаш бригадасида ишлаш учун жалб этилиши мумкин.



Бригадани наряд бўйича ишга қуйиш


81. Ишга ижозат беришдан олдин жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи ижозат берувчи билан биргаликда иш жойини тайёрлаш бўйича техник чора-тадбирлар бажарилганлигини текширишлари керак.

Иш жойининг тайёрлигини текширгандан ва бригадага йўриқ беришдан кейин жавобгар раҳбар наряд варағининг орқа тарафидаги имзо чекишга мўлжалланган сатрга (фақат биринчи марта ижозат беришда) имзо қўйиши керак.

Жавобгар раҳбар тайинланмаган ҳолларда, иш жойи тайёрлигини иш бажарувчи текширади ва нарядга имзо чекади.

Нарядда кўзда тутилган иш жойларини тайёрлаш чора-тадбирларини ўзгартириш тақиқланади.


82. Техник чора-тадбирларнинг бажарилганлиги текширилганидан сўнг бригадани ишга қўйишга ижозат берилади. Бунда ижозат берувчи қуйидаги ишларни бажариши шарт:

а) бригада таркибини ва унга киритилган шахслар малакаларининг наряддаги ёзувга мувофиқлигини текширади. Агар ижозат берувчи нарядга киритилган бригада таркибидаги шахсларнинг фамилияларини ва уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳларини билмаса, уларни шахсий гувоҳномалари орқали текшириши керак;

б) наряд бўйича жавобгар раҳбарнинг, иш бажарувчининг, бригада аъзоларининг фамилияларини ва топширилган иш мазмунини ўқиб чиқиши; кучланиш қайси жойлардан олинганини, ерга улагичлар қаерда ўрнатилганини, таъмирланаётган қурилма ва қўшни уланмаларнинг қайси қисмлари кучланиш остида қолганини ва ишларни бажариш жараёнида қандай алоҳида шартларга риоя этиш зарурлигини бригадага тушунтириши; бригадага иш жойининг чегарасини кўрсатиб бериши; у томондан барча баён этилганлар бригада томонидан тушунилганига ишонч ҳосил қилиши шарт;

в) кучланиши 35 кВ дан юқори бўлган қурилмаларда ўрнатилган ерга улагичларни кўрсатиб бериши, кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган қурилмаларда, агар ўрнатилган ерга улагичлар иш жойидан кўринмайдиган ҳолларда штанга ёки кучланиш кўрсаткичи орқали кучланиш йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, ток ўтказувчи қисмларга қўл тегизиб кучланиш йўқлигини бригадага исботлаб бериши керак.

Бевосита иш жойи яқинида ўрнатилган ерга улагич бўлган ҳолларда ток ўтказувчи қисмларга қўл тегизиб кўриш талаб этилмайди;

г) нарядни ҳар иккала бланкасида сана ва вақтни кўрсатган, шунингдек, унинг "Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши" жадвалида иш бажарувчи ва ижозат берувчининг имзолари билан расмийлаштирган ҳолда иш жойини иш бажарувчига топширади.

Нарядлар бўйича ишга ижозат бериш бевосита иш жойида амалга оширилиши шарт.


83. Ишга ижозат бериш амалга оширилган наряднинг бир нусхаси иш бажарувчида, иккинчиси ишлар бажарилаётган вақтда тезкор ходим ҳисобланган ижозат берувчида туриши керак.

Ишдаги танаффусда, ишдан кетишда ва шунга ўхшаш ҳолларда наряд амалдаги нарядлар жилдида сақланиши керак.

Бригаданинг ишга ижозат берилган ва ишлар тугалланган вақти наряднинг тартиб рақами ва ишлар мазмуни кўрсатилиши билан тезкор журналга киритиб қўйилади.


84. Агар нарядни олаётганида иш бажарувчи ёки тезкор ходимда бирон-бир шубҳа туғилса, улар жавобгар раҳбардан ёки наряд берувчи шахсдан тушунтириб беришни талаб қилиши керак.


85. Тезкор ходим, иш бажарувчи ва жавобгар раҳбарга маълум қилмасдан, қурилма схемасига хавфсизлик техникаси борасида ишларни бажариш шартлари билан боғлиқ бўлган ўзгартиришларни киритиш ҳуқуқига эга эмас, Мазкур Қоидаларнинг 95-бандидаги ҳолат бундан мустасно.


86. Доимий тезкор ходими бўлмаган подстанция ва тақсимлаш қурилмаларида наряд бўйича ишлар учун иш жойи биринчи кунда тезкор чиқиш ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан тайёрланади ва улар бригадани ишлаши учун одатдаги тартибда ишга қўяди.

Кейинги кунларда ушбу нарядлар бўйича иккинчи бор ишга ижозат бериш ҳуқуқи жавобгар раҳбарларга, улар бўлмаган тақдирда иш бажарувчиларга берилади.



Иш жараёнида назорат олиб бориш,

бригада таркибини ўзгартириш


87. Бригада ишига ижозат берилган пайтдан бошлаб, хавфсизлик техникаси талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида унинг устидан назорат олиб бориш иш бажарувчи ёки кузатувчи зиммасига юкланади. Иш бажарувчи ва кузатувчи ўз ишини шундай ташкил этиши керакки, бригаданинг ҳамма аъзолари устидан назорат қила олиши ва имкони борича хавфли ишлар бажарилаётган иш жойида бўлиши керак.

Кузатувчига назорат билан бирга бошқа бир ишни ўриндошлик асосида бажариш тақиқланади.

Иш бажарувчи ва бригада аъзолари наряд бўйича кўзда тутилган иш жойи майдонидан ташқаридаги бошқа бригада ўз ишини тамомлаши ёки электр қурилмасини улаш схемаси ўзгариши оқибатида унинг нарядда кўзда тутилган иш жойидан ташқарида бўлган қисмлари хоҳлаган пайтда кучланиш остида бўлиб қолиши мумкинлигини ёдда сақлашлари керак ва шунинг учун уларга яқинлашиш тақиқланади.

Иш бажарувчининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ёки бир нечтасини қисқа муддатга ташқарига чиқишига ижозат берилади. Иш жойида қоладиган бригада аъзолари сони иш бажарувчини қўшиб ҳисоблаганда икки кишидан кам бўлмаслиги шарт. Қайтиб келган бригада аъзолари фақат иш бажарувчининг рухсати билан ишга киришишлари мумкин.

Чиқиб кетган бригада аъзолари қайтиб келишига қадар иш бажарувчи (кузатувчи) иш жойидан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас. III гуруҳли бригада аъзолари иш жойидан якка ўзлари чиқиши ва қайтишлари, I - II гуруҳли бригада аъзолари эса фақат III гуруҳли бригада аъзоси кузатувида чиқиши ва қайтишлари мумкин.


88. Ёпиқ ёки очиқ ТҚлар ичида иш бажарувчининг якка ўзи ёки бригада аъзоларини иш бажарувчисиз қолишларига рухсат этилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

а) бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳли бир ёки бир нечта ходим ишларни бажариш шароитлари бўйича (масалан, узатмалари бошқа хонага чиқарилган ўчиргич ёки ажраткичларни ростлаш, иккиламчи занжирларни текшириш, таъмирлаш ёки монтаж қилиш, кабелларни ўтказиш, ускуналарни синаш, ҳимояни текшириш ва шунга ўхшашлар) бир уланманинг турли иш жойларида, турли хоналарида бўлишлари зарур бўлган тақдирда.

Бунда, иш бажарувчи алоҳида турган бригада аъзоларини иш жойларига олиб бориб қўйиши ва уларга хавфсизлик техникаси бўйича зарур кўрсатмалар бериши шарт;

б) бир бригада томонидан ишлар турли уланмаларда бажарилган ҳолларда (шиналарнинг дифференциал ҳимоясини текшириш, ажраткич билан блокировкаланган ўчиргичлар занжирини текшириш, захирани автоматик улаш (кейинги ўринларда - ЗАУ) қурилмасини созлаш ва ростлаш ва бошқалар).

Бундай ишларга, уларни бир вақтнинг ўзида турли уланмаларда бажаришга битта наряд ёки ишларнинг хусусиятига қараб, умумий тартибда расмийлаштирилган ҳолда бир уланмадан бошқа уланмага ўтишга наряд берилиши мумкин.

Кучланиш олинган ТҚларда бригада таркибидан биттаси иш жойида қолиши ва ишни давом эттириши мумкин.


89. Иш бажарувчи (кузатувчи) қисқа муддатга иш жойидан кетиши зарур бўлганда, агар бу вақтга жавобгар раҳбар ёки ушбу нарядни берган шахс ёки тезкор ходим ҳисобланган шахс уни алмаштира олмаса, у бригадани тақсимлаш қурилмасидан чиқариши ва ўзи чиққанидан сўнг эшикларни қулфлаши, нарядда танаффус расмийлаштириши зарур.

Агар иш бажарувчи ўрнида жавобгар раҳбар ёки наряд берган шахс қолса, иш бажарувчи ўзининг иш жойидан кетиш вақтида нарядни унга қолдириши зарур.


90. Жавобгар раҳбар ва тезкор ходимлар вақти-вақти билан ишлаётганлар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилаётганлигини текшириб туришлари зарур. Хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилиши ёки ишлаётганлар хавфсизлигига хавф соладиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, наряд иш бажарувчидан олиб қўйилади ва бригада иш жойидан чиқариб юборилади.

Аниқланган бузилишлар ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тезкор ходим томонидан умумий тартибда ишга ижозат бериш расмийлаштирилиб, бригада жавобгар раҳбар иштирокида ишлашига рухсат берилиши мумкин.


91. Бригада таркибидаги ўзгаришлар наряд берган шахс, у бўлмаган тақдирда эса, ушбу электр қурилмаси бўйича наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан нарядда расмийлаштириши зарур. Ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлган тақдирда телефон орқали берилиши мумкин.



Ишдаги танаффусларни расмийлаштириш


92. Иш куни давомида ишдаги танаффусда (ишларни бажариш шартлари бўйича тушликка чиққанда) бригада ТҚдан чиқарилиши керак. Наряд иш бажарувчининг (кузатувчи) қўлида қолиши керак. Плакатлар, тўсиқлар ва ерга улагичлар ўз жойида қолдирилади. Танаффусдан кейин иш бажарувчи ёки кузатувчи йўқлигида, бригада аъзоларидан ҳеч бири ТҚга киришга ҳақли эмас.

Бундай танаффусдан сўнг тезкор ходим томонидан бригадани ишлашига ижозат берилмайди. Иш бажарувчининг (кузатувчи) ўзи бригадага иш жойини кўрсатиб беради.


93. Наряд иш бажарувчи томонидан ишни тўлиқ тамомланганлиги тўғрисидаги белги билан қайтариб берилишига қадар, тезкор ходим таъмирлашга чиқарилган электр қурилмасини улаш ёки схемага ишларни бажариш шартларига таъсир кўрсатадиган ўзгартиришларни киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Тезкор ходимлар авария ҳолатларида, зарур бўлганда, қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда бригада йўқлигида, наряд қайтарилишига қадар қурилмани тармоққа улаши мумкин:

а) вақтинча тўсиқлар, ерга улагичлар ва плакатлар олиб қўйилиши, доимий тўсиқлар ўз ўрнига ўрнатилиши, "ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!" плакати "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакати билан алмаштирилиши шарт;

б) иш бажарувчининг қайтиб келиши ва у нарядни қайтаришига қадар ишни бажариш жойларига бригада аъзоларини ва иш бажарувчини қурилма улангани ва ишларни тиклаб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантириш учун хабар берувчи одамлар қўйилиши шарт.


94. Ишлар тўлиқ тугатилишига қадар электр ускуналарини ишчи кучланишида синаб кўриш учун улаш қуйидаги шартлар бажарилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин:

а) бригада ТҚдан чиқарилиши, иш бажарувчидан наряд олиб қўйилиши ва наряднинг "Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши" жадвалида (3-жадвал) танаффус расмийлаштирилиши шарт;

б) вақтинча тўсиқлар, ерга улагичлар ва плакатлар олиб қўйилиши, доимий тўсиқлар эса ўз ўрнига ўрнатилиши зарур. Кўрсатилган ишлар тезкор ходимлар томонидан бажарилиши керак.

Синаб кўрилгандан сўнг иш жойини тайёрлаш ва бригадани ишлашига ижозат бериш умумий тартибда, жавобгар раҳбар иштирокида амалга оширилади ва бу наряднинг "Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши" жадвалида (3-жадвал) иш бажарувчининг имзоси қўйиладиган устунда унинг имзоси билан расмийлаштирилади. Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, ишга ижозат бериш иш бажарувчи иштирокида амалга оширилади.


95. Иш кунининг охирида иш жойи тартибга келтирилиши, плакатлар, ерга улагичлар ва тўсиқлар жойида қолдирилиши керак. Ҳар кунги иш тамомланиши наряднинг "Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши" жадвалида (3-жадвал) иш бажарувчининг имзоси билан расмийлаштирилади.

Доимий тезкор ходимлари бўлган электр қурилмаларида ҳар куни иш тамомланганидан сўнг наряд уларга топширилиши керак. Доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида иш тамомланганидан сўнг наряд амалдаги нарядлар жилдида қолдирилиши керак.


96. Кейинги куни тўхтатиб қўйилган ишларга, иш жойи ижозат берувчи ёки жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи томонидан кўрикдан ўтказилганидан ҳамда хавфсизлик чораларининг бажарилганлиги текширилганидан сўнг киришиш мумкин. Жавобгар раҳбарнинг қайта ишга ижозат беришда иштироки шарт эмас.


97. Кейинги куни ишга ижозат бериш наряднинг "Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши" жадвалида (3-жадвал) ижозат берувчининг ёки жавобгар раҳбарнинг ва иш бажарувчининг имзолари билан ишни бошлаш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.



Бригадани янги иш жойига кўчириш


98. Қуйидаги шартларга риоя этилган бўлса, бир уланманинг бир нечта иш жойларида ишлар битта наряд бўйича бажарилиши мумкин:

а) ушбу уланманинг барча иш жойлари тезкор ходимлар томонидан тайёрланган ҳамда иш бажарувчи ва жавобгар раҳбар томонидан иш бошланишига қадар қабул қилинган бўлса;

б) иш бажарувчи бригада билан бирга уланма иш жойларидан бирига ишга қўйилган бўлса;

в) доимий тезкор ходимлари бўлган электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ижозат берувчи томонидан амалга оширилса;

г) доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида ижозат берувчи бўлмаган ҳолда, бригадани бошқа иш жойига ўтказиш жавобгар раҳбар томонидан амалга оширилса;

д) бригадани янги иш жойига ўтказиш наряднинг "Кундалик ишга ижозат бериш ва унинг тугаши" жадвалида (3-жадвал) расмийлаштирилса ва ўтказиш жавобгар раҳбар томонидан амалга оширилса, у жадвалда ижозат берувчининг ўрнига имзо қўйса.


99. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ишлар бажарилганда бошқа иш жойига ишга ижозат беришни расмийлаштириш фақат бригада бир кучланиш остидаги ОТҚдан бошқа кучланиш остидаги ОТҚга ёки ЁТҚнинг бир хонасидан бошқасига кўчирилганида талаб этилади.



Ишни тугатиш, иш жойини топшириш ва қабул қилиб олиш.

Нарядни ёпиш ва ускуналарни тармоққа улаш


100. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг иш жойи тартибга келтирилади ва жавобгар раҳбар томонидан қабул қилиб олинади. Иш бажарувчи бригадани иш жойидан чиқарганидан сўнг иш тугаллангани ҳақида нарядга имзо чекади ва уни тезкор ходимга топширади ёки у бўлмаган тақдирда амалдаги нарядлар жилдида қолдиради.

Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи нарядни тезкор ходимларга топширади.


101. Наряднинг ёпилиши тезкор журналда тегишли ёзув билан расмийлаштирилади. Наряд фақат тезкор ходимлар томонидан иш жойи ва қурилма кўрикдан ўтказилиб, бегона жисмлар, асбоб-ускуналар, одамлар йўқлиги текширилгандан ва тегишли тозалик таъминлангандан кейингина ёпилиши мумкин.

Бир уланмада бир нечта бригада иш бажарганда, бир бригаданинг иши тугалланганини нарядда "Ерга улагичлар _______-сон наряд бўйича бажарилаётган ишлар учун қолдирилди" деб кўрсатиб, нарядни тўлиқ ёпиш мумкин.


102. Нарядни ёпиш, қуйидаги кетма-кетликдаги ишлар бажарилгандан:

а) вақтинча тўсиқлар олиб ташланган ва "Шу ерда ишлансин!", "Шу ердан чиқилсин!" плакатлари олинганидан;

б) амалдаги ҳисобга олиш тартибига мувофиқ текширган ҳолда ерга улагичлар олингандан, мазкур Қоидаларнинг 103-бандида кўрсатилган ҳолат бундан истисно;

в) доимий тўсиқлар ўз ўрнига ўрнатилганидан ва иш бошланишидан аввал осилган плакатлар олиб қўйилгандан кейин амалга оширилади.

Таъмирланган ускуналар изоляциясини бевосита улашдан олдин текширишни, агар бунга зарурат бўлган бўлса, вақтинча тўсиқлар ва огоҳлантирувчи плакатлар олинишидан аввал, кўчма ерга улагичлар олинган заҳотиёқ амалга оширилади.

Ускуна наряд ёпилгандан кейин уланиши мумкин.

Агар ўчирилган уланмада ишлар бир нечта наряд бўйича амалга оширилган бўлса, у фақат барча нарядлар ёпилгандан кейингина ишга туширилиши мумкин.


103. Наряднинг амал қилиш муддати 5 суткагача белгиланади, мазкур Қоидаларга 8-илованинг 7-бандида кўрсатилган ишлар бундан истисно. Ишдаги танаффусларда, агар бу вақт ичида схемалар тикланмаган ва ишни бажариш шароитлари ўзгаришсиз қолган бўлса, наряд амалда ҳисобланади.

Наряд узайтирилган кундан бошлаб 5 календарь кунидан ошмаган муддатга бир марта узайтирилиши мумкин.


104. Нарядларнинг тўғри расмийлаштирилиши устидан назорат уни берувчи шахслар ва раҳбар электротехник ходимлар ҳисобланган шахслар томонидан, даврий равишда танлов асосида текширув йўли билан амалга оширилади.



Ишларни фармойиш бўйича ва жорий

эксплуатация тартибида бажариш


105. Электр қурилмаларида нарядсиз бажариладиган барча ишлар:

а) бунинг учун ваколатли шахсларнинг (мазкур Қоидаларнинг 60-банди) фармойиши бўйича тезкор журналда расмийлаштирган ҳолда;

б) жорий эксплуатация тартибида, кейинчалик тезкор журналга ёзган ҳолда бажарилади.


106. Ишни такрорлаш ёки давом эттириш зарурати бўлса, унинг шарт-шароитлари ёки бригада таркиби ўзгарган тақдирда, фармойиш тезкор журналда расмийлаштирилган ҳолда янгидан берилиши лозим.


107. Фармойиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:

а) кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган давомийлиги бир сменадан ортиқ бўлмаган ишлар;

б) ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги 1 соатгача бўлган ишлар;

в) кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида кучланиш олинган ҳолда, давомийлиги бир сменадан ортиқ бўлмаган ишлар.


108. Фармойиш бўйича бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар наряд бўйича бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар (мазкур Қоидаларнинг 53-банди) билан бир хил.

Фармойиш бўйича бажарилиши кўзда тутилган ишлар наряд берувчи шахснинг ихтиёрига кўра наряд бўйича бажарилиши мумкин.


109. Фармойиш берувчи шахс иш бажарувчини (кузатувчини) тайинлайди. Ишларни хавфсиз бажариш имконини аниқлайди ҳамда бунинг учун керакли техник ва ташкилий чора-тадбирларни кўрсатиб беради.


110. Фармойиш уни берувчи шахс ёки унинг бевосита ёки алоқа воситаси орқали берган кўрсатмаси бўйича тезкор ходим томонидан тезкор журналга ёзилади. Тезкор ходимнинг ўзи берган фармойиш ҳам тезкор журналга ёзилади.

Тезкор журналда фармойиш ким томонидан берилганлиги, иш жойи ва мазмуни, хавфсизлик чораларига кўра иш бажарилишининг тоифаси, ташкилий ва техник чора-тадбирлар рўйхати, ишни бажариш вақти, иш бажарувчи (кузатувчи) ва бригада аъзоларининг фамилиялари, исми, отасининг исми, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлар кўрсатилган бўлиши керак. Фармойиш бўйича ишлаш жараёнида ушбу ишларни бажараётган бригада таркибини ўзгартириш тақиқланади.


111. Тезкор ходим иш бажарувчига фармойишни маълум қилади, ишнинг бажарилишига тайёрлиги тасдиқланганидан сўнг иш жойини тайёрлашга киришади (агар у талаб этилса) ва тезкор журналга ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш учун бажарилган барча техник чора-тадбирларни ёзиб қўяди.


112. Иш бажарувчи ишни бошлашдан аввал иш жойини қабул қилиб олади ва ишнинг бошланиш вақтини кўрсатган ҳолда, фармойишни ижрога қабул қилганлиги тўғрисида тезкор журналга имзо қўяди.


113. Фармойиш бўйича бир смена давомида кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишларга қуйидагилар киради:

а) хизмат хоналари ва йўлакларни, ЁТҚларни доимий тўсиқларгача, бошқарув шчити хоналарини, шу жумладан реле, ўлчов ва бошқа турли аппаратуралар жойлашган панеллар ортини тозалаш;

б) ОТҚ ҳудудини ободонлаштириш ва тозалаш, ўт ўриш, йўл ва йўлкаларни қордан тозалаш, автомашналарни ОТҚ ҳудудидан ўтказиш, юкларни ташиш, тушириш, ортиш ва бошқалар;

в) камералар ва ячейкалардан ташқарида жойлашган ёритиш аппаратурасини (ёритиш тармоғининг ишлар бажарилаётган участкасидан кучланишни олган ҳолда) таъмирлаш ва лампаларни алмаштириш; телефон алоқаси аппаратурасини таъмирлаш; электр двигателларнинг чўткаларини ҳолатига қараб туриш ва уларни алмаштириш, электр машиналарининг коллектор ва ҳалқалари ҳолатига қараб туриш, тўсиқлар ва жиҳозлар қобиғидаги ёзувларни янгилаш ва ҳоказолар;

г) ЁТҚ биносининг қурилиш қисмини ва ОТҚ ҳудудида жойлашган биноларни таъмирлаш, пойдевор ва порталларни, кабель каналлари бостирмасини, йўллар ва деворларни ва шунга ўхшашларни таъмирлаш;

д) улаш схемасидан вақтинча чиқарилган трансформатор ва бошқа ускуналарнинг қуритилиши устидан назоратни амалга ошириш, схемадан чиқарилган ускуналардаги мойни тозалаш ва қуритишда мой тозаловчи ҳамда бошқа ёрдамчи аппаратурага хизмат кўрсатиш;

е) ҳаво қуритувчи фильтрларни текшириш ва улардаги сорбентларни алмаштириш.


114. Мазкур Қоидаларнинг 115-бандда кўрсатилган ишлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган электротехник ходим ҳисобланган шахс якка ўзи томонидан бажарилиши мумкин.

Мазкур Қоидаларнинг 115-банди:

"а"кичик банди бўйича ишларни электротехник ходимлардан бўлган I гуруҳга эга бўлган шахслар;

"а", "б" кичик бандлар бўйича ишларни жорий эксплуатация тартибида тезкор ходимлар;

"г" кичик банди бўйича ишларни тезкор ходимлар ёки электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга махсус ажратилган кузатувчининг кузатуви остида электротехник бўлмаган ходимлар томонидан бажарилишига рухсат этилади.


115. Фармойиш бўйича бажариладиган ишларга, шунингдек, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларидаги ўлчов асбоблари, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, алоқа, телемеханика, автоматика, релели ҳимоя қурилмаларини монтаж қилиш, текшириш, ростлаш, таъмирлашга ечиб олиш ва ўрнатиш ишлари, коммутация аппаратларнинг узатмаларида, иккиламчи занжирларида ҳамда масофадан ва автоматик бошқарув схемаларининг электр узатмалари занжирида бажариладиган қуйидаги:

а) кучланиши 1000 В дан юқори ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган хоналардаги;

б) кучланиши 1000 В дан юқори ток ўтказувчи қисмлари доимий яхлит ёки тўрли тўсиқлар орқасида жойлашган хоналардаги, шунингдек, комплект тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда - КТҚ) ва комплект трансформатор подстанцияларнинг (кейинги ўринларда - КТП) назорат ва ўлчов асбоблари ўрнатилган бўлинмаларидаги;

в) 1000 В дан юқори кучланишли тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар 35 кВ ва унгача бўлган кучланишда ўтиш жойидан 2,75 метрдан кам бўлмаган баландликда, 110 кВ кучланишда - 3,5 метрдан кам бўлмаган баландликда жойлашганида, ЁТҚни бошқариш йўлакларидаги;

г) ОТҚнинг тўрли тўсиқ ташқарисига чиқарилган релели ҳимоя шкафларидаги, агрегат шкафлари ва ўчиргичлар узатмаларидаги ишлар киради.

Бунда кучланиш занжирини ўчириб қўйиш ва ток занжирларини шунтлаш имконини берувчи махсус қисқичлар ёки синов блоклари билан жиҳозланмаган ўлчов трансформаторлари орқали уланган электр ўлчов асбоблари ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари занжирларидаги ишлар наряд бўйича бажарилади.


116. Мазкур Қоидаларнинг 117-бандида кўрсатилган ишлар электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходимнинг якка ўзи томонидан ёки таъмирлаш ходимлари ёки ихтисослаштирилган хизматларнинг ходимлари ҳисобланган камида икки шахс томонидан бажарилиши лозим. Улардан биттаси электр хавфсизлиги бўйича IV дан паст бўлмаган гуруҳга, иккинчиси эса электр хавфсизлиги бўйича III дан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлиши керак.


117. Ишлаб чиқариш заруратига кўра, давомийлиги 1 соатгача бўлган режадан ташқари қуйидаги ишларни тезкор (тезкор таъмирловчи) ходимларга ёки уларнинг кузатуви остида бошқа электротехник ходимларга фармойиш бўйича бажаришга рухсат этилади:

а) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида кучланиш олиниб, ерга улагичлар ўрнатиб бажариладиган ишлар. Бундай ишларга алоҳида турган электр двигателга кабелни улаш ва ечиб олиш, сақлагичларни алмаштириш, куч трансформаторининг шохобчаларини қайта улаш, ускуналар ва шиналарнинг айрим контактларини тозалаш ва тортиб маҳкамлаш, мой тўлдирилган киришларга мой қуйиш ва улардаги сизиб чиқишни бартараф этиш, алоҳида аппаратларга мой қуйиш ишлари киради.

Бу ишлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга тезкор ходимлар жумласидан бўлган кузатувчини қўшиб ҳисобланганда, камида икки киши томонидан бажарилади.

Ишга ижозат беришда, бундай ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган, ТҚда иш жойини тўсишдан ташқари барча техник тадбирлар бажарилиши шарт, Бунда ТҚда иш жойини тўсишни мазкур Қоидаларга 9-илованинг 15-банди талабларидан чекинган ҳолда бажармаса ҳам бўлади;

б) кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган, ерга улагич ўрнатилишини талаб қилмайдиган ишлар. Бундай ишларга: ускуналарнинг ғилофида бажариладиган ишлар, ғилоф арматурасини тозалаш ва майда таъмирлаш, трансформаторларнинг кенгайтиргичларидаги мой сатҳини кўрсатувчи ойналарни ва кучланиш остида бўлмаган ўчиргич баклари ва шунга ўхшашларни тозалаш ва майда таъмирлаш, мойни тозалаш ва қуритиш учун аппаратурани улаш, электр ўлчов қисқичлари билан ўлчашлар, сақлагичларни алмаштириш, штанга билан контактлар қизишини текшириш, шиналарнинг титраётган жойларини штанга билан аниқлаш, фазалаштириш, изоляторларни ва уловчи қисмаларда штанга ёрдамида бир марта назорат операциясини бажариш, кучланиши 1000 В дан юқори ҲЛга ўрнатилган юқори частотали каналларнинг улама фильтрларини текширишдаги ўлчашлар, агар ускуналарнинг тузилиши бу ишларни хавфсиз бажариш имконини берадиган бўлса, уларга мой қуйиш ва текшириш учун мой олиш ва шунга ўхшаш ишлар киради. Бу ишларни электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходим ҳисобланган шахсни қўшиб ҳисоблаганда, камида икки киши бажариши шарт. Бунда тезкор ходим ишловчилар устидан узлуксиз назоратни амалга оширади. Иккинчи шахс камида III гуруҳга эга бўлиши мумкин.


118. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларидан кучланиш олиниб, бир смена давомида фармойиш бўйича бажариладиган ишларга: магнитли ишга туширгичлар, ишга тушириш тугмалари, автоматик ўчиргичлар, рубильниклар, реостатлар, контакторлар ҳамда шчит ва йиғилмалардан ташқарида ўрнатилган шуларга ўхшаш коммутация аппаратларини таъмирлаш; алоҳида турган электр қабул қилгичларни (электр двигателларни, электр калориферларни ва шунга ўхшаш), алоҳида жойлашган магнит станциялар ва бошқарув блокларини таъмирлаш; сақлагичларни алмаштириш; ёритиш симларини таъмирлаш ишлари, электр таъминоти бир томонлама бўлган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар киради.

Кўрсатилган ишларни, одатда таъмирлаш ходимларидан икки киши бажариши, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга, иккинчиси камида II гуруҳга эга бўлиши лозим. Алоҳида ҳолларда фармойиш берувчининг розилиги билан таъмирловчи ходимлардан III гуруҳга эга бўлган битта шахсга ушбу ишларни бажаришга рухсат этилади.

Ушбу бандда кўрсатилган ишлар тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан жорий эксплуатация тартибида амалга оширилади.


119. Иш бажарувчи (кузатувчи) фармойиш бўйича ишларни бажариш учун рухсат олган вақтдан бошлаб, бригада таркибига кирувчи шахслар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларининг риоя этилиши устидан назорат олиб боради.

Ишлар тугалланганидан кейин иш бажарувчи:

а) ишлар кучланиш олиниб ёки кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажарилганда, бригадани иш жойидан чиқариб, тезкор ходимлар ҳисобланган шахс билан биргаликда иш жойини текшириб чиқиши ва шундан сўнг тезкор журналга имзо чекиб, иш тугалланганини расмийлаштириши шарт;

б) ишлар кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажарилганда, иш жойини шахсан кўриб чиқиши, бригадани чиқариши ва бажарилган ишлар ҳажми ҳамда уларнинг тугалланган вақти тўғрисида тезкор ходимлардан бўлган шахсга хабар бериши шарт.

Иш бажарувчининг ушбу хабари тезкор ходимлардан бўлган шахс томонидан тезкор журналга иш тугаланган вақтни кўрсатиб ёзиб қўйилиши керак.


120. Фармойиш бўйича бажарилган ишларнинг тугаллангани тўғрисида тезкор ходим бевосита ёки алоқа воситалари орқали фармойиш берган шахсга маълум қилади.


121. Жорий эксплуатация тартибида қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:

а) мазкур Қоидалар 115-бандининг "а", "б", "в" кичик бандларида кўрсатилган, кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар;

б) кучланиш олиниб, мазкур Қоидаларнинг 120-бандида кўрсатилган, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар.


122. Шунингдек, жорий эксплуатация тартибида корхона ҳудудида, яшаш ва хизмат хоналари, омборлар, устахоналар ва шунга ўхшаш жойлардаги ташқи ва ички ёритиш қурилмаларига номинал токи 20 А гача ҳимоя аппаратлари билан жиҳозланган гуруҳ линияларига уланган электр қабул қилгичларга махсус бириктирилган ходимлар томонидан хизмат кўрсатиш иш жойи, ишнинг бошланиши ва тугалланиши ҳақида тезкор ходимларни хабардор этиб, у эса бу ҳақида тезкор журналга тегишли ёзув киритиб, амалга оширилиши мумкин.


123. Электр қурилмаларида жорий эксплуатация тартибида бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

а) электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан мазкур Қоидалар 115-бандининг "а", "б", "в" кичик бандлари ва 120-бандида белгиланган ва маҳаллий шароитларга қараб тўлдирилган ишлар рўйхати тузилиши ва уни корхона бош муҳандиси (раҳбари) томонидан тасдиқланиши;

б) иш бажарувчи томонидан аниқ иш бажарилиши зарурати ва унинг хавфсиз бажарилиши имконияти аниқланиши.


124. Мазкур Қоидаларнинг 125-бандига мувофиқ рўйхатга киритилган ишлар турлари доимо рухсат этилган ва яна қўшимча фармойишлар расмийлаштирилишини талаб қилмайдиган ишлар бўлиб ҳисобланади.



3-§. Аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини

бартараф этиш ишларини амалга ошириш


125. Авария ҳолатларида тиклаш ишларини, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган, қисқа муддатли, қурилмаларда аварияга сабаб бўлиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш ишларини, кейинчалик тезкор журналга ёзиб қўйиш шарти билан нарядсиз бажариш қуйидаги ходимларга рухсат этилади:

а) тезкор ходимларга (кучланиши 1000 В дан юқори бўлган қурилмаларда - камида икки киши бўлиб);

б) таъмирлаш ходимларига тезкор ходимнинг кузатуви остида, агар нарядни ёзиш ва расмийлаштириш вақти авария оқибатларини бартараф этишнинг чўзилишига олиб келса;

в) таъмирлаш ходимларига агар тезкор ходим банд бўлса ҳамда доимий хизмат кўрсатувчи ходим бўлмаган ҳолларда, ушбу қурилмага хизмат кўрсатувчи электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга (1000 В гача кучланишли қурилмаларда камида IV гуруҳга эга) маъмурий техник ходимлар назорати ва жавобгарлиги остида.


126. Подстанцияларда наряд ёки фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимлар бўлмаган тақдирда, авариянинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларига наряд ёки фармойиш бериш ҳуқуқи барча подстанциялар ва тезкор чиқиш бригадаларининг электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходимларига берилади.


127. Барча ҳолатларда ишларни бажаришда, хавфсизликни таъминловчи барча техник чора-тадбирлар бажарилиши шарт.


128. Авария оқибатларини бартараф этишда тезкор ходимларнинг (бевосита, нарядсиз ишланганда ишловчилар устидан кузатув ўрнатиш йўли билан) иштирок этишига юқори турувчи тезкор ходимларнинг розилиги билан рухсат берилади. Юқори турувчи ходимлар билан алоқа бўлмаган тақдирда, бундай рухсат талаб этилмайди.


129. Корхоналарнинг электр қурилмаларида шаҳар (туман) электр таъминоти ёки магистрал электр тармоқларининг навбатчи бригадалари томонидан ҳар хил турдаги авария ишлари бажарилганда, масалан, авариядан шикастланган кабелни синаш ва ўлчашда, мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ наряд бериш ва ишга ижозат беришни расмийлаштириш шарт. Бундай ҳолатларда, корхона подстанциясида наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс айни вақтда бўлмаган тақдирда, аварияни тезроқ бартараф этиш мақсадида қурилмани (корхонани, цехни) электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг кўрсатмаси бўйича нарядни корхонанинг навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходими бериш ҳуқуқига эга бўлади.



4-§. Хизмат сафаридаги ходимлар

бажарадиган ишлар


130. Хизмат сафаридаги ходимлар - бу истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидаги ишларни бажариш мақсадида уларнинг штат рўйхатида бўлмаган, бошқа корхона ва ташкилотлардан юборилган ходимлар.


131. Хизмат сафаридаги ходимни ишга қуйиш ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафаридаги шахслар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билим синовидан ўтганлиги ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳ берилгани ҳақидаги белгиланган шаклдаги шахсий гувоҳномага эга бўлишлари шарт. Мазкур қоидалар бўйича билим синови доимий иш жойи бўйича ўтказилади.


132. Хизмат сафарига юборилган корхона (ташкилот) хизмат сафарининг мақсадидан ташқари, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи, назорат қилувчи ва бригада аъзолари қилиб тайинланиши мумкин бўлган ходимлар ҳақида, шунингдек, электр қурилмаларида узоқ муддатли ишларда наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳақида ёзма равишда маълумот бериши керак.


133. Хизмат сафаридаги шахслар хизмат сафари жойига илк бор келганда, ишлаши керак бўлган электр қурилмаларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ оладилар. Наряд берувчи, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ва назорат қилувчи вазифалари юклатиладиган шахслар эса ушбу электр қурилмаларининг энергия таъминоти схемалари бўйича ҳам йўл-йўриқ оладилар.

Йўл-йўриқ йўриқномалар журналида ёзув, шунингдек, йўл-йўриқ олувчи ва йўл-йўриқ берувчи шахсларнинг имзолари билан расмийлаштирилади.


134. Хизмат сафарининг муддати 5 иш кунидан ошмайдиган бўлса, ишлаб турган электр қурилмаларида бажариладиган ишларда наряд берувчи, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи, кузатувчи ҳамда бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқи тақдим этилиши хизмат сафарига юборган ташкилотнинг хатига қурилмаларни эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбариятининг резолюцияси билан расмийлаштирилади. Хизмат сафарининг муддати 5 иш кунидан ошган тақдирда расмийлаштириш ёзма кўрсатма орқали амалга оширилиши лозим.


135. Хизмат сафаридаги ходимларга йўл-йўриқ берилиши улар хизмат сафарига юборилган корхонанинг электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга маъмурий-техник ходими ёки камида IV гуруҳга эга тезкор ёхуд тезкор таъмирловчи ходими томонидан ўтказилиши зарур.

Йўл-йўриқ мазмуни, ишнинг хусусиятлари ва мураккаблигига, электр қурилмасининг ўзига хос хусусиятлари ва схемасига қараб йўриқ берувчи шахс томонидан белгиланади.


136. Хизмат сафарига юбораётган корхона (ташкилот) хизмат сафарига юборилган ходимларнинг, уларга электр хавфсизлиги бўйича берилган гуруҳларига ҳамда ушбу Қоидаларнинг 134-бандига кўра уларга тақдим этилган ҳуқуқларга мувофиқлигига ва ходим томонидан мазкур Қоидалар бажарилишига жавобгардир.


137. Электр қурилмаларида хизмат сафаридаги ходимлар томонидан ишлар бажарилаётган корхона (ташкилот) ишлаётганларнинг ишчи ва илашган кучланиш электр токидан шикастланишидан ҳимояни таъминловчи хавфсизлик чоралари бажарилиши учун жавобгардир.


138. Хизмат сафаридаги ходимлар учун иш жойини тайёрлаш ва ишга ижозат бериш барча ҳолларда қурилмани эксплуатация қилаётган ташкилотнинг тезкор ходими томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


139. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи

ходимларнинг электр хавфсизлиги

бўйича гуруҳлари

Электр хавф-

сизлиги бўйича гуруҳи

Электр қурилмаларида ишлаган энг кам иш стажи, ой

Ходимлар тавсифи

электро-

техник

бўлмаган

ходим

Электро-

технологик

ходим

Электротехник ходимлар

Амалиётчилар

ўрта маълумотга

эга бўлмаган

Махсус

тайёргар-

ликдан

ўтган ва

ўрта маълу-

мотли

Махсус

ва олий

техник маълу-

мотли

Коллеж-

ларнинг

Олийгоҳ-

ларнинг


Махсус

тайёргар-

ликдан

ўтмаган


Махсус

тайёргар-

ликдан

ўтган

I

Меъёрланмайди


Махсус электротехник тайёргарликдан ўтмаган, аммо хизмат кўрсатилаётган участкада, электр ускунаси ва қурилмасида ишлаганда, электр токининг хавфи ва хавфсизлик чоралари ҳақида элементар тасаввурга эга бўлган шахслар. I гуруҳга эга бўлган шахслар электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари билан танишган бўлиши лозим.

II

-

2

2

1

1

Меъёрланмайди

II гуруҳга эга бўлган шахслар учун қуйидагилар шарт:


1. Электр қурилмалари ҳақида дастлабки техник маълумотга эга бўлиши.


2. Ток ўтказувчи қисмларга яқинлашиш ҳамда электр токи хавфи ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши.


3. Электр қурилмаларида ишлашда асосий эҳтиёт чораларини билиши.


4. Электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши.

III

-

10  олдинги гуруҳда


4 олдинги

гуруҳда


3 олдинги

гуруҳда


2 олдинги гуруҳда


1 олдинги

гуруҳда


6 ол-

динги гуруҳда


3 ол-

динги гуруҳда

III гуруҳга эга бўлган шахслар учун қуйидагилар шарт:


1. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатиши ва уларнинг тузилиши билан таниш бўлиши.


2. Электр қурилмаларида ишлашда мавжуд хавфлар тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши.


3. Хавфсизлик техникаси умумий қоидаларини билиши.


4. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ишга ижозат бериш қоидаларини билиши.


5. Мазкур шахс вазифасига кирувчи иш турлари бўйича махсус хавфсизлик техникаси қоидаларини билиши.


6. Электр қурилмаларида ишлаётганларни назорат қилишни билиши.


7.Электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш (сунъий нафас олдириш усуллари ва бошқа) қоидаларини билиши ва амалда биринчи ёрдамни кўрсата олиши.

IV

-

6 Ол-

динги гуруҳда

12 Олдинги гуруҳда


8 Олдинги гуруҳда


3 Олдинги гуруҳда


2 Олдинги гуруҳда



-

-

IV гуруҳга эга бўлган шахслар учун қуйидагилар шарт:


1. Махсус коллеж ҳажмида электротехника маълумотига эга бўлиш.


2. Электр қурилмаларида ишлашда мавжуд хавфлар тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш.


3. Эгаллаб турган лавозими ҳажмида мазкур Қоидаларни билиш.


4. Қурилмада ишлашда унинг айнан қайси элементи ўчирилишини билиш, унинг барча элементларини амалда топа олиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар бажарилганлигини текширишни билиш.


5. Ишлар хавфсиз бажарилишини ташкил этишни билиш ва улар устидан назоратни амалга оширишни билиш.


6. Электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш (сунъий нафас олдириш усуллари ва бошқа) қоидаларини билиши ва амалда биринчи ёрдамни кўрсата олиш.


7. Ўз участкасидаги ускуналарни ва схемаларни билиш.


8. Бошқа гуруҳ ходимларига электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни (сунъий нафас олдириш усулларини ва бошқаларни) ва хавфсизлик техникаси қоидаларини ўргата олиш.

V

-

-

42  олдинги гуруҳда


24  олдинги

гуруҳда


12  олдинги

гуруҳда


3 олдинги

гуруҳда


-

-

V гуруҳга эга бўлган шахслар учун қуйидагилар шарт:


1. Ўз участкасидаги ускуналар ва схемаларни билиш.


2. Мазкур Қоидаларни ҳамда махсус бобларни мустаҳкам билиш.


3. У ёки бу банднинг талаблари нимага асосланганлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш.


4. Ҳар қандай кучланишли электр қурилмаларидаги ишларнинг хавфсиз бажарилишини ташкил этиш ва назоратни амалга оширишни билиш.


5. Электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш (сунъий нафас олдириш усуллари ва бошқа) қоидаларини билиш ва амалда биринчи ёрдамни кўрсата олиш.


6. Бошқа гуруҳ ходимларига электр токидан жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни (сунъий нафас олдириш усулларини ва бошқаларни) ва хавфсизлик техникаси қоидаларини ўргата олиш.


Изоҳ:


1. Гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки билим синовидан ўтмаган электротехник ходимлар ҳисобланган, электр хавфсизлиги бўйича II-V гуруҳга эга бўлган шахслар I гурухга тенглаштирилади.


2. 18 ёшга тўлмаган амалиётчиларга I I дан юқори гуруҳ беришга рухсат берилмайди.


3. Электр қурилмаларини назорат қилувчи хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис учун 3 йилдан кам бўлмаган умумий иш стажи талаб этилади (электр қурилмаларида бўлиши шарт эмас).






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Электр хавфсизлиги бўйича I гуруҳга эга

бўлган ходимларнинг хавфсизлик техникаси

бўйича билимлар синовидан ўтиш журнали

Фамилияси, исми, отасининг исми

Текши-

рилувчи ходим ишлайдиган цехнинг, электр қурилма

номи

Лавозими, ушбу лавозим

даги иш стажи

Олдинги билимлар синовининг санаси, баҳоси

Мазкур билимлар синовининг санаси ва сабаби

Билим баҳоси

Имзо

Текши-

рувчи

Текши- рилувчи







































Қоидаларга

3-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник

эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчиларнинг

электр қурилмаларини эксплуатация қилишда

хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича

билим синовидан ўтиш журнали

Фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, ушбу лавозимдаги иш стажи

Олдинги билимлар синовининг санаси, баҳоси, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи

Билимлар синовининг санаси ва сабаби

Билимларнинг умумий баҳоси, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи, комиссия хулосаси

Текши-

рувчи-

нинг

имзоси

Кейинги синов санаси






















Комиссия раиси


(эгаллаб турган лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия аъзолари


(эгаллаб турган лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)




Қоидаларга

4-ИЛОВА



Билимлар синовидан ўтиш тўғрисидаги

гувоҳноманинг шакли


1-бет

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар синовидан ўтганлик тўғрисида ГУВОҲНОМА

2-бет

Вазирлик, бирлашма

Ташкилот, корхона

Гувоҳнома _____-сон

Ф.И.О.

Мансаби

(цех) бўлимида

сифатида

кучланиши

бўлган

   

электр қурилмаларидаги ишларни бажаришга ижозат берилди.

Берилган сана

Корхонанинг электр хўжалиги бўйича жавобгар шахс


(имзо)

Муҳр ўрни

3-бет

Билимлар синовининг натижаси

Сана

Билимлар синовининг сабаби

Журналдаги ёзув рақами

Умумий баҳо, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи

Комиссия раисининг имзоси












4-бет

Махсус ишларни бажариш ҳуқуқига шаҳодатнома

Сана

Ишларнинг номи

Комиссия раисининг имзоси





5-бет


Изоҳ:

Қоидалар ёки йўл-йўриқларни бузган шахсларга навбатдан ташқари билим синови белгиланади.

Муҳр қўйилмаган, синов натижалари бўйича белгиси бўлмаган, малака комиссияси раиси ва корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг имзолари бўлмаган, шунингдек, навбатдаги синов муддати ўтиб кетган шахсларнинг гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хизмат вазифаларини бажариш вақтида гувоҳнома ходимнинг ёнида бўлиши шарт.






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Электр қурилмаларини назорат қилувчи

хавфсизлик техникаси бўйича муҳандислар учун

билимлар синовидан ўтганлик тўғрисидаги

гувоҳноманинг намунаси


1-бет

Гувоҳнома

Истеъмолчиларни электр қурилмаларини техник эксплуатация

қилиш қоидалари ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини

техник эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари

бўйича билимлар синовидан ўтганлик тўғрисида

2-бет

____________________________________ вазирлиги

____________________________________ корхонаси

__________ - сон гувоҳнома

Ф.И.О._______________________________________

____________________________________ лавозимда

корхона электр қурилмаларини назорат қилиш учун

ижозат берилган


М.ў.

Берилган санаси

20 __ йил "__" ___________

       

Корхона бош муҳандиси




(имзо)



3-бет

Сана

Текшириш сабаби

Журналдаги ёзув рақами

Гуруҳ, баҳо

Комиссия раисининг имзоси




4-бет


Изоҳ:

Қоидаларни бузганлар навбатдан ташқари синовдан ўтишлари шарт. Муҳр қўйилмаган, синов натижалари бўйича белгиси бўлмаган, малака комиссияси раиси, корхона бош муҳандисининг имзолари бўлмаган, шунингдек, навбатдаги синов муддати (3 йилда 1 марта) ўтиб кетган шахсларнинг гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хизмат вазифаларини бажариш вақтида гувоҳнома ходимнинг ёнида бўлиши шарт.







Қоидаларга

6-ИЛОВА



Наряднинг шакли ва уни тўлдириш бўйича кўрсатмалар

(Наряднинг олд томони)


Корхона_________________________

Бўлинма_________________________



Электр қурилмаларида ишлаш учун

___-сон наряд-ижозат

Иш учун жавобгар раҳбар

ижозат берувчи

иш бажарувчи

кузатувчи

га

бригада аъзолари билан

топширилади:


Ишлар бошлансин: сана



вақти



Ишлар тугатилсин: сана



вақти



Ишлар бажарилсин:

кучланиш олинганда;

кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида;

кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда (кераклиси остига чизилсин).

1-жадвал

Иш жойини тайёрлаш бўйича чоралар

Тармоқдан узилиши ва ерга улагичлар ўрнатилиши лозим бўлган электр қурилмаларининг номи

Нима тармоқдан узилиши ва ерга улагич қаерга ўрнатилиши керак

1

2


Алоҳида кўрсатмалар

Нарядни берди: сана________ вақти_________ имзо_________ фамилияси______________


Наряд муддати гача узайтирилди: сана_________ вақти _______

Имзо________ фамилияси__________________ сана_______вақти________

2-жадвал


Ишга ижозат беришга рухсат бериш

Иш жойини тайёрлашга

ва ишга ижозат беришга рухсат

олдим

Сана, вақти

Кимдан олинди

(фамилияси,

лавозими)

Ижозат берувчи

(имзо)

1

2

3

4







(Наряднинг орқа томони)



Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди:

Ижозат берувчи

Иш учун жавобгар раҳбар


(имзо)


(имзо)


3-жадвал


Кундалик ижозат бериш ва ишнинг тугаши

Бригадага йўл-йўриқ берилди ва тайёрланган иш жойида ишлашга ижозат берилди

Иш тугади, бригада иш жойидан чиқарилди

Иш жойларининг номи

Сана, вақти

Имзолар

Сана,

вақти

Бригада ўрнатган ерга улагичлар олингани ҳақида хабар берилди (кимга)

Иш бажарувчи

(имзо)

Ижозат берувчи

Иш бажарувчи

1

2

3

4

5

6

7







4-жадвал



Бригада таркибидаги ўзгаришлар

Бригада таркибига киритилди

Бригада таркибидан чиқарилди

Сана, вақти

Рухсат берилди (имзо)

1

2

3

4

Иш бутунлай тугатилди, бригада иш жойидан чиқарилди, бригада ўрнатган ерга

   

улагичлар олинди

га хабар берилди.


(лавозими, фамилияси)


Сана_______________ вақти_______________ Иш бажарувчи


(имзо)

Иш учун жавобгар раҳбар



(имзо)


Нарядни тўлдириш бўйича кўрсатмалар


1. Наряддаги ёзувлар тушунарли бўлиши шарт. Наряд матнига тузатишлар киритиш ман қилинади.


2. Нарядларни рақамлаш тизими корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан белгиланади.


3. Жадвалнинг тўлдирилмайдиган катакларига "Z" белгисини қўйиш, қаторларга эса чизиқ тортиш керак.


4. "Сана" сатрига ёзилаётганда аввал кун, кейин ой ва сўнгида йилнинг охирги икки сони кўрсатилади, масалан, 02.11.13, 24.04.13.


5. Нарядда кўрсатилаётган шахсларнинг фамилияларидан ташқари, уларнинг исми, отасининг исми ҳамда ижозат берувчи, масъул жавобгар раҳбар, иш бажарувчи, кузатувчи ва бригада аъзоларининг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ҳам ёзилади.


6. Нарядда электр қурилмаларининг, уланмаларнинг, жиҳозларнинг диспетчерлик номланиши кўрсатилиши лозим.



Наряднинг олд томони


7. "Бўлинма" сатрида корхонанинг электр қурилмасида иш олиб бориши лозим бўлган таркибий бўлими (цехи, хизмати, участкаси) кўрсатилади.


8. Агар ишларнинг масъул жавобгар раҳбарсиз бажарилиши кўзда тутилган бўлса, "Иш учун жавобгар раҳбар" сатрида "Тайинланмайди" деб кўрсатилади.

"Ижозат берувчи" сатрида тезкор ходимлар жумласидан бўлган ижозат берувчининг фамилияси кўрсатилади.

"Бригада аъзолари билан" сатрида иш бажарувчи ёки кузатувчидан ташқари барча бригада аъзоларининг ҳаммаси фамилиялари кўрсатилади.

Фамилиялар бош келишикда ёзилади. Сатрлар етишмаган ҳолларда, наряд берувчи шахс томонидан имзоланган бригада аъзоларининг рўйхати нарядга илова қилиниши ва бу ҳақда охирги сатрда "Қўшимча рўйхатга қаранг" деб ёзиб қўйилиши лозим.


9. "Топширилади" сатрида:

иш бажариладиган жойдаги электр қурилмасининг ва уланмаларнинг номи, ишнинг мазмуни кўрсатилади; ҲЛ учун ушбу линиянинг номи ва иш бажарилиши керак бўлган участка чегараси (таянчларнинг тартиб рақами кўрсатилиб, қайси таянчларда ёки таянчлар оралиғида иш олиб борилиши, қайси таянчлар оралиғидаги симларда ишлаш), шунингдек, ишнинг мазмуни кўрсатилади. Кўп занжирли ҲЛ учун, шунингдек, занжирнинг номи, фазама-фаза таъмирлашда эса тянчларда фазаларнинг жойлашиши кўрсатилади.


10. "Иш тугатилсин" сатрида ушбу наряд бўйича ишни тугатиш санаси ҳамда вақти кўрсатилади (барча ишлар қачон батамом тугашидан қатъи назар).


11. Подстанциялар электр қурилмаларида ва КЛда иш бажарилганда 1-жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:

1-устунда-тармоқдан узилиши ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган электр қурилмаларининг номи;

2-устунда ўчирилиши зарур бўлган коммутация аппаратлари ва ерга улагичлар ҳамда тўсиқлар ўрнатилиши зарур бўлган жойлар.


12. ҲЛ да иш бажарилганда 1-жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:

1-устунда наряднинг "топширилади" сатрига ёзилган линиялар, занжирлар ва симларнинг номи ҳамда таъмирланаётган ҲЛ ёки занжирдаги ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ўчирилиши ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган бошқа ҲЛ ёки занжирнинг номи;

2-устунда ижозат берувчи томонидан ўчириладиган ва ерга улагич ўрнатиладиган ҲЛ учун ТҚда ва ҲЛнинг ўзида ўчириладиган коммутация аппаратларининг номи ва ерга улагичлар ўрнатилиши зарур бўлган жойлар.

Агар ерга улагичлар таянчларга ўрнатиладиган бўлса, таянчларнинг тартиб рақами кўрсатилиши лозим. Ушбу устунда, шунингдек, мазкур қоидаларга 9-иловадаги 42-45, 48, 50, 51-бандларга мувофиқ иш жойида симлар ва тросларга ерга улагич ўрнатилиши шарт бўлган таянчларнинг тартиб рақамлари ёки таянчлар оралиғи кўрсатилиши керак.

Агар наряд бериш пайтида ерга улагич ўрнатилиши лозим бўлган жойни аниқлаш мумкин бўлмаса ёки бажариладиган иш ерга улагични бир жойдан иккинчи жойга кўчирилишини талаб қилса, ушбу устунда "иш жойларида ерга улагич ўрнатилсин" деб кўрсатилади.

2-устунда, шунингдек, таъмирланаётган ҲЛ билан кесишган ёки унинг яқинидан ўгган ҳаво электр узатиш тармоғига ўрнатилиши керак бўлган ерга улагичларнинг жойи ҳам кўрсатилиши керак.

Агар ушбу ҲЛ бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида бошқа корхона ходимлари томонидан ўрнатилган ерга улагични текшириш зарурлиги кўрсатилиши керак.


13. 1-жадвалга бевосита иш жойини тайёрлаш учун керак бўлган тармоқдан ўчиришлар киритилиши зарур. Иш жойини тайёрлаш жараёнида схемага ўзгартиришлар киритиш билан боғлик бўлган қайта улашлар (масалан, уланмани бир шина тизимидан, бошқа шиналар тизимига ўтказиш, тармоқ участкасини бир манбадан иккинчи манбага ўтказиш ва бошқалар) жадвалга киритилмайди.

Иш жойини тайёрлаш бўйича тезкор таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган ижозат берувчи томонидан бажариладиган электр қурилмаларидаги барча операцияларни ҳамда иш жойларини тайёрлаш бўйича бошқа чораларни (масалан, кучланиш йўқлигини текшириш, ток ўтказувчи қисмларга тўсиқлар ўрнатиш ва бошқалар) электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан тасдиқланган тезкор ўчириб-улаш ишлари бўйича махаллий йўриқномаларга мувофиқ 1-жадвалга киритиш мумкин.


14. Ишга ижозат бериш учун тармоқдан ўчириш ва ерга улагичлар ўрнатиш талаб қилинмайдиган нарядларда 1-жадвалнинг 1-устунига "Тармоқдан узмасдан ва ерга улагичларни ўрнатмасдан" деб ёзиб қўйилади.


15. Агар 1-жадвалдаги сатрлар сони иш жойини тайёрлаш бўйича барча чораларни кўриш учун етарли бўлмаса, унда нарядга наряд берувчининг имзоси билан қўшимча жадвал илова қилишга рухсат этилади ва бу ҳақда асосий жадвалнинг охирги сатрига "қўшимча рўйхатга қаралсин" деб ёзиб қўйилиши керак.


16. "Алоҳида кўрсатмалар" сатрларида қуйидагилар қайд этилади:

жавобгар раҳбарнинг узлуксиз назорати остида бажариладиган ишнинг босқичлари ёки алоҳида операциялари (мазкур Қоидаларнинг 62-банди);

ерга улагични вақтинча олишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларга 9-илованинг 39-банди);

юкларни кран билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда, ишнинг хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахсни тайинлаш (мазкур Қоидаларга 10-илованинг 141-банди);

мазкур Қоидаларнинг 46-бандида кўрсатилган ишлар бажарилаётган жойдаги таъмирланаётган линия устунлари оралиғидаги кучланиш остидаги ҲЛ, кучланиш остидаги симлар ва таъмирланаётган линиянинг трослари;

таъмирланаётган линиянинг бошқа ҲЛ таъсирида илашган кучланиш остида эканлиги ҳақида кўрсатма.

Наряд берувчининг хоҳишига кўра, ушбу сатрларга бажарилаётган иш билан боғлиқ бўлган бошқа кўрсатмаларни ҳам ёзишга рухсат этилади.

"Наряд берди" ва "Наряд муддати узайтирилди" сатрларида наряд берувчи уни имзолаган вақтини ва санасини кўрсатиши зарур.


17. 2-жадвал тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган ижозат берувчи ёки ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик асосида бажараётган иш бажарувчи томонидан ишлашга биринчи бор ишга ижозат берилганда тўлдирилади.

Таъмирланаётган электр қурилмасини вақтинча улаш пайтида 2-жадвал ҳар бир қайта ишга ижозат беришдан олдин тўлдирилади.

Ишга ижозат бериш навбатчи томонидан амалга оширилганда, шунингдек, тезкор таъмирлаш ходимлар жумласидан ижозат берувчи ёки ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик асосида бажарувчи иш бажарувчи томонидан ишга ижозат бериш иш жойига етиб келган заҳоти амалга ошириладиган ҳолларда 2-жадвал тўлдирилмайди.



Наряднинг орқа томони


18. Электр станциялари, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда ишлаганда "Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди" сатрларида ижозат берувчи таъмирланаётган ва иш жойи яқинидаги қўшни уланмаларнинг (ёки қўшни уланмаларнинг ускуналарини) кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларини кўрсатади. Агар бундай қисмлар бўлмаса, ушбу сатрларда "Қолмади" деб ёзилиши лозим.

ҲЛда ишлаганда ушбу сатрларда наряд берувчи томонидан "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмлар, зарур бўлганда эса бошқа ток ўтказувчи қисмлар ҳам ёзиб қўйилади.

Ижозат берувчи ва жавобгар раҳбар "Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди" сатрлари остига фақат биринчи бор ишга ижозат беришда имзо қўяди.


19. 3-жадвалда ҳар кунги ишга ижозат бериш ва ишнинг тугатилиши, шу жумладан бригаданинг бир иш жойидан иккинчисига кўчирилиши, шунингдек, электр қурилмалари вақтинча уланганда ишга ижозат бериш ва ишнинг тугатилиши расмийлаштирилади.

Қайта ишга ижозат беришни амалга оширувчи шахс 3-устунга имзо қўяди.

Мазкур қоидаларнинг 96-бандига мувофиқ текшириш учун электр қурилмаларини улаш билан боғлиқ ишларда 6-устун тўлдирилади. 6-устунда бригадани иш жойидан чиқарилгани, ўрнатилган ерга улагичлар олингани, иш вақтинча тугатилгани ҳақида хабар берилган шахснинг фамилияси ва лавозими кўрсатилади.

Ишларнинг иш кунининг тугаши муносабати билан тамомланишини иш бажарувчи 3-жадвалнинг 5- ва 7-устунларида расмийлаштиради.


20. 4-жадвалда бригада таркибига механизм ҳайдовчиси ёки кранчини киритиш ёки ундан чиқаришда, унга бириктирилган механизм ва ўзиюрар краннинг тури ҳам кўрсатилади. "Рухсат берди" сатрига бригада таркибини ўзгартиришга рухсат берган шахс (фамилиясини кўрсатиб) имзо қўяди.

Агар рухсат телефон ёки радио орқали берилган бўлса, иш бажарувчи ушбу устунда бригада таркибини ўзгартиришга рухсат берган шахснинг фамилиясини кўрсатади.


21. Иш тўлиқ тугатилгандан сўнг иш бажарувчи нарядни ушбу ишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган сатрига расмийлаштириш вақти ва санасини кўрсатган ҳолда имзо қўяди. Иш жойини қабул қилиб олганидан сўнг жавобгар раҳбар ҳам тегишли сатрга имзо қўяди. Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи унинг ўрнига имзо қўяди.

Нарядда ишнинг тўлиқ тугалланганини иш бажарувчи фақат ўзидаги наряд нусхасида иш батамом тугаллангани ҳақида хабар берилган шахснинг фамилиясини ва лавозимини ҳамда хабар берилган сана ва вақтини кўрсатган ҳолда расмийлаштиради.

Агар бригада ерга улагичлар ўрнатмаган бўлса, у ҳолда "бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди" деган сўзлар иш тўлиқ тугалланганлиги тўғрисидаги хабар матнидан ўчириб ташланади.


22. Наряд берувчи шахс мазкур Қоидаларнинг 106-бандига мувофиқ наряднинг тўғри расмийлаштирилганлигини назорат қилади ва унинг охирида имзо қўяди.




Қоидаларга

7-ИЛОВА



1-жадвал

Электр қурилмасининг кучланиши

Одамлардан ва улар ишлатадиган асбоб-ускуналар ва мосламалардан, вақтинча тўсиқлардан

Транспорт ва ишчи ҳолатидаги юк кўтариш машиналари ва механизмлардан, юк чангалловчи мосламалар ва юкларнинг строп (арқон)ларидан

ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа, м

1000 В гача


ҲЛда 0,6

тегиш бўлмаган ТҚда

меъёрланмайди

1,0

1,0


3-35 кВ

0,6

1,0

60-110 кВ

1,0

1,5

150 кВ

1,5

2,0

220 кВ

2,0

2,5

2-жадвал

Тупроқ

Қазиш чуқурлиги, м

1,5 гача

1,5-3,0

Қиялик йўналиши ва

горизонтал чизиқ

ўртасидаги бурчак,

град

Қиялик баландлиги-

нинг асосига нисбати

Қиялик йўналиши ва горизонтал чизиқ ўртасидаги бурчак,

Град

Қиялик баландлигининг асосига нисбати

Табиий намликдаги, уйилган

76

1:0,25

45

1:1

Қумли ва шағалли, намли

(тўйинмаган)

63

1:0,5

45

1:1

Лойли:

қумлоқ тупроқ

қумоқ тупроқ

лой

76

90

90

1:0,25

1:0

1:0

56

63

76

1:0,67

1:0,5

1:0,25

Сариқ (соғ) тупроқ

90

1:0

63

1:0,5

3-жадвал

Тупроқ шартлари

Хандақ чуқурлиги, м

Тўсиқлар

Сизот сувлари кичик миқдорда сизиб чиқадиган ёки улар йўқ бўлган табиий намликдаги ёпишқоқ тупроқлар

3 гача

Ораси очиқ

Худди шунингдек

3-5

Яхлит

Юқори намликдаги ҳар хил ва қумли тупроқлар

Чуқурлигидан қатъи назар

Яхлит

Изоҳ:

Сизот сувларининг кучли оқимида ва майда тупроқларнинг чиқиб кетиши содир бўлганда, зичланган (шпунтланган) тўсиқ ишлатилади.






Қоидаларга

8-ИЛОВА



1-§. Электр станциялари, подстанцияларнинг

электр қурилмаларида ва электр узатиш кабель

линияларида ишлар хавфсизлигини таъминловчи

ташкилий чора-тадбирлар


1. Кучланиши 1000 В дан юқори кабель линиялари (кейинги ўринларда - КЛ) ва подстанция электр қурилмаларида наряд бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши шарт:

Кучланиш олинганда;

кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмлар ва уларнинг яқинида;

кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда, вақтинча тўсиқлар ўрнатиш талаб этиладиган;

ТҚда кўтариш машиналари ва механизмларини қўллаб амалга ошириладиган

Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган бошқа ишлар, шу жумладан: комплект тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда - КТҚ) ва ташқарида ўрнатилган комплект тақсимлаш қурилмасидаги (кейинги ўринларда - ТКТҚ), шкафнинг эшиклари ва тўсиқлари ёпилган бўлиши шарти билан аравачаларда шкафлардан тортиб чиқарилган ускуналардаги; коммутация аппаратларининг узатмалари ва агрегат шкафидаги, иккиламчи занжирлар, релели ҳимоя, автоматика, телемеханика ва алоқа қурилмаларидаги ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.


2. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚ, тақсимлаш шчитлари, йиғмаларнинг йиғма шиналарида, шунингдек, ушбу қурилмаларнинг улар орқали йиғма шиналарга кучланиш узатилиши мумкин бўлган уланмаларидаги ишлар наряд бўйича бажарилиши керак. Боши берк уланмалардаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат этилади.


3. Подстанцияларнинг электр қурилмалари ва КЛда, уларнинг барча ток ўтказувчи қисмларидан, шу жумладан ҲЛ ва КЛ чиқишларидан кучланишни олган ҳолда, қўшни (кучланиши 1000 В гача бўлган йиғма ва шчитлар кучланиш остида қолиши мумкин) электр қурилмаларига кириш жойи қулфланган бўлиши шарти билан ишлар бажарилганида, барча уланмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд берилишига рухсат этилади.


4. Якка тизимли шина ва секциялар сони қанча бўлишидан қатъи назар, 10 кВ гача бўлган ТҚда секцияни таъмирлашга чиқаришда, шиналар ва ушбу секциянинг барча ёки бир қисм уланмаларидаги ишларга битта наряд беришга рухсат этилади. Секциянинг барча иш жойларига ишлашга бир вақтда ижозат берилиши мумкин; бригадани ушбу секция чегарасида турли иш жойларида тарқалиб жойлаштиришга рухсат этилади.

Нарядлар бўйича иш тўла тугалланмагунча секциянинг бирон-бир уланмасини кучланиш остида текшириб кўриш ёки уни улаш учун тайёрлаш тақиқланади.


5. Қуйидаги ҳолларда бригадани турли иш жойларига тарқатиб, бир иш жойидан бошқа иш жойига кўчиришни расмийлаштирмасдан, бир ёки бир неча уланмаларда бир вақтда ёки навбатма-навбат бажариладиган ишлар учун битта наряд беришга рухсат этилади:

назорат ва куч кабелларини ўтказишда ва кўчириб ўтказишда, ускуналарни синашда, ҳимоя, автоматика, блокировка ҳамда шунга ўхшаш қурилмаларни текширишда;

узатмалари бошқа хонада жойлаштирилган коммутация аппаратларини таъмирлашда;

котлован, хандақ, қудуқ, коллектор, туннеллардаги айрим кабелни таъмирлашда;

иш жойларининг жойлашиши иш бажарувчига (кузатувчига) бригада устидан назоратни ўрнатиш имкониятини берадиган икки котлованда ва котлованга яқин жойлашган ЁТҚда бажариладиган алоҳида бир кабелни таъмирлаш ишларида.


6. Ишлар мазкур Қоидага 8-илованинг 4-5-бандларига мувофиқ бажарилганда, барча иш жойлари ишга ижозат беришдан олдин тайёрлаб қўйилиши лозим. Бригада турли иш жойларига тарқатиб ишлаганда, бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлганлардан биттаси ёки бир нечтаси иш бажарувчидан алоҳида туришига рухсат этилади; бунда иш бажарувчи, ундан алоҳида жойлаштирилиши керак бўлган бригада аъзоларини иш жойларига бошлаб бориши ва ишлар хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ бериши шарт.


7. Тезкор чиқиш бригадага бир неча подстанцияларда, ҳар бир подстанциянинг бир ёки бир неча уланмаларида, бир хил турдаги эксплуатация ишларини навбати билан бажариш учун битта наряд беришга рухсат этилади.

Бундай ишларга қуйидагилар киради: изоляцияни тозалаш, қисқичларни тортиб маҳкамлаш, мойни таҳлилга олиш ва мой қуйиб тўлдириш, трансформаторларнинг шохобчаларини қайта улаш, релели ҳимоя, автоматика, ўлчов асбоблари қурилмаларини текшириш, чет манбадан юқори кучланиш билан синаш, изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириб кўриш ва шунга ўхшаш ишлар. Бундай нарядларни амал қилиш муддати 1 сутка.

Ҳар бир подстанция ва ҳар бир уланмада ишга ижозат бериш мазкур Қоидаларга 6-иловада келтирилган наряднинг "Кундалик ишлашга ижозат бериш ва унинг тугаши" 3-жадвалида расмийлаштирилиши лозим. Ишлар мазкур Қоидаларга 8-илованинг 3-бандига мувофиқ бажариладиган подстанциялард ишга ижозат бериш барча уланмалар учун бир вақтда амалга оширилиши мумкин, лекин ушбу подстанциядаги барча ишлар тўлиқ тугалланмагунча уларни биронтасини ҳам улашга тайёрлаш тақиқланади. Подстанцияларнинг ҳар бирини мазкур наряд бўйича ишлар тўлиқ тугалланганидан сўнг улашга рухсат берилади.


8. ТҚ ичида жойлашган алоқа қурилмаларидаги ишлар ТҚга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан бериладиган нарядлар бўйича амалга оширилиши шарт. Ишга ижозат бериш ушбу ходимлар томонидан амалга оширилади.



2-§. Электр узатиш ҳаво линияларида ишлар

хавфсизлигини таъминловчи ташкилий

чора-тадбирлар


9. ҲЛда наряд бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши лозим:

кучланиш олинганда, шу жумладан икки таянч оралиқлари кесишган жойларда, илашган кучланиш зонасида, шунингдек, тармоқдан узилган кўп занжирли 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛда симларни монтаж қилиш ва алмаштириш бўйича;

кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида ;

кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда: одам оёғи остидан ҳисоблаганда ер сиртидан 3 метрдан юқори баландликда; таянчнинг конструктив қисмларини бўлаклаб; таянч оёғини 0,5 метрдан кўп чуқурликда кавлаб ;

қўриқлаш майдонида, ҲЛ трассасини тозалашда кесилаётган дарахтларнинг симга тушишининг олдини олиш чораларини кўриш талаб этилган ҳолларда; 0,4-10 кВ ҲЛ трассасини тозалашда шох-буталарни кесишда, уларнинг симларга тушиши ёки уларни кесиш билан боғлиқ равишда одамларни симларга хавфли масофага яқинлашишида, юк кўтарувчи машина ва механизмларни қўллаб бажараладиган ишлар. ҲЛдаги қолган барча ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.


10. Ҳар бир ҲЛга, кўп занжирли линияларда эса унинг ҳар бир занжирига алоҳида наряд берилади, битта наряд беришга рухсат этилган қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

кўп занжирли линиянинг бир неча занжирларида кучланиш олинганда ва кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар;

кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бир нечта ҲЛда бажариладиган бир турдаги ишлар;

ҲЛларнинг кесишган жойларидаги ишлар; кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛларда бир линиядан бошқасига ўтишни расмийлаштириб, навбатма-навбат бажариладиган ишлар.


11. Таъмирланаётган линиядан кучланиш олинганда бажариладиган ишларга берилган нарядда уни кесиб ўтган қайси линия узилиши мазкур Қоидаларнинг 46-бандига ва ерга уланиши мазкур Қоидаларга 9-иловага мувофиқ ерга улагич ўрнатилиши кўрсатилган бўлиши шарт. Агар ишларни бажариш шароитларига кўра таъмирланаётган линия яқинидан ўтаётган линияни ўчириш талаб қилинадиган бўлса, нарядда таъмирланаётган ҲЛга тегишли худди шундай кўрсатма киритилиши лозим. Бундай ҳолларда таъмирланаётган линияни кесиб ўтувчи ёки унинг яқинидан ўтаётган линияга ерга улагич ўрнатиш ишга ижозат беришдан олдин амалга оширилиши керак ҳамда ишлар тўлиқ тугалланишига қадар улардан ерга улагичларни олиш тақиқланади.


12. Иш куни тамом бўлиши сабабли ишдаги танаффусларда иш жойларига ўрнатилган ерга улагичлар олинмайди. Келгуси кун ишни бошлашда қолдирилган ерга улагичларнинг бутлиги ва мустаҳкам уланганлиги текширилганидан кейингина бригадани ишлашига ижозат берилади.




Қоидаларга

9-ИЛОВА



Кучланиш олиниб бажариладиган ишлар

хавфсизлигини таъминловчи техник

чора-тадбирлар


1. Кучланиш олиниб бажариладиган ишлар учун иш жойини тайёрлаш бўйича қуйидаги техник чора-тадбирлар кўрсатилган тартибда бажарилиши шарт:

а) зарур ўчиришларни амалга ошириш ва иш жойига коммутация аппаратурасининг янглишиб ёки ўз-ўзидан уланиб қолиши оқибатида кучланиш берилишини истисно этувчи чораларни кўриш;

б) қўлда бошқариладиган узатмаларга ва масофадан бошқариладиган коммутация аппаратларининг калитларига тақиқловчи плакатларни осиб қўйиш;

в) одамларни электр токидан жароҳатланишдан ҳимоя қилиш учун ерга уланиши зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлигини текшириш;

г) ерга улагични ўрнатиш (ерга улагич пичоқларини улаш, улар бўлмаган тақдирда, кўчма ерга улагичларни ўрнатиш);

д) огоҳлантирувчи ва кўрсатма берувчи плакатларни осиб қўйиш, зарур бўлган тақдирда, иш жойини ва кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларни тўсиш. Маҳаллий шароитларга қараб ток ўтказувчи қисмлар, ерга улагичлар ўрнатилишидан олдин ёки кейин тўсиқлар билан ажратиб қўйилади.

Электр қурилмаларига сменада икки ва ундан кўп шахс томонидан тезкор хизмат кўрсатилганда, ушбу бандда қайд этилган тадбирлар икки киши томонидан бажарилиши керак. Электр қурилмаларига битта шахс томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, уларни бир киши бажариши мумкин, кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида кўчма ерга улагични ўрнатиш (мазкур Қоидаларга 9-илова 37-банди) ва ажраткичлари нотўғри ҳаракатлардан блокировкалаш қурилмаларига эга бўлмаган кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларнинг икки ва ундан кўп уланмаларидаги алмашлаб улашларни бажариш ишлари бундан мустасно.



1-§. Тармоқдан ўчириш ишларини бажариш


2. Ишлаш жойидан кучланиш олинганда, кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида қуйидагилар ўчирилиши шарт:

а) иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар;

б) ток ўтказувчи қисмларга юк кўтариш машиналари ва механизмларини, одамлар ва улар қўллайдиган асбоб ва таъмирлаш жиҳозларини мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилганидан кам масофага яқинлашиш эҳтимоли бўлган тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар.


3. Мазкур Қоидаларга 9-илованинг 2-банди "б" кичик бандида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмларни узиш мумкин бўлмаса, унда улар тўсиб қўйилиши керак.


4. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида коммутация аппарати орқали иш жойига кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлса, уларнинг ҳар бир томонида шина ёки симларни узиш ёки ажратиш, ажраткичларни узиш, сақлагичларни олиб қўйиш, шунингдек, аппаратларнинг ўзига ўрнатилган пружина орқали автоматик уланадиганларидан ташқари, бўлгичлар ва юклама ўчиргичларини ўчириш йўли билан ҳосил қилинган кўринувчан узилиш бўлиши шарт.

Электр қурилмасининг ишларни бажариш учун ажратилган участкаси билан боғлиқ бўлган кучланиш трансформаторлари ва куч трансформаторлари ҳам тескари трансформацияга йўл қўймаслик учун 1000 В гача бўлган кучланиш томонидан узиб қўйилиши шарт.


5. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида коммутация аппаратларини янглишиб ёки ўз-ўзидан уланишини ва улар орқали иш жойига кучланиш берилиши эҳтимолини бартараф этиш учун:

ажраткич, бўлгич, юклама ўчиргичларинининг қўлда бажариладиган узатмаларни узилган ҳолатида механик қулф билан қулфлаш;

оператив штанга билан бошқариладиган ажраткичларнинг кўчмас тўсиқларини механик қулф билан қулфлаш;

масофадан бошқарувга эга бўлган, кўрсатиб ўтилган коммутация аппаратларининг узатмаларида куч ва тезкор ток занжирларини узиш, пневматик узатмаларда эса, бундан ташқари қисилган ҳаво бериш йўлидаги клапанни ёпиш ва механик қулф билан қулфлаш, ҳамда сиқилган ҳавони чиқариб юбориш, бунда ҳаво чиқарувчи тиқинларни (клапанларни) очиқ ҳолатда қолдириш;

юкли ва пружинали узатмаларда уловчи юк ёки уловчи пружиналарни ишламайдиган ҳолатга келтириш.

Тортиб чиқариладиган аравачали КТҚ ва ТКТҚдаги коммутация аппаратларининг янглишиб уланишини бартараф этиш чоралари мазкур Қоидаларга 10-илованинг III боб "Комплект тақсимлаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш" талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.


6. Бир қутбли ажраткичлар билан жиҳозланган 6-10 кВ кучланишли электр қурилмаларида уларни янглишиб уланишини баратараф этиш учун пичоқларига махсус резина қалпоқлар кийдиришга рухсат этилади.


7. Кучланиши 1000 В гача электр қурилмаларида бажариладиган ишлар ток ўтказувчи қисмлардан қўлда бажариладиган узатмали коммутация аппаратлари ёрдамида ҳамма томондан кучланиш олиниши лозим, схемада сақлагичлар бўлганда эса уларни олиб қўйиш орқали амалга оширилиши зарур.

Схемада сақлагичлар бўлмаган тақдирда, коммутация аппаратларини янглишиб уланишини бартараф этиш учун шкаф эшикларини ёки дастакларини қулфлаш, тугмаларини беркитиш, контактлар орасига изоляцияловчи қоплама қўйиш ва бошқа чоралар кўриш орқали таъминланиши лозим. Шунингдек, уловчи ғалтакнинг симларини узиб қўйиш шарти билан кучланишни масофадан бошқариладиган коммутация аппаратлари орқали олиб ташлашга рухсат этилади.

Агар аппаратларнинг конструктив ишланиши ва иш хусусиятлари бўйича имкон бўлса, юқорида қайд этилган чоралар, шиналарни ажратиш ёки кабеллар, симлар ишлар бажариладиган коммутация аппаратларидан ёки қурилмалардан ажратиш билан алмаштирилиши мумкин.

Сим ва кабель учларини ажратиб олиш ёки шиналарни ажратишни таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга шахс ишга қуювчи раҳбарлиги остида бажариши мумкин. Иш жойи яқинидаги бехосдан тегиб кетиш мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиниши ёки улар тўсилган бўлиши керак.


8. Контактларини кўриш имкони бўлмаган (тортиб чиқарилмайдиган турдаги автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ёпиқ ишланган рубильниклар ва бошқалар) 1000 В гача кучланишли коммутация аппаратларининг ўчирилган ҳолати уларнинг қисқичларида ёки чиқувчи шиналарда, симларда ёхуд ушбу коммутация аппаратлари ёрдамида уланадиган ускуналар қисқичларида кучланиш йўқлигини текшириш орқали аниқланади.



2-§. Плакатларни осиш, иш жойини тўсиш


9. Иш жойини тайёрлаш жараёнида керакли узишлар амалга оширилганидан сўнг 1000 В дан юқори кучланишли узилган ажраткичлар, бўлгичлар, юклама ўчиргичларининг узатмаларида, уларни масофадан бошқариш тугмалари ва калитларида, 1000 В гача кучланишли коммутация аппаратурасида (автоматлар, рубильниклар, ўчиргичлар) "УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакати, ишга ижозат бериш учун узилган ҲЛ ва КЛларда эса "УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!" плакати осиб қўйилиши шарт.

Оператив штанга билан бошқариладиган ажраткичларда плакат тўсиқларга, қутбли узатмали ажраткичларда эса ҳар бир қутб узатмасига осиб қўйилиши зарур.

КТҚнинг ячейкаларида плакатлар мазкур Қоидаларга 10-илованинг 3-боби "Комплект тақсимлаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш" талабларига мувофиқ осиб қўйилади.

Ажраткичларнинг пневматик узатмаларида ҳаво беришни ёпадиган клапанларига "ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакати осиб қўйилади.

Автоматлари, ўчиргичлари ёки рубильниклари бўлмаган 1000 В гача кучланишли уланмаларда плакатлар сақлагичлар олиб қўйилган ва уларни қайта ўрнатиш билан кучланиш бериш мумкин бўлган жойда осиб қўйилиши керак.


10. Ишларни бажариш учун ҲЛ ва КЛни узган автоматлар, рубильниклар ва бошқа ажраткичларнинг узатмаларига, ишлаётган бригадалар сонидан қатъи назар, битта "УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА" плакати осилиши керак. Бу плакат иш жойини тайёрлашга, ишга ижозат беришга фармойиш берувчи ва линияда ишлаётган бригадалар сонини ҳисобга олувчи тезкор ходимнинг кўрсатмаси бўйича осиб қўйилади ва ечиб олинади.

Электр қурилмасининг линия ажраткичида ва унга тааллуқли бўлган линияда бир вақтда ишланган тақдирда, "УЛАНМАСИН! ТАРМОҚДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!" плакатлари схема бўйича унга яқин жойлашган, улар орқали линия ажраткичига кучланиш бериш мумкин бўлган ажраткичларнинг узатмаларига осиб қўйилади.


11. Ишларни бажариш вақтида бехосдан тегиб кетиш мумкин бўлган ўчирилмаган ток ўтказувчи қисмлар тўсиб қўйилиши шарт. Вақтинча тўсиқ учун шчит (пардалар), экранлар ва шунга ўхшаш ёғочдан ёки бошқа изоляцияловчи материаллардан ясалган тўсиқлар қўлланиши мумкин. Вақтинчалик тўсиқлар билан ток ўтказувчи қисмларгача масофа 1-жадвалнинг 2-устунида кўрсатилганидан кам бўлмаслиги шарт. 6-15 кВ кучланишли электр қурилмаларида бу масофа зарур бўлганда 0,35 метргача камайтирилиши мумкин.

Вақтинча тўсиқларнинг зарурлиги, уларнинг тури, ўрнатиш усули маҳаллий шароитга ва иш хусусиятларига қараб, жавобгар раҳбар ва иш жойини тайёрлашни бажараётган шахс томонидан аниқланади. Тўсиқлар алоҳида эҳтиёткорлик билан жавобгар раҳбар иштирокида ўрнатилади.

Вақтинча тўсиқларга "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакати маҳкамлаб қўйилиши лозим.


12. Конструкцияси уларнинг хавфсиз ўрнатилишини таъминлайдиган турғун ва ишончли маҳкамланадиган махсус кўчма тўсиқларни, қафаслар, қийшайтириб ясалган шчит ва бошқаларни қўллашга рухсат этилади.


13. 15 кВ гача кучланишли электр қурилмаларида ҳамда ток ўтказувчи қисмларни шчитлар билан тўсиб бўлмайдиган ҳолларда, узилган ва кучланиш остида турган ток ўтказувчи қисмлар (масалан, узилган рубильникнинг, ажраткичнинг контактлари) орасига жойлаштириладиган изоляцияловчи қопламадан фойдаланишга рухсат этилади. Бу изоляцияловчи қопламалар кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.

Қопламаларни кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида V ва IV гуруҳга, 1000 В гача бўлган қурилмаларда IV ва III гуруҳга эга (улардан бири тезкор, бошқаси таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлиши мумкин) икки шахс диэлектрик қўлқоп ва изоляцияловчи штангадан ёки ҳимоя кўзойнагини қўллаб, изоляцияловчи қисқичдан фойдаланиб ўрнатиши ва олиб қўйиши лозим.


14. Ёпиқ электр қурилмаларида ерга улагич пичоқлар уланиб ёки кўчма ерга улагич ўрнатилганидан сўнг иш жойи билан қўшни ва унинг рўпарасидаги ячейкаларнинг тўрли ёки яхлит тўсиқларига "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакатлари осиб қўйилиши шарт.

Бундай тўсиқлари бўлмаган иш жойи яқинидаги ячейкада ҳамда қўшни ва рўпарадаги ячейкаларда, шунингдек, ходимларнинг киришлари тақиқланган йўлкалар худди шундай плакатлар билан жиҳозланган шчитлар (пардалар) билан тўсиб қўйилиши керак. Кўчма шчитлар шундай жойлаштирилиши керакки, бунда хавф пайдо бўлган тақдирда, улар ходимларнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилмаслиги керак.


15. ОТҚда пойдеворга ва алоҳида конструкциялар устига ўрнатилган ускуналарда ердан туриб иш бажарилганда, иш жойи (ўтиш учун йўлак қолдирилиб) ичкарига қаратиб "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакатлари осиб қўйилган изоляцияли электр сим ёхуд ўсимлик ёки синтетик толадан ишланган йўғон арқон билан тўсиб қўйилиши керак.

Йўғон арқонни осиш учун иш жойи зонасига кирмайдиган контрукциялардан улар тўсилган майдон чегарасидан ташқарида қолиши шарти билан фойдаланишга рухсат этилади.

Линия ажраткичларидан ташқари ОТҚнинг барчасидан кучланиш олинганида, линия ажраткичлари тўсилган майдон ташқарисига қаратиб осиб қўйилган "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакатлари осилган йўғон арқон билан тўсиб қўйилиши лозим.


16. ОТҚнинг кучланиш бор бўлган қўшни участкаларига ўтиш мумкин бўлган жойдаги конструкцияларнинг участкаларига яхши кўринадиган "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакатлари ўрнатилиши керак. Бу плакатлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган тезкор таъмирловчи ёки таъмирлаш ходимларидан бўлган шахс томонидан ижозат берувчининг раҳбарлиги остида ўрнатилиши мумкин.

Кўтарилиш рухсат этилган конструкцияларга қўшни бўлган конструкциялар пастида "ЧИҚМА! ЎЛДИРАДИ!" плакати осилиши шарт.

Кўтарилиш рухсат этилган кўчмас нарвонлар ва конструкцияларга "ШУ ЕРДАН ЧИҚИЛСИН!" плакати осиб қўйилиши керак.


17. Электр қурилмаларида ҲЛ дан ташқари тайёрланган барча иш жойларига ерга улагич ўрнатилиши ва иш жойи тўсилишидан кейин "ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!" плакати осиб қўйилиши лозим.

18. Ишлаш вақтида ходимларга тўсилган майдончалар ташқарисига ўтиш, ўрнатилган вақтинча тўсиқ ва плакатларни олиб қўйиш ёки жойини ўзгартириш тақиқланади. Барча плакатлар фақат тезкор ходимларнинг фармойиши бўйича осиб ва олиб қўйилади.



3-§. Кучланиш йўқлигини текшириш


19. Электр қурилмаларидаги кучланиш олинганда бажариладиган барча турдаги ишларни бошлашдан олдин ишланадиган участкада кучланиш йўқлигини текшириш зарур. Электр қурилмасининг ишлаш учун узилган қисмида кучланиш йўқлигини текшириш тақиқловчи плакатлар осилганлигидан кейин ижозат берувчи томонидан амалга оширилиши лозим.


20. Электр қурилмасида кучланишнинг йўқлиги фойдаланишдан олдин соз ҳолатда эканлиги махсус асбоблар орқали ёки яқинда жойлашган кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга яқинлаштириб аниқланган, заводда ишлаб чиқарилган кучланиш кўрсаткичи ёрдамида текширилиши керак.

Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида кучланиш кўрсаткичидан диэлектрик қўлқопларда фойдаланиш зарур.

Кучланиш кўрсаткичининг яроқли эканлигини иш жойида текшириб кўриш учун яқин орада аввалдан кучланиш остида турган ток ўтказувчи қисмлар ёки бошқа имкони бўлмаган тақдирда, уни бошқа электр қурилмасида аввалдан текшириб қўйишга рухсат этилади.

Агар бундай йўл билан текшириб қўрилган кучланиш кўрсаткичи тушириб юборилган ёки зарбага (қаттиқ силкинишга) учраган бўлса, уни қайта текширмасдан туриб қўллаш тақиқланади.

Узилган ускуналарда кучланиш йўқлигини барча фазаларда, ўчиргич ва ажраткичда эса олтита кириш қисқичларининг барчасида текшириш керак.

Агар иш жойидаги электр занжирида узилиш бўлса, кучланиш йўқлиги узилган жойнинг иккала тарафидаги ток ўтказувчи қисмларда текширилади.

Доимий тўсиқлар бевосита кучланиш йўқлигини текширишдан олдин очилиши ёки олиниши керак.


21. Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларида кучланиш йўқлигини текшириш учун, шунингдек, изоляцияловчи штангадан ҳам фойдаланиш мумкин, бунинг учун уни ток ўтказувчи қисмларга бир неча марта теккизиб кўриш лозим, бунда чирсиллаш ва учқун чиқмаслиги кучланиш йўқлигидан далолат беради.

Кучланиши 220 кВ гача бўлган ОТҚда кучланиш йўқлигини кучланиш кўрсаткичи ёки штанга билан фақат қуруқ об-ҳаво шароитида текширишга рухсат этилади. Нам об-ҳаво шароитида кучланиш йўқлигини мавжуд схемани синчиклаб кузатиш орқали текширишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда чиқиб кетаётган линияда кучланиш йўқлиги тезкор ходим ёки диспетчер томонидан тасдиқланади.

Агар схемани текширишда, шиналарда ёки ускуналарда кучланиш борлигини тасдиқловчи тожланиш ёки линия ажраткичларини узиш пайтида унинг контактлари орасида линияда кучланиш борлигидан дарак берувчи учқун чиқаётганлиги аниқланса, схемани қайтадан текшириб чиқиш ва линиянинг ҳолати тўғрисидаги мулоҳазаларни тезкор ходимга ёки диспетчерга етказиш зарур.

Барча кучланишдаги КТП ва ТКТҚда кучланиш йўқлигини турли об-ҳаво шароитида фойдаланишга мўлжалланган махсус кўрсаткич бўлмаган ҳолларда, нам об-ҳаво шароитида мавжуд схема бўйлаб синчиклаб кузатиш йўли билан текшириб кўришга рухсат этилади.

Мавжуд схема бўйлаб кузатиш пайтида ҲЛ ва КЛ киришларида кучланиш йўқлиги ушбу линия тезкор бошқаруви остида бўлган ходимлар томонидан тасдиқланади.

ҲЛларда схема бўйлаб жойида кузатиш унинг йўналишини ва ташқи белгиларини текширишдан, шунингдек, таянчдаги белгиларни линияларнинг диспетчерлик номларига мувофиқлигини текширишдан иборат.


22. 6-20 кВ кучланишли ҲЛнинг ёғоч ва темир бетон таянчларида ҳамда телескопик минора устида ишланганда, сиғим токи оқиши принципига асосланган кучланиш кўрсаткичи билан кучланиш йўқлигини текширишда унинг етарлича сезгирлиги таъминланиши шарт. Бунинг учун кўрсаткичнинг ишчи қисмининг кўндаланг кесими 4 мм2 дан кам бўлмаган сим билан ерга уланиши керак.


23. Симлари турли сатҳларда осилган ҲЛларда кучланиш йўқлигини кучланиш кўрсаткичи ёки штанга билан текшириш ва ерга улагичларни ўрнатиш, энг пастки симдан бошлаб, пастдан юқорига қаратиб амалга оширилиши лозим. Горизонтал осилган симларда эса текширишни энг яқин жойлашган симдан бошлаш керак.


24. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида кучланиш йўқлиги ҳам фазалар орасида, ҳам ҳар бир фаза билан ускунанинг ерга уланган корпуси ёки ерга уланадиган (ноль сими) сими орасида текширилиши керак. Аввалдан текширилган вольтметрни қўллашга рухсат этилади. Назорат лампаларини қўллаш тақиқланади.


25. Аппаратлар, блокировка қурилмалари, доимий уланган волътметрлар ва бошқа мосламаларнинг ўчганлик ҳолати ҳақида сигнал берувчи қурилмалар фақат қўшимча воситалар бўлиб ҳисобланади ва уларнинг кўрсаткичлари ёки ҳаракатларига асосланиб кучланиш йўқлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин эмас.

Сигнал берувчи қурилмаларнинг кучланиш борлигини кўрсатиши ушбу қурилмага яқинлашиш мумкин эмаслигидан далолат беради.


26. Подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва ТҚда кучланиш йўқлигини кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, 1000 В гача қурилмаларда камида III гуруҳга эга булган шахснинг якка ўзи текширишига рухсат этилади.

ҲЛларда кучланиш йўқлигини текширишни кучланиши 1000 В дан юқори ҲЛда камида IV ва III гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛда  III гуруҳга эга бўлган икки шахслар амалга оширишлари керак.



4-§. Ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш.

Умумий талаблар


27. Ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш иш жойига янглишиб кучланиш берилганда, ишловчиларни электр токидан жароҳатланишдан ҳимоялаш мақсадида бажарилади.


28. Ток ўтказувчи қисмларга ерга улагичлар бевосита кучланиш йўқлиги текширилганидан сўнг ўрнатилиши керак. Кўчма ерга улагичлар аввал ерга, ундан кейин кучланиш йўқлиги текширилигандан сўнг ток ўтказувчи қисмларга уланиши лозим.

Кўчма ерга улагичларни олиш тескари тартибда: аввал ток ўтказувчи қисмлардан, сўнгра ердан ажратиб олиб амалга оширилади.


29. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида кўчма ерга улагични ўрнатиш ва ечиб олиш операциялари диэлектрик қўлқопда, изоляцияловчи штангани қўллаган ҳолда бажарилиши керак. Ўрнатилган кўчма ерга улагич қисқичларини маҳкамлаш штанга ёрдамида ёки бевосита қўлда диэлектрик қўлқоп кийиб бажарилиши керак.

Ерга улаш учун бу мақсадларга мўлжалланмаган симлардан фойдаланиш, шунингдек, ерга улагични бураб улаш тақиқланади.



5-§. Подстанцияларнинг электр қурилмаларида

ва тақсимлаш қурилмаларида ток ўтказувчи

қисмларни ерга улаш


30. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида иш олиб бориш учун узилган участкага қайси томондан кучланиш берилиши мумкин бўлган барча фазаларга, қутбларга ерга улагич ўрнатилиши шарт. Ишларни бажариш учун узилган йиғма шиналар бундан мустасно, уларга битта ерга улагични ўрнатиш етарлидир.

ТҚда ишланганда, ушбу қурилмани таъминловчи линиянинг қарама-қарши учларида ерга улагични ўрнатиш талаб этилмайди. Бунда ишларни бажариш жараёнида ерга улагични олиб ишлаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита ишлар бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчиргичлар, ажраткичлар, бўлгичлар ёки юклама ўчиргичларининг ўчирилиши, сақлагичларнинг олиб қўйилиши, шиналар ёки симларнинг демонтаж қилиниши билан ажратилиши мумкин.


31. Бевосита иш жойидаги ток ўтказувчи қисмларда ушбу қисмлар токдан жароҳатланишга олиб келадиган илашган  кучланиш (потенциал) остида қолиши мумкин бўлса ёки уларга бегона манбадан (пайвандлаш аппарати, ёритиш тармоқлари ва шунга ўхшаш) кучланиши 42 В ўзгарувчан ва 110 В ўзгармас ток берилиши эҳтимоли бўлса, қўшимча ерга улагичлар ўрнатилиши лозим.


32. Ток ўтказувчи қисмларга ўрнатилган кўчма ерга улагичлар кўзга кўринадиган узилиш билан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлардан ажратиб қўйилиши лозим. Ерга улагичлар бўёқдан тозаланган жойга ўрнатилиши керак.


33. ЁТҚда кўчма ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларнинг улаш учун белгиланган жойларига ўрнатилиши керак. Бу жойлар бўёқдан тозаланиб, қора қалин чизиқ билан белгилаб қўйилади.

ЁТҚ ва ОТҚдаги кўчма ерга улагичларни ерга улаш магистралига ёки ерга уланган конструкцияларга улаш жойлари бўёқдан тозаланган ва маҳкамлаш учун мослашган бўлиши лозим.


34. Ерга улагични ўрнатишнинг имкони бўлмаса ёки конструкциясига кўра ўрнатиш хавфли бўлган электр қурилмаларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, алоҳида турдаги КТҚда) янглишиб иш жойига кучланиш берилишига йўл қўймаслик учун иш жойини тайёрлашда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиши шарт. Ушбу чораларга: ўчирилган аппаратлар ва узатмаларни қулфлаб қўйиш; ажраткичлар, рубильниклар, автомат ва бошқаларнинг юқори контактларини ёки пичоқларини резинали қалпоқ ёки изоляция материалидан ясалган қаттиқ тўшама билан тўсиш; коммутация аппарати билан кетма-кет уланган сақлагичларни олиб қўйиш ва бошқалар киради.

Бу техник чора-тадбирлар эксплуатацияга оид маҳаллий йўриқномада кўрсатилиши шарт. Кўрсатилган қўшимча чораларни бажариш имкони бўлмаган тақдирда, бевосита иш жойига ТҚнинг, шчитнинг, йиғманинг таъминловчи линиянинг учлари тармоқдан узилиши шарт.

Бундай электр қурилмаларининг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан аниқланади ва тасдиқланади.


35. Ушбу қурилмада электр майдон таъсирида кучланиш пайдо бўлмаслик шарти билан ва бегона манбадан ёки тескари трансформация йўли билан бу қурилмага кучланиш берилиши мумкин бўлган симлар, кабеллар ва шиналар барча тарафдан ажратиб қўйилган ҳолларда, ушбу электр қурилмаларида ишларни бажаришда ерга улагич ўрнатиш талаб этилмайди. Ажратилган кабелларнинг учлари бундай ҳолларда бир-бири билан қисқа туташтирилган ва ерга уланган бўлиши шарт.


36. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ТҚнинг, шчитларнинг йиғма шиналарида ва ушбу шиналарнинг йиғмаларида (изоляция билан қопланган симлардан ясалган шиналардан ташқари) кучланиш олиниб ишланганда, бу шиналарга ерга улагич ўрнатилиши керак. Ушбу ТҚ, шчитлар, йиғмаларнинг уланмаларига ва улардан таъминланувчи ускуналарга ерга улагич ўрнатиш зарурати ва имкони наряд, фармойиш берувчи шахс томонидан белгиланади (мазкур Қоидаларнинг 60-банди).


37. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида:

ерга уловчи пичоқларни тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган камида IV гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи бажаришига рухсат этилади;

кўчма ерга улагичларни ўрнатиш электр хавфсизлиги бўйича камида IV ва III гуруҳга эга бўлган тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлардан бўлган икки шахс томонидан бажарилиши керак. Камида III гуруҳга эга бўлган иккинчи шахс таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлиши ва у электр қурилмасининг схемаси билан танишиб чиққан ҳамда йўл-йўриқ олган бўлиши керак;

ерга уловчи пичоқларни узиш ва кўчма ерга улагични олиш тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган камида III гуруҳга эга битта шахс томонидан бажарилиши мумкин.


38. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида ерга улагични ўрнатиш ва олиб ташлаш бўйича барча операцияларни тезкор ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан бўлган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс бажаришига рухсат этилади.


39. Агар бажарилаётган ишнинг хусусиятига кўра талаб этилса (масалан, изоляция қаршилигини ўлчаш ва шунга ўхшаш), иш жойини тайёрлаш вақтида ўрнатилган ерга улагичларни вақтинча олиб туришга рухсат этилади. Бунда иш жойи мазкур Қоидаларнинг талабларига тўла мос равишда тайёрланиши керак ва фақат ишни бажариш вақтида халақит бериши мумкин бўлган ерга улагичлар олиб қўйилади.

Ерга улагичларни вақтинча олиб туриш ва қайта ўрнатиш тезкор ходим ёки унинг кузатуви остида электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси томонидан бажарилади.

Маҳаллий тезкор ходимлари бўлмаган кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ерга улагични вақтинча олиб туриш ва қайта ўрнатиш ижозат берувчи шахс бўлмаган ҳолларда жавобгар раҳбар ёки иш бажарувчи, ёки унинг кузатуви остида камида III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси томонидан бажарилиши мумкин.

Нарядни топшириш пайтида ерга улагични вақтинча олиб туришга рухсат, унинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида бу операция қаерда ва қайси мақсадлар учун талаб қилиниши тўғрисида ёзиб қўйилади.



6-§. Электр узатиш ҳаво линияларини ерга улаш


40. Кучланиши 1000 В дан юқори ҲЛ тақсимловчи қурилмаларнинг барча узилган жойларида ва секцияга ажратадиган коммутация аппаратлари олдида ерга уланиши керак. Қуйидаги ҳолларда:

шохобланган 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛнинг иккала учидан ерга уланишига ва шу подстанцияларда ерга улагичлар тармоқдан узилган линия ажраткичларидан кейин (подстанция томонидан) ўрнатилиши шарти билан ерга уламасликка рухсат этилади;

6-20 кВ кучланишли ҲЛни фақат битта ТҚда ёки секцияга ажратувчи битта аппарат олдида ёки бу қурилмага яқин жойда ерга улагич қурилмаси бўлган таянчдаги секцияга ажратувчи аппарат олдида ерга улашга рухсат этилади. Ушбу кучланишдаги бошқа ТҚда ва ҳаво линияси тармоқдан узилган жойдаги секцияларга ажратувчи коммутация аппаратлари олдида ҲЛга иш жойи билан ТҚ ўртасида ёки секцияга ажратувчи коммутация аппаратлари оралиғида ерга улагич ўрнатиш шарти билан ҲЛни ерга уламасликка рухсат этилади. Ерга улагичлар ерга улаш қурилмаси бўлган таянчларда ўрнатилади. 1000 В гача кучланишли ҲЛ учун ерга улагич фақат иш жойида ўрнатилиши етарлидир.


41. ҲЛнинг алоҳида фазаларини таъмирлашда ТҚда ўчирилган фаза симини ерга улаш тақиқланади.


42. 40-бандда кўрсатилган ерга улагичларга қўшимча равишда ҳар бир бригаданинг иш жойидаги симлар, зарур бўлганда эса трослар ҳам ерга уланиши керак.

Тармоқдан узилган ва ерга уланган 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛнинг бир фазасида ёки навбат билан ҳар бир фазасида ишланганда, иш жойида фақат иш бажарилаётган фаза симини ерга улашга рухсат этилади. Бунда қолган ерга уланмаган фазаларга мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 2-устунида кўрсатилгандан кам масофага яқинлашиш тақиқланади.

35 кВ ва юқори кучланишли ҲЛлардаги бошқа ишларда, шунингдек, кучланиши 35 кВ дан паст ҲЛлардаги барча ишларда ҳамма фазаларнинг симлари иш жойида ерга уланиши керак.


43. Бир занжирли ҲЛларда иш жойидаги ерга улагични иш бажарилаётган таянчга ёки унга қўшни таянчга ўрнатиш зарур. Ерга улагичларни уларнинг орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан бригада ишлаётган ҲЛ участкасининг иккала томонидан ўрнатишга рухсат этилади.


44. Кучланиш остидаги бошқа ҲЛ билан кесишган оралиқдаги ҲЛ симларида ишлар бажарилганда (мазкур Қоидаларнинг 46-банди), ерга улагич иш бажарилаётган таянчга ўрнатилиши лозим.

Агар бу оралиқда сим ёки трос алмаштирилаётган ёки янгидан тортилаётган бўлса, алмаштирилаётган сим ҳам, трос ҳам, янгидан тортилаётган сим ҳам кесишган жойнинг иккала тарафидан ерга уланиши шарт.


45. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтаргич тросларида ёки ушбу троссга 1 метрдан кам масофага яқинлашиш талаб этиладиган таянч конструкцияларидаги ишларни бажаришда трос ерга уланиши керак. Ерга улагич таянчдан туриб трос изоляция қилинган тарафдаги оралиққа қаратиб ёки ушбу оралиқда ўрнатилиши зарур.

Агар ушбу оралиқда муз эритиш кўзда тутилган бўлса, унда иш бошлашдан олдин трос тармоқдан узилиши ва унга қайси томондан кучланиш берилиши мумкин бўлса, шу томонлардан ерга уланиши зарур.


46. Иш жойидаги электр занжирини узишдан аввал (симларни, тросларни бўлаклаб олиш, секцияга ажратувчи ажраткични узиш) узиладиган жойнинг иккала томонидан ерга улагич ўрнатилиши керак.


47. Кўчма ерга улагичларни қуйидагиларга улаш керак:

металлдан ясалган таянчларда - унинг элементларига;

ерга улаш сими билан жиҳозланган темир-бетон ёки ёғоч таянчларда ерга уловчи симларга, уларнинг бутунлиги текширилганидан сўнг.

Темир-бетон таянчларда кўчма ерга улагични таянчнинг арматурасига ёки таянчнинг арматура билан боғлиқ бўлган металл элементларига улашга рухсат этилади.

Нейтрали ерга уланган 1000 В гача кучланишли электр тармоқларида ноль симни қайта ерга улаш бажарилган ҳолларда, кўчма ерга улагичларни ноль симга улашга рухсат этилади.

Кўчма ерга улагичларнинг ерга уловчи симларига ёки конструкцияга улаш жойлари бўёқдан тозаланган бўлиши лозим.

Барча ҲЛларда иш жойидаги кўчма ерга улагичларни чуқурлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган чуқурликда ерга киритилган махсус ерга улагичга ёки маҳаллий шароитларга қараб бошқа турдаги ерга улагичларга улаш мумкин.


48. 1000 В гача кучланишли ҲЛларда ишлар таянчлардан ёки изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик миноралардан туриб бажарилганда, ерга улагичлар таъмирланаётган симлар билан бир қаторда, ушбу таянчларга осилган барча симларга, шу жумладан телемеханика ва радиотрансляция симларига ҳам ўрнатилиши керак.


49. ҲЛ симлари турли баландликларда осилган бўлса, ерга улагич энг пастдаги симдан бошлаб, пастдан юқорига қараб ўрнатилиши, горизонтал осилганида эса - энг яқин турган симдан бошлаб ўрнатилиши керак.


50. Илашган кучланиш зонасидан ўтадиган ёки бошқа занжирлари кучланиш остида турган кўп занжирли линиянинг узилган занжиридаги симларда (тросларда) таянчда туриб олиб бориладиган ишларда, ерга улагич ишлар бажарилаётган ҳар бир таянчга ўрнатилиши керак.

Илашган кучланиш зонаси - бу ҲЛ ўқидан 110 кВ кучланишли ҲЛ учун - 100 метр, 220 кВ кучланишли ҲЛ учун - 150 метр, 500 кВ кучланишли ҲЛ учун 200 метр масофада ХЛ бўйлаб икки тарафидан вертикал текислик билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво фазосидаги 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ўзгарувчан ток ҲЛнинг узунаси бўйича зона.


51. Илашган кучланиш зонасида изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик минорадан ёки одамларни кўтариш учун ишлатиладиган бошқа механизмлардан туриб симларда (троссларда) ишлар бажарилганда, уларнинг ишчи майдончалари кўчма ерга улагич ёрдамида сим (тросс) билан уланиши, минора ёки механизмнинг ўзи эса ерга уланиши керак. Бунда сим (тросс) яқин турган таянчда ерга уланиши керак.


52. ҲЛда кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва таянчларга ўрнатилган ерга улагич пичоқларни улаш 1000 В дан юқори кучланишли ҲЛда электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга ва 1000 В гача кучланишли ҲЛда камида III гуруҳга эга бўлган тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган шахслар, улардан бири иш бажарувчи, иккинчиси эса электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бригада аъзоси томонидан бажарилиши керак. Кўчма ерга улагичларнинг камида III гуруҳга эга бўлган икки шахс томонидан ечиб олинишига рухсат берилади.

Ерга улагични ўрнатишда ва ечиб олишда бу операцияларни бажарувчи икки шахсдан бири, шу жумладан иш бажарувчи ҳам ерда туриши мумкин.

Ерга улагич пичоқларни узишни тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлардан бўлган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс амалга оширишига рухсат этилади.



7-§. Ерга улагичларни сақлаш ва ҳисобини юритиш


53. Кўчма ерга улагичлар комплекти рақамланган бўлиши ва улар учун ажратилган жойда сақланиши лозим. Кўчма ерга улагичларни илиб қўйиш ёки тахлаб қўйиш учун ажратилган махсус жойлар уларнинг комплектларида кўрсатилган рақамларга мос рақамлар билан таъминланган бўлиши керак.


54. Кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва ечиб олиш, ерга улагич пичоқларни улаш ва узиш тезкор ёки мнемоник схемаларда, тезкор журналда ва нарядда акс эттирилиши шарт.

Барча кўчма ерга улагичлар уларнинг турган жойлари кўрсатилган ҳолда рақамлари бўйича ҳисобга олиниши керак.






Қоидаларга

10-ИЛОВА



Алоҳида ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. ЭЛЕКТР ДВИГАТЕЛЛАРНИ

ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ


1. Электр двигателларга ёки айланувчи қисмларга ва улар орқали ҳаракатга келтириладиган механизмларга тегиш билан боғлиқ ишларни бажаришда, электр двигателни тўхтатиш ва уни ишга тушириш қурилмасига ёки бошқариш калитига "Уланмасин! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакатини осиб қўйиш зарур.


2. 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателнинг ёки у орқали ҳаракатга келтириладиган механизмларнинг ток ўтказувчи ёки айланувчи қисмларига тегиш билан боғлиқ ишларни бажаришда, мазкур Қоидаларга 9-илованинг 4-бандига ва 10-иловага мувофиқ электр двигателдан кучланишни олиш лозим.

Электр двигателда ишланганда, ерга улагич кабелга (уни электр двигателдан ажратиб ёки ажратмасдан туриб) ёки унинг ТҚдаги уланмасига ўрнатилиши зарур.

Айланувчи қисмларга тегиш билан боғлиқ бўлмаган ёки улаш муфтаси ажратилган механизмлардаги ишларни бажаришда, электр двигателни таъминловчи кабелни ерга улаш зарур эмас.

Кучланиши 1000 В гача бўлган юқори кучланишли электр двигателларда ёки у орқали ҳаракатга келтириладиган механизмларда ишлашда, кучланишни олиш ва кабелнинг ток ўтказувчи қисмини ерга улаш мазкур Қоидаларга 9-илованинг 7, 8 ва 36-бандларига мувофиқ бажарилиши лозим.


3. Насослар, тутун сўргич ва шамоллаткичларнинг электр двигателларида ишга ижозат беришдан олдин, агар электр двигателларга уланган механизмлар орқали уларда айланиш эҳтимоли мавжуд бўлса, бу механизмлардаги сурилма клапанлар ва шиберлар ёпиқ ҳолатда ва қулфланган, шунингдек, электр двигателларнинг роторларини тормозлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.


4. Электр двигателларнинг айланувчи қисмлари ишлаб турган вақтда уларнинг тўсиқларини олиш ман этилади.


5. 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларни қўлда бошқариладиган ишга туширувчи аппарат ёрдамида улаш ва узиш операцияларини изоляцияланган таглик устида диэлектрик қўлқопдан фойдаланиб бажариш керак.


6. Ишлаб турган электр двигателнинг чўткали аппаратига хизмат кўрсатишни тезкор ходимлардан бўлган шахс ёки шу мақсадда ажратилган бундай ишларни бажаришга ўқитилган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган шахс бажаришига рухсат этилади. Бунда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя этилиши зарур:

ишни бош кийимда ва тугмалари тақилган махсус кийимда, кийим машинанинг айланувчан қисмларига тортилиб кетишидан эҳтиёт бўлиб бажариш;

диэлектрик калиш ёки резина гиламчадан фойдаланиш;

қўл билан бирданига икки қутбдаги ток ўтказувчи қисмларга ёки ток ўтказувчи ва ерга уланган қисмларга тегмаслик.

Айланаётган электр двигателидаги ротор ҳалқаларини силлиқлаш ишларини фақат изоляцияланган даста ёрдамида ҳимоя кўзойнагини тақиб бажариш керак.


7. Ишлаб турган катта тезликдаги электр двигателнинг ишлатилмаётган чулғами ва унинг таъминловчи кабели кучланиш остида деб ҳисобланиши керак.



2-БОБ. АВТОМАТИК УЗАТМАЛИ ВА МАСОФАДАН

БОШҚАРИЛИДИГАН КОММУТАЦИЯ АППАРАТЛАРИДАГИ

(ЎЧИРГИЧЛАР, ЮКЛАМА ЎЧИРГИЧЛАРИ,

БЎЛГИЧЛАР, ҚИСҚА ТУТАШТИРГИЧЛАР,

АЖРАТКИЧЛАРДА) ИШЛАР


8. Масофадан бошқариладиган коммутация аппаратларида ишга ижозат беришдан аввал:

узатманинг куч занжири, оператив ток занжирлари ва иситиш занжирлари узилиши;

ўчиргичларнинг бакига ёки пневматик узатмасига ҳаво узатувчи қувур ўтказгичдаги тамбалар ёпиқ ва қулфланган ҳолатга келтирилиши ҳамда улардаги ҳаво атмосферага чиқарилиб юборилиши, шу билан бирга, ҳаво чиқарувчи тиқин (клапан) очиқ ҳолатга ўтказилиши;

уловчи юк ёки уловчи пружиналар ишламайдиган ҳолатга келтирилиши;

масофадан бошқарувчи калитга "Уланмасин! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" ва ёпиқ тамбаларга "ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакатлари осиб қўйилиши керак.


9. Коммутация аппаратини созлаш пайтида топширилмаган наряд бўйича унинг уланиши ва узилишини синов тариқасида текшириб кўриш учун оператив ток занжирига, узатманинг куч занжири, сигнализация ва иситиш занжирига вақтинча кучланиш, шунингдек, ўчиргичга ва узатмага ҳаво беришга рухсат этилади.

Олиб қўйилган сақлагичларни ўрнатиш, узиб қўйилган занжирларни улаш ва ҳаво узатиш учун тамбаларни очиш, шунингдек, текшириб кўриш вақтида "УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" ва "ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакатларини олиш тезкор ходимлар ёки унинг рухсати билан иш бажарувчи томонидан амалга оширилади. Коммутация аппаратини текшириб кўриш учун масофадан улаш ёки узишни, созлашни ёки ростлашни бажараётган шахсга ёки унинг талаби асосида тезкор ходим бажаришига рухсат этилади.

Коммутация аппарати текшириб кўрилгандан сўнг иш яна давом эттирилиши зарур бўлган тақдирда, тезкор ходимлардан бўлган шахс ёки унинг рухсати асосида иш бажарувчи мазкур Қоидаларга 10-илова 8-бандига мувофиқ ишлашга ижозат олиш учун талаб этиладиган тадбирларни бажариши шарт.


10. Ишчи босим остидаги ҳаволи ўчиргичга фақат синаш ва созлаш (демпферларни созлаш, виброграмма олиш, симларни ўлчов асбобларига улаш ёки узиш, ҳаво чиқаётган жойларни топиш ва бошқалар) ишларини бажариш учун кўтарилишга рухсат этилади.

Тармоқдан узиб қўйилган ҳаво ўчиргичига ҳаво билан тўлдирилган ажраткичи ишчи босим остида бўлганда, кўтарилиш барча ҳолатларда қатъиян ман этилади.


11. Ҳаволи ўчиргичларнинг нам ўтказмаслигини (герметик ҳолатини) текшириш уни ишлаб чиқарган корхона йўриқномасига мувофиқ паст босимда бажарилади.


12. Ҳаволи ўчиргични синаш ва созлаш ишларини бажариш учун унга кўтарилишдан олдин қуйидагилар зарур:

оператив ток занжирларини узиш;

маҳаллий бошқарув тугмасини ва ишга тушириш клапанини блокировкалаш (масалан, ҳаво ўтказувчи қувурларни ечиб қўйиш, шкафларни қулфлаш ва бошқалар) ёки иш бажарувчининг кўрсатмаси бўйича фақат аниқ бир шахс (оператив ток улангандан сўнг) узиб-улаш операцияларини бажариши учун ишга қўйювчи йўл-йўриқ олган бригада аъзоларидан бир ходимни ўчиргич ёнига қўйиш.

Босим остидаги ҳаволи ўчиргичда одамлар бўлган вақтда бошқарув ва тақсимлаш шкафларидаги барча ишлар тўхтатилади.


13. Ҳаволи ўчиргични ишлатиб кўриш, созлаш ва синаш учун уни улаш ва ўчириш вақтида ўчиргич ёнида одамларнинг бўлиши тақиқланади.

Синаш ва созлаш учун ўчиргич билан операциялар бажарилишига буйруқни иш бажарувчи (ёки бригада аъзолари жумласидан бўлган ва иш бажарувчи томонидан вакил қилинган шахс) фақат бригада аъзолари ўчиргичдан хавфсиз масофага ёки беркиниш жойига узоқлаштирилганларидан сўнг бериши мумкин.


14. Одамларни ҳаво тўплагич ичида бўлиши билан боғлиқ ишга ижозат беришдан аввал қуйидагилар зарур:

ҳаво берилиши мумкин бўлган барча ҳаво қувурларининг сурилма клапанларини беркитиш, қулфлаб ёпиш, сурилма клапанларига "ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакатини осиш;

ҳаво тўплагичдан босим остида бўлган ҳавони чиқариш, унинг юқори қисмидаги тиқинни ва пастдаги ҳаво чиқарувчи сурилма клапанни очиқ ҳолатда қолдириш;

ҳаво тўплагичдан ҳаво қувурини ажратиш ва унга қопқоқни ўрнатиш лозим.


15. Ўчиргичларнинг ва ҳаво тўплагичнинг бакларидаги манометрнинг ноль қийматини кўрсатиши уларда сиқилган ҳаво йўқлигини исботловчи ишончли далил бўлолмайди. Дарчага ўрнатилган қопқоқларни ечишда, болт ва гайкаларни бўшатишдан олдин ҳаво чиқарувчи тиқинларни (клапанларни) ёки сурилма клапанларни очиш йўли билан ҳақиқатан ҳам сиқилган ҳаво йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Ҳаво чиқарувчи тиқинларни (клапанларни) ёки сурилма клапанларни ёпишга фақат дарчага ўрнатилган қопқоқни маҳкамлаб ёпувчи барча болт ва гайкалар қотирилгандан сўнг рухсат берилади.


16. Компрессор қурилмасига Газ қувурлари, ҳаво қувурларининг кўчмас компрессор қурилмаларининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидаларини биладиган электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган, шу қурилмага бириктирилган шахс хизмат кўрсатиши шарт.



3-БОБ. КОМПЛЕКТ ТАҚСИМЛАШ

ҚУРИЛМАЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


17. Аравача билан тортиб чиқариладиган ускуналари бўлган КТҚда шиналардан кучланишни олмасдан ва уларни ерга уламасдан туриб, шиналардан ёки тўғридан-тўғри КТҚларга уланган ускуналардан яхлит металл тўсиқ билан ажратилмаган шкаф бўлмалари ичига кириш тақиқланади.


18. Комплект тақсимлаш қурилмасининг шкаф бўлмаси ичида ишлаганда, аравачани қурилмаси билан тортиб чиқариб қўйиш, ток ўтказувчи қисмлари кучланиш остида қолган бўлмадаги тўсиқчани қулфлаб, "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакатини осиш зарур. Ишланаётган бўлмага "ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!" плакатини осиб қўйиш керак.


19. Ерга уловчи пичоқлар билан жиҳозланган КТҚларида, бошқа томондан кучланиш узатилишини истисно этувчи схемали уланмаларда бу пичоқларни шинага улашдан олдин кучланиш бор-йўқлигини шу жойнинг ўзида электр схемани кўздан бирма-бир кечириб текширишга рухсат этилади.


20. КТҚдан ташқарида ундан чиқувчи ҲЛ ва КЛларда ёки уларга уланган ускуналарда ишланганда, ўчиргични аравачаси билан тортиб чиқариш, юқоридаги тўсиқча ёки эшикчаларни қулфлаб қўйиш ва "УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" ёки "УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!" плакатларини осиб қўйиш керак.

Чиқувчи ҲЛда ишланган тақдирда, КТҚ шкафларида ерга улагичларни ўрнатишда мазкур Қоидаларга 9-илованинг 40-банди талаблари эътиборга олиниши зарур.


21. КТҚларининг шкафлари ичида мазкур Қоидаларга 10-илованинг 20-бандидаги кўрсатмаларга мувофиқ ишлар бажарилганда қуйидагиларга рухсат этилади:

ерга улагич пичоқлар билан ўчиргичнинг аравачаси орасида блокировка бўлса, аравачани ушбу пичоқлар улангандан сўнг назорат ҳолатига ўрнатиш;

ерга улагич пичоқлар билан ўчиргичнинг аравачаси орасида блокировка бўлмаса, шунингдек, шкафлар ичида ерга улагич пичоқлар бўлмаган тақдирда, шу ҳолатда қулфлаб қўйиш шарти билан аравачани тортиб чиқарилган ҳолат билан назорат ҳолати оралиғидаги ҳолатга келтириш. Аравача уланманинг чиқиш қисмлари ерга уланганлиги ёки ерга уланмаганлигидан қатъи назар, оралиқ ҳолатда қолдирилиши мумкин.


22. КТҚларидан ташқарида ундан чиқувчи ҲЛ ва КЛларда ёки уларга уланган ускуналарда электр двигателлар билан уланган механизмларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда иш олиб борилмаган ҳолларда ёки бу уланмага КТҚнинг шкафи ичида ерга улагич ўрнатилган бўлса, ўчиргичли аравачани назорат ҳолатига чиқариб, унинг бошқарув ва ҳимоя занжирида ишлашига ва ўчиргични текшириш учун ишлатиб кўришга рухсат берилади.



4-БОБ. КАБЕЛЛИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ

ЛИНИЯЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ

ИШЛАРИ


1-§. Ер қазиш ишлари


23. Кабеллар учун ҳандақлар ёки котлованларни қазишдан олдин ер қазиш ишлари олиб бориладиган ҳудудда ушбу ҳудуд тегишли бўлган ташкилот ёки корхонанинг ишларни бажариш учун ёзма рухсатини олиш ҳамда мавжуд ер ости иншоотлари, газ, сув қувурлари ва бошқа коммуникацияларнинг аниқ ўрнашган жойи тўғрисида кўрсатма олиш зарур.

Ер қазиш ишлари ер ости иншоотлари яқинида ва коммуникацияларнинг муҳофаза зонасида олиб борилган тақдирда, коммуникациялар эгаси бўлган корхона ёки ташкилот томонидан кўрсатиб берилган ишлаш шартлари бажарилиши лозим.


24. Кабеллар ўтган жойдан 1 метрдан кам масофада ер қазиш машиналаридан ва 5 метрдан кам масофада пона-болға ёки шунга ўхшаш куч билан урадиган механизмлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Ер қазиш ишлари кабеллар устида бажарилганда, тупроқни юмшатиш учун парчалайдиган болғалардан ва уни қазиб чиқариш учун ер қазувчи машиналардан, шунингдек, лом ва киркалардан фойдаланиш учун фақат кабелгача энг камида 0,3 метр масофа қолишига қадар қазишга рухсат этилади. Ернинг қолган қатламидаги тупроқ белкурак ёрдамида олиб ташланиши керак.

Кабелларни эксплуатация қилувчи ходимларнинг назорати остида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин ер қазиш ишларини бажарувчи ташкилот томонидан кабеллар ўтган чуқурликни ва уларнинг жойлашувини аниқлаш мақсадида тупроқнинг назорат учун қазилиши ва ер қазиш механизмларининг ишлаш чегараларини белгиловчи вақтинча тўсиқлар ўрнатилиши лозим.


25. Қиш фаслида тупроқни белкурак билан қазишни фақат тупроқ иситилгандан сўнг бошлаш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелга қадар 15 см масофагача яқинлаштириш мумкин.


26. Ер қазиш ишларини бажаришда кабелларнинг планида ва схемаларида қайд этилмаган қувурлар, ер ости иншоотлари аниқланса, аниқланган иншоотлар ва жисмларнинг хусусиятлари аниқланиши ва тегишли рухсатнома олинишига қадар ер қазиш ишларини тўхтатиб туриш ва бу ҳақда жавобгар раҳбарга маълум қилиш лозим.


27. Заҳарли газлар пайдо бўлиши билан ишлар дарҳол тўхтатилиши, ишчилар эса заҳарли газ билан ифлосланиш манбаи аниқланиши ва у бартараф этилишига қадар хавфли жойдан зудлик билан чиқариб юборилиши зарур. Заҳарли газлар пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлганда, ер қазиш ишлари фақат ишловчилар газга қарши ниқоб билан таъминланиб, уларга газни аниқловчи индикатор берилгандан кейин давом эттирилиши мумкин. Бунда ишни бошлашдан олдин ишчиларга заҳарли газга қарши курашиш усуллари бўйича йўл-йўриқ берилиши керак.


28. Ўпирилиш хавфи бўлган бўш ёки нам тупроқли ерларда ҳандақлар қазилаётганда, уларнинг деворлари пухта маҳкамланиши керак.

Тўкилувчан тупроқли ерлардаги ишлар зовур деворларини мустаҳкамламасдан, аммо унинг четида табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда бажарилиши мумкин.


29. Ер ости сувлари бўлмаган, табиий намликдаги тупроқ ерларда ва ер ости иншоотларига яқин жойлашган ерларда котлованларни ва ҳандақларни мустаҳкамланмаган тик деворларининг қуйидаги чуқурликдан оширмасдан қазишга рухсат этилади:

уйилган ва шағалли ерларда - 1 м;

қумлоқ тупроқли ерларда - 1, 25 м;

қумоқ тупроқли ва лойли ерларда - 1,5 м;

ўта зич ва қоя ости тупроқли ерларда - 2 м.

Қовушқоқ зич тупроқли ерларда тик деворли ҳандақларни роторли ва зовур қазувчи экскаваторлар ёрдамида мустаҳкамлагичларни ўрнатмасдан, 3 метргача чуқурликда қазишга рухсат этилади. Бу ҳолларда ишчиларнинг зовурларга тушишига рухсат этилмайди. Зовурларнинг ишчилар ичида бўлиши зарур бўлган жойларида мустаҳкамлагичлар ўрнатилиши ёки қияликлар барпо этилиши зарур.

Қиш фаслида ернинг музлаган қисмида (ернинг қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) ер қазиш ишларини мустаҳкамлагичлар ўрнатмасдан бажаришга рухсат этилади.


30. Ер қазиш шароити мазкур Қоидаларга 10-илованинг 29-бандида кўрсатилгандан фарқ қиладиган ҳолатларда котлованлар ва ҳандақларни қазиш ишлари тик деворларни бўйи баравар тиргович ёрдамида мустаҳкамлаб ёки табиий қияликни сақлаган ҳолда, деворларни мустаҳкамламасдан бажарилади.


31. Деворлари мустаҳкамланмасдан мазкур Қоидаларга 10-илованинг 29-бандида кўрсатилгандан каттароқ чуқурликдаги зовур ва ҳандақлар қияликларининг энг катта қиймати мазкур Қоидаларга 7-илованинг 2-жадвали бўйича қабул қилинади.


32. Чуқурлиги 3 метргача бўлган котлованлар ва ҳандақларнинг тик деворлари мазкур Қоидаларга 7-илованинг 3-жадвалида келтирилган талабларга мувофиқ мустаҳкамланиши лозим.


33. Чуқурлиги 3 метргача бўлган котлованлар ва ҳандақларнинг мустаҳкамланиши одатда инвентарли бўлиши ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ бажарилиши лозим.


34. Котлованлар ва ҳандақларнинг тахтадан ясалган мустаҳкамлагичлари тупроқни ўрага қайта солинишига кўра пастдан юқорига қараб ажратиб олинади.

Бир вақтнинг ўзида бирданига олинадиган мустаҳкамлагич тахталарнинг сони учтадан ошмаслиги, сочилувчан ва барқарор тупроқларда эса бир донадан ошмаслиги керак. Тахталарнинг олинишига қараб, бўшаган тирговичлар бошқа жойларга ўрнатилади. Бунда эски ўрнатилган тирговичлар фақат янгиси ўрнатилгандан кейингина олиб ташланади.


35. Ўралар, ҳандақлар ва котлованларни қазишда ишлатиладиган қурилиш материаллари ҳамда котлованлар ва ҳандақлардан чиқариб ташланаётган тупроқ иложи борича тўсилган жой ичига ёки йўловчилар ва транспортга халақит бермайдиган қилиб ундан четроққа жойлаштирилиши зарур.


36. Котлован, ҳандақ ва ўра қазиш ишлари бажарилаётган жой огоҳлантирувчи ёзув ва белгилар ўрнатилган тўсиқлар билан тўсилиши, тунги вақтда эса тўсиқларга огоҳлантирувчи чироқлар ўрнатилиши зарур.


37. Йўловчилар ва транспорт ўтиши учун ҳандақлар устига кўприкчалар ташланиши керак.



2-§. Кабель ва муфталарни осиш

ҳамда маҳкамлаш


38. Очиқ муфталар ҳандақ устидан ташланган кўндаланг тахталарга сим ёки трос ёрдамида ўрнатилган мустаҳкам тўсинга осилиб, қути билан ёпилиши лозим. Қутининг бир томони ечиб олинадиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак.


39. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшаш материаллардан фойдаланиш ман қилинади.


40. Кабелларни шундай осиш керакки, улар кейинчалик жойидан силжимаслиги керак.


41. Қазиб очилган кабелни ёпувчи қутилар устига огоҳлантирувчи "ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!" плакати осиб қўйилиши шарт.



3-§. Муфталарни очиш ва кабелни кесиш


42. Муфталарни очишдан ёки кабелни кесишдан олдин таъмирланиши керак бўлган кабель ҳақиқатан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у узиб қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.


43. Иш жойида таъмирланиши зарур бўлган кабель қуйидагича аниқланиши керак:

кабель туннель, коллектор, канал ичидан иморат деворлари бўйлаб ўтказилган бўлса - уни трасса бўйлаб кузатиш билан, чизма ва схемалар бўйича кабелларнинг жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ёрлиқларни текшириш орқали;

кабель ер ичидан ўтказилган бўлса - уларнинг ердаги жойлашишини схемада кўрсатилган ҳолатларини солиштириш орқали. Бунинг учун олдиндан кабель тўпламидаги барча кабеллар кўзга кўринадиган қилиб, кабель тўпламига кўндаланг бўлган назорат ҳандағи (шурф) қазилиши керак.



44. Таъмирланиши зарур бўлган кабелни ишонч билан аниқлаб бўлмаган ҳолларда, кийдирма рамкаси бўлган кабель қидирувчи аппарат қўлланилиши керак.


45. Кабель линияларида кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус пўлат игнали ёки кесувчи учли изоляцияловчи штангали мослама ёрдамида кучланиш йўқлигини текшириш зарур. Мослама ёрдамида кабелнинг зирҳи ва қобиғини ток ўтказувчи фазаларигача тешиш ёки кесиш, бир-бирига қисқа туташтириб, унинг ерга уланишини таъминлаш лозим. Кабелнинг тешиладиган жойи устига олдиндан беркитувчи экран ўрнатилиши керак. Туннелларда, коллекторларда ва қудуқларда бундай мосламани қўллаш учун фақат масофадан бошқариш мавжуд бўлганда рухсат этилади.


46. Кабелнинг шикастланиши натижасида унинг барча ток ўтказувчи фазалари очилиб қолган бўлса, кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан кучланишни бевосита кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин.


47. Кабелни тешиш ишлари жавобгар раҳбар ёки ижозат берувчи ёхуд унинг кузатуви остида иш бажарувчи томонидан бажарилади.

Кабелни ҳимоя кўзойнагини тақиб ва диэлектрик қўлқоп кийиб тешиш лозим. Тешиш вақтида ҳандақ устидаги изоляцияловчи мосламада ва имкони борича кабелдан узоқроқда туриш керак.


48. Тешадиган мосламани ерга улаш учун кабелнинг зирҳидан ёки 0,5 метр чуқурликда ерга киритилган махсус мосламадан фойдаланилади. Ерга уловчи сим зирҳга ҳалқасимон қисқич ёрдамида уланади; қисқич остидаги зирҳ тасмаси тозаланган бўлиши зарур.

Агар зирҳ тасмаси занглаган бўлса, у ҳолда ерга уловчи симни кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат этилади.

Кучланиши 1000 В гача бўлган тўрт толали кабель линиясида ишлар бажарилганда, унинг ноль сими иккала учидан ажратиб қўйилади.



4-§. Кабель массасини қиздириш ва

муфтага қуйиш


49. Муфтага қуйиладиган кабель массаси металлдан ясалган қопқоқли ва жўмракли махсус идишда қиздирилади.

Очилмаган банкалардаги кабель массасини қиздириш қатъиян ман қилинади.


50. Кабель массасини қуйишда брезент қўлқоп кийиб, ҳимоя кўзойнагини тақиб ишлаш лозим.


51. Қайноқ кавшарлаш қотишмали қозончани, шунингдек, қайноқ кабель массаси солинган идишларни жойдан-жойга кўчириш ва уларни қиздиришда брезент қўлқопдан ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиш зарур. Кийим енгларининг қўлқоп устига чиқариб бойлаш ёки тирсаккача етадиган қўлқоплардан фойдаланиш лозим. Қайноқ бирикма ва эриган қотишмали идишларни қўлдан-қўлга узатиш ман қилинади. Уларни бир-бирига бериш учун ерга ёки мустаҳкам тагликка қўйиш зарур.


52. Қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишмани металл таёқча ёрдамида аралаштириш, қизиган қотишма устидаги қоракуяни эса металл қошиқ ёрдамида олиб ташлаш лозим. Металл таёқча ва металл қошиқ фойдаланишдан олдин иситилади.

Қизиган бирикма ва қотишма ичига сув томишига йўл қўйиб бўлмайди.


53. Йилнинг совуқ фаслларида қизитилган бирикмани уловчи ва охирги муфтага қуйишдан олдин муфталар иситилиши зарур.



5-§. Кабелларни ўтказиш, кабель ва муфталарни

бошқа жойга кўчириш


54. Кабелли барабан ғилдиратилганда, ишчиларнинг кийимларининг барабан қисмларига илашиб кетишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши зарур. Барабанларни ғилдиратишдан олдин барабандан туртиб чиқиб турган михлар олиб ташланиши ва кабель учлари маҳкамланиши керак. Кабелли барабанни фақат горизонтал текислик бўйича қаттиқ ерда ёки мустаҳкам тўшама устида ғилдиратишга рухсат этилади.


55. Кабель, бўш барабан, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарни бевосита ҳандақ четига жойлаштириш тақиқланади.


56. Барабанлардаги кабелни фақат тормоз мосламаси бўлган тақдирдагина тортиб бўшатишга рухсат этилади.


57. Кабель ўтказиш қўлда бажарилганда, ишчиларнинг умумий сони ҳар бир эркак учун кабель бўлагининг оғирлиги 35 кг, аёл учун 15 кг ҳисобидан белгиланиши керак. Иш брезент қўлқопда бажарилиши зарур.


58. Кабелни ўтказиш жараёнида ишчиларга қайрилиш бурчаги ичида туриш ва трассанинг бурилиш жойларида кабелни қўлда ушлаб туриб узатиш ман этилади. Бундай мақсадлар учун бурчак роликлари ўрнатилади.


59. Кабелни электр токи билан иситиш учун 380 В дан юқори кучланишдан фойдаланиш мумкин эмас.


60. Кабелни ва муфталарни фақат кабель тармоқдан узилганидан сўнггина бошқа жойга кўчириш мумкин.


61. Кучланиш остидаги кабелларни бошқа жойга қўчиришга қуйидаги шартлар бажарилгандагина рухсат этилади:

қўчирилиши керак бўлган кабелнинг ҳарорати 5°С дан кам бўлмаслиги;

қўчирилиши керак бўлган кабель бўлагидаги муфта ёғоч тахтага ҳалқасимон қисқичлар билан қаттиқ маҳкамланган бўлиши;

иш мобайнида диэлектрик қўлқоп кийиб, устидан механик шикастланишдан ҳимоя қилиш мақсадида брезент қўлқоп кийиб ишланиши;

ишлар кабель ўтказиш тажрибасига эга бўлган ишчилар томонидан, электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга бўлган, кучланиши 1000 В дан кам бўлган кабелларда эса камида IV гуруҳга эга шахс раҳбарлиги остида бажарилиши зарур.



6-§. Ер ости иншоотларидаги ишлар


62. Қудуқларни кўрикдан ўтказиш ва улардаги ишлар камида икки киши томонидан бажарилиши керак. Бунда қопқоғи очиқ турган қудуққа тушилганда, қудуқ олдига огоҳлантирувчи белги ёки тўсиқ ўрнатилиши лозим. Қудуқ ичида электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс ишлаши мумкин. Бу ҳолда қудуқ ёнида иккинчи шахс навбатчи бўлиб туриши керак.

Қудуққа эҳтиёт (монтер) камарисиз ва бир учи қудуқдан ташқарига чиқариб қўйилган арқонсиз тушиш ва унда ишлаш тақиқланади. Туннелларни электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган битта шахс кўрикдан ўтказишига рухсат этилади.


63. Сўриб олувчи вентиляция билан жиҳозланмаган туннель, коллектор ва қудуқларда иш бошлашдан ёки уларни кўрикдан ўтказишдан олдин, ёнувчан ва одам учун хавфли газ йўқлигини текшириб кўриш керак. Текширувни асбоблардан фойдаланишга ўқитилган шахслар бажаришлари лозим. Бундай шахсларнинг рўйхати корхона бўйича кўрсатма билан тасдиқланади. Газ йўқлигини текшириш зарур бўлган қудуқлар ва туннелларнинг рўйхати корхонада тузилади.

Қудуқларни очишда (иккинчи қопқоқларини) учқун чиқмайдиган асбоблардан фойдаланиш ҳамда қопқоқнинг қудуққа тушадиган жойдаги темирга урилиб кетишидан сақлаш шарт.


64. Хавфли газнинг бор-йўқлигини очиқ олов ёрдамида текшириш ман этилади.

Қудуқ, коллектор ва туннелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манбани топиб, у бартараф этилгунча ишчилар хавфли жойдан чиқарилиши шарт.

Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун ташқаридан вентилятор ёки қудуқ тубига 0,25 метр етказмасдан компрессор қурилмасига уланган узун енг ёрдамида ҳаво берилиши зарур. Вентиляция учун баллонлардаги сиқилган газни ишлатиш тақиқланади.


65. Сўриб олувчи вентиляция билан жиҳозланган коллектор ва тунелларда иш бошлашдан олдин улар маҳаллий шароитга қараб, маълум муддатга ишга туширилиши керак. Бунда газ бор-йўқлигини текширмаса ҳам бўлади.


66. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаётган пайтда уларда икки томондан эшик очиқ туриши, ишлаётганлар эса уларнинг ўртасида бўлиши керак.


67. Қудуқлар ичида ишлаган пайтда кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қуйилиши керак бўлган қотишма ва мастикаларни эритиш фақат қудуқдан ташқарида бажарилиши мумкин. Эритилган қотишма ва қиздирилган мастикани қудуққа ёпиқ идишда ва махсус чўмичда металл тросга карабин билан маҳкамлаб, илгак ёрдамида секин-аста тушириш лозим.

Кабеллар ўтказилган коллектор, туннель, кабель ярим қаватлар ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда, хонада ишлатилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак.

Ишлаш пайтида аланга тарқалишини чегараловчи оловбардош материаллардан ясалган шчитчалардан фойдаланиш ва ёнғинни ўчириш учун асбестдан ясалган мато тайёрлаб қўйиш зарур.

Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши лозим.


68. Кабелларнинг шикастланган жойларини куйдириш вақтида ишчиларни қудуқларда туриши тақиқланади. Коллектор ва туннелларда эса фақат иккита очиқ турган чиқиш эшиклари орасида туришга рухсат берилади. Кабелларни куйдириш вақтида уларда ишлаш мумкин эмас. Кабелнинг шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида кабелларни, албатта, кўрикдан ўтказиш зарур.


69. Коллектор, туннель ва қудуқларда узоқ муддатли ишлар бажарилганда, одамларнинг улар ичида бўлиш вақтини ишларни бажариш шароитларига қараб, жавобгар раҳбар ёки наряд берувчи шахс белгилайди.


70. Ишга ижозат беришдан ва туннелларни кўрикдан ўтказишдан аввал улардаги ёнғинга қарши ҳимоя қурилмалари автоматик ишлаш тартибидан масофадан бошқариладиган тартибга ўтказилиши ва бошқарув калитига "УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакати осиб қўйилиши зарур.


71. Қудуқ, коллектор ва туннелларда ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман қилинади.


72. Қудуқлар ва туннеллардаги иш жойини ёритиш учун 12 В кучланишли ёриткичлар ёки портлашдан ҳимояланган аккумулятор фонарларидан фойдаланиш лозим.



7-§. Кавшарлаш лампалари билан ишлаш


73. Кавшарлаш лампалари билан ишланганда, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиниши зарур:

а) кавшарлаш лампасининг резервуарига керосин ёки бензин қуйганда, резервуар ҳажмининг 3/4 қисмидан ошмаслиги;

б) қуйиш жойидаги тиқин қопқоқни резбанинг камида тўрт чизиғига бураб ёпиш;

в) лампадаги ёнилғини тўкмаслик ёки лампага ёнилғи қуймаслик, лампани бўлакларга ажратмаслик, лампа бош қисмини бураб чиқариш ва шунга ўхшаш ишларни олов яқинида қилмаслик;

г) кавшарлаш лампасини унинг горелкасига керосин ёки бензин қуйиб ёқмаслик;

д) портлаб кетишидан сақланиш учун кавшарлаш лампасига ҳаддан ташқари кўп ҳаво юбормаслик;

е) босим чиқарилмагунча лампанинг горелкасини бўшатмаслик ва олмаслик;

ж) лампа резервуаридаги ҳаво босимини ёнилғи қуйиш тиқин қопқоғи орқали тушириш лампанинг горелкасидаги олов ўчирилиб, у тўла совитилганидан сўнггина амалга оширилиши лозим;

з) лампада носозликлар аниқланган тақдирда (резервуардан сизиб чиқиш, ёндиргич резбасидан газ чиқиши ва бошқалар) уни дарҳол таъмирлашга топшириш шарт;

и) лампани фақат қайси ёнилғи тури билан ишлатилишига рухсат берилган бўлса, шу ёнилғи тури билан тўлдириш шарт.



5-БОБ. ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ, РЕЛЕЛИ ҲИМОЯ

ҚУРИЛМАЛАРИ, ИККИЛАМЧИ ЗАНЖИРЛАР,

АВТОМАТИКА, ТЕЛЕМЕХАНИКА ВА АЛОҚА

ҚУРИЛМАЛАРИНИ МОНТАЖ ВА

ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ


Электр энергиясини ҳисобга олиш

асбоблари билан ишлаш


74. Ўлчов асбоблари ва релели ҳимоя қурилмалари занжирларида ўтказиладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ток ва кучланиш ўлчов трансформаторла-рининг барча иккиламчи чулғамлари доимий равишда ерга уланган бўлиши керак. Релели ҳимоянинг мураккаб схемаларида ток трансформаторларининг бир-бири билан электр жиҳатидан боғланган бир гуруҳ иккиламчи чулғамларини уларнинг сони қанча бўлишидан қатъи назар, фақат бир нуқтада ерга улашга рухсат этилади.

Реле ва ўлчов асбобларининг ток занжирини узиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, ток трансформатори иккиламчи чулғамининг занжири махсус мўлжалланган қисқич ёрдамида олдиндан қисқа туташтирилиб қўйилиши керак.


75. Ток трансформатори билан қисқа туташтиргич ўрнатилган қисқичлар ўртасидаги занжирларда узилишга олиб келиш мумкин бўлган ишларни бажариш тақиқланади.


76. Ток трансформаторлари ёки уларнинг иккиламчи занжирида ишлаш пайтида қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя этилиши лозим:

а) бирламчи занжирларнинг шиналарини монтаж ишларини олиб боришда ёрдамчи ток ўтказгичлар сифатида ёки пайвандлаш ишларини олиб боришда ток ўтказувчи занжирлар сифатида ишлатмаслик зарур;

б) ўлчов ва ҳимоя занжирларини кўрсатилган ток трансформаторларининг қисқичларига иккиламчи схемадаги монтаж ишлари тўла тамомланганидан сўнггина улаш керак;

в) қутбларни текширувчи асбобларни текшириш учун бирламчи чулғамга ток импульси беришдан олдин бирламчи чулғамини иккиламчи чулғам қисқичларига мустаҳкам улаб қўйилиши зарур.


77. Релели ҳимоя, электроавтоматика ва телемеханика (кейинги ўринларда - РҲА ва Т) қурилмалари занжирида ишлар ижро схемалари бўйича бажарилиши керак. Схемасиз, хотирага таянган ҳолда ишлаш қатъиян ман этилади.


78. РҲАваТ қурилмаларида ишларни бажаришда дастаклари изоляцияланган чилангарлик-монтаж асбоб-ускуналаридан фойдаланиш зарур.


79. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаси хонасида ўлчов, сигнализация, бошқарув ва ҳимоя занжирларини текшириш жараёнида зарур бўлган ҳолларда ишлаш шароитларига қараб, бригада таркибидан битта шахс қолдирилиши мумкин (масалан, ўчиргичларни ростлаш, изоляциясини текшириш); бунда иш бажарувчидан ажратилган шахс электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлиши лозим; иш бажарувчи унга хавфсизлик техникаси бўйича зарур кўрсатмаларни бериши керак.


80. Кучланиш трансформаторлари занжирларида бегона манбадан кучланиш бериб ишланганда, юқори ва паст кучланиш томонидан ўрнатилган сақлагичлар олиниши ва иккиламчи чулғамдаги автоматлар узиб қўйилиши лозим.


81. Асосий ускуналарнинг уланган ҳолатида РҲАваТ аппаратурасида ёки занжирларида бирор ишларни бажариш зарур бўлса, унинг тўсатдан узилиб қолишига қарши қўшимча чоралар кўрилиши зарур.


82. Реле аппаратураси жойлаштирилган панелларда ёки унинг ёнида реле аппаратураларининг қаттиқ силкинишига олиб келадиган, релеларнинг хатолик билан ишлаш хавфини туғдирадиган ишларни бажариш тақиқланади.


83. РҲАваТ қурилмаларини текшириш ва созлаш учун зарур бўлган ўчиргичларни, ажраткичларни ва бошқа аппаратураларни алмашлаб улаш, улаш ва ўчириш, агрегатларни ишга тушириш ва тўхтатиш, уларнинг иш режимини созлаш фақат тезкор ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.


84. Бошқарув шчити ва тақсимлаш қурилмасида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва бошқа ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини ёзиб олиш қуйидаги шахсларга рухсат этилади:

доимий тезкор ходимлар (икки кишилик навбатчилик) бор бўлганда, корхонанинг тезкор ходимлари жумласидан электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи ва доимий тезкор ходимлар бўлмаганда - электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи амалга ошириши мумкин;

бошқа ташкилотларнинг ходимлари электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган маҳаллий тезкор ходим кузатуви остида амалга оширишлари мумкин.


85. Ўлчов трансформаторларига уланган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва бошқа ўлчов асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш наряд бўйича кучланиш олиниб, икки шахс томонидан бажарилиши, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, иккинчиси эса камида III гуруҳга эга бўлиши керак

Ток занжирларини хавфсиз туташтириш имконини берувчи махсус қисқич ёки синаш блоки ўрнатилган тақдирда, ушбу электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш ҳамда уларни текшириш юқоридаги шахслар томонидан фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.


86. Тўғридан-тўғри уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс томонидан фармойиш бўйича бажарилишига рухсат этилади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ёки ечиб олиш ҳамда ўлчов асбобларини текшириш учун улаш ишлари кучланиш олиниб бажарилиши керак.


87. Бир хонада жойлашган турли уланмаларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва ечиб олиш битта наряд (фармойиш) бўйича битта иш жойидан бошқа иш жойига ўтишни расмийлаштирмасдан бажарилиши мумкин.


88. "Ўзэнергоинспекция"нинг ходимлари истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари занжирларидаги ишларни Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажариши керак.


89. Ўлчов асбобларини улаш, ўлчов трансформаторларига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини улаш ва ечиб олиш ток занжирларини хавфсиз туташтириш имконини берувчи синаш блоклари ёки махсус қисқичлар бўлганда, кучланиш ва юкламани олмасдан бажарилиши мумкин.



6-БОБ. ТАҚСИМЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ

ТОК ЎТКАЗУВЧИ ҚИСМЛАРИДАН ВА УЛАР

ЯҚИНИДАН КУЧЛАНИШ ОЛИНМАСДАН

ТУРИБ ИЗОЛЯЦИЯНИ ТОЗАЛАШ


90. ЁТҚларининг ток ўтказувчи қисмларидан ва улар яқинидан кучланишни олмасдан туриб, изоляцияни тозалаш изоляцияланган штанга билан таъминланган махсус чўтка ёки чанг ютгич ёрдамида бажарилади.


91. ЁТҚларининг кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида изоляцияни тозалаш фақат полдан ёки мустаҳкам тагликдан туриб, чанг тозаловчи воситалар билан бемалол ҳаракатланиш учун кенглиги етарли даражада бўлган йўлакларда бажарилиши мумкин.


92. Изоляцияни чанг ютгич билан тозалашда электр қурилманинг кучланишига мўлжалланган махсус мосламалар ўрнатилган ғовак изоляцияловчи штангадан фойдаланилади. Бу штангалар туташувга йўл қўймаслик учун ва ичидаги чангни йўқотиш учун иш бошлашдан олдин ва иш давомида мунтазам тозалаб турилиши зарур.


93. Ғовак изоляцияловчи штангаларга ўрнатилган қалпоқча шундай ишланган бўлиши керакки, унда изоляцияни тозалаш чоғида қўшни фазаларга тегиб, туташув ҳосил бўлмаслиги керак.


94. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида изоляцияни тозалаш диэлектрик қўлқопларда ва ботикларда бажарилиши керак.


95. Кучланиш олинмасдан ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида изоляцияни тозалаш қандай услубда бажарилишидан қатъи назар, камида иккита шахс томонидан бажарилиши, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV, қолганлари - камида III гуруҳга эга бўлиши керак.

Ушбу шахслар махсус ўқитилган ва кўрсатилган ишларни бажариши учун ижозат олган бўлишлари ва бу ҳақда гувоҳномаларида белги қўйилган бўлиши шарт.

Изоляторларни тозалаш иш бажарувчининг ёки бригаданинг камида IV гуруҳга эга бўлган аъзосининг узлуксиз назорати остида, бригада аъзоларидан фақат III гуруҳга эга бўлган шахслардан бири томонидан бажарилиши мумкин.


96. Изоляторларни тозалаш ишлари бўйича маҳаллий шароит ҳамда иш технологияси билан боғлиқ бўлган қўшимча талабларни кўзда тутувчи йўриқнома тузилади. Йўриқнома корхонанинг бош энергетиги томонидан тасдиқланади.



7-БОБ. УСКУНАЛАРДА СИНАШ ВА

ЎЛЧАШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


1-§. Ташқи ток манбаидан юқори

кучланиш бериб синаш


97. Синашлар таркиби икки кишидан кам бўлмаган, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган иш бажарувчи, қолганлари камида III гуруҳга эга бўлган ходимлардан иборат бўлган бригадалар томонидан амалга оширилади.

Синовларни фақат махсус тайёргарликдан ҳамда синаш схемалари ва Қоидаларнинг ушбу боби ҳажмида билимлар синовидан ўтган, тайёрланиш даврида ишлаб турган электр қурилмаларида синов ишларини ўтказиш тажрибасига эга бўлган ходимларгина бажаришлари мумкин.

Мазкур синов ушбу Қоидалар бўйича билимлар синови билан бир вақтда, таркибига электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган ускуналарни синаш бўйича мутахассис киритилган комиссияда ҳамда белгиланган муддатларда ўтказилади.

Синов ишларини ўтказиш учун ижозат берилган шахснинг гувоҳномасига бу ҳақда белги қўйилиши зарур.


98. 1000 В дан юқори кучланишли қурилмаларда синовлар наряд бўйича бажарилади. Таъминловчи кабели тармоқдан узилган ва учлари ерга уланган кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр двигателларни синаш фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.


99. Синовлар ўтказишга берилган наряд бўйича ишга ижозат бериш ва тайёргарлик ишларини бажариш, синаш учун мўлжалланган электр ускунада ишлаётган бошқа бригадалар иш жойидан чиқарилиб юборилгандан ва улар нарядларини топширганларидан кейин амалга оширилади.


100. Синовларни бажарувчи бригада таркибига тайёргарлик ишларини бажариш, синалаётган ускунани муҳофаза қилиш ҳамда шиналарни бир-бирига улаш ёки бир-биридан ажратиш учун электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга таъмирлаш ходимларидан бўлган шахслар киритилиши мумкин. Синовларни бошлашдан олдин иш бажарувчи бу хизматчиларга синовларни ўтказишдаги хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқ бериши лозим.

Ускуналарни таъмирлаш ёки монтаж қилиш ишларини бажарадиган бригада таркибига синовларни бажариш учун электр лабораторияси ёки созлаш ташкилотининг ходимлари киритилиши мумкин. Бу ҳолларда синов ишларига иш бажарувчи ёки унинг кўрсатмаси бўйича лаборатория ёки созлаш ташкилоти жумласидан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган шахс раҳбарлик қилади.

Таъмирлаш ёки монтаж ишларини бажариш жараёнида синов ишларини ўтказиш наряднинг "Зиммасига топширилади" сатрида алоҳида қайд этилади.


101. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларидан ташқарида туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай ёки тўрли тўсиқ билан ёпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган стендлардан фойдаланиб, изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляция деталлари ва бошқалар) ялпи синов ишларини III гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи жорий эксплуатация тартибида бажариши мумкин.


102. Синов занжирини йиғиш пайтида энг аввал синов қурилмасига ҳимоя ва ишчи ерга улагичларни ўрнатиш ва керак бўлганда, синаладиган ускуна корпусига ҳимоя ерга улагичини ўрнатиш зарур. Синов қурилмасини 380/220 В кучланишли тармоққа улашдан олдин унинг юқори кучланишли чиқармасига ерга улагич ўрнатилади. Чиқармани ерга уловчи мис симнинг кесими 4 мм2 дан кам бўлмаслиги зарур.

Ускунанинг синов занжирини йиғишни синовни ўтказувчи бригада ходимлари бажарадилар.

Иш бажарувчи синовни бошлашдан аввал занжирнинг тўғри йиғилганини ва ишчи ҳамда ҳимоя ерга улагичларининг ишончлилигини текшириб чиқиши шарт.


103. Электр қурилмасига ўрнатилган, cиновни ўтказишга халақит берувчи ерга улагичларни олиш ва уларни қайтадан ўрнатиш фақат синов ишларига раҳбарлик қилаётган шахснинг кўрсатмаси бўйича бажарилиши мумкин.


104. Синов жойи, шунингдек, синов пайтида синов кучланиши остидаги уловчи симлар тўсиқлар билан тўсилади ҳамда синов жойи ёнига кузатувчи қўйилади. Кузатувчи вазифасини ўлчаш схемасини синалаётган ускунага уловчи шахс бажариши мумкин. Тўсиқларни синов ишларини ўтказаётган бригада ходимлари ўрнатади. Тўсиқлар сифатида шчитлар, тўсиқлар, "СИНОВ! ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ!" плакатлари осилган йўғон арқонлар ёки шундай ёзувли ёруғлик таблоси ишлатилиши мумкин. Агар синов кучланиши остидаги уловчи симлар кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмалари хонасидан ташқарида (йўлакда, зинапояларда, ўтиш жойларида, ҳудуд ичида) бўлса, тўсиқ ўрнатиш билан бир қаторда электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган, нарядга киритилган ва йўл-йўриқ олган бир ёки бир нечта шахсдан иборат қўриқчилар қўйилиши керак. Қўриқчилик қилаётган бригада аъзолари тўсиқ ташқарисида жойлаштирилиши керак.

Синалаётган ускунани қўриқлашга қўйилган шахслар ушбу ускунани кучланиш остида деб ҳисоблаши лозим.

Иш бажарувчи қўриқчиликка тайинланган шахслар ўз постларида эканлиги ва синаш ишлари бошланганлиги ҳақида хабар топганликларига ишонч ҳосил қилиши зарур. Мазкур шахслар ўз постларидан фақат иш бажарувчининг рухсати билан кетишлари мумкин.


105. Синов қурилмаси ва синалаётган ускуналар ҳар хил хоналарда ёки ТҚнинг ҳар хил участкаларида жойлашган бўлса, изоляция ҳолатини текшириб туриш учун электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган бригада аъзолари иш бажарувчидан алоҳида туришига рухсат этилади. Бригаданинг ушбу аъзолари синов ишлари бошланишидан олдин иш бажарувчидан керакли йўл-йўриқ олишлари ва тўсиқдан ташқарида жойлашишлари шарт.


106. Кабелни синаш жараёнида кабелнинг қарама-қарши учи беркитилган камерада, комплект ТҚ ячейкасида ёки хона ичида жойлашган бўлса, эшикка ёки тўсиққа "СИНОВ! ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ!" плакати осиб қўйилиши лозим. Агар бу эшик ва тўсиқлар беркитилмаган ёки учлари трассада ажратилган таъмирланаётган кабель синовдан ўтказиладиган бўлса, бундай ҳолларда эшикларга, тўсиқларга ва учлари очиқ бўлган кабелларга плакатлар осишдан ташқари, нарядга киритилган электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган шахслардан шу жойларга қўриқчи қўйилиши шарт.


107. Синов қурилмасини 380/220 В кучланишли тармоққа улаш қурилмани бошқарув жойида жойлашган, занжир узилиши яққол кўринадиган коммутация аппарати ёки штепсель вилкаси орқали амалга оширилиши керак.

Коммутация аппарати ушлаб қолувчи қурилма билан жиҳозлан бўлиши ёки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига изоляция қопламаси қўйилиши керак.


108. Синов ускунасидан келаётган симни фазага, синалаётган ускуна қутбига ёки кабель толасига улаш ва ажратишни синов раҳбарининг кўрсатмаси бўйича ва фақат ушбу ускуна ерга улангандан кейингина амалга оширишга рухсат этилади.


109. Синалаётган қурилмага синов кучланишини беришдан олдин иш бажарувчи қуйидаги тадбирларни бажариши шарт:

ҳамма бригада аъзолари ўзларига кўрсатилган жойларда турганлиги, бегона шахслар иш жойидан чиқарилганлиги ва қурилмага синаш учун кучланиш бериш мумкин ёки мумкин эмаслигини текшириши;

бригадани кучланиш берилаётгани ҳақида огоҳлантириши ва ушбу огоҳлантиришни бригаданинг барча аъзолари эшитганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг синов қурилмасининг чиқармасидан ерга улагични олиши, кейин унга 380/220 В кучланишни бериши.

Синов қурилмасининг чиқармасидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб, бутун синов қурилмаси, синалаётган ускуна ва улар орасидаги симлар кучланиш остида деб ҳисобланиши ҳамда синаш схемасида ва синалаётган ускунада симларни қайта улаш ман қилинади.


110. Синов ишлари тамом бўлгандан кейин иш бажарувчи синов қурилмаси кучланишини нолгача пасайтириши, уни 380/220 В кучланишли тармоқдан ўчириши ва юқори кучланиш томонини ерга улаши (ёки ерга улаш ҳақида кўрсатма бериши) ҳамда бу ҳақда бригада аъзоларини хабардор қилиши керак. Фақат шундан кейингина симларни қайта улаш ёки синов ишлари батамом тугалланган бўлса, синалаётган қурилманинг симлари синов қурилмасидан узиб қўйилиши ва тўсиқлари олиб қўйилиши мумкин. КЛ ва ҲЛ изоляциясини синашдан олдин, шунингдек, бу ишлар тамомлангандан кейин КЛ ва ҲЛдан қўшимча қаршилик орқали қолдиқ электр зарядини олиб ташлаш, ерга улагични улаш ва қолган электр заряди тўлиқ олиб ташланганига ишонч ҳосил қилиш зарур. Шундан кейингина плакатларни олиб қўйишга рухсат берилади. Зарядсизлашни бажарувчи шахс изоляцияланган тагликда туриб, ҳимоя кўзойнагини тақиб, диэлектрик қўлқопда ишлаши зарур.


111. Операторнинг иш жойида 1000 В гача ва ундан юқори кучланиш уланганлиги тўғрисида алоҳида лампали сигнализация бажарилади.


112. Кўчма лаборатория синов қурилмасининг юқори кучланишли чиқармаси кучланиш остида бўлганда ёнадиган лампали сигнализация билан жиҳозланади.


113. Мегаомметр ёрдамида ўлчаш ишларини бажаришга электротехник ходимлари жумласидан бўлган, ўқитилган шахсларга рухсат берилади. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган қурилмаларда синов ишлари наряд бўйича иккита шахс томонидан бажарилади, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлиши лозим. Кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларда синов ишлари фармойиш бўйича иккита шахс томонидан бажарилади, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлиши лозим. Мазкур Қоидаларга 10-илованинг 116-бандида кўрсатилган синов ишлари бундан мустасно.


114. Икки тарафдан кучланиш олиши мумкин бўлган линияларнинг изоляциясини синаш ишлари фақат ушбу линиянинг иккинчи томонига уланган электр қурилмасининг жавобгар шахсидан телефон, курьер орқали ва бошқалар орқали (қайтадан тасдиғи билан) ўчиргич ва линия ажраткичи узилганлиги ва "УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!" плакатлари осиб қўйилганлиги тўғрисида хабар олингандан кейингина бажарилиши мумкин.


115. Синов ишларини бошлашдан олдин электр қурилмасининг синов асбоби уланган қисмида ишлаётган одамларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш, унинг яқинида турган шахсларга эса ток ўтказувчи қисмларга қўл билан тегишни тақиқлаш, зарур бўлган тақдирда эса қўриқчи қўйиш зарур.


116. Электр машиналарининг изоляция ҳолатини назорат қилиш учун тўхтатилган ёки айланаётган, аммо қўзғатилмаган машинада методик кўрсатмалар ёки дастурларга мувофиқ мегаомметр билан ўлчаш, тезкор ходимлар томонидан ёки уларнинг кўрсатмаси бўйича жорий эксплуатация тартибида электр лабораторияси хизматчилари томонидан бажарилиши мумкин. Тезкор ходимларнинг кузатуви остида бу ўлчашлар таъмирловчи ходимлар томонидан ҳам бажарилиши мумкин. Якорлар, роторлар ва қўзғатиш занжирларининг изоляциясини электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс, статор изоляциясини синашни - камида иккита шахс ўтказиши мумкин, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV, иккинчиси эса камида III гуруҳга эга бўлиши керак.


117. Мегаомметр билан ишлашда у уланган ток ўтказувчи қисмларга тегиш ман этилади. Иш тамом бўлгандан сўнг текширилаётган ускуналардан қолдиқ электр заряди уни қисқа вақтда ерга улаш йўли билан олиб ташланиши керак.


118. Мегаомметр билан ўлчаш ишларини бажариш қуйидаги ҳолларда ман қилинади:

кучланиши 1000 В дан юқори бўлган икки занжирли линиянинг битта занжирида, агар бошқа занжир кучланиш остида бўлган вақтда;

кучланиши 1000 В дан юқори ва ишлаб турган линияга параллел ўтган бир занжирли линияда момақалдироқ вақтида ёки у яқинлашиб келганида.



2-§. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов

штангалари билан ишлаш


119. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида электр ўлчов қисқичлари билан бажариладиган ишлар икки шахс томонидан бажарилиши, бунда уларнинг бири электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, иккинчиси эса - камида III гуруҳга эга бўлиши лозим. Ўлчаш ишлари таъмирловчи ходимлар томонидан наряд бўйича, тезкор ходимлар томонидан эса фармойиш бўйича бажарилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида электр ўлчов қисқичлари билан ишларни электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс фармойиш асосида бажариши мумкин.


120. Ўлчаш учун ишчи қисмига амперметр ўрнатилган қисқичлардан фойдаланилади. Амперметри ташқарига чиқарилган қисқичлардан фойдаланиш ман этилади. Ўлчаш вақтида ўлчов трансформаторларига, симларга, асбобларга тегиш, амперметр кўрсаткичини олиш учун унга энгашиш тақиқланади. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида ўлчаш ишлари изоляцияланган таглик устида туриб, ҳимоя кўзойнагини тақиб, диэлектрик қўлқопда бажарилиши керак.


121. Ўлчаш ишлари олиб бориладиган шиналар участкаларини шундай танлаш керакки, уларнинг конструктив бажарилиши ва ҳар хил фаза ток ўтказгичлари орасидаги ҳамда улар билан ерга уланган қисмлар оралиғидаги масофаларни қисқичларнинг ишчи қисми ҳисобига камайиши натижасида фазалар ўртасида ёки ерга электр туташиш эҳтимоли бартараф этилган бўлиши лозим.


122. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган кабелларда электр ўлчов қисқичларидан фойдаланиш учун фақат кабелнинг толалари изоляцияланган ва улар ўртасидаги масофа камида 250 мм дан бўлгандагина рухсат этилади.


123. Кучланиши 1000 В гача бўлган шиналарда электр ўлчов қисқичлари ёрдамида ўлчаш ишлари полдан ёки махсус таглик устида туриб бажарилиши лозим.


124. Фазалари горизонтал жойлашган, кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларнинг ҳар бир фазасида қисқич ёрдамида ўлчаш пайтида ўлчаш ишларини бошлашдан олдин ҳар бир фазани изоляцияловчи қистирма билан тўсиб қўйиш зарур. Кўрсатилган ишлар диэлектрик қўлқопларда бажарилади.


125. Ишларни бажариш учун конструкцияга ёки телескопик минораларга штангасиз кўтарилиш зарур. Штангани арқон ёрдамида ишчи қисмини юқори ҳолатда сақлаб, тик қилиб кўтариш керак. Кўтариш учун металлдан ишланган арқонлардан фойдаланиш тақиқланади. Кўтариш пайтида штангани чайқатиш ёки қаттиқ жисмларга тегиб кетиш мумкин эмас. Катта бўлмаган баландликларга кўтариш зарур бўлса, штангани қўлдан-қўлга узатиш мумкин.


126. Момақалдироқ, туман, ёмғир ёки ҳўл қор ёғаётган вақтда ўлчов штангалари билан ишлаш тақиқланади.


127. Штанга билан ишлашда ишловчи билан ток ўтказувчи қисмлар ўртасида мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилган масофага риоя этилиши керак.


128. Кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛ таянчларида ўлчаш ишлари тирноқларда (лазларда) туриб ва таянчга камар ёрдамида маҳкамланиб бажарилиши мумкин. ҲЛда нарвондан туриб ўлчов ишларини бажариш тақиқланади.


129. Ерга улагич симлари бўлган ҳаво линиялари таянчларида туриб ўлчаш ишларини бажариш тақиқланади.



8-БОБ. ЭЛЕКТР АСБОБ-УСКУНАЛАРИ,

ҚЎЛ ЭЛЕКТР МАШИНАЛАРИ ВА

ҚЎЛ ЭЛЕКТР ЁРИТКИЧЛАРИ


130. Электр асбоб-ускуналари ва қўл электр машиналари мазкур Қоидалар талабларини қондириши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.


131. Электр токидан жароҳатланиш хавфи юқори бўлган хоналарда ҳамда хоналар ташқарисида I тоифага мансуб бўлган электр асбоб-ускуналари ва қўл электр машиналари билан ишлашга электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган ходимларга ижозат берилади.

Тармоққа ёрдамчи ускуналарни (трансформаторлар, частота ўзгартиргичи, ҳимоя - ўчириш қурилмалари ва шунга ўхшашларни) улаш ва уни ўчириш III гуруҳдан кам бўлмаган электротехник ходимлар томонидан бажарилиши керак.


132. Хоналар электр токидан жароҳатланиш хавфининг даражаси бўйича турига қараб, электр асбоб-ускуналари ва қўл электр машиналарининг қуйидаги тоифалари қўлланилиши лозим:

I тоифали - ишлаб чиқариш шароитидаги эксплуатацияда (қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва унга тайёргарлик кўриш бундан мустасно). I тоифали электр асбоб-ускуналари ва қўл электр машиналари билан ишланганда, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. Агар I тоифали электр асбоб-ускунаси ёки қўл электр машинаси фақат битта бўлиб, у ажратувчи трансформаторга, автоном двигатель-генератор қурилмасига ёки чулғамлари ажратилган частота ўзгартиргичга, ёки ҳимоя ўчириш қурилмаси орқали уланган бўлса, ҳимоя воситаларидан фойдаланилмасдан ишлашга рухсат берилиши мумкин;

II ва III тоифали - ишлаб чиқариш шароитидаги эксплуатациянинг барча ҳолларида, аммо қурилиш-монтаж ишларини тайёрлаш ва бажаришда юқори хавфли шароитли хоналарда ва хона ташқарисида ишлатилиши мумкин. II ва III тоифали машиналарни, индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланмасдан ишлатиш мумкин. Қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва унга тайёргарлик кўришда II тоифали электр асбоб-ускуналари ва электр машиналари билан индивидуал ҳимоя воситалари ёрдамида ишлаш шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно;

III тоифали - ҳаддан ташқари ноқулай ишлаш шароитларида (идишлар ичида, аппаратлар ва бошқа металлдан ясалган, операторнинг чиқиши ва юриши чегараланган сиғимларда), шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари ва уларга тайёргарлик ҳаддан ташқари хавфли шароитларда бажарилганда ишлатилиши мумкин.

Бундай шароитларда қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва унга тайёргарлик кўриш учун III тоифали қўл электр машиналари ва асбоб-ускуналаридан фақат индивидуал ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади.

Қўл электр машинаси ёки III тоифали асбоб-ускуна бўлмаган тақдирда, электр хўжалиги учун жавобгар шахс бир дона I ва II тоифали машина ёки асбоб-ускунани қўллашга таъминот автоном двигатель-генератор қурилмасидан, ажратувчи трансформатордан, чулғамлари бўлинган частота ўзгартиргичдан бўлганида ёки ҳимоя ўчириш қурилмаси мавжуд бўлгандагина рухсат берилиши мумкин.


133. Юқори хавфли ва ўта хавфли хоналарда ишланганда, кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган қўл электр ёриткичидан фойдаланиш зарур.

Ўта ноқулай шароитларда ишланганда, кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган қўл электр ёриткичлари ишлатилиши керак.

Кучланиши 42 В гача бўлган ёриткичларнинг электр манбалари сифатида пасайтирувчи трансформаторлар, машинали ўзгартиргичлар, генераторлар, аккумулятор батареялари ишлатилиши мумкин. Бундай мақсадлар учун автотрансформаторлардан фойдаланиш тақиқланади.


134. Қўл электр машиналари, қўл ёриткичлари ва электр асбоб билан ишлашдан олдин қуйидагилар бажарилиши зарур:

уларнинг бутунлигини ва деталларининг маҳкамланганлигини текшириш;

штепсель вилкаси, кабель (шнур), унинг устки ҳимояловчи қобиғи яроқли эканлигини ташқи кўрикдан ўтказиш йўли билан текшириш;

корпуснинг изоляция деталларини, тутқични ва чўтка тутқичнинг қопқоғи бутунлигини текшириш, ҳимояловчи ғилофлар борлигини ва уларнинг яроқли эканлигини кўздан кечириб чиқиш;

ўчиргичнинг аниқ ишлашини текшириш;

салт юришда ишлашни текшириб кўриш;

I тоифали машиналарда бундан ташқари (штепсель вилкасидаги ерга уловчи контакт билан машина корпуси орасидаги) ерга улаш занжирининг созлигини текшириш.

Нуқсони бўлган қўл электр машиналари, қўл ёриткичлари, электр асбоблари ва уларнинг ёрдамчи ускуналарини ишлатиш учун бериш ман этилади.


135. Электр асбоблари, қўл электр машиналари ва қўл ёриткичларидан фойдаланилганда, уларнинг кабеллари ёки симлари иложи борича осиб қўйилиши лозим. Кабель ва симларни иссиқ, нам ва мойланган металл юзаларга ёки жисмларга бевосита тегиб туришига йўл қўйилмаслиги керак.

Бирор носозлик аниқланганда, қўл электр машиналари ёки қўл электр ёриткичларини ишлатишни дарҳол тўхтатиш керак.


136. Қўл электр машиналари, электр асбоблари, қўл ёриткичлари ва уларнинг ёрдамчи қурилмалари созлигини ва сақланишини назорат қилиш мақсадида Электр ускуналарини синаш қоидалари ва меъёрлари билан белгиланган муддатларда даврий текширувлар ва синовлардан ўтказилиши керак. Машиналар, асбоб-ускуналар ва ёриткичларни синовдан ўтказиш махсус шу ишларни бажариш учун бириктирилган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган ходимлар томонидан амалга оширилади.


137. Электр ускуналарини ишлатиш жараёнида электр токи узилиб қолгудек бўлса ёки ишдаги танаффусларда, электр асбоб-ускунаси электр тармоғидан узиб қўйилиши керак.


138. Электр асбоб-ускуналаридан ва қўл электр машинасидан фойдаланувчи шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

а) қўл электр асбоб-ускуналари ва электр машинасини қисқа муддатга бўлса ҳам, бошқа шахсларга бериб туриш;

б) қўл электр машиналарини ва электр асбоб-ускуналарини қисмларга ажратиш ва ўзбошимчалик билан бирон бир (фақатгина электр асбоб-ускунаси ёки қўл электр машинасининг ўзидагина эмас, балки унинг штепсель улагич симлари ва бошқаларда) таъмирлаш ишларини бажариш;

в) қўл электр машинасини ёки электр асбобининг симларини ушлаш ёки айланувчан кесувчи асбобга тегиш;

г) қўл электр машинаси тўлиқ тўхташига қадар ва у ишлаб турган пайтда қипиқ ёки қириндини қўл билан тозалаш;

д) тирама нарвонлардан туриб ишлаш. Бу ишларни бажариш учун мустаҳкам ҳавоза ёки тахта тушама барпо этилиши лозим;

е) қозонларнинг барабанлари, металл резервуарлар ва шунга ўхшашлар ичига кўчма трансформаторларни ва частота ўзгартиргичларни олиб кириш;

ж) қўл электр машиналарини ва электр асбобларини электр тармоғига уланган ҳолда назоратсиз қолдириш.



9-БОБ. МЕХАНИЗМЛАР ВА ЮК КЎТАРИШ

МАШИНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ

БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР


139. ОТҚ ҳудуди бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтаётганда, юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг юк кўтарувчи ва сурилма қисмлари транспорт ҳолатида бўлиши лозим.

Юк кўтариш машиналарининг иш жойи доирасида телескопи кўтарилган, аммо суриб чиқарилмаган ҳолда ёки стреласи ёхуд бошқа ишчи қисми кўтарилмаган ҳолда, кўтариладиган ёки суриб чиқариладиган қисмда юксиз ва одамларсиз текис жойда юришига рухсат этилади, агар бундай юриш завод йўриқномасида рухсат этилган бўлса.

ОТҚ ҳудуди бўйлаб ва ҲЛнинг мухофаза зонасида юк кўтариш машиналари ва механизмларни мазкур Қоидаларга 10-илованинг 141-бандида кўрсатилган шахсларнинг ёки маъмурий-техник ходимлар жумласидан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга бўлган шахснинг бевосита назорати остида, ОТҚ ҳудуди бўйлаб эса камида IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходимнинг назорати остида ҳаракатланишига рухсат берилади.

ОТҚ ҳудуди бўйлаб ҳаракат тезлиги маҳаллий йўриқнома бўйича аниқланади, аммо 10 км/соатдан ошмаслиги керак.

ҲЛ остида юк кўтариш машиналари ва механизмлари симларнинг энг кам осилган жойидан (таянчлар яқинидан) ўтишлари лозим.


140. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари юраётганда уларнинг кўтариладиган ва сурилма қисмларидан, строплардан, юк иладиган мосламалардан, юклардан ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 3-устунида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги, ушбу механизмларда ишлашда эса қўтариладиган ва сурилма қисмларда туриб ишлаётган одамгача бўлган масофа ҳам 1 жадвалнинг 3-устунида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.

Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида стрелани, телескоп минорасини ёки сурилма нарвонни ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 3-устунида кўрсатилганидан кам бўлган баландликка ва бурчакка кўтариш ва буриш ман этилади. Юк кўтарувчи машина стреласининг, ёки бошқа сурилма. ёки кўтариладиган қисмининг горизонтал текисликдаги энг кўп мумкин бўлган бурилиш бурчаги зарур ҳолатларда, қизил байроқчалар ёки фонарлар ўрнатилган таёқчалар ёрдамида белгилаб қўйилиши лозим.


141. ОТҚда ва ҲЛнинг муҳофаза зонасида стрелали кранлар ишлатилганда, юкларни кранлар билан хавфсиз кўчирилиши учун жавобгар шахс кран стреласи ишчи ҳолатига келтирилишидан олдин кран ўзи тарафидан кўрсатилган жойга тўғри ўрнатилганини текшириб, сўнг кранни ишлатишга рухсат бериши шарт. Кранлар билан юкларнинг хавфсиз кўчирилиши учун жавобгар шахсларни тайинлаш тартиби, уларнинг вазифалари ҳамда электр хавфсизлиги бўйича техник тадбирлар (кранни ерга улаш, ташқарига чиқувчи таянчларни ўрнатиш ва бошқалар) тегишли норматив-техник ҳужжатларда белгилаб берилган.

Юкларнинг кранлар билан хавфсиз кўчирилиши учун жавобгар шахс тайинлангани ҳақида наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида ёзиб қўйилади. Бундай шахс сифатида наряд берувчи, жавобгар раҳбар ёки Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) ҳудудий инспекцияси билан келишилган ҳолда, электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган иш бажарувчи белгиланиши мумкин.


142. Стрелали юк кўтариш кранларида туриб ишлаш ва уларни бевосита 0,4-35 кВ кучланиш остидаги ҲЛ симлари остида ўрнатиш ман этилади.


143. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳайдовчилари ҳамда илгакларга юк илувчилар (туширувчилар) ОТҚ ва ҲЛ остида ишлаши учун ишга ижозат беришдан олдин улар ҳаракатланиш ва ушбу қурилмаларда ишлаш тартиби бўйича йўл-йўриқ олишлари керак.


144. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳайдовчилари электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга, илгакларга юк илувчилар эса I гуруҳга эга бўлишлари керак.


145. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари ОТҚда ва ҲЛни қўриқлаш зонаси доирасида кучланиш олинмасдан бажариладиган барча ишларда ерга уланади. Ерга уловчи симларнинг кўндаланг кесими ушбу электр қурилмаси учун қабул қилингандан кам бўлмаслиги шарт. Гусеницали юк кўтариш машинаси бевосита ер устида турганида уни ерга уланиши талаб этилмайди.


146. Агар ток ўтказувчи қисмларга тегиш ёки электр разряди ҳосил бўлиши оқибатида юк кўтарувчи кран ёки механизм кучланиш остига тушиб қолса, кучланиш тўла олинишига қадар унга тегиш, ундан ерга тушиш ёки унга кўтарилиш тақиқланади.

Юк кўтариш машинаси ёки механизм ёнган тақдирда, ҳайдовчи уни қўли билан ушламасдан, бараварига икки оёғи билан ерга сакраб тушиши ва бир оёқда сакраб ёки оёқ кафти узунлигидан ошмаган майда қадам билан юриб, ундан энг камида 8 метр масофага узоқлашиши зарур.


147. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари ёрдамида иш бажарилганда, кўтарилаётган юк, тортилаётган сим, тортувчи трос ва торткич, телескопик минора кажаваси остида, шунингдек, тортилаётган томондан таянчлар ва тирговичларга бевосита яқин жойларда одамларнинг туриши тақиқланади.


148. Телескопик минорадан (гидрокўтаргичдан) туриб ишлаганда, машина ҳайдовчиси билан телескопик минора кажавасидаги бригада аъзоси бир-бирини кўриб туриши зарур. Бундай алоқа бўлмаганда, телескопик минора яқинида кажавани юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисидаги буйруқни ҳайдовчига етказиб турувчи учинчи бригада аъзоси қўйилиши шарт.


149. Ҳар доим иш бошлашдан олдин иш бажарувчи юк кўтарувчи машиналар, механизмлар ва ёрдамчи юк иладиган мосламаларнинг созлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Ташқарига чиқариб ўрнатиладиган таянчлар билан жиҳозланган юк кўтариш машиналари ва механизмлари иш жараёнида ўрнатилиши шарт.

Телескопик минора ва гидрокўтаргичлар ёрдамида ишларни бажаришдан олдин уларнинг сурилма ва кўтариладиган қисмлари амалда текшириб кўрилиши, телескопик минораларда эса бундан ташқари кўтарувчи қисми тик ҳолатга келтирилиб, шу ҳолатда маҳкамлаб қўйилиши шарт. Телескопик минорадан (гидрокўтаргичдан) туриб ишлашда, кажава полида туриш ва ҳимоя камарининг арқони билан кажавага боғланган ҳолда туриш зарур.

Кажавадан (осма беланачакдан) таянчга ёки ускунага ўтиш ва қайта орқага ўтиш фақат иш бажарувчининг рухсати билан амалга оширилишига рухсат этилади.


150. Бурчак таянчлардаги изоляторларни ва симларни алмаштириш ҳамда арматураларни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда телескопик минорани (гидрокўтаргични) симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман этилади.


151. Юк кўтариш машинаси ёрдамида юкларни кўтариш учун мўлжалланган арқон ёки троснинг хавфли масофага (юксиз) чайқалишини келтириб чиқарадиган шамол эсганда ишларни бажариш тақиқланади.



10-БОБ. ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИДА

БАЛАНДЛИККА ЧИҚИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ БЎЛГАН ИШЛАР


152. Баландлиги ердан ёки бостирмадан 1 метр ва ундан юқори бўлган ишлар юқорида бажариладиган ишлар ҳисобланади. Бундай ишларни бажаришда ишловчиларнинг юқоридан қулаб тушишининг олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши зарур.


153. Ҳимоя камари қулаб тушишнинг олдини олувчи асосий восита бўлиб хизмат қиладиган ер, бостирма ёки ишчи тушама юзасидан 5 метрдан юқори баландликда, ҳавоза, тахта тушама устида туриб бажариладиган ишлар баландликка чиқиб бажариладиган ишлар ҳисобланади. Баландликка чиқиб бажариладиган ишларни бажаришга рухсат этилган шахсларнинг соғлиги ушбу ишларни бажариш учун белгиланган тиббий талабларга жавоб бериши керак.

Баландликда бажариладиган ишларни амалга оширишга берилган рухсат ҳақидаги махсус ёзув билимлар синови гувоҳномасининг "Махсус ишларни бажариш ҳуқуқига гувоҳнома" жадвалида қайд этилиши зарур.


154. Агар ҳимоя камарининг стропини таянчга, конструкцияга маҳкамлашнинг имкони бўлмаса, унда таянч деталга, конструкцияга олдиндан маҳкамлаб қўйилган хавфсизлик арқонидан фойдаланиш керак. Ушбу ишни икки шахс бажариши зарур, бунда иккинчи шахс хавфсизлик арқонини зарур бўлса, секин-аста кўтариши ёки тушириши керак.


155. Кучланиш остида турган ток ўтказувчи қисмлар тагида жойлашган конструкциялар устида иш бажарилган ҳолларда, асбоб-ускуналар ва таъмирлаш мосламаларининг тушириб юборилишидан сақлаш учун улар боғлаб қўйилади. Бундай ҳолларда металл занжирли ҳимоя камаридан фойдаланиш ман этилади.


156. Конструкция ёки қурилма устига кўтариш зарур бўлган деталларни "узлуксиз ҳалқа" услубидаги йўғон арқон ёрдамида кўтариш лозим. Пастда турган хизматчи йўғон арқонни тебраниб кетмаслиги ва ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетмаслиги учун ушлаб туриши зарур.


157. Порталларда, конструкцияда, таянчларда ва бошқаларда ишловчи ходимлар танасини қисмайдиган ва ҳаракатни чекламайдиган кийимдан фойдаланиши зарур. Унинг шахсий асбоб-ускуналари сумкасида туриши керак.


158. Баландликда ёки баландликка кўтарилиб бажариладиган ишларни бажарувчи бригада аъзоларини кузатиб турувчи шахслар ерда жойлашишлари мумкин.


159. Кўприкли кран аравачасида туриб, машина зали ва цехлар шипларидаги ёритиш қурилмаларига хизмат кўрсатиш ишлари камида икки шахс томонидан бажарилиши керак, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлиши лозим. Иккинчи шахс ишловчи ёнида туриб, унинг хавфсизлик чораларига етарли даражада риоя этаётганлигини кузатиб туриши шарт. Ишлар таъмирловчи ходимлар томонидан бажарилган тақдирда уларга наряд берилиши керак.

Вақтинча тахта тушама, нарвон ва шунга ўхшашларни аравача устига ўрнатиш ман этилади. Ишларни бевосита аравача тушамаси устида ёки қоплама тепасига ўрнатилган стационар (доимий) тахта тушама устида туриб бажариш зарур.

Аравачага кўтарилишдан олдин троллей симларидан кучланишни олиб ташлаш шарт. Ишлаш жараёнида ҳимоя камаридан фойдаланиш керак.

Кран кўпригини ёки аравачасини кран ҳайдовчиси фақат иш бажарувчининг буйруғи билан юргизиши керак. Кўприк крани ҳаракатланиши жараёнида ишловчи шахслар кранчи кабинасида ёки кўприк тўшамасида туришлари зарур. Ишчилар аравачада турган пайтида кўприкли кранни ва аравачани бир жойдан иккинчи жойга юргизиш ман этилади.



11-БОБ. АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯЛАРИ ВА

ЗАРЯДЛОВЧИ ҚУРИЛМАЛАР


160. Аккумулятор батареялари жойлашган хона ҳар доим қулфланган бўлиши шарт. Ушбу хоналарни кўздан кечирувчи ва уларда ишловчи шахсларга калитлар умумий тартибга мувофиқ берилади.


161. Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга олов билан кириш, учқун бериши мумкин бўлган электр иситиш асбоблари, аппарат ва ускуналардан фойдаланиш ман этилади, истисно ҳолатлари мазкур Қоидаларга 10-илованинг 170-бандида келтирилган.


162. Сўриб олувчи ветиляцияга эга бўлган аккумулятор хонасида у зарядловчи қурилма уланишидан олдин ишга туширилиши ва зарядловчи қурилма ўчирилганидан сўнг камида 1,5 соат ўтгандан, ҳосил бўлган газ тўла чиқариб юборилганидан сўнг тўхтатилиши керак.


163. Ҳар бир аккумулятор хонасида қуйидагилар бўлиши шарт:

электролит тайёрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган 1,5-2 литр ҳажмли тумшуқли, бандли шиша ёки чинни идиш (кўза);

кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи (5 фоизли) эритмаси ва ишқорли батарея учун бор кислотаси ёки сирка эссенциясининг бир қисмига саккиз қисм сувли эритмаси.


164. Ичида электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритма бўлган барча идишларда ушбу суюқлик номларини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт.


165. Кислота оғзи зич ёпиладиган тиқин билан беркитилган шиша идишларда сақланиши ва суюқлик номи ёзилган ёрлиқ билан жиҳозланиши шарт. Батареяларни эксплуатация қилишга мўлжалланган, ичида кислотаси бўлган идишлар ва бўш идишлар аккумулятор батареясига тегишли бўлган алоҳида хонада сақланиши зарур. Идишлар полда махсус саватларга ёки ёғоч қутиларга солиб сақланиши керак.


166. Кислота, ишқор ва қўрғошин билан боғлиқ барча ишларни махсус ўқитилган шахслар бажариши зарур.


167. Ичида кислота ва ишқор бўлган шиша идишларни икки ишчи ташиши шарт. Шиша идишлар савати билан биргаликда дастакли махсус ёғоч қутиларда ёки ўртасида чуқурчаси бўлган, атрофи ёғоч катак билан ўралган ва ичида шиша идиш камида 2/3 қисми баландлиги бараварида турадиган махсус замбилда ташилиши керак.

168. Электролит тайёрлашда кислота ичида дистилланган суви бўлган иссиққа чидамли ёки чинни идишга аста-секин (эритмани тез қизишининг олдини олиш мақсадида) ингичка қилиб жилдиратиб қуйилиши керак. Бунда электролитни ҳар доим таёқча ёки шиша найча, ёки кислотабардош пластмассадан ясалган қорғич билан аралаштириб туриш керак.

Кислотага сув қуйиб, электролит тайёрлаш ман этилади. Тайёр электролитга сув қуйишга рухсат этилади.


169. Кислота ва ишқор билан ишлаганда (кислота учун дағал жун матодан ёки ишқор учун пахтадан тайёрланган) костюм, резинали фартук, резинали этик (шим остига) ёки калиш, ҳимоя кўзойнаги ва резинали қўлқопларни кийиб ишлаш керак.

Ўювчи ишқорларни махсус ажратилган жойда қоп-қанорларга ўраб майдалаш лозим.


170. Аккумулятор хоналарида қуйидаги шароитларда пластиналарни кавшарлаш ишларини бажаришга рухсат этилади:

зарядлаш тамом бўлганидан камида 2 соатдан кейин кавшарлашга рухсат этилади. Доимий зарядланиш тартибида ишловчи батареяларда кавшарлаш ишларини бошлашдан 2 соат илгари улар зарядсизлантириш ҳолатига ўтказилиши ва хона иш бошлашдан олдин шамоллатилиши шарт;

кавшарлаш вақтида хона узлуксиз шамоллатиб турилиши керак;

кавшарлаш ишлари ўтказилаётган жой ўтга чидамли шчитлар билан бошқа батареялардан тўсиб қўйилиши керак;

қўрғошин ёки унинг бирикмалари таъсиридан заҳарланишнинг олдини олиш учун махсус эҳтиёт чоралари кўрилиши ва иш тартиби аккумулятор батареяларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномаларига мувофиқ белгиланиши зарур.


171. Аккумулятор батареяларига хизмат кўрсатиш махсус тайёрланган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган ходимлар томонидан амалга оширилади.


172. Махсус мақсадларга мўлжалланган аккумулятор батареялари уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ экспулатация қилиниши зарур.



12-БОБ. ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ


1-§. Таянчларда ишлаш


173. Таянчга чиқишга ва унда ишлашга рухсат фақат таянчнинг, айниқса, унинг асоси мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилингандан кейингина берилиши мумкин. Таянчни мустаҳкамлаш услуби ва зарурати иш бажарувчи ёки жавобгар раҳбар томонидан иш жойида аниқланиши керак.


174. Қуйидаги бригада аъзоларига таянчга кўтарилишга рухсат этилади:

электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлганларга таянчнинг юқорисигача барча турдаги ишларни бажаришга;

электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлганларга кучланиш олиниб амалга ошириладиган ишларни, кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда амалга ошириладиган ишларда эса пастки симлар сатҳига камида 2 метр қолгунга қадар ишларни бажаришга;

I гуруҳга эга бўлганларга барча кўринишдаги ишларда ердан оёқларигача 3 метргача кўтарилишга рухсат этилади.


175. Штирли изоляторлар билан жиҳозланган бурчак таянчларининг ички бурчак томонидан кўтарилиш ва ишлаш тақиқланади.


176. Таянчнинг тик қисмида ишлаганда шундай жойлашиш лозимки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган симлар эътибордан четда қолмаслиги керак.


177. Таянчларга кўтарилишда ҳимоя камарини стропи устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши, темир бетон таянчларда эса тирноққа (лазга) маҳкамланиши зарур. Таянчда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланган ҳолда иккала тирноққа (лазга) тиралиб ишлаш керак.


178. Занжирлари горизонтал жойлашган кўп занжирли ҲЛда унинг битта занжиридан кучланиш олиниб ишлашга фақат ушбу занжир тарафидан рухсат этилади. Кучланиш остида турган занжирларни ушлаб турувчи траверс участкаларига ўтиш тақиқланади.


179. Занжирлари бир-бирининг устида жойлашган кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида ишлашга фақат ушбу занжир кучланиш остида турган бошқа занжирлар остида жойлашгандагина рухсат этилади. Таянчга фақат ўчирилган занжир тарафидан кўтарилишга рухсат берилади. Ўчирилган занжирдаги симларни алмаштириш ва қайта тортиш тақиқланади.


180. 220 кВ ва ундан юқори кучланишли кўп занжирли ҲЛ таянчларида бир занжирдан кучланиш олиниб ишлар бажарилганда, ер сатҳидан 2-3 метр баландликда устунларнинг кучланиш остида қолган занжирлари томонидан қизил байроқчалар ўрнатилиши шарт. Байроқчаларни иш бажарувчи, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси билан биргаликда ўрнатиши керак.


181. Таянчда, изоляцияланган бўғини бўлмаган телескопик минорада ёки одамларни кўтариш учун мўлжалланган бошқа механизмларда туриб ишлар бажарилганда, одамдан ёки у ишлатаётган асбоблар ва мосламадан кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛ, радиотрансляция, телемеханика симларигача бўлган масофа 0,6 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Агар ишлаш пайтида кўрсатилган симларгача ушбу масофани сақлашнинг имкони бўлмай, оралиқдаги масофа камайиши хавфи туғилса, улар тармоқдан ўчирилади ва иш жойида ерга уланади.


182. Кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори ҲЛ билан бирга таянчларда тортилган кучланиши 1000 В гача бўлган ҲЛ симларини алмаштириш ва қайта тортиш ишлари фақат кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори барча ҲЛ ўчирилиб, симлар иш жойида ёки иш участкасининг икки томонида ерга уланганидан сўнг бажарилиши мумкин.


183. Трос ва симларни бир тарафга қараб тортишга мўлжалланмаган таянчларда шундай вақтинча тортиш зарур бўлса, таянчларнинг қулаб тушишининг олдини олиш учун улар маҳкамланиши шарт.


184. Таянчларнинг деталлари алмаштирилаётганда, унинг силжиши ёки қулаб тушиши эҳтимоли истисно этилган бўлиши зарур.


185. П ва АП туридаги таянчларнинг битталик ёки иккиталик қўшимча тиргакларини алмаштиришда, бараварига таянчнинг иккала оёғи остини кавлаб олиш тақиқланади.

Тиргакларни ўрнатишни таянчнинг бир оёқлисидан бошлаш зарур ва фақат ундаги тиргаклар алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланганидан ҳамда ердаги тупроқ зичланганидан кейин таянчнинг бошқа оёғидаги тиргакларни алмаштиришга киришиш мумкин. Иккитаси бирлаштирилган тиргакларни навбатма-навбат алмаштириш керак.

Тиргакларни чиқариб олиш ёки уни тушириш вақтида ҳандақда туриш ман этилади.


186. Таянчларни қулатиш ва ўрнатиш услублари, оғишининг олдини олиш учун уларни маҳкамлаш зарурати ва усуллари жавобгар раҳбар томонидан, у тайинланмаган ҳолда эса, наряд берувчи шахс томонидан белгиланади.


187. Механик жиҳатдан мустаҳкамлиги (ёғочнинг чириши, бетондаги дарзлар ва бошқалар) шубҳа туғдирадиган таянчлардаги трос ва тортқиларни маҳкамлаш зарурати пайдо бўлганда, ушбу ишлар бевосита таянчга кўтарилиш талаб этилмаган ҳолда, таянч ёнига барпо этилган махсус маҳкамловчи қурилмалардан ёки одамларни кўтариш учун мўлжалланган бошқа механизм, ёки телескопик минорадан фойдаланиб бажариш зарур.

Кўтарилган таянчдаги трос ва тортқиларни фақат таянч ерга ёки пойдеворга маҳкамлангандан кейин ечиш мумкин.


188. Агар илгакли тортқилар қўлланилган бўлса, улар ҳимоя қулфлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


189. Изоляторлар шодаларида ишлаганда, қуйидаги ҳолларда улар бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади:

бир занжирли, шунингдек, икки ва ундан кўп занжирли кўтариб турувчи шодалар бўйлаб;

икки ва ундан кўп занжирдан ташкил топган тортиб турувчи шодалар бўйлаб.

Бир занжирли тортиб турувчи шодаларда махсус мосламалардан фойдаланиб, улар бўлмаган тақдирда эса, шодалар устига ётиб ва тана ҳолатини ўрнаштириш учун оёқларни траверсга илаштирган ҳолда ишлашга рухсат этилади.


190. Ушлаб турувчи шодада ишлаган пайтда ҳимоя камарининг стропи траверсга маҳкамланиши керак. Агар осма узунлиги етарли бўлмаса, белга маҳкамланган иккита хавфсизлик арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ҳолда битта арқон траверсга боғланади, иккинчиси эса олдиндан траверснинг орқасидан ўтказилиб бригада аъзоларидан бири хавфсизликни таъминлаш учун заруратга қараб уни аста-секин тортиб ёки бўшатиб туради.


191. Тортиб турувчи шодада ишлаганда, ҳимоя камарининг осмаси траверсга ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланган мосламага маҳкамланиши зарур.


192. Ушлаб турувчи ва тортиб турувчи икки ва ундан кўп занжирли шодаларда ҳимоя камарининг стропини иш бажарилмаётган занжирнинг бирига маҳкамлашга рухсат этилади. Строп осмасини иш бажарилаётган шодага маҳкамлаш тақиқланади.


193. Шодаларни бир-биридан ажралиб кетишига олиб борувчи носозликлар аниқланганда, иш тўхтатилиши шарт.


194. Симларни, тросларни, изоляторларни траверсга кўтараётган ёки тушираётган вақтда юк кўтараётган траверсда ёки таянчнинг бу траверси остидаги қисмида туриш ман этилади.

Юк кўтариш схемасини танлаш ва кўтарувчи блокларни жойлаштириш шундай ҳисобланиши керакки, унда таянчга шикаст етказиладиган куч пайдо бўлмаслиги лозим.


195. Таянчни бўяш пайтида изолятор ва симларга бўёқ тегиб кетмаслигининг олдини олиш чораларини кўриш (масалан, таглик қўллаш) зарур.



2-§. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи

қисмларда ва уларнинг яқинида ишлаш


196. Кучланиш остида турган симга бевосита тегиш билан боғлиқ ишлар одамни изоляцияловчи қурилмалар: изоляцияланган бўғинли телескопик минора, изоляцияловчи майдонча, нарвон ва шунга ўхшаш қурилмалар ёрдамида ердан изоляциялаш шарти билан бажарилиши мумкин. Бунда одам симга тегишидан олдин изоляцияланган қурилманинг иш майдончаси симдаги потенциал билан боғланган бўлиши керак, бунинг учун иш майдончасига олдиндан улаб қўйилган сим изоляцияловчи штанга ёрдамида кучланиш остида турган симга уланиши зарур.

Бу ишларни бажаришда одамдан ерга уланган қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 2-устунида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.


197. Шодаларда иш бошлашдан аввал ўлчаш штангаси ёрдамида осма изоляторларни ишга яроқли эканлиги ва арматурадаги барча қулфлар ва шплинтлар бутлигини текшириш шарт. Агар шодалардаги изоляторлар сирғалиб чиқувчи қисқичлар билан жиҳозланган бўлса, улар иш бажариладиган таянчга ҳамда трасса рельефи бўйича талаб қилинадиган ҳолларда, шунингдек, қўшни таянчларга тортиб, пона ёрдамида маҳкамланиши керак.


198. Изоляцияловчи қурилмалар ёки траверсалардаги монтерлар томонидан шодаларни қайта осиш, шодалардаги алоҳида изоляторларни, арматураларни алмаштириш ишларини шодадаги ёки сим ва уни ажратиш мосламаси ўртасидаги ишга яроқли изоляторлар сони қуйидагидан кам бўлмаслик шарти билан бажаришга рухсат этилади:

ҲЛ кучланиши,

кВ

Яроқли изоляторлар

сони , дона

ҲЛ кучланиши,

кВ

Яроқли изоляторлар

сони, дона

15

2

110

6

35

4

220

10

199. Траверсадан туриб шодаларни қайта осиш ишларини бажаришда зарур мосламани шодага ўрнатиш ва уни траверсадан бўшатиш диэлектрик қўлқопларда амалга оширилиши керак.

Бунда 35 кВ кучланишли ҲЛда шодадаги икки изолятор ишга яроқли бўлганда, биринчисининг қалпоғига, кучланиши 110 кВ бўлган ҲЛда эса биринчиси ва иккинчисининг қалпоғига тегиш мумкин. Изоляторларни ҳисоблаш траверсдан бошланади.


200. Сим потенциали остида турган изоляцияловчи қурилма майдончасида туриб ишлаган пайтда симдагидан бошқа потенциалга эга бўлган шода арматураларга ва изоляторига тегиш, шунингдек, ушбу иш майдончасида турмаётган шахслардан асбоб-ускуна ёки мосламаларни олиш ёки унга узатиш ман этилади.

Таъмирланаётган ҳар хил потенциал остидаги фаза элементларини (масалан, сим ва шодаларни) улаш ёки уларни бир-биридан ажратишда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.


201. Изоляцияловчи қурилмадан унинг иш майдончасига ўтиш ва қайта ўтиш учун фақат майдонча монтёри билан биргаликда симдан, кучланиши 110 кВ бўлган ҲЛда 0,5 метрдан ортиқ масофага, кучланиши 150-220 кВ бўлган ҲЛда эса 1 метрдан ортиқ масофага узоқлаштирилиб, ишчи майдончасидан потенциал олингандан сўнг рухсат этилиади.


202. Кучланиши 35-110 кВ бўлган ҲЛда кучланиш остида найсимон зарядсизлантиргични унинг ташқи электроди билан сим орасида белгилангандан кам масофага яқинлашиши имкониятини истисно этадиган изоляцияловчи осма габаритникдан фойдаланиш шарти билан ўрнатишга рухсат этилади.

Зарядсизлантиргични олиш пайтида зарядсизлантириш электродини буриш ёки унинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш ман этилади. Зарядсизлантиргичнинг ташқи электродини симга яқинлаштириш ва узоқлаштириш фақат изоляцияловчи штанга ёрдамида бажарилиши зарур.


203. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтаргич тросга 1 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади. Муз эритиш схемасида тросдан фойдаланилганда, тросга яқинлашиш мумкин бўлган масофа эритиш кучланишига қараб белгиланади.


204. Кучланиш остида турган ҲЛда куннинг қоронғу вақтида, ёмғир ва қор ёғаётганда, момақалдироқ ва туман пайтида, шунингдек, таянчда ишларни қийинлаштирадиган шамол пайтида ишлаш тақиқланади.



Кесиб ўтиш оралиқларида, илашган кучланиш зонасида,

35 кВ ва ундан юқори кучланишли кўп занжирли ҲЛда бир

занжири ўчирилганда, симларни ҳамда троссларни

монтаж қилиш ва алмаштириш


205. Сим ва троссларни монтаж қилиш ва алмаштириш пайтида силтамасдан, ёйиш ва осиш зарур. Арқон шундай йўналтирилиши керакки, унда осилаётган сим силтанган ёки узилиб кетган тақдирда, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ёки унга илашиб қолмаслиги керак. Зарур бўлганда, одатда ип-газламадан ёки капрондан ясалган махсус тортқичлар қўлланилади. Арқонлар иложи борича калта бўлиши ва таранг тортилиб туриши, уларнинг учлари осилиб қолишига йўл қўйилмаслик керак. Металлдан ясалган йўғон арқонлар ёки чиғирлар ерга уланади.


206. Симларни (троссларни) ёйишдан олдин ҳар бир барабандаги сим ерга уланиши керак. Агар симлар (тросслар) ёйиш аравачасидан ёзилса, симнинг (тросснинг) қўзғалмас учи ерга уланиши керак.

Бир жойда турган барабандаги симни (троссни) ёйишда, ерга улаш учун унинг учи барабан втулкасига, барабаннинг вали эса барабанга яқин турган таянчга ёки ерга улагичга уланиши зарур.


207. Монтаж ишларини бошлашдан олдин (хом чизиқ тортиш, сим тортиш, симни роликдан қисқичларга ўтказиш), ёзилган сим (тросс) икки жойда: бошланғич анкер таянчининг тортувчи қисқичи яқинида ва сим тортилаётган охирги таянчда ерга уланиши керак.

Бундан ташқари, сим (тросс) ва иш олиб борилаётган жойдаги ҳар бир оралиқ таянч ҳам ерга уланиши зарур.


208. Металлдан ясалган осма роликларда ёки қисқичлардаги симлар учун роликларнинг (қисқичларнинг) гардишини ерга улаш етарлидир. Роликнинг (қисқичнинг) металл гардиши билан металли ёки арматурали темир-бетон таянч ўртасидаги табиий металли контакт мавжуд бўлса, металлдан ясалган роликни (қисқични) ерга улаш учун қўшимча тадбир талаб қилинмайди.


209. Кучланиш остида турган ҲЛ билан кесишган оралиқларда осилаётган сим кесишган линиянинг (тросс) иккала тарафидан ерга уланиши лозим.


210 Одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмдан ёки изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик минорадан, шунингдек, таянчда туриб симларда бажариладиган ва таянчдан батамом ерга қадар туширилган симлардаги ишлар мазкур Қоидаларга 9-илованинг 50 ва 51-бандларига мувофиқ бажарилиши керак.


211. Анкерлар оралиғидаги симларни осиш ишлари тамомлангандан сўнг симлар бошланғич анкер таянчида ёки бирон-бир оралиқ таянчда ерга уланиши керак. Кейинги анкер оралиғида ишлаётган одамларнинг тайёр бўлган олдинги анкер оралиғидаги сим орқали яшин разрядидан жароҳатланмасликлари учун симни охирги анкер таянчида ерга улаш тақиқланади.


212. Анкер таянчида шлейфларни улаш фақат бу таянчга тегишли бўлган ёнма-ён анкерлар оралиғидаги монтаж ишлари тамомлангандан сўнг амалга оширилади.

110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛ шлейфлари уланишига қадар симга ёки тортиб турувчи шодаларга траверсадан ҳисобланганда тўртинчи изоляторгача, 35 кВ ва ундан кам кучланишга эга бўлган ҲЛда фақат симга маҳкамлаб қўйилиши зарур.


213. Ишлар тугатилган ҲЛ участкаларида анкер таянчлардаги шлейфлар улаб бўлингандан кейин сим бошланғич анкер таянчида ва охирига яқин бўлган таянчлардан бирида ерга уланиши керак. Охирги анкер таянчида ушбу симларни ерга улаш ман этилади.



3-§. Турли ишлар


214. Фазалар бўйича таъмирлашда, ўчирилган фазанинг симига иш жойида фақат битта ерга улагич ўрнатилади. Ушбу симда ерга улагичдан 20 метргача бўлган масофада ишлашга рухсат этилади.

Бир неча бригадалар бир вақтда ишлаганда, ўчирилган сим электр жиҳатдан ўзаро боғланмаган участкаларга ажратиб бўлиниши зарур. Ҳар бир бригада учун битта ерга улагич ўрнатилган алоҳида участка ажратилади.


215. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган ҲЛда фазалар бўйича таъмирлаш ишлари бажарилганда, ерга улагични ўрнатиш ёки олишдан олдин разряд ёйи тарқалмаслиги учун ёй сўндирувчи мослама билан жиҳозланган штанга ёрдамида симни олдиндан ерга улаб қўйилади. Штанганинг ерга уловчи сими олдиндан ерга улагичга уланади. Бу штанга фақат кўчма ерга улагич ўрнатилгандан (ёки олингандан) сўнг олиниши мумкин.


216. Симлари горизонтал жойлашган ҲЛни фазалар бўйича таъмирлаш ишлари бажарилганда, кучланиш остида турган симларни ушлаб турувчи траверсалар участкаларига ўтиш тақиқланади.


217. Таянчнинг ерга уланиш қаршилигини ўлчаш пайтида яшин қайтарувчи троснинг ерга улагичга уловчи симини улаш ёки олиб қўйиш диэлектрик қўлқопда ёки тросни олдиндан ерга улагичга улаб қўйилгандан кейин бажарилиши лозим.


218. Кесими 240 мм2 дан кам бўлмаган симларда ва кесими 70 мм2 дан кам бўлмаган тросларда ходимларнинг ҳаракатланишига рухсат этилади.

Ажратилган симларда ва тросслар бўйлаб ҳаракатланганда, ҳимоя камари илгаклари симларга, махсус аравачадан фойдаланилганда эса, аравачага маҳкамланиши зарур.


219. ҲЛни ёки ҳаво алмашлаб-улаш пунктини кўрикдан ўтказишда конструкция ёки таянчга кўтарилиш тақиқланади.


220. Ўтиш қийин бўлган жойларда ва ноқулай об-ҳаво шароитида ҲЛни кўрикдан ўтказиш икки киши томонидан бажарилиши, бунда уларнинг бири электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлиши керак. Бошқа ҳолларда II гуруҳга эга бўлган шахс кўрикдан ўтказишни якка ўзи ўтказиши мумкин.

Куннинг қоронғу вақтларида кўрикни сим остида юриб ўтказиш тақиқланади.

Шикастланган жойни излаш пайтида ҲЛни кўздан кечирувчи шахсларда носозлик топилган жойларга ўрнатиш учун огоҳлантирувчи плакатлар бўлиши керак.


221. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ҲЛнинг узилиб ерда ётган симларига 8 метрдан кам масофага яқинлашиш тақиқланади. Бундай сим яқинида одамлар ва ҳайвонларнинг яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар имкони бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи плакатлар қўйиши ва бу ҳақда электр тармоқлари корхонасига хабар бериши ҳамда таъмирлаш бригадаси етиб келгунча кутиб туриш зарур.


222. Кучланиш остидаги 6-35 кВ ҲЛнинг темир-бетон таянчларига, уларда изоляторларнинг ишдан чиқиши, симларнинг таянчга тегиб туриши ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлик аломати сезилса (намликнинг ердан буғланиб кўтарилиши, таянчда ва таянчнинг ерга кирган жойида электр ёйининг ҳосил бўлиши ва бошқа белгилар), таянчларга 8 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади.


223. ҲЛнинг транспорт магистраллари (темир йўллар, кема қатновчи дарёлар ва каналлар) билан кесишган участкаларида иш олиб бориш учун вақтинча транспорт ҳаракатини тўхтатиш ёки транспорт ҳаракати туфайли ҲЛда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб туриш талаб қилинса, наряд берувчи шахс иш жойига транспорт магистраллари ҳаракати хизматининг вакилини чақириши керак. Бу вакил зарур муддатга транспорт ҳаракати тўхтатиб турилишини таъминлаши ёки тармоқда ишлаётган бригадани яқинлашаётган транспорт тўғрисида огоҳлантириши шарт. Транспортни ўтказиб юбориш учун ҳалақит бераётган симлар хавфсиз баландликка кўтариб қўйилади.


224. ҲЛнинг асосий ва қишлоқлараро йўллар билан кесишган ёки бевосита яқинлашган участкаларида иш олиб борилганда, транспорт ҳайдовчиларини огоҳлантириш ёки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун Давлат автомобиль назорати билан келишилган ҳолда иш бажарувчи асосий ва бошқа йўлларга сигнал берувчиларни қўйиши, шунингдек, "Таъмирлаш ишлари" йўл белгисини ўрнатиши зарур. Зарур бўлганда, Давлат автомобиль назоратининг вакили чақиртирилиши лозим.

Сигнал берувчилар ҲЛ билан йўлнинг кесишган ёки яқинлашган жойидан ҳар икки томонда 100 метр узоқликда туришлари ва уларда кундузи қизил байроқчалар, кечаси эса қизил чироқлар бўлиши керак.


225. Барча турдаги таянчларга ёки кронштейнларга ўрнатилган, шунингдек, тортилган тросларга осилган барча хилдаги ёритгичларни тозалаш ва лампаларини изоляцияловчи бўғини бўлган телескопик минорадан туриб алмаштириш ишлари симлардан кучланишни олмасдан туриб, фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.

Ерга улагич сими ёғоч таянч бўйлаб туширилмаган ва фаза симидан пастда ўрнатилган ёритгичларда бундай ишлар таянчдан туриб ёки ёғоч нарвонни қўйиб бажарилиши мумкин.

Ишни иш бажарувчи электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган бир ёки бир нечта бригада аъзолари билан бирга бажариши зарур.


226. Ерга улагич сими таянч бўйлаб туширилган ёғоч таянчлардаги, темир-бетон ва металлдан ясалган таянчлардаги ва кронштейнлардаги ёритгичларни изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик минорадан ёки таянчдан туриб ёхуд ёғоч нарвонни қўйиб тозалаш ва лампаларини алмаштириш наряд бўйича, таянчга осилган барча симлардан кучланишни олиб ташлаб, уларга ерга улагич ўрнатилгандан кейин бажарилиши зарур.

Ушбу бандда ва мазкур Қоидаларга 10-илованинг 225-бандида кўрсатилган ишларни бажаришда ёритгичларга фақат иш бажарувчи ёки электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бригада аъзоси кўтарилишига рухсат этилади.


227. Газоразрядли лампаларнинг ишга тушириш-ростлаш аппаратларида ишлаганда, уни ёритгичнинг умумий схемасидан ўчиришдан олдин симни тармоқдан узиб, статик конденсаторларини (зарядсизловчи қаршиликлар бўлишидан қатъий назар) зарядсизлаш зарур.



4-§. Трассани дарахтлардан тозалаш


228. Дарахтларни қулатишдан олдин иш жойи тозаланган бўлиши керак. Қиш пайтида қорга қулатилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унинг қулайдиган тарафига қарама-қарши тарафга бурчак қилиб, 5-6 метр узунликда тозаланган иккита йўлакча очилиши керак.


229. Иш бажарувчи иш бошлашдан олдин барча бригада аъзолари қулатилаётган дарахтлар, йўғон арқонлар ва бошқаларнинг ҲЛ симларига яқинлашиши хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирилиши шарт.


230. Дарахтлар симларнинг устига қулашининг олдини олиш учун улар чопишдан олдин тортқи билан тортиб қўйилиши зарур.Чопилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш тақиқланади.


231. Дарахт симларга қулаган тақдирда, ҲЛдан кучланиш олинмагунча, унга 8 метрдан кам бўлган масофага яқинлашиш ман этилади.


232. Кесилаётган дарахтнинг қулаши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни огоҳлантириши шарт. Дарахт қулаши мўлжалланган томонда ҳамда унинг қарама-қарши томонида туриш тақиқланади.


233. Дарахтнинг маълум қисмини чопмасдан ёки арраламасдан қулатиш ман этилади. Шунингдек, дарахтни ялписига арралаб қулатиш ҳам тақиқланади. Қийшайган дарахтни эгилган тарафига қулатиш зарур.


234. Ишдаги танаффус ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш вақтида кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни қулатмасдан қолдириш ман қилинади.


235. Чириган ва қуриган дарахтни қулатишдан олдин унинг мустаҳкамлигини текшириш, шундан сўнг қулатиш учун арралашни бошлаш зарур. Бундай дарахтларни чопиб қулатиш тақиқланади.


236. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб бир йўла ва бирини устига бирини ағанатиш йўли билан қулатиш тақиқланади. Биринчи навбатда, чириган, куйган ва қуриган дарахтлар қулатилиши керак.



13-БОБ. ЭЛЕКТРОД ҚОЗОНЛАРИ.

ЭЛЕКТР ФИЛЬТРЛАРИ


237. Изоляцияланган корпусли, кучланиши 1000 В гача бўлган электродли қозоннинг ғилофи қулфланиб ёпилиши шарт. Қозондан кучланиш олингандан кейингина ғилофни очишга рухсат берилади.


238. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда уларнинг ерга ҳимоя улагичларини бузиш ёки уларни ажратиш билан боғлиқ ишларни бажаришга йўл қўйилмайди.


239. Қувурларни ажратишдан аввал электр пайвандлаш ёрдамида бўлаклар орасида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Бир-биридан ажратилиши байпас айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бўлаклари орасида бундай контактни таъминлаш талаб этилмайди.


240. Электр фильтрларини эксплуатация қилишда қуйидагилар ман этилади:

жавобгар раҳбарнинг наряддаги алоҳида кўрсатмаси бўйича нарядда кўрсатилгандан ташқари ҳолларда одамларнинг электр фильтри ичида бўлган пайтларида силкитиш механизмини улаш;

электр фильтрларининг бункер ва секцияларида бир вақтда бараварига таъмирлаш ишларини олиб бориш;

таъминловчи агрегатларнинг блокировка қурилмалари носоз бўлган пайтда электр фильтрининг секция тешиклари, изолятор ғилофлари ва люкларни ёпувчи зулфинлар ва шунга ўхшаш мосламаларда носозлик бўлмаса, электр фильтрларга ҳамда уни уловчи кабелларга кучланиш бериш.


241. Қозон электр фильтрининг ҳар қандай майдончасида, заҳирадаги шинада, электр фильтрини манбага уловчи ҳар қандай кабелда ишланганида, ушбу электр фильтрини барча таъминловчи агрегатлари узилиши ва ерга уланиши керак.


242. Электр фильтри секцияларида одамлар ишлашига ижозат беришдан олдин секциялар шамоллатилиши ва бункердаги кул (чанг) олиб ташланиши шарт. Ҳаво ҳарорати эса 45°С дан ошмаслиги зарур.


243. Электр фильтри ўчирилгандан кейин ундан ва уни электр энергияси билан таъминловчи кабеллардан 1000 В дан юқори кучланишли электр агрегатларини ерга улаш йўли билан электростатистик заряд олиб ташланиши зарур. Электр фильтрини ерга уланмаган қисмидан заряд олиб ташланишига қадар унга тегиш тақиқланади.


244. Корхоналарда мавжуд кул (чанг) ушлайдиган қурилманинг алоҳида хусусиятларига қараб, электр фильтрларига хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий йўриқнома ишлаб чиқилиши керак.

Йўриқномада цехлар ўртасида хизмат кўрсатиш чегаралари ўрнатилишига қараб, наряд ва ишлашга ижозат бериш тартиби белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь


















































Время: 0.1372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск