ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг Устави (ЎзР ВМ 25.11.2020 й. 744-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 ноябрдаги

744-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарлари функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Марказ Хоразм вилоятида сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, тавсиялар ва инновацион таклифларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ишларини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Марказ ўз фаолиятини тегишли давлат бошқаруви органлари, Хоразм вилояти хокимлиги, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, логотипига, штамп ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Suv muammolari ilmiy-tatqiqot markazi" (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази), қисқартирилган номи - СМИТМ;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Научно-исследовательский центр водных проблем при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - НИЦВП;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Scientific research center of water problems under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - SRCWP.


7. Марказ жойлашган жой (почта манзили): Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектарини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш;

Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.


9. Қуйидагилар Марказнинг асосий функциялари ҳисобланади:


а) Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш бўйича;

Хоразм вилоятининг сув хўжалиги тизими, сув ва ер ресурслари бўйича маълумотлар базасини ташкил қилиш ва янгилаб бориш ҳамда сув хўжалиги ривожлантириш, сувдан ва ердан фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаб бориш;

сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари, сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан устувор илмий-тадқиқот ишлари бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни даврий равишда муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;


б) сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектарини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича;

Хоразм вилоятининг тасдиқланган устувор илмий-тадқиқот ишлари бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурлар асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, унинг тизимидаги сув ташкилотлари, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда манфаатдор бошқа идоралар ва ташкилотлар билан устувор илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда тегишли шартномаларни расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларда фаол иштирок этиш ҳамда тегишли грант шартномаларини расмийлаштириш;

илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа хўжалик фаолияти бўйича Марказнинг масъул лабораториялари томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

илмий-тадқиқот ишларини замонавий асбоб-ускуналар, халқаро илғор тажриба асосида амалга оширишни таъминлаш, уларнинг ижро ҳолати бўйича тизимли мониторинг олиб бориш ва ҳар чорак якуни билан муҳокама қилиб бориш;

илмий-тадқиқот ишларида белгиланган муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий асосланган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларида иштирок этиш;

сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича минтақавий муаммолар ва уларнинг ечими бўйича инновацион таклифлар ва тавсияларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга таклифлар киритиш;


в) Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш бўйича;

илмий-тадқиқот ишлари натижасида ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар ва таклифларнинг Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари, сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбар-ходимлари ва мутахассисларига тақдимотларини қилиб бориш ҳамда билдирилган фикрлар бўйича уларни такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш;

Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбар-ходимлари ва мутахассисларининг касбий малакасини оширишда қатнашиш, ҳамкорликда кўргазмали семинарлар ташкил қилиш;

илмий-тадқиқот ишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа хўжалик шартномаларини бажариш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш, маблағларнинг самарадорилигини ошириш юзасидан ҳар бир раҳбар-ходимнинг масъулиятини ошириш ва бошқа чораларни кўриш;

Марказнинг илмий-тадқиқот ва бошқа ишлаб чиқариш фаолияти юзасидан ҳисоботларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим қилиб бориш;


г) таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш бўйича:

соҳа бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, раҳбар-ходимларнинг малакасини ошириш, ёш олимларни тайёрлаш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш;

таълим муассасалари талабаларининг Марказда амалиётини ташкил қилиш, иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, уларнинг бакалавр ва магистрлик диплом ишларини тайёрлашда кўмаклашиш;

соҳа бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича комплекс муаммоларни ҳал қилишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

ривожланган мамлакатларнинг сув хўжалиги бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда мулоқотлар олиб бориш ҳамда эришилган натижалар асосида тегишли грант шартномалари ва келишувларни расмийлаштириш;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан сув хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш бўйича семинарлар ва конференциялар ташкил қилиш;

илмий-техник ютуқларни тизимли равишда чоп этиш ва тарғиб қилиш;

Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг таркибий бўлинмалари, Бутунжаҳон сув Кенгаши, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси, Йирик тўғонлар бўйича Халқаро комиссия, Сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича Ислом давлатлараро тармоғи ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш;


д) Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича.

Марказ илмий ходимларининг иш шароитини яхшилаш, замонавий ташкилий техника билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб уларни рағбатлантириб бориш, уларнинг таълим ва бошқа илмий-тадқиқиот муассасаларида, шунингдек, хорижий ташкилотларда малакасини оширишни ташкил қилиш;

Марказ лабораториялари моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб беришини таҳлил қилиб бориш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш ҳамда илмий ходимлар учун қулай иш шароитини яратиш;

Марказ бино ва иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Марказ лабораторияларининг моддий-техник базасини замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда янада ривожлантириш юзасидан асосланган ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилиб бориш;

Марказ қонунга зид бўлмаган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган дастурлари лойиҳаларини, илмий асосланган тавсиялар ва инновацион таклифларни, минтақавий муаммолар ечимига қаратилган таклифларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа таклиф ҳамда ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ўз ваколатлари доирасида Хоразм вилояти шароитида сув хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда бошқа давлат органларидан Марказ ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Марказ ваколатига кирадиган масалаларни ўз вақтида бажариш учун манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан тегишли чораларни кўриш;

Марказ ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ва Хоразм вилояти ҳокимлигига таклифлар киритиш;

Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, лойиҳа ташкилотлари, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

Марказ ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда халқаро шартномалар тузиш;

Марказ ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, конференциялар ва семинарлар ташкил қилиш;

Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Марказнинг даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Марказнинг кўчмас мулки ва бошқа турдаги мол-мулкини самарали бошқаришни ташкил қилиш;

биноларга хизмат кўрсатиш, хўжалик инвентарлари ва ашёларини, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис жиҳозларини сақлаш ва ишлатиш, дастурий таъминотни сотиб олиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

Марказ фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;

Марказ тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича фаолиятни ташкил этиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Марказ:

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда бир марта таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифларни тақдим этиб бориш;

Марказ фаолияти тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;

Марказ ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ҳисобот бериш учун жавоб беради.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


12. Марказга Хоразм вилояти ҳокимининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.


13. Марказ директорининг ўринбосари - илмий котиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда директор буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


14. Марказ директори вақтинча бўлмаганда унинг ваколатларини ўринбосар бажаради.


15. Директор Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.


16. Марказнинг таркибий бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорлик Марказ раҳбарлари томонидан таъминланади.



5-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Марказга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастур ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосари ваколатини ҳамда Марказнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Марказ фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Марказ ва ўз ўринбосарининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этиш бўйича таъсирчан тизимни яратиш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича устувор илмий-тадқиқот ишлари лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, хўжалик ишлари бўйича бошқа шартномалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Марказ фаолиятига тегишли соҳалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ва инновацион таклифларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

Марказ ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Марказнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Марказга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, илмий салоҳиятга, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;

ўз ўринбосари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, унинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, унинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Марказ ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказ тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг расмий ҳужжат ва топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш бўйича чоралар кўриш.

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишлари бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлаш;

зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва йўриқномаларни қабул қилиш;

ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, лаборатория мудирларининг Марказ фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Марказ директорининг ўринбосари - илмий котиб ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг ҳисоботларини эшитиш;

Марказ ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириш шаклларини ҳамда лавозим маошларига устама ва қўшимча тўловларни белгилаш, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича буйруқлар чиқариш, зарур бўлганда уларни интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал қилиш;

Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бўлим бошлиқлари ва ходимларнинг функционал вазифаларини тасдиқлаш;

ҳар йили 25 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Марказ тадбирлари календарь режасини, илмий-тадқиқот лойиҳаларининг мавзули режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш;

Марказнинг ҳисоботларини тасдиқлаш;

Марказнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Марказнинг активларини тасарруф этиш, мол-мулкни бошқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, молиявий, тўлов, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларни имзолаш, зарур ҳолларда Марказ ходимларига ишончномалар бериш;

Марказ номидан юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлари билан шартнома ва меморандумлар тузиш;

Марказ номидан шартномалар ва бошқа битимларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва ижросини таъминлаш;

ходимларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномалари тузиш, ўзгартириш ва амал қилишини тўхтатиш, буйруқлар чиқариш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар бериш;

илмий-тадқиқот ишлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва инновацион таклифларни амалиётга жорий қилиш ишларининг манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ижросини таъминлаш чораларини кўриш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказнинг молия-хўжалик фаолияти, шартномаларнинг бажарилиши ва барча хизматлар бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси билан келишган тарзда халқаро ҳамкорлик ишларини ташкил қилиш;

Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


18. Қуйидагилар директор ўринбосари - илмий котибнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш ҳамда Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

устувор йўналишлар бўйича лабораториялар томонидан бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион ишланмаларнинг йиллик ҳамда истиқболга мўлжалланган мавзулар режалари бўйича таклифлар тайёрлаш, тасдиқланган мавзулар режаси ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, Марказ бўйича илмий ҳисобот тайёрланишини ташкил этиш;

илмий кенгаш иш режалари лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқланган иш режалар ижросини назорат қилиш, илмий ишларни нашр этиш режаси бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни тақриздан ўтказишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Марказ директори томонидан белгиланган ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

Марказ директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун Марказ директорига киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ директорига киритиш;

Марказ таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлашда Марказ директорига таклифлар киритиш, ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмаларда устувор илмий-тадиқот ишлари бўйича лойиҳалар натижаси асосида тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатлар ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

Марказга тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва Марказ директорига таклифлар киритиш;

Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Марказ таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича Марказ директорига таклиф киритиш;

Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Марказ директорининг ўринбосари - илмий котиб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


19. Марказ таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимларига бевосита раҳбарлик қилиш, бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Марказ раҳбарияти томонидан белгиланган ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

Марказ раҳбарияти буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинма ходимларининг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тегишли раҳбарга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун тегишли раҳбарга киритиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмага кадрларни танлаш ва тайинлашда тегишли раҳбарга таклиф киритиш, таркибий бўлинмага ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, илмий салоҳияти, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмада кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинма томонидан устувор илмий-тадқиқот ишлари бўйича лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда илмий асосланган тавсиялар ва инновацион таклифларни ишлаб чиқиш;

таркибий бўлинмага тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва тегишли раҳбарга таклифлар киритиш;

ходимларнинг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;

таркибий бўлинма ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, таркибий бўлинма ҳисоботларини раҳбариятга тақдим этиш ва раҳбарият кўрсатмаларига мувофиқ фаолиятни такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;

таркибий бўлинма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш.



6-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Директор:

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Уставнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


21. Директор ўринбосари - илмий котиб ва таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;

ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.



7-БОБ. МАРКАЗ ВА УНИНГ ХОДИМЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ

ИНДИКАТОРЛАРИ


22. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланади.


23. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


24. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


25. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



8-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


26. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар грантлари;

хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


27. Марказга бириктирилган ва унинг оператив бошқарувида бўлган мулк Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади.

Марказ мол-мулки унга давлат томонидан белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган мулкдан иборат бўлиб, Марказнинг ўз фаолиятидан олинган даромадларидан, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

Марказ мол-мулкини сотиш, бошқа юридик шахсларга бериш ёки унинг шаклини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


28. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.


29. Барча илмий-тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган ишлар бўйича материаллар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулк объектлари ҳисобланади.


30. Марказ директори белгиланган иш ҳақи фондини тежашдан ҳамда бюджетдан ташқари тушган, шунингдек, ходимларнинг тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган штат бирликлари етишмаслигидан иқтисод қилинган маблағлардан ходимларни моддий рағбатлантиришда, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда фойдаланишга ҳақлидир.


31. Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


32. Марказ ходимларининг олдинги иш жойида олган узоқ муддат узлуксиз меҳнати учун қўшимча ҳақлари ва устамалари сақлаб қолинади.


33. Марказ директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда вазифаларини ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарган ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларга белгиланган тартибда Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ойлик устамалар белгилашга, ҳар чоракда мукофотлашга, моддий ёрдам тайинлашга ҳақли.


34. Марказ Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва фуқаролар ҳуқуқларига риоя қилишни ҳамда шартномавий мажбуриятларни бажариш бўйича жавобгарликни ўзига олади.


35. Марказ бухгалтерия ва оператив ҳисоб-китоб ишларини юритади ва белгиланган муддатларда давлат статистика муассасалари ва юқори ташкилотларга амалдаги қонунчиликда белгиланган шаклларда ҳисоботлар беради.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


37. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск