ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2020 й. 738-сон "SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2020 й.

N 738




SOS ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР

МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклини ва бошқа муқобил шаклларини жорий қилиш, уларнинг ҳамжамиятга тезда ижтимоий мослашиши учун кенг имконият яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 12 августдаги 263-сон қарорига мувофиқ SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг Тошкент, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида жойлашган болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказлари бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштиришга қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси бўлинмаларининг фаолиятини тўғри ифодалаш мақсадида:

болалар маҳаллалари - болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари;

ёшлар уйлари - ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари;

ижтимоий марказлар - ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари деб номлансин.


3. Қуйидагилар:

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 12 августдаги 263-сон қарорининг 1-банди ва қарорга илованинг 4-позициясидаги "болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказларнинг" сўзлари тегишлича "болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь

























Время: 0.0023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск