ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.09.2018 й. ПФ-5540-сон "Термиз" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.09.2018 й.

N ПФ-5540



"ТЕРМИЗ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Чегарадош мамлакатлар, хусусан Афғонистон Ислом Республикаси билан самарали савдо ва транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро юкларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва транзит салоҳиятини кенгайтириш, чегара атрофи минтақаларининг ресурс базасидан комплекс фойдаланиш ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти чегара яқини зонасида илгари ажратилган 3000 гектар майдонли ер участкаси ҳудудида "Термиз" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Термиз" ЭИЗ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Термиз" ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

ЭИЗ ҳудудида биринчи навбатда кластер ёндошувидан кенг фойдаланган ҳолда ЭИЗ қатнашчилари ўртасидаги мустаҳкам кооперация асосида маҳаллий хомашё ва материаллар негизида рақобатбардош тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

ЭИЗ ҳудудларидаги саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари яратилишини, бунинг асосида республика минтақалари аҳолисининг бандлик даражаси ва даромадлари оширилишини таъминлаш;

маҳаллий минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва жаҳонга машҳур брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ўз ҳудудларида ЭИЗ ташкил қилинган минтақаларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

етакчи хорижий компаниялар ва корпорациялар иштирокида замонавий юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун инвестициялар, энг аввало хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ғоят қулай шарт-шароитларни шакллантириш;

ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш.


3. Белгилансинки:

"Термиз" ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва уни кейинчалик узайтириш эҳтимоли бор;

фаолият юритиш мобайнида "Термиз" ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади;

"Термиз" ЭИЗ қатнашчиларининг ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилиши тенг улушларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармони 3, 4, ва 5-бандларининг қоидаси "Термиз" ЭИЗ қатнашчиларига нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ургут" "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони 8-бандининг қоидаси "Термиз" ЭИЗ дирекциясига нисбатан жорий этилсин.


5. "Термиз" ЭИЗ бош режасини ишлаб чиқиш бўйича:

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК" ДУК - буюртмачи этиб;

танлов асосидаги лойиҳа ташкилоти - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар - молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. Сурхондарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда "Термиз" ЭИЗга кирувчи ҳудуд чегараларини белгилашни ва "Термиз" ЭИЗ дирекцияси фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Термиз" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини, зарур ҳолларда Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Термиз" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этилаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда давлат божи ундирилмасдан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Термиз" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этилаётган хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев ва Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Б.Б. Пўлатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 сентябрь



































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск