ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.2015 й. ПҚ-2463-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2015 й.

N ПҚ-2463



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ   ИҚТИСОДИЙ   АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ТУЗИЛМАСИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4761-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, бир-бирини такрорлашни бартараф этиш мақсадида:


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари акциядорларининг қарорларини ҳисобга олган ҳолда:

"Ўзмарказимпэкс" АЖ ва "Ўзинтеримпэкс" АЖ ташқи савдо компанияларини қайта ташкил этиш, уларнинг негизида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига уларнинг маҳсулотларини экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш функциясини зиммасига юклаган ҳолда "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ тузиш тўғрисидаги;

"Ўзтадбиркорэкспорт" ИТСК МЧЖни тугатиш тўғрисидаги;

"Ўзсаноатмашимпэкс" АЖ, "Марказсаноатэкспорт" АЖни қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида машинасозлик, металлургия, кимё ва нефт-кимё саноати корхоналари, қурилиш материаллари саноати ва бошқа саноат тузилмаларига уларнинг маҳсулотларини экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш функциясини зиммасига юклаган ҳолда "Ўзсаноатэкспорт" АЖ тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда қайта ташкил этилаётган "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ ва "Ўзсаноатэкспорт" АЖлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаган ҳолда, уставларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин, устав капиталларини шакллантирсин ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

"Ўзтрейд" ва "Ўзсаноатэкспорт" акциядорлик жамиятлари ўзини ўзи тўлиқ молиялаштириш тамойиллари асосида уставларига мувофиқ мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади;

"Ўзтрейд" АЖ тугатилаётган "Ўзмарказимпэкс" АЖ ва "Ўзинтреимпэкс" АЖларнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ қайта ташкил этилаётган "Ўзсаноатмашимпекс" ва "Марказсаноатэкспорт" акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. "Ўзсаноатэкспорт" АЖ давлат акциялари пакети бўйича акциядор функциялари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги зиммасига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ белгиланган тартибда "Ўзмарказимпэкс" АЖ, "Ўзинтеримпэкс" АЖ, "Ўзсаноатмашимпэкс" АЖ, "Марказсаноатэкспорт" АЖ ва "Ўзтадбиркорэкспорт" ИТСК МЧЖ мулкларини баҳолашни, шунингдек, уларнинг қўшган улушларига мувофиқ акциядорлар ўртасида улушларига пропорционал равишда тақсимлаш шарти билан янги акциялар чиқаришни амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 31 декабрдаги

ПҚ-2463-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар

Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-136-сон қарорининг тўртинчи хатбоши ва 5-иловаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 январдаги "Инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-554-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-962-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1236-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши ва қарорнинг 2-иловаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 368-сон қарорининг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)




































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск