Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

Норезидентнинг ижара бўйича даромадларини ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда акс эттириш (СБХ, 50-сон 2020 йил 15 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



НОРЕЗИДЕНТНИНГ ИЖАРА БЎЙИЧА

ДАРОМАДЛАРИНИ ЖШДС ВА ИЖТИМОИЙ

СОЛИҚ БЎЙИЧА ҲИСОБОТДА АКС ЭТТИРИШ


Корхона чет эл жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни "Norma" компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар:



- Чет эл фуқароларига даромад олинган даврдаги уларнинг мақомига қараб солиқ солинади. Умумий қоидага кўра солиқ солиш мақсадларида солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг резидентлари деб эътироф этилади. Худди шундай даврдаги мазкур муддат 183 кундан кам бўлганда, жисмоний шахс норезидент ҳисобланади (СК 30-м.).

Чет эл жисмоний шахси даромадларига солиқ солишда 3 та омил ҳисобга олинади:

q у қайси давлат резиденти ҳисобланиши;

q жисмоний шахс резиденти ҳисобланган давлат билан Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;

q солиқ солинадиган даромад тури.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киритилади (СК 375-м. 3-б.), уларга ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Норезидент томонидан мол-мулкни ижарага беришда солиқ агентида мулкий даромадларга ЖШДС солинади. Яъни ижарага олувчи юридик шахс норезидент жисмоний шахслар учун белгиланган - 20%лик ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қолиши лозим. Бунда халқаро шартнома мавжуд бўлса, унинг шартлари ҳисобга олинади (СК 382-м. 3-б., 387-м. 3-б., 400-м. 2-қ.).

Солиқни ҳисоблашда мол-мулкни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара тўловлари ставкаларини ҳам инобатга олиш лозим ("2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга 12-илова).


2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар:

q бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

q жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-б. "а" кичик б.).


Ушбу имтиёзлар ва преференциялар норезидент жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Норезидент жисмоний шахснинг ижарага беришдан олинган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади (4-илова, 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

1) жисмоний шахс ҳисобланган норезидентнинг бундай даромадларини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 4-"Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот"

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск