ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 й. 788-сон "Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2020 й.

N 788




АГРАР ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ

2030 ЙИЛГАЧА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги олий таълимини модернизациялашнинг устувор йўналишларини белгилаш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатга эга бўлган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Стратегия қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини назарда тутади:

қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, "Ақлли қишлоқ хўжалиги" (Smart agriculture) ва рақамли технологияларни жорий қилиш;

стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш;

илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун амалдаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги йўналишида халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган замонавий кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шароитлар яратиш;

битирувчиларни ўз йўналишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш мақсадида агробизнес билан шуғулланишига амалий ёрдам кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш ва жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.

б) Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

в) Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020/2021 ўқув йилига мўлжалланган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар дастури) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Стратегия тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва ҳар йили тасдиқланадиган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:

Аграр таълим тизимидаги олий таълим муассасаларини 2030 йилгача дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чораларини кўрсин;

якунланаётган ўқув йили бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини пухта ўрганиш асосида ҳар йили 25 июлга қадар Стратегиянинг келгуси ўқув йиллари учун чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Ш.М. Ғаниев - масъул вазирликлар ва идоралар томонидан Стратегия ҳамда чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилишида ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш ҳамда чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини мониторинг қилиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаевга ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Б.А. Сулаймоновга - Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 декабрдаги

788-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача

инновацион ривожланиш стратегиясининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги

йиллар


2019


2020


2023


2025


2030


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ УЧУН ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ

МУТАХАССИС КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

1

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари


қўшма таълим дастурлари сони


13

15

20

25

30

2

Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитишни ташкил қилиш


хорижий дастурлар асосида ташкил этилган олий таълим муассасалари сони


-

1

1

2

2

3

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар


талабалар сони (минг киши)


13,9

15,0

18,0

20,0

25,0

4

шу жумладан, давлат гранти асосида таҳсил олувчи талабалар


талабалар сони (минг киши)


2,8

3,0

3,6

4,0

5,0

5

Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар


фоизда (бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларига нисбатан)


8,7

10

15

17

20

6

Ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар улуши


фоизда (профессор-

ўқитувчилар сонига нисбатан)


1

2

7

10

15

7

Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши


фоизда (профессор-

ўқитувчилар сонига нисбатан)


2

3

10

15

20

8

Малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улуши


фоизда (малака ошириш курсларида дарс берувчи профессор-

ўқитувчилар сонига нисбатан)


10

15

20

30

50

9

Кредит-модуль тизими жорий этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари


фоизда (бакалавриат таълим йўналишлари сонига нисбатан)


10

43,7

100

100

100

10

Ўқув режа ва дастурларни хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш


фоизда (ўқув режа ва дастурлар сонига нисбатан)


10

100

100

100

100

11

Ўқув режаларида амалий кўникмаларни оширишга қаратилган мутахассислик фанлари бўйича амалий машғулотлар улуши


фоизда (машғулотлар сонига нисбатан)


29

35

50

60

70

II. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ВА ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

12

Ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон шаклидан фойдаланиш


фоизда (ўқув, илмий адабиётлар ва ўқув-услубий мажмуалар сонига нисбатан)


10

20

35

50

70

13

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг жорий этилиши


фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан)


-

25

75

100

100

14

Таълим сифатини таъминлаш жараёнларини электрон таълим бошқаруви тизими орқали назорат қилиш


фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан)


-

25

50

100

100

15

Ўқитишда рақамли технологиялар, шу жумладан "E-MINBAR" электрон платформаси, онлайн, вебинар технологияларини жорий этиш


фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан)


-

25

50

100

100

III. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ, ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА

КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ, ИЛМ-ФАННИНГ ИННОВАЦИОН

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

16

Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти


фоизда (профессор-

ўқитувчилар сонига нисбатан)


44,1

50

55

60

65

17

Хорижда магистратура ва докторантурада таҳсил олган профессор-ўқитувчилар улуши


профессор-

ўқитувчилар сони

3

5

8

10

12

18

Битта ўқитувчига нисбатан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришдан тушадиган молиявий маблағларнинг ўсиш динамикаси


фоизда (аввалги йилдаги тижоратлаштиришдан тушган маблағларга нисбатан)

9

15

20

25

30

19

Илмий-техникавий тадқиқот ишлари натижаларини нашр этиш


фоизда (ёқланган илмий-техникавий тадқиқот ишлари сонига нисбатан)


10

22

28

40

45

20

Кафедралар қошида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш


корхоналар сони


5

10

15

20

30

21

Магистратура битирувчиларини илмий фаолиятга йўналтириш


фоизда (магистратура мутахассислиги битирувчилари сонига нисбатан)


15

30

35

40

45

22

Илмий унвонга эга профессор-ўқитувчиларнинг илмий даражага эга ўқитувчиларга нисбатан улуши


фоизда (илмий даражага эга профессор-

ўқитувчилар сонига нисбатан)


30

40

45

50

55

23

Импакт фактори 0,5 дан юқори бўлган илмий журналларда чиқарилган мақолаларнинг юз нафар профессор-ўқитувчига нисбати



мақолалар сони

0,5

2

5

10

15

24

"Scopus", "ScienceDirect", "Web of Science" ва импакт фактори кўрсаткичларига эга ҳамда бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи мақолалар


индексланувчи мақолалар сони


230

300

400

500

700

25

Халқаро миқёсда эътироф этилган илмий журналлар


илмий журналлар сони


-

-

1

1

1

26

Олий таълим муассасалари педагог кадрлари таркибидан халқаро миқёсда эътироф этилганлар улуши


фоизда (педагог кадрлар сонига нисбатан)


-

0,5

1

1,5

2

IV. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ

МУСТАҚИЛЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

27

Олий таълим муассасалари умумий йиллик харажатларида бюджетдан ташқари маблағлар улуши


фоизда (харажатлар миқдорига нисбатан)


60

62

65

68

75

28

Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтиш


олий таълим муассасасалари сони


-

-

-

-

1

29

Олий таълим муассасаларида талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминланганлик даражаси


фоизда (талабалар сонига нисбатан)


20,5

22

25

30

40

V. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТИЗИМЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

30

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари


интерактив хизматлари сони


1

5

10

15

20

31

Агросаноат мажмуи учун мутахассис ва раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш


фоизда (бошқарув кадрлар захирасидаги ходимлар сонига нисбатан


-

10

20

30

40

VI. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ,

ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАЪСИРЧАН

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

32

Олий таълим муассасаларида очиқ ахборот тизимларини жорий этиш


фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан)


-

25

50

75

100

33

Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича аноним сўровномалар ўтказиш


аноним сўровномалар сони


-

8

12

16

20

34

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Олий таълим муассасалари, техникумларда коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказиладиган семинар ва тадбирлар (аноним сўровномалардан ташқари)


семинар ва тадбирлар сони


30

40

50

60

70

VII. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ

ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ, ХАЛҚАРО МИҚЁСДА

ТАНИЛИШИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

35

Хорижий талабаларнинг улуши


фоизда (жами талабалар сонига нисбатан)


0,3

1

2

3

5

36

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар улуши


фоизда (жами лойиҳалар сонига нисбатан)


15

15

20

25

30

37

Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинуви


фоизда (профессор-ўқитувчилар ва талабалар сонига нисбатан)


1,5

2

4

7

10

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 декабрдаги

788-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион

ривожланиш  стратегиясини  амалга  ошириш

бўйича 2020/2021 ўқув йилига мўлжалланган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Молиялаштириш

манбаи


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. ЎҚУВ ЖАРАЁНИ

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сонли қарорига асосан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари таълимнинг крдети-модуль тизимини жорий этиш ҳамда 2021/2022 ўқув йилида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида янгидан ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш.


1. Бакалавриат таълим йўналишларида 2020/2021 ўқув йилидан босқичма-босқич таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш мақсадида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


-

2021 йил

январь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


2. Янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи 20 нафар профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировка ўташ учун хорижий давлатларга юбориш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


2020/2021

ўқув йили

давомида


3. Талабларни янгидан киритилган фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминлаш чораларини кўриш.


2021 йил

январь


2

2020/2021 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш.


1. 2020/2021 ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган 25 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 33 та магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш.



2021 йил

январь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


2. Кредит-модуль тизими жорий этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликларига профессор-ўқитувчилар томонидан электрон платформа учун фанлар бўйича маълумотлар базасини яратиш.



2021 йил

февраль


3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорига асосан олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ихтисослашган кафедра филиалларининг мутахассислик фанлари бўйича таълим берувчи педагог-кадрлар билан таъминлаш ҳамда ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш.


1. Қорақапоғистон Республикаси ва вилоятларда ихтисослашган кафедра филиаллари ташкил этиладиган олий таълим таълим муассасалари рўйхатини аниқлаш.


-

2021 йил

январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари


2. Мевачилик ва узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш таълим йўналишлари қабул квоталарини белгилаш.


-

2021 йил

март

3. Ихтисослашган кафедра филиалларини бакалавриат таълим йўналишларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув адабиётлари билан таъминлаш.


-

2021 йил

январь

4

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (кейинги ўринларда - Олий таълим муассасалари деб юритилади)га хорижий фуқароларни, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кенгроқ жалб этиш.


1. Хорижий давлатларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш учун университет ва унинг филиаллари фаолиятини акс эттирувчи видеороликлар, буклетлар, постер, журналлар тайёрлаш, университетнинг www.tdau.uz сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиб бориш.


Бюджетдан ташқари маблағлар


Белгиланган

муддатларда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, олий таълим муассасалари


5

Таълим жараёни учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ҳамда ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш.

1. Янгидан ташкил этилган бакалавриат таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун 118 та фан бўйича ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш ҳамда ўқув адабиётларини яратиш режа-графигини ишлаб чиқиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари


2021 йил

январь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари


2. Университет харажатлар сметасида хорижий ўқув адабиётларини харид қилиш ҳамда чоп этиш учун 200 млн. сўм маблағ ажратишни назарда тутиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари


2021 йил

январь


II. БОШҚАРУВ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИ ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАР СИФАТ ТАРКИБИ

6

Агросаноат мажмуи таркибидаги ташкилотлар, муассасалар ва агрокластерлар раҳбар ҳамда мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида "Агробизнес ва бошқарув" йўналишида марказ фаолиятини такомиллаштириш.


1. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга номзодларни тавсия этиш бўйича вазирлик, идоралар рўйхатини шакллантириш ва қабул квоталарини белгилаш.


Бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Тошкент давлат аграр университети


2. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув режа, дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2021 йил

апрель


7

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини 55-60 фоизга етказиш, янги ихтисосликлар бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


1. Университетдаги мавжуд ихтисосликлар сонини 18 тадан 21 тагача ошириш.


Давлат бюджети маблағлари


2021 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Таянч докторантура, докторантура ва стажёр тадқиқотчилик институтига қабул квоталарини ошириш.


-

2021 йил

июнь

3. Илмий даражага эга бўлган малакали ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш.


-

2021 йил

июнь

8

Хорижий давлатларда профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрларни малака ошириш ва стажировка ўташларини ташкил этиш.


1. Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли талабалар рўйхатини шакллантириш.


-

2021 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Профессор-ўқитувчиларни тор ихтисосликлар бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамда халқаро молия институтларининг грантлари орқали хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.


"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

сентябрь


9

Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш ҳамда касбий маҳоратини ошириб бориш.


1. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий тиллар ва ахборот-коммуникацион технологиялари бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар


2021 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Янги педагогик технологиялар бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар


2021 йил

апрель


III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

10

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг долзарб йўналишлари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларни ўтказиш.


1. Қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммолари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 4 та республика ҳамда 4 та халқаро миқёсда илмий анжуманларни ташкил этиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари


Тасдиқлан-

ган режа-

график

асосида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят хокимликлари, Олий таълим муассасалари


2. Илмий анжуманларни оммавий-ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, анжуман материалларини халқаро эътироф этилган базаларга жойлаштириш чораларини кўриш.


11

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган илмий-тадқиқотлар ҳамда хўжалик шартномалари асосида университетга бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш.


1. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловларида профессор-ўқитувчиларнинг лойиҳалар билан иштирок этиш даражасини ошириш.


-

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш ҳамда тижоратлаштириш чораларини кўриш.


Хўжалик шартномалари асосида


2021-2030

йиллар

давомида


12

Профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш.


1. Давлат хусусий шериклик шартлари асосида кичик инновацион корхоналар сонини 10 тага етказиш.


Ташаббускорлар маблағлари ҳисобига


2021 йил

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Бюджетдан ташқари маблағлар тушумини ошириш мақсадида хўжалик шартномаларини тузиш.


Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар


2020-2021

йиллар

давомида


13

Илмий-тадқиқотар самарадорлигини ошириш мақсадида илмий лаборатория ташкил этиш.


1. Олий таълим муассасалариаро "Экофизиологик тадқиқотлар" илмий лабораториясини ташкил этиш.


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари


Тасдиқлан-

ган режа

график

асосида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. "Экофизиологик тадқиқотлар" илмий лабораториясида фаолият олиб борадиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва уларни хорижий давлатларга қисқа муддатли малака ошириш ва стажировкалар ўташ учун юбориш.


2021 йил

ноябрь-

декабрь


14

"Ўзбекистон аграр фани хабарномаси" журнали нуфузини ошириш.


1. "Ўзбекистон аграр фани хабарномаси" журналига мақолаларни қабул қилиш талабларини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда https:// uzjournals.edu.uz электрон платформасига киритиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


2. "Ўзбекистон аграр фани хабарномаси" журналини Scopus базасига жойлаштириш учун "Elsevier" компанияси томонидан сўралган маълумотларни тақдим этиш.


2021 йил

май


3. "Ўзбекистон аграр фани хабарномаси" журнали таҳрир ҳайъатига халқаро экспертларни жалб этиш.


2021 йил

июль


15

Соҳа буюртмачилари маблағлари ҳисобига бажариладиган хўжалик шартномалари миқдорини ва натижадорлиги ошириш.


1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича долзарб муаммолар ечимларига қаратилган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.


Бюджетдан ташқари маблағлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Соҳа буюртмачилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузиш ҳамда тушган маблағларни университетнинг моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар моддий манфатдорлигини оширишга йўналтириш.


Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар


Доимий

IV. БЕШТА ТАШАББУСНИ ЎЗИДА МУЖАССАМ

ЭТГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ

16

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича республика миқёсида фан олимпиадаларини ташкил этиш.


1. Фан олимпиадаларига иқтидорли талабаларни танлаб олиш сифатини ошириш.


Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

август


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Танлаб олинган талабаларни тажрибали профессор-ўқитувчиларга "устоз-шогирд" анъаналари асосида бириктириш.


-

2021 йил

сентябрь


3. Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича республика миқёсида фан олимпиадасини ўтказиш.


Давлат бюджети маблағлари


2021 йил

декабрь


17

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли тадбирларни ташкил этиш.


1. Университетнинг "Ахборот ресурс маркази" фондини жаҳон ва республикада нашр этилган янги бадиий адабиётлар билан бойитиш ҳамда уни доимий равишда тўлдириб бориш.


Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар


Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Ҳар бир факультетда "Энг яхши китобхон" кўрик-танловини ўтказиш, ғолиб жамоаларни муносиб рағбатлантириш.


Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан


2021 йил

декабрь


3. Университет ҳудудида китоб ярмаркаларини ташкил этиш.


-

Тасдиқлан-

ган режа

график

асосида


18

Талаба қизларнинг машғулотлардан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган ижодий тўгараклар фаолиятини янада кучайтириш.


1. Талаба-қизларни турли ижодий тўгаракларга жалб этиш.


-

Тасдиқлан-

ган режа-

график

асосида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли мавзуларда тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиб бориш.


Бюджетдан ташқари маблағлар


Ҳар ойда

бир марта

режа-график

асосида


V. МОДДИЙ - ТЕХНИК ТАЪМИНОТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

19

Таълим сифатини ва илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш мақсадида университетнинг ўқув-лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.


1. Тошкент давлат аграр университетининг 7 та, Нукус филиалининг 11 та, Термиз филиалининг 10 та ва Самарқанд филиалининг 9 та ўқув лабораториялари бўйича техник талаб (паспорт)ларни ишлаб чиқиш.


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари, ҳомийлик маблағлари


2021 йил

февраль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Ўқув лабораторияларини харид қилиш ҳамда ўқув аудиторияларига жойлаштириш.


Тасдиқлан-

ган режа-

график

асосида


3. Ўқув лабораторияларидан фойдаланиш бўйича педагог-ходимлар ва талабалар учун услубий кўрсатмалар тайёрлаш.


2021 йил

март


20

Тошкент давлат аграр университетининг иссиқ сув, ичимлик суви ва иситиш тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида университет ҳудудида замонавий 7 та қозонхона ҳамда 4 та ер остидан сув чиқариш иншоотларини қуриш ишларини 2021-2022 йиллар Инвестиция дастурига киритиш.


1. Замонавий қозонхоналар ҳамда ер ости сувларини чиқариш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.


-

2021 йил

февраль


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


2. Қозонхона ва ер ости сувларини чиқариш иншоотларини қуриш ишларини 2021-2022 йиллар Инвестиция дастурига киритиш.


-

2021 йил

март-апрель


VI. АКТ ВА ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ВОСИТАЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ

21

Олий таълим муассасалари талабаларини ўқитишда рақамли технологиялар, шу жумладан "E-MINBAR" электрон платформаси, онлайн вебинар технологиялардан кенг фойдаланиш.


1. Маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг "E-MINBAR" электрон платформаси, онлайн, вебинар технологияларни татбиқ этиш бўйича илғор тажрибаларини ўрганиш.


Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари, ҳомийлик маблағлари


2021 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Олий таълим муассасаларида "E-MINBAR" электрон платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2021 йил

июль


22

Олий таълим муассасаларининг конференция материаллари, БМИ, МД дан иборат илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш ҳамда антиплагиат тизимини жорий этиш.


1. Илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш ҳамда маълумотлар билан бойитиб бориш.


Бюджетдан ташқари маблағлар


2021 йил

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Антиплагиат дастурини сотиб олиш.


2021 йил

июнь


3. Антиплагиат тизимини қўллаш бўйича семинар ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь


23

RFID технологияси асосида "Ахборот-ресурс маркази" фондини рўйхатга олиш, ҳисобига қўшиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини яратиш.


1. Ахборот-ресурс марказидаги мавжуд ўқув адабиётларини QR code тизими орқали рақамлаштириш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

ноябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Университет ва унинг филиалларида "АРМАТ++" электрон платформасини маълумотлар базаси билан тўлдириш.


Доимий


24

Талабаларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш.


1. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида талабалар учун масофавий таълим дастурлари платформасини жорий этиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш ва Wi-Fi қамровини кенгайтириш.


2021 йил

май


3. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш ва "Smart ўқув хонаси"ни ташкил этиш.


2021 йил

март


VII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

25

Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабаларни келишув асосида Германия, Корея Республикаси, Хитой ва Россия каби ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро молия ташкилотлари орқали хорижий давлатларга ишлаб чиқариш амалиётларини ҳамда стажировкаларни ўташ учун юбориш.


1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар орасидан чет тилларини биладиган талабалар рўйхатини шакллантириш.


PRAXX, Agroimpuls, A-Z Germany ва халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари


2. Талабаларни Германия, Жанубий Корея, Хитой ва Россия каби ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро молия ташкилотлари орқали хорижий давлатларга ишлаб чиқариш амалиётларини ҳамда стажировкаларни ўташ учун юбориш тўғрисидаги маълумотларни университетнинг веб-сайтига жойлаштириш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


Ўқув

жараёни

жадвали

асосида


26

Рейтинги юқори бўлган энг яхши хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш.


1. Қишлоқ хўжалиги йўналишларига мос келувчи хорижий олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.


Ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари

2021 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят хокимликлари, Олий таълим муассасалари


2. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. ҳамда илмий-педагогик фаолият бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш.


2021 йил

май


3. Хорижий олий таълим муассаса-ларидан ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиладиган педагог-ходимлар ва мутахассислар иштирокида "онлайн" видеосеминарлар ва вебинарлар ташкил этиш.


Ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

келишув

асосида


27

Тошкент давлат аграр университетининг ректори маслаҳатчиси лавозимига хорижий мутахассисни жалб этиш.


1. Жанубий Кореянинг "KOPIA" ташкилоти раҳбарини ректор масла-ҳатчиси лавозимига жалб этиш.


KOPIA, NRF дастурлари доирасида


2021 йил

февраль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


2. "KOPIA" ташкилоти билан биргаликда республикамизда ноанъанавий сабзавот экинларини етиштириш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2021 йил

апрель


28

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилга қадар дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш.


1. QS рейтинг тизими ҳамда бошқа халқаро рейтинг кўрсаткичлари индикаторларини ўрганиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари


2021 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари


2. Тошкент давлат аграр университетини дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхатига (QS рейтинг тизими) киритиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

апрель


VIII. КАДРЛАР БУЮРТМАЧИЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ (ИНТЕГРАЦИЯ ЖАРАЁНИ)

29

Кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.


1. Асосий кадрлар истеъмолчилари ҳисобланган вазирлик, идора ва ташкилотларда кафедра филиалларини ташкил этиш.


Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари


2021 йил

сентябрь


Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Олий таълим муассасалари


2. Ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг етакчи мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш.


2021 йил

сентябрь


30

Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини кадрлар буюртмачилари ҳисобланган вазирлик, идора, ташкилотлар, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари базаларида ташкил этиш.


1. Талабалар малакавий амалиётини бевосита уларнинг бўлғуси иш жойларида ташкил этиш мақсадида уч томонлама шартномалар тузиш.


-

2021 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Олий таълим муассасалари


2. Талабаларнинг малакавий амалиётлар ўтказишини ва иш билан таъминланишини мониторинг қилиш.


-

Ўқув

жараёни

жадвали

асосида


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 декабрь




















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск