ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер муҳофазаси /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 й. 791-сон "Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.12.2020 й.
N 791
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИ КОНСЕРВАЦИЯ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш тартиби;
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби;
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тадбирларини молиялаштириш.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш ишларини амалга оширади.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 декабрь