ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

"Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш Стратегияси (ЎзР ВМ 17.12.2020 й. 794-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

794-сон қарорига

1-ИЛОВА



қлли қишлоқ хўжалиги"

технологияларини ривожлантириш

СТРАТЕГИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон ҳамда ""Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонлари, "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон ҳамда "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган.


2. Стратегия "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантиришнинг қуйидаги узоқ муддатли асосий йўналишларини белгилаб беради:

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда рақамли ва геоахборот технологияларини жорий этиш;

замонавий компьютер технологияларини татбиқ этиш орқали сув ресурсларини бошқариш ва ундан фойдаланиш;

интенсив боғларни ташкил этиш ва боғдорчилик маҳсулотларини етиштиришда автоматлаштирилган бошқариш технологияларини жорий этиш;

иссиқхона хўжаликларида автоматлаштирилган, компьютерлаштирилган интеллектуал технологияларни жорий этиш;

чорвачилик ва паррандачилик соҳасига автоматлаштирилган технологияларни татбиқ этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари билан жиҳозланган логистика ва савдо марказларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигининг барча йўналишлари учун "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологиялари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириб бориш;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш.


3. Ушбу Стратегияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


агробиоценоз - қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида тарқалган организмлар йиғиндиси;


буюмлар интернети - ахборот жамияти учун белгиланган, мавжуд ва ривожланадиган, функционал жиҳатдан мос ахборот-коммуникация технологиялари асосида (моддий ва виртуал) буюмларни бир-бири билан боғлаш йўли билан, бирмунча мураккаброқ хизматлар тақдим этилиши имкониятини таъминлайдиган глобал инфратузилма;

платформа - турли хил ҳисоблаш тизимлари учун мўлжалланган электрон дастурлар мажмуаси;


рақамли технологиялар - маълум бир кетма-кетлик ва частоталарда кодли импульсларни ёзиш учун қўлланиладиган электрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиладиган технологиялар.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ

ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ВА МАВЖУД МУАММОЛАР


4. Қишлоқ хўжалиги тизими фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотларини қамраб олади.


5. Кейинги йилларда эришилган ютуқларга қарамасдан, агросаноат соҳасининг бозор ва экспортга йўналтирилган рақобатбардошлигини таъминлашда, фермерлар даромадини оширишда, янги иш ўринларини яратишда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишда ёрдам берувчи, жаҳонда янги термин остида мужассамлашган "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланишни тақозо этади ва уни алоҳида самарали тармоқ сифатида шакллантириш вазифаси долзарб бўлиб турибди.


6. Қишлоқ хўжалигида эришилган ижобий натижалар билан биргаликда мавжуд имкониятларни юзага чиқаришда бир қатор муаммолар мавжуд, жумладан:


а) қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда:

суғориладиган экин ерларидаги тупроқда фойдали моддалар миқдори ўртача даражадан пасайиб кетган;

суғориладиган ерларнинг қарийб 40 фоизидан ортиғи шўрланган ва кучли шўрланган ерлар ҳисобланади;

қишлоқ хўжалигини техника ва агрегатлар билан таъминлаш даражаси паст ва мавжуд техникаларнинг аксарият қисми 15 йилдан ортиқ муддатда фойдаланилмоқда;

пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг асосий қисми қўл меҳнати ёрдамида йиғиб-териб олинади;

аксарият қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари ўз қишлоқ хўжалиги ерларида агрокимёвий тупроқ таҳлили ҳақида маълумотларга эга эмас;

қишлоқ хўжалиги ерларида зараркунанда ва касалликларнинг ривожланишини олдиндан автоматик тарзда аниқлаш тизими мавжуд эмас;

қишлоқ хўжалиги экинларининг авлодли (репродуктив) уруғлик материалларининг сифати пасайиб кетган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш учун молиявий маблағлар ажратилиши талаб этилмоқда;

рақамли технологиялар ва платформали ечимларни жорий этиш учун қишлоқ жойларда инфратузилмаларни ривожлантириш лозим;


б) сув ресурсларидан фойдаланишда:

ер ости сув ресурслари, янги сув манбаларини қуриш ва фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларидаги мелиорация ва ирригация тармоқларини реконструкция қилиш ҳисобига жами 1,1 млн гектар ер майдонини ўзлаштириш талаб этилади;

каналлар ва суғориш тизимларида сув йўқотилишининг олдини олиш лозим;

сув хўжалиги ташкилотларидаги сув ўлчагичларнинг етарли эмаслиги сув ресурсларидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда;


в) иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва боғдорчиликни ривожлантиришда:

эски боғларни янгилаш ва янги боғларни ташкил қилишда жаҳон андозаларига мос мева етиштиришни талаб этмоқда ҳамда ҳосилдорликни янада ошириш лозим;

мева-сабзавот экинларининг маҳаллий навларини интенсив технологияларга мослаштиришга етарлича эътибор берилмаяпти;

иссиқхоналарда сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланиш даражасини оширишга эътибор қаратиш лозим;

мавжуд иссиқхоналарда энергияни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланиш зарурати мавжуд;


г) чорвачиликни ривожлантиришда:

бир соғин сигирдан йилига соғиб олинадиган сут миқдори республика бўйича ўртача 2 300 килограммни ташкил этади ва бу кўрсаткич Россия, Исроил, Нидерландия мамлакатларига нисбатан сезиларли даражада пастлигича қолмоқда;

чорвачиликда насл сифати пастлиги, озуқа экинларини етиштириш майдонларининг етишмаслиги сабабли фермер хўжаликларининг чорва моллари озуқасига бўлган талаби атиги 35 фоизи ички имкониятлардан қопланмоқда;

йиллар мобайнида 560 минг гектар майдондаги табиий кўлларнинг шўрланиш даражасининг кўтарилиши оқибатида балиқлар захираси камайиб, балиқ овлаш ҳосилдорлиги гектаридан 45-50 килограммгача тушиб кетган;


д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, логистика ва сотиш тизимларини ташкил этишда:

халқаро стандартлаштирилган қишлоқ хўжалиги амалиёти (Organic, Global G.A.P.) талаблари бўйича тупроқ, суғориш сувлари, хомашё ва маҳсулотлар хавфсизлиги ҳамда сифатини тадқиқ қиладиган синов лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш ҳамда улардан кенг фойдаланишни талаб этмоқда;

халқаро қишлоқ хўжалиги амалиёти талаблари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан уни реализация қилишгача бўлган жараённи назорат қилиш тизимини такомиллаштириш лозим;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Кодекс Алиментарус Комиссияси талаблари бўйича ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш учун CODEX дастурларини амалга оширишга доир қисқа ва узоқ муддатли стратегик режаларни ишлаб чиқиш керак бўлади;

логистика, маҳсулотларни сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш тизимлари ривожланмаганлиги сабабли ишлаб чиқаришда харажатлар миқдори ошиб кетмоқда;


е) қишлоқ хўжалигининг барча йўналишлари учун кадрлар тайёрлашда:

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ва фермер хўжаликлари раҳбарларида экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, замонавий техника ва илғор фан ютуқлари бўйича билим ва малака етишмайди;

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологиялари ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича тизим мавжуд эмас;

шунингдек, қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларини ўзлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш талаб этилади.



3-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ МАҚСАДИ

ВА РИВОЖЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этиш тизимининг ривожланиши ушбу Стратегияда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришилишига асосланади.


8. Ушбу Стратегиянинг асосий мақсади - қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини оширишга эътибор қаратган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга юқори технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. Жумладан:

бошқарув самарадорлигини ошириш;

ресурс тежайдиган технологиялар, хусусан, аниқ уялаб экадиган сеялкалар, GPS ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаш;

сув ресурслари, минерал ўғитлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи сувни тежайдиган, автоматлаштирилган суғориш технологияларини қўллаш;

чорва молларини парваришлаш ва сут соғиш бўйича автоматлаштирилган технологияларни жорий қилиш;

қишлоқ хўжалигига замонавий касбий билимга эга ходимларни жалб этиш;

рақамли шаклдаги маълумотлар алмашинувига ўтиш, ҳисобот турларини қисқартириш орқали иштирокчилар ўртасида ва давлат билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасининг қуйи тармоқлари ва ҳудудлари учун умумфойдаланишга қаратилган билим ва технологиялар базасини яратиш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг иқлим ўзгаришига мосланувчанлиги ва чидамлилигини ошириш;

ички бозор ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош қишлоқ хўжалигини шакллантириш;

озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни кучайтириш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида давлат харажатлари самарадорлигини ошириш;

хорижий аналогларга мос келадиган "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини режа асосида жорий этиб бориш;

инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг логистика инфратузилмаси самарадорлигини ошириш.


9. Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиққан ҳолда, "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этиш тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишларга асосан амалга оширилади:


а) қишлоқ хўжалиги ерларидан ва сувдан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этиш:

рақамли қишлоқ хўжалигига ўтиш ҳамда рақамли технологиялардан фаол ва кенг фойдаланиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги ерлари мониторинги олиб борилишини таъминловчи ва фойдали микроорганизмлар, ўсимликлар, чорва моллари ҳақидаги рақамли маълумотларни йиғувчи технологияларни ҳамда тупроқнинг агрокимёвий картограммасини тузиш ва янгилаб боришнинг рақамли усулларини яратиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва роботлаштириш технологияларини ва техник воситаларни яратиш;

қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳаракати кузатувчанлигини таъминлаш (белгилар, чиплар, идентификаторлар, технологиялар, қурилмалар ва тизимлар орқали);

рақамли очиқ платформаларга киришни таъминлайдиган маҳаллий ишланмаларни рағбатлантириш (рақамли дала, рақамли пода, техника, иссиқхоналарни бошқариш ва бошқалар);

қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун қулай муҳит яратиш;

рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ерларида навигация тизимини ривожлантириш, шу жумладан, фермер хўжаликларига очиқ ахборотни тақдим этиш, рақамли технологиялар тизимини жорий этишни жадаллаштириш;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияси республиканинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олишини режалаштириш ва уни амалга ошириш;

хўжалик юритувчи субъектларда маблағлар айланишини тезлаштириш орқали давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини қисқартириш;

маҳсулот ишлаб чиқаришда самарадорликни ошириш, назорат қилиш ва кузатишни таъминлайдиган ахборот ресурслари, платформа ва технологияларни (аниқ деҳқончилик, вегетация даврини назорат қилиш, рақамли дала, рақамли пода ва бошқалар) жорий этиш, бошқарувни самарали таъминловчи (ишлаб чиқариш ва истеъмол баланси, экспорт, турли даражадаги бозор конъюнктураси таҳлили) ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини истеъмолчига самарали сотиш занжирини яратиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни прогнозлаштириш платформаси, қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш, об-ҳаво прогнози ва ўсимликлар вегетациясини назорат қилиш воситалари, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш элементлари ҳамда қишлоқ хўжалиги рақамли платформасини рақамли иқтисодиёт жараёнлари билан интеграциялаш;

қишлоқ хўжалиги рентабеллигини оширадиган ва иқтисодий асосланган илғор технологиялар ва амалий тажрибаларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда "дала-пештахта" тамойилини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берадиган "Самарали гектар", чорва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун "Самарали пода" платформасини ишга тушириш, машина-трактор паркларининг қувватларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг даромад кўрсаткичлари, рентабеллик ва харажатлар, маҳсулот таннархи ва сотиш прогнозлари, ички ва ташқи бозор учун фьючерс шартнома асосида сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг динамик шаклланишини таъминлаш;

ернинг сунъий йўлдошлари ва учувчисиз учиш аппаратларининг сигналлари асосида маҳаллий аппаратура ва ускуналар учун функционал талабларни ишлаб чиқиш;

тупроқ ҳолати, таркиби ва тузилишини таҳлил қилишнинг рақамли технологиясини қўллаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг мониторингини юритиш, ҳосилдорликка зараркунандалар ва касалликлар ҳамда бошқа омилларнинг зарарли таъсирини олдиндан таҳлил қилиб бориш;

минерал ўғит ва кимёвий воситаларни дифференциялашган ҳолда тупроққа бериш бўйича маҳаллий аппаратларнинг техник талабларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда "Аниқ деҳқончилик" платформаси учун тупроқнинг рақамли агрокимёвий картограммаларида ҳар бир қишлоқ хўжалиги ерларининг алоҳида хусусиятлари кўрсатилишини таъминлаш;

илғор тажрибага асосланган илмий салоҳиятдан фойдаланиш орқали юқори сифатли, экологик жиҳатдан хавфсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун республика ҳудудлари бўйича рақамли ечимлар матрицасини яратиш;

маълумотларни таҳлил қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, таҳлилий рақамли воситаларни ва тартибга солувчи ечимларни интеграциялаш;

сув ресурслари ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи сувни тежайдиган ва автоматлаштирилган суғориш технологияларини кенг жорий этиш;


б) интенсив боғ ташкил этиш, боғларни автоматик тарзда бошқариш технологияларини жорий этиш:

робототехника, ҳайдовчисиз машина, агрегатларни қўллаган ҳолда, боғдорчилик маҳсулотларини етиштиришнинг барча технологик жараёнларини амалга оширувчи ва назорат қилувчи "Ақлли боғ" тизимини ишлаб чиқиш;

кам ҳосилли ва эски боғлар ўрнига интенсив технологияларга асосланган мевали боғ майдонлари ҳажмини кўпайтириш;


в) иссиқхона хўжаликларида автомаштирилган ва компьютерлаштирилган интеллектуал технологияларни жорий этиш:

қишлоқ хўжалиги техникаси, иссиқхоналар, асбоб-ускуналар, фойдаланиладиган маълумотлар оқими ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини оширишнинг ҳамда кузатув тизимларини бошқаришнинг "буюмлар интернети" (кибер-физик тизимлар) платформасини жорий этиш;

иссиқхона хўжаликларида автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган ҳамда энергия ва бошқа ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш;


г) чорвачилик ва паррандачиликда роботлаштирилган, автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган технологиялардан кенг фойдаланиш:

чорва молларини кузатиш ва идентификация қилиш ҳамда чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг рақамли занжирини тўлиқ қамраб олиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг бизнес бошқаруви тизимига назорат тизимини узлуксиз интеграциялаш мақсадида давлат карантини ҳамда ветеринария хизматлари ахборот тизимларининг рақамли платформасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида яратиш;

чорвачилик соҳасини рақамлаштириш, "Рақамли пода" технологияларидан фойдаланиш, чорва молларини сақлаш шароитларини назорат қилиш ва бошқариш, чорва молларини ўтлоқда боқишда ҳаракат жараёнларини кузатиш, шу жумладан, чорва маҳсулотларини "Яшил йўлаклар" орқали экспорт қилиш;

чорва молларининг маҳаллий зотдорлиги ва генетикаси бўйича рақамли технологияларни ишлаб чиқиш, ҳудудларда уруғчилик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудларнинг тупроққлим шароитига мос ўсимлик ва чорва моллари зотини ва турини кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқаришни жадаллаштириш;


д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот коммуникациялари билан жиҳозланган логистика ва савдо марказларини ташкил этиш:

мамлакатимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи давлатлар қаторига олиб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва стандартларини халқаро талабларга мослаштириш;

маҳсулотларнинг биржа ва омборхоналарда мавжудлиги (пахта, ғалла, ёғ, шакар, гуруч ва бошқалар) ҳамда улардан мавсумий савдо талаби ва таклифи мувозанатини молиявий ростловчи бошқарув воситалари сифатида фойдаланиш;

бозор иштирокчилари ва давлат ўртасида ўзаро рақамли шаклдаги алоқани кучайтириш, ахборот ресурсларини интеграциялаш ҳамда ахборотдан тезкор ва эркин фойдаланиш имкониятини яратиш;

қишлоқ хўжалигида масофавий таълимнинг рақамли муҳитини ва профессионал агроконсалтинг бозорини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалигида транспорт ва логистика инфратузилмасининг холисона мониторингини олиб бориш ва бошқарув платформаларини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи хорижий технологияларни импорт ўрнини босувчи маҳаллий технологияларга босқичма-босқич алмаштириш мақсадида қўлланилаётган стандарт ва техник талабларни халқаро талабларга мослаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги технологик жараёнларда қўлланиладиган рақамли бошқариш технологияларини (ишлаб чиқаришни биологизациялаш) синовдан ўтказиш, таҳлил қилиш ва жорий этиш (дифференциал минерал ўғит бериш, бошқариладиган ва назорат транспорт воситалари, ҳосилнинг самарали ўрим-йиғими ва ўрим-йиғимдан кейинги логистика);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинувининг халқаро стандартлар билан мувофиқлигини таъминлаш мақсадида рақамли ечимлар асосида етакчи провайдерларнинг рақобатбардошлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, экспорт ва импортини бошқариш бўйича ахборот тизимларини яратиш учун маълумотлар базасини шакллантириш;

бозор иштирокчилари ва давлат ахборот тизимларини интеграциялаш, қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларнинг экологик ва иқтисодий самарадорлиги, барча ишчи тизимлар, шу жумладан, кузатув тизимлари, уруғ ва генетик ресурслар фонди ҳамда минерал ўғитларни етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;


е) қишлоқ хўжалигининг барча йўналишлари учун малакали кадрлар тайёрлаш ва кадрларнинг касбий билимларини ошириб бориш, "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш:

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўқув-методик қўлланмаларни (стандартлар, ўқув дастури методикаси) халқаро стандартларга мослаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш жозибадорлигини ошириш, қишлоқ жойларда аҳоли даромадини кўпайтириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасига оид янги технологияларни жорий этиш ва бошқаришга ўқитиш бўйича тажриба майдончаси сифатида инновацион хўжаликларни ташкил қилиш;

рақамли деҳқончилик технологияларига оид янги ўқув дастурларини ва стандартларини ҳамда агросаноат мажмуидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Стратегия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари учун рақамли платформа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва агроконсалтинг бўйича хизматларни кенг жалб этишга шароит яратади.



4-БОБ. "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ"

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4.1. "Агросаноат мажмуининг бошқариш тизимида

рақамли технологиялар" йўналиши


10. Ушбу йўналиш қуйидаги таҳлилий восита ва маълумотлар базасини ишлаб чиқишни ўз ичига олади:


а) таҳлилий воситалар:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш модели;

қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатини жойлаштиришни мақбуллаштириш модели;

аграр сиёсатнинг қишлоқ хўжалиги ривожланиши, истеъмолчилар фаровонлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёси ташқи савдосига таъсирини ўрганиш учун бозор мувозанати модели;


б) маълумотлар базаси:

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг йиллик ҳисоботлари бўйича маълумотлар базаси;

агросаноаткластерлар, фермер хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг йиллик ҳисоботлари бўйича маълумотлар базаси;

маҳаллий ҳокимликлар аграсаноат бошқаруви органларининг ҳисоботлари бўйича маълумотлар базаси;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларининг ҳолати (нархлар, баланслар ва бошқалар) бўйича маълумотлар базаси;

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий фаолияти натижалари бўйича маълумотлар базаси.


11. Қуйидагилар йўналишлар бўйича ишлар натижалари ҳисобланади:

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларининг ҳолати тўғрисида ўрта муддатли прогнозлар;

қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатининг жойлашиш схемаси;

аграр сиёсатнинг қишлоқ хўжалиги ҳолати, истеъмолчилар даромади, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёси ташқи савдосининг динамикасига таъсирини баҳолаш;

қишлоқ хўжалиги фани ва илмий-тадқиқот ишларининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари мониторинги.



4.2. Ақлли деҳқончилик


12. "Ақлли деҳқончилик" рақамли технологиялари - автоматлаштирилган интеллектуал тизим бўлиб, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, тупроқ ва ер ресурслари майдонларининг ҳолати бўйича маълумотларни янгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ерларини тақсимлаш, алмашлаб экишни қўллаш, экинларни етиштириш агротехнологиялари, қишлоқ хўжалиги ерларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ва адаптив-ландшафт деҳқончилиги тизимининг фаолияти ва самарадорлигини назорат қилиш ва мониторингини олиб боришни ўз ичига олади.

Бунда рақамли, масофавий, геоахборот технологиялар ва компьютер моделлаштиришнинг усуллари асосида фаолият кўрсатаётган турли даражадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда агроландшафтларни режалаштириш ва мақбуллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг интеллектуал тизимлари ишлаб чиқилади ва жорий этилади.


13. "Ақлли деҳқончилик" йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда автоматлаштирилган режалаштириш тизимидан фойдаланиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, янгилаш ва сақлаш тизимини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш бўйича мониторинг юритиш, ерларнинг яроқлилигини мақсадли баҳолаш ва юқори ҳосилдорликни моделлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини прогнозлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини тақсимлаш ва экин турларини жойлаштириш;

деҳқончиликнинг рақамли агротехнологиялар ва техник-иқтисодий асослашни лойиҳалаш тизимини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг рақамли тизими ҳамда мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ваколатли марказларни ташкил этиш.



4.3. Ақлли дала


14. "Ақлли дала" рақамли технологияларини жорий этиш, тупроқ, атроф-муҳит ва ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимли қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат.


15. "Ақлли дала" йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:

ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг рақамли технологияларини ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш, илмий, илмий-техник фаолиятни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

дастурий воситаларни қўллаган ҳолда тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳитнинг ҳолати бўйича ўта юқори аниқликдаги маълумотларни йиғиш;

ўсимлик ҳосилдорлигига таъсир этувчи ёки уни чекловчи омилларни камайтиришни таъминлайдиган роботлаштирилган технологияларни ишлаб чиқиш.



4.4. Ақлли боғ


16. "Ақлли боғ" рақамли технологиялари - роботлаштирилган ҳамда ҳайдовчисиз машина, агрегатларни қўллаган ҳолда боғдорчилик маҳсулотларини етиштиришнинг барча технологик жараёнларини амалга оширувчи ва назорат қилувчи интелектуал тизимдан иборат.

Бунда маълумотлар базаси асосида қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроққлим шароитлари таҳлил қилинади, маҳсулот етиштириш учун мақбул экин турлари танланади, органик ва минерал ўғитлар илмий асосланган ҳолда қўлланилади, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирларининг ва ҳудуд аҳолиси (республика, вилоят) талабининг иқтисодий ҳисоби амалга оширилади ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги аниқланади.


17. Роботлаштирилган техник воситалар ёрдамида технологик жараёнларни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилиш орқали боғ агробиоценози ҳолати бўйича маълумотларни автоматик режимда таҳлил қилишни таъминлайдиган интеллектуал тизим ишлаб чиқилади.


18. "Ақлли боғ" йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:

дастурий воситаларни қўллаган ҳолда тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳитнинг ҳолати бўйича ўта юқори аниқликдаги маълумотларни йиғиш;

ахборот тизимлари ва техник воситалар (датчиклар, метеостанциялар, намуналар олувчи воситалар, учувчисиз учиш аппаратлари ва бошқалар) ёрдамида боғ ва атроф-муҳит ҳолатининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни тезкор қабул қилиш ва мониторингни олиб бориш;

техник воситалар ёрдамида технологик жараёнларни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилиш ва маълумотларни автоматик режимда таҳлил қилишни таъминлайдиган интеллектуал тизимни ишлаб чиқиш.



4.5. Ақлли иссиқхона


19. "Ақлли иссиқхона" рақамли технологиялари - автоматик режимда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда оператор, агроном ва муҳандислар иштирокини максимал даражада камайтирадиган, роботлаштирилган ва ташқи таъсирдан ҳимояланган қишлоқ хўжалиги объекти ҳисобланади.


20. Тизим харажат ва истеъмол фаолиятини ҳисобга олган ҳолда объектнинг иқтисодиётини мақбуллаштиради, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ва дурагайларини агроэкологик баҳолаш, тупроқ таҳлилини ўтказиш ва бошқа тадбирларда экологик ва санитария-гигиеник регламентларга риоя қилган ҳолда рақамли технологияларни қўллашни ўз ичига олади.


21. "Ақлли иссиқхона" йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:

ёпиқ тизимлар учун дастурий воситалар ва роботлаштирилган интеллектуал технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иш унумдорлигини ошириш;

иссиқхона хўжаликларида буюмлар интернетини (ҳимояланган тармоқдан, сенсорлар ва аналитик тизимгача олиб борувчи қурилма) қўллашга асосланган замонавий ва тугалланган технологияларни жорий этиш;

иссиқхона хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда назорат усулларини қўллаш орқали маҳсулот сифатини ошириш;

ёпиқ тизимда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини ошириш;

иссиқхона хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги бўйича мониторинг олиб бориш;

маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳамда симсиз сенсор, сигналларни қайта ишлаш ва юборишнинг рақамли шаклдаги микроэлектрон тизими қўлланиладиган иссиқхона хўжаликларини масофавий бошқариш тизимини ишлаб чиқиш;

мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва "Ақлли иссиқхона" технологияларини ривожлантириш бўйича бизнес-стартап лойиҳаларини амалга ошириш имконини берувчи марказларни ташкил этиш.



4.6. Ақлли чорвачилик


22. "Ақлли чорвачилик" технологиялари - инсон иштирокини талаб қилмайдиган, тўлиқ автоматлаштирилган режимда чорва молларини парваришлашга мўлжалланган объект ҳисобланади.


23. Чорвачилик хўжалиги рақамли технологияларни (буюмлар интернети, маълумотлар, алоқа ва бошқалар) қўллаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги, истеъмолчилар фаоллиги ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таҳлилларни амалга оширади.

24. Хўжалик таҳлиллар асосида чорва молларининг қайси зотини (белгиланган сифат ва миқдор кўрсаткичлари) етиштириш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.


25. "Ақлли чорвачилик" йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:


а) чорва молларининг мониторинг тизимини яратишда йирик шохли қорамоллар сони мониторингини олиб бориш технологияси қуйидагиларни назарда тутади:

чорва моллари бонитировкасини ўтказиш учун автоматлаштирилган технология ва ускуналарни жорий этиш;

чорва моллари ҳаракатини мониторинг қилиш учун масофали бошқариш бўйича ускуна ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;


б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бошқарувининг интелектуал ахборот тизими қуйидагиларни назарда тутади:

чорвачилик хўжаликлари учун автоматлаштирилган ва марказлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш;

озуқа ишлаб чиқариш, чорва моллари сонини кўпайтириш ва зооветеринария хизматларини кўрсатиш бўйича автоматлаштирилган кичик тизимни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини қайд этиш тизимини жорий этиш;

технологик жараёнларни бошқаришнинг маҳаллий кичик тизимларини (соғиш, озиқлантириш, микроиқлим, гўнг йиғиш ва бошқалар) жорий этиш;

чорвачилик маҳсулотлари сифатини баҳолаш бўйича ахборот-таҳлил блокларини ташкил этиш;


в) автоматлаштирилган инновацион технологиялар ва техник воситалар қуйидагиларни назарда тутади:

озуқа экинларини ўриб-йиғиб олиш ишларини ташкил этиш, ўрим даврида озуқа сифати ва таркибини ўрганган ҳолда, озуқа аралашмаси рационига тузатишлар киритиш имконини берадиган автоматлаштирилган баҳолаш технологиясини ишлаб чиқиш;

юқори градиентли механик ва ферментатив таъсир асосида озуқанинг ҳазм бўлиш жараёнини анъанавий технологияларга нисбатан 1,5-2 бараварга оширадиган озуқа дон тайёрлаш бўйича автоматлаштирилган технологияни жорий этиш;

чорва молларининг турли жинс ва ёшдаги гуруҳларига алоҳида қувватга эга озуқа аралашмасини тайёрлаш имконини берадиган роботлаштирилган воситаларни жорий қилиш ва чорва молларини сақлаш учун қулай шароит яратиш;

ихтиёрий равишда сут соғиш тизимини қўллаш ва мавжуд сут соғиш жойларини техник қайта жиҳозлаш учун тўрт табақали сут соғиш ҳамда сут сифати ва чорва молларининг физиологик ҳолати мониторингини олиб борадиган автоматлаштирилган ва роботлаштирилган сут соғиш модулларини жорий қилиш;

сигирлар мастит касаллиги билан касалланишини 25-30 фоизга камайтириш;

сут қувури билан жиҳозланган чизиқли соғиш ускуналари учун автоматлаштирилган соғиш аппаратларини жорий этиш.



5-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ


27. Ўзбекистон Республикасида "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясининг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш орқали Стратегиянинг бажарилиши таъминланади.


28. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси, транспорт логистикаси ва бошқа тезкор хизматлар "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологиялари билан интеграциялаш орқали мувофиқлаштириб борилади.


29. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини жорий этишга оид илмий ишланмаларни яратиш ва такомилаштириш учун илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловлари белгиланган тартибда эълон қилиб борилишини таъминлайди.


30. Ўзбекистони Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарур шароитлар яратилишини;

Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича мониторинг олиб борилишини;

республиканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологиялари ишланмалари жорий этилишини қўллаб-қувватланишини;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.


31. Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни бажарилишида масъул ижрочилар:

Стратегияни амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши;

белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган молиявий маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши;

ҳар чоракда Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги батафсил ахборот Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритилиши учун жавоб беради.


32. Стратегияда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш учун молиявий, технологик, бошқарув ресурслари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида шахсий сектор ресурслари жалб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Стратегияни амалга оширишнинг молиявий манбалари ҳисобланади.



6-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


33. Ушбу Стратегияни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилган:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ҳажми ошади;

ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланади;

хўжалик юритувчи субъектларда бизнес жараёнларни "рақамлаштириш" орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини пасайтириш учун шароитлар яратилади;

хўжалик юритувчи субъектлар ва истеъмолчиларга агробозорнинг шаффофлиги таъминланади;

озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, савдо ҳамда агросаноат мажмуини бошқариш учун ягона маълумотлар бошқаруви манзили яратилади;

замонавий таҳлил усуллари ва маълумотлар, интеллектуал воситалар билан ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг савдо бозорини узоқ ва қисқа муддатли прогнозлаштириш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади ва бошқарув қарорларини қабул қилиш сифати ва тезкорлиги ошади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши таъминланади;

агросаноат мажмуидаги маълумотлар кўрсаткичларини соддалаштириш ва мақбуллаштириш, маълумотларни ҳақиқий ҳолатда таҳлил қилиш орқали истеъмолчига етказиш муддати қисқаради;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги ошади;

гидрометеорологик, фитосанитар ва эпизоотик ҳамда ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олиш муддати қисқаради;

замонавий илмий усуллардан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг узоқ ва қисқа муддатли прогноз кўрсаткичларини шакллантириш асосида Ўзбекистонда озиқ-овқат таъминотида юзага келадиган муаммо ва таҳдидларга тезкор жавоб қайтарилиши таъминланади;

қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолатини ва улардан фойдаланишни назорат қилиш даражаси ошади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга давлат хизматларини кўрсатиш ва ахборот сервисларини электрон шаклда тақдим этиш кўламининг максимал даражада кенгайишини таъминлайди;

фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилик асосида агросаноат мажмуига оид маълумотларни олиши учун шароит яратилади;

агросаноат мажмуига оид илмий асосланган билим ва амалий тавсияларни кенг жорий этилиши таъминланади.






Стратегияга

ИЛОВА



қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини

ривожлантириш стратегиясининг мақсадли

кўрсаткичлари ва индикаторлари

Т/р

Кўрсаткичлар/

индикаторлар


Ўлчов

бирлиги


Йиллар


2028 йилгача

эришиладиган

натижа


2021 йил


2022 йил


2023 йил


1. Агросанот мажмуини бошқаришнинг рақамли технологияси

1

Қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш учун очиқ ахборот оқимини ва маълумотларни жамлаш ва ўзаро боғлаш.


-

Қишлоқ хўжалиги ва шу мақсадларда фойдаланиш учун берилган бошқа тоифадаги ерларнинг интеграциялашган ягона ахборот тизими яратилади.

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизимини жорий этиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан агрегатлашган ахборотларни қабул қилиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади.


"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизими хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компаниялари иштирокида ишлайди.

Экспортни ташкил этиш платформаси ва бошқа интернет тармоқлари (техникаларни бошқариш) платформаси фаолияти йўлга қўйилади.

"Рақамли дала", "Рақамли боғ" ва "Рақамли пода" каби бир нечта платформа иловалари ишлайди. "Ижтимоий турдаги озиқ-овқат" платформаси яратилади.


"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ахборот тизими қонун ҳужжатлари доирасида очиқ маълумотлар асосида фаолият юритади.

Барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича маълумотлар базаси яратилади. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади.


2

Рақамли технологияларни стандартлаш, тажриба ва синовдан ўтказиш, кенг кўламда қўллаш.


-

Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш доирасида фойдаланишга мўлжалланган стандартларнинг устуворлиги уларнинг мослашувчанлигини эътиборга олган ҳолда белгиланади. Тажриба синовларининг очиқ тизимлари рўйхати шакллантирилади.


Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва бозор иштирокчиларини жалб этган ҳолда лойиҳалар тажриба-синовидан ўтказилиб, техникаларни бошқариш (интернет тармоқлари) платформаларининг рақамли прототиплари яратилади.


Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва бозор иштирокчиларини жалб этган ҳолда лойиҳалар тажриба-синовидан ўтказилади, рақамли дала ва пода платформаларининг рақамли прототиплари яратилади.


Маълумотларнинг тизимли таҳлили, тупроқнинг агрокимёвий таҳлили, вегетация кўрсаткичлари ва бошқаларни ўрганиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш платформалари жойларда кенг кўламда жорий этилади.

Товар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларга ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш учун халқаро стандартларга мос равишда дастурий таъминот етказиб берилади ва қўллаб-қувватланади.


3

Алоҳида маҳсулот турларини кузатиб борувчи тизимларни яратиш.


-

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади.


Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади.


Экологик тоза, ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизимлари учун чорва молларини, ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитларни ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади.

Гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотлари фаолиятининг 10 фоизга назорат қилиш тизими жорий қилинади.


"Ишлаб чиқаришдан дўконгача" бўлган кузатув тизими 50 фоизга жорий қилинади.


4

Агросаноат мажмуидаги такшилотларнинг интернет тармоқлари, "Ақлли деҳқончилик", "Рақамли пода", "Ақлли иссиқхона" технологияларини қўллаш борасидаги улушлари.


фоиз

1

10

20

60

5

Қишлоқ хўжалиги ерларини алоқа технологиялари билан қамраб олинганлиги.


фоиз

10

15

20

60

6

Агросаноат мажмуидаги ташкилотларнинг субсидияларни электрон кўринишда олиш учун маълумотларни узатиш ва холисона назорат қилиш воситалари билан жиҳозланганлиги.


фоиз

10

25

50

100

7

Электрон савдо майдонларида сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори.


фоиз

10

25

50

100

8

Агросанот мажмуидаги кичик ва йирик компаниялар томонидан "Транспорт ва логистика" платформасига уланган ҳолда ташилган юк ҳажми.


фоиз

10

20

40

80

9

Ахборот технологиялари, маълумотлар билан ишлаш ва кибер-физика тизимлари (интернет тармоқлари) бўйича қишлоқлардаги иш ўрнининг фоиздаги улуши.


фоиз

1

4

8

20

2. "Ақлли деҳқончилик"

10

Геоахборот, агроландшафтларни оптималлаштириш тизимларини жорий этган ердан фойдаланувчилар улуши.


фоиз

1

10

40

80

3. "Ақлли дала"

11

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг даромадини ошириш.


фоиз

-

10

30

50

12

Маълумотлар узатиш ва дала ўсимликшунослиги жараёнларини интернет тармоғи билан қамраб олинганлиги.


фоиз

-

5

20

50

13

Атроф-муҳит, ўсимликлар ва тупроқ ҳолати бўйича маълумотларни йиғувчи рақамли воситалар билан қамраб олинган майдонлар.


минг

гектар


-

10

100

500

4. "Ақлли боғ"

14

Ягона геоахборот тизимида кўп йилик мевали дарахтларнинг рақамлашган шаклдаги майдонлари.


фоиз

-

10

30

90

15

Ягона геоахборот тизимига уланган мониторинг тизими билан жиҳозланган мобил техник воситалар сони.


фоиз

-

10

30

70

16

Инсон иштирокисиз, автоном режимда ишлайдиган техник роботлашган воситалар сони.


фоиз

-

1

5

20

17

Абиотик омилларга чидамли, серҳосил, ташиш учун қулай, биоактив моддаларга бой, истеъмол сифати юқори бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш.


фоиз

-

5

20

100

18

Ҳосилни йўқотиш даражасини камайтириш.


фоиз

-

5

10

20

19

Меҳнат унумдорлигини ошириш.


фоиз

-

5

10

30

20

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш.


фоиз

-

5

20

50

5. "Ақлли иссиқхона"

21

қлли иссиқхона" технологиясини ёпиқ тизимларда қўллаш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш.


фоиз

-

5

10

15

22

қлли иссиқхона" тизимини қўллаган ҳолда қайта жиҳозланган ёки "Ақлли иссиқхона" технологияси бўйича лойиҳалаштирилган объектлар сони.


дона

-

10

100

500

6. "Ақлли чорвачилик"

23

Чорва молларининг мастит касаллиги билан касалланиш даражасини камайтириш.


фоиз

-

10

30

70

24

Сут маҳсулотлари сифатини ошириш.


фоиз

-

5

10

40

25

қлли чорвачилик" технологияси жорий этилган корхоналарда маҳсулот тайёрлаш рентабеллигини ошириш.


фоиз

-

5

10

40

     

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь










































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск