ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.12.2020 й. 806-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 декабрдаги

806-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўзини ўзи банд қилган шахсларни хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ишлар (хизматлар) буюртмачилари - ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома шартларига ёки иш муомаласи одатларига асосланган хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қиладиган жисмоний ва юридик шахслар;


махсус мобил илова - мобил телефонлар (планшетлар) учун мўлжалланган "мобил идентификация қилиш" билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи дастур;


солиқ тўловчининг шахсий кабинети - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси;


ўзини ўзи банд қилган шахслар - меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар;


ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг маълумотлар базаси (регистр) - "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисидаги ўзаро боғлиқ ахборотни сақлаш, ўзгартириш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган тизимлаштирилган маълумотлар базаси;


ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома - ўзини ўзи банд қилган шахсга махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юбориладиган ва фуқаронинг ўзини ўзи банд қилган шахс сифатидаги меҳнат мақомини белгилаб берадиган электрон шаклдаги маълумот.


3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилади ва параллел равишда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади.


4. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.


5. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳамда тадбиркорлик субъектларига ёлланган ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.


6. Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.


7. Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадларига Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солинади.



2-БОБ. ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСНИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8. Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали электрон шаклда мустақил равишда, давлат солиқ хизмати органига келганда эса солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади.


9. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


10. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо орқали амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари;

ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини юритишнинг мўлжалланаётган манзили;

ўзини ўзи банд қилган шахснинг мобил телефон рақами ва у билан боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар.

Сўровномада ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базаларида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади.


11. Ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйилади.


12. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклда махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) юборилади.

Бунда маълумотнома давлат тилида расмийлаштирилади. Шахснинг хоҳишига кўра маълумотнома рус ва инглиз тилларида ёки имкон бўлса, бошқа тилда расмийлаштирилиши мумкин.


13. Ўзини ўзи банд қилган шахслар маълумотномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юклаб олишлари ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда қоғоз шаклида ҳам олишлари мумкин.


14. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади.


15. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.



3-БОБ. ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


16. Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади.

Ушбу сумма тўлиғича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.


17. Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар давлат солиқ хизмати органига фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги билдиришномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юборади.


18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмайдиган даврда ижтимоий солиқни тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.


19. Ўзини ўзи банд қилган шахслар махсус мобил илова орқали қуйидаги имкониятлардан фойдаланиши мумкин:

буюртмаларни ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни қабул қилиш;

юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;

мобил илова ёрдамида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик, шу жумладан, кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;

ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш;

кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиши.


20. Ўзини ўзи банд қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланади ҳамда тижорат банкларида ҳисобварақлари очиши мумкин.


21. Махсус мобил илова орқали даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларга тижорат банклари томонидан кредитлар якка тартибдаги тадбиркорлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида берилади.


22. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотнома ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун норезидентлардан чет эл валютасидаги тўловларни тижорат банкларидаги ҳисобварақларига кирим қилиш учун асос ҳисобланади.



4-БОБ. ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР

ВА УЛАРНИНГ ХИЗМАТЛАРИДАН (ИШЛАРИДАН)

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ФУҚАРОЛИК-

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


23. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва ишлар (хизматлар) буюртмачилари ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар шартнома шартларига ёки иш муомаласи одатларига асосланади.


24. Ўзини ўзи банд қилган шахс билан ишлар (хизматлар) буюртмачиси ўртасидаги иш муомаласи одатларига асосланган ўзаро муносабатларда оғзаки шаклда битим (шартнома) тузишга йўл қўйилади.

Шартнома шартларига асосланган ўзаро муносабатларда ёзма шаклда шартнома тузиш талаб этилади.


25. Битим (шартнома) тузишда томонлар унинг шартларини, шу жумладан, ундан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш ва уни бекор қилиш шартларини мустақил белгилаб оладилар.


26. Битим (шартнома) иштирокчилари унинг томонлари ҳисобланадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ мажбуриятларни бажарадилар.


27. Битимни (шартномани) бажариш билан боғлиқ низолар томонларнинг ўзаро розилиги билан ёки суд тартибида ҳал этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат

солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Ўзини ўзи банд қилган шахс


Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш учун махсус мобил илова ёки шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда сўровномани тўлдириш.


Ўзини ўзи банд қилган шахснинг хоҳишига кўра









2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Мавжуд маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар) асосида давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотномани юбориш.


1. Реал вақт режимида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Ўзини ўзи банд қилган шахс


Махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани юклаб олиш.


Ўзини ўзи банд қилган шахснинг хоҳишига кўра



         





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ

хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА N ______

Фуқаро


га


(жисмоний шахснинг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда)


20__ йил "____" ________да ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида берилди.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):


Фаолиятни амалга ошириш манзили:


             

Т/р

Амалга ошириладиган

фаолият тур(лар)и


Фаолият

бошланган сана


Фаолият

тўхтатилган сана


1.





2.





...





Маълумотнома


томонидан берилган.


(рўйхатга қўйилган давлат солиқ хизмати органининг тўлиқ номи)


QR-код


Ушбу маълумотнома Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридаги маълумотлар асосида шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхасидир.



QR-кодни мобил қурилма орқали сканер қилиб маълумотларнинг тўғрилигини текшириб кўришингиз мумкин.

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 декабрь

















































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск