ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 24.11.2020 й. 19-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.12.2020 й. 2034-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.12.2020 й.

N 2034-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

БОШЛИҒИНИНГ

24.11.2020 й.

N 19


БУЙРУҒИ



"Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекисттон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 492-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи                                                        Д.Ф. Рахимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг номи, муқаддима ва 1-бандидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 677-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.";


в) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

ўн иккинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар "ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар "ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;";


г) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахсларнинг қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;";

саккизинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "ва уларнинг яқин қариндошлари" деган сўзлар ", уларнинг оила аъзолари ва уларга яқин бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартибини назарда тутувчи ички қоидаларни ишлаб чиқишлари керак.

Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳоланишидан келиб чиқиб тузилиши керак.

Ички қоидалар ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.";


з) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотларни ҳар йили 15 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик палатаси деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этишлари шарт.";


и) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 10-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришнинг" ва "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар тегишли равишда ", терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг" ва ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 11-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 11-1-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттирилиши);"

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўришлари шарт.

Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши ва бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.";


о) 17-1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 17-3-бандда:

биринчи хатбоши "терроризмни молиялаштириш" деган сўзлардан кейин "ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Асиллик палатаси ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилиши лозим.";


р) 17-4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги ташкилотлар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;";

учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "ҳақиқий эгаси" деган сўзлар "бенефициар мулкдори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар;";


с) 18-бандда:

иккинчи - еттинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан ишга оид муносабатларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинганда;

амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган барча ҳолатларда.";


т) 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилиши лозим, агарда:";


у) 20-1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 26-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


х) қуйидаги мазмундаги 26-3-банд билан тўлдирилсин:

"26-3. Пул ўтказмалари ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.";


ц) 27-1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ч) қуйидаги мазмундаги 27-2-банд билан тўлдирилсин:

"27-2. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини доимий равишда мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек иш самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсда ички аудит хизмати мавжуд бўлган тақдирда, ички назорат фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ушбу хизмат томонидан амалга оширилади.";


ш) 28-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 28 декабрь, 51-сон, 568-модда






















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск