Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Товар-моддий бойликлар ҳисоби /

Воситачилик шартномаси бўйича сотиб олувчига чегирмалар тақдим этиш (СБХ, 52-сон 2020 йил 29 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ

БЎЙИЧА СОТИБ ОЛУВЧИГА ЧЕГИРМАЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ


Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади (ФК 832-м.). Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин.


Фараз қилайлик, ҚҚС тўловчиси бўлган комитент ҚҚС тўловчиси бўлган воситачига реализация қилиш учун таннархи 42 000 минг сўмлик товарларни топширади. Уларнинг сотиш қиймати ҚҚС билан 69 000 минг сўм миқдорида белгиланди.

Воситачилик шартномаси бўйича сотиб олувчиларга 46 000 минг сўм суммадан ортиқ товарларни харид қилиш чоғида 1% чегирма тақдим этилади. 46 000 минг сўмдан кам суммада товарларни харид қилишда 1% чегирма етказиб бериш қиймати учун ҳақ реализация қилиш санасидан кейин 5 кун ичида тўланган тақдирда тақдим этилади.

Воситачининг ҳақи - сотилган товарлар қийматининг 10%и. Агар чегирмалар реализация қилиш санасидан кейин тақдим этилган бўлса, воситачилик ҳақи суммасига тузатиш киритилмайди.

Воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этади. Сотиб олувчилардан тушган пул маблағларини у ўз ҳисобварағига олади, сўнгра уларни комитентга ўз ҳақини чегирган ҳолда ўтказади.



Чегирма товарларни реализация қилиш

пайтида тақдим этилганда


Воситачи комитентнинг бутун товарини - 69 000 минг сўмга реализация қилди. Сотиб олувчига 690 минг сўм (69 000 х 1%) суммада чегирма тақдим этилди. Етказиб беришнинг умумий қиймати чегирма билан 68 310 минг сўмни (69 000 - 690), товарларни чегирма билан реализация қилишда ҳисобланган ҚҚС - 8 910 минг сўмни (68 310 / 115 х 15) ташкил этди.

Воситачилик ҳақи 6 831 минг сўмни (68 310 х 10%) ташкил этади. Воситачи томонидан воситачилик ҳақидан ҳисобланган ҚҚС - 891 минг сўм (6 831 / 115 х 15).

Воситачи комитентга 61 479 минг сўм (68 310 - 6 831) ўтказиши керак.

Комитентда бухгалтерия

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск