ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2004 й. 453-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2004 й.

N 453



"ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Телекоммуникация соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, телекоммуникация миллий тармоқларини ривожлантириш ва унинг барқарор ишлаши бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ахборот хавфсизлигига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришда, унда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларига, шу жумладан "IP-телефонии" технологиясини қўллаган ҳолда чиқишни ташкил этишга алоҳида ҳуқуқлар сақланиб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.

Тегишли лицензиялар асосида ўз фаолиятини амалга оширувчи операторлар ва провайдерлар, фақат "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси техник воситалари орқали телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларига чиқиш ҳуқуқига эгадир.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 428-модда.






































Время: 0.1096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск