ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 820-сон "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 820




ОИЛА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ

ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларини (кейинги ўринларда - марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар марказларни ташкил этишнинг асосий мақсади деб белгилансин:

замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда "Оила - муқаддас", "Соғлом оила - соғлом жамият", "Оила - жамият ва давлат ҳимоясида" ва "Фаровон оила - жамият равнақининг асоси" концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириб бориш;

никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш;

оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, марказларда фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган ўттиз ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар, ўқув юкламаси ҳажми ўн олти соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

марказлар ташкил этилишининг мақсади ва асосий вазифалари;

марказларда машғулотларни самарали ўтказишни ташкил этиш механизми ҳамда уларнинг мониторингини юритиш тартиби;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича машғулотлар йўналишлари ва уларни ўтказиш тартиби.


5. Қуйидагилар марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Марказлардаги машғулотларни самарали ўтказишни ташкил этиш масалалари:

туман (шаҳар) даражасида - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи;

вилоят даражасида - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

7. Машғулотлар ўтказилишини тизимли ташкил этиш мақсадида:

а) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда марказлардаги машғулотларнинг сифатли ва тўлиқ ўтказилишига ҳамда марказлар фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

фукаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларининг никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган ўттиз ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар рўйхатини Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимларига ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этсин;

марказларда никоҳланувчи ёшларга оиладаги эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид машғулотлар ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатсин;

марказлар фаолиятини тарғиб этишда кўмаклашсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда:

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун ўтказиладиган машғулотларга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;

марказлар фаолиятини илмий-методик қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:

оила мавзусига бағишланган таъсирчан видеофильм, видеороликлар, инфографик лавҳалар медиатекасини ташкил этсин;

иштирокчиларни никоҳ ва оила муносабатларини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар билан таъминласин;

оила мавзусига бағишланган таъсирчан видеороликларни "Mening yurtim", "Yoshlar" телеканалларида намойиш этсин;

марказ фаолиятини олий таълим муассасалари битирувчи ёшлари, никоҳ ёшига етган ёшлар орасида тарғиб қилсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти:

оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрласин;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқсин;

умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги икки ой муддатда марказларга машғулотлар учун алоҳида хоналар ажратиш, зарур мебель, маиший ва компьютер техникаси билан таъминлаш чоралари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ўз маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



































Время: 0.2183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск