ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Умумий қоидалар /

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2020 й. 820-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

820-сон қарорига

ИЛОВА



Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида

машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига (кейинги ўринларда - ФҲДЁ органлари) никоҳни қайд этиш бўйича ариза берган шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган ўқув машғулотларини ўтказиш маскани ҳисобланади.


3. Марказларда ташкил этилган ўқув машғулотлар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мустаҳкам, тотув ва бахтли оила яратишга кўмаклашиш, уларга анъанавий оилавий қадриятларни сингдириш, шунингдек, оиланинг замонавий моделини шакллантиришга қаратилади.


4. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда "Оила - муқаддас", "Соғлом оила - соғлом жамият", "Оила - жамият ва давлат ҳимоясида" ва "Фаровон оила - жамият равнақининг асоси" концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириб бориш;

никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш;

оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларни олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш.



2-БОБ. МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Марказлар туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида ташкил этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси:

марказлардаги ўқув машғулотларини ўтказиш юзасидан режалар ва дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда доимий янгиланишини таъминлайди;

ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини жорий этади, ўқув машғулотларига малакали мутахассисларни жалб қилади;

марказлар фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан таъминлашда "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик қилади;

ўқув машғулотларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ўтказилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ва натижалари бўйича фаолиятни такомиллаштиришга кўмаклашади.


7. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари:

марказларда ўқув машғулотларининг самарали ташкил қилинишини таъминлайди, шунингдек, ўқитишнинг ўқув-услубий асосларини ишлаб чиқишга кўмаклашади;

ўқитишни амалга ошириш учун етакчи таълим, илмий-тадқиқот муассасаларидан мутахассислар, шунингдек, амалиётчи мутахассисларни шартнома асосида жалб этади;

никоҳланувчи шахсларнинг машғулотларда рўйхат асосида иштирок этишини ташкил этади;

марказларда машғулотлар мунтазам ўтказилишини таъминлайди, уларнинг мониторингини юритади ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига ойлик, чорак, ярим йиллик, йиллик маълумотлар бериб боради.

8. Марказлардаги машғулотларни самарали ўтказишни ташкил этиш масалалари туман (шаҳар) даражасида - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, вилоят даражасида - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўлимларининг бош мутахассислари, туман (шаҳар) бўлимларининг оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассислари марказларда машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга масъул ҳисобланади.

9. Марказлардаги ўқув машғулотлари режалари ҳар ойда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


3-БОБ. МАРКАЗЛАРДА МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10. ФҲДЁ органлари никоҳни қайд этиш учун ариза берган шахсларга марказларда ихтиёрийлик асосида қуйидаги йўналишлар бўйича бепул ўқишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот беради:

оилавий-ҳуқуқий муносабатлар;

оилавий турмуш психологияси;

репродуктив саломатлик асослари;

иқтисод ва оила бюджети;

ота-оналик ижобий кўникмалари;

маънавий-ахлоқий қадриятлар.

ФҲДЁ органлари ҳар ойнинг якунида оила қуриш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва кейинги ойнинг учинчи санасигача Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.

Ўттиз ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар, никоҳ тузган шахслар, шунингдек, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг томонлари ҳам алоҳида дастур асосида марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин.


11. Ўқув жараёнининг давомийлиги тўрт кундан ортиқ бўлмаслиги, ўқув юкламаси ҳажми эса - 16 соатдан кам бўлмаслиги керак.


12. Марказларда машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бошқармаси томонидан тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳамда ҳудудларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил қилинади.

13. Марказларда машғулотлар ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ўтказилади ҳамда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, тақдимот, интерфаол семинар, амалий машғулот (кейс-стади, "кичик" гуруҳларда ишлаш, "ақлий ҳужум" ва бошқалар).

Машғулотнинг давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.


14. Ўқув жараёни, қоида тариқасида, 15 жуфт никоҳланувчилар иштирокида ташкил қилинади.


15. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлимлари томонидан ҳар чорак бошида ФҲДЁ органларига ўкувлар ўтказиладиган сана ва ўқув режалари етказиб берилади.


16. Ўтказилган машғулотларнинг доимий мониторинги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Марказларда ўқиб чиққан ёш оилаларнинг ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш ва мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, ўқув жараёни янада такомиллаштириб борилади.


17. Ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда сертификат тантанали равишда топширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Марказларда машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, ўқув машғулотларини ўтказишга жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳак тўлаш, курслар тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва канцелярия анжомларини харид қилиш, сертификат тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazida o`qiganligi haqida

SERTIFIKAT IM N 000000

            

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil _______________ dan 20________ gacha

        

(viloyat, tuman (shahar) nomi)

Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazida o`qidi.

Sana _________________ Qayd raqami __________

oila va xotin qizlar

(viloyat, tuman (shahar) nomi)


bo`limi boshlig`i



(familiya, ism, otasining ismi)


(imzo)


Muhr o`ni



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь














































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск