ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 31.12.2020 й. 826-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

826-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш

агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга

молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бизнес-тренинг - маълум бир йўналишда тадбиркорлар, уларнинг ходимларининг (ишчиларининг) билим ва кўникмаларини ҳамда фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқитиш шакли, шу жумладан, онлайн ўқитиш шакли;


бизнес-форум - бизнес вакилларининг маълум бир йўналиш, соҳа ва тармоқдаги бизнес масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиши, шу жумладан, онлайн йиғилиши;


кўргазма-ярмарка тадбирлари - хорижда ва Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган халқаро, минтақалараро, ҳудудлараро кўргазмалар, конфренциялар, фестиваллар, ярмаркалар ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт имкониятларини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирлар, шу жумладан, онлайн тадбирлар;


бизнес-семинарлар - тадбиркорлик фаолиятига оид тажриба, билим ва маълумотлар билан алмашиш мақсадида ўтказиладиган интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли, шу жумладан, онлайн интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли;


экспорт қилувчи ташкилотлар - Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва экспорт фаолиятини амалга ошираётган ёки уни бошлаш истагидаги тадбиркорлик субъектлари;


реклама кампанияси (тақдимот) - маълум бир даврга ва бозорга мўлжалланган, экспорт ҳажмини ошириш бўйича маркетинг мақсадларига эришишга, хусусан, маҳсулотлар (хизматлар) билан таништириш, уларни таклиф этиш ва харидорларни жалб қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш;


стандартлар - cтандартлаш бўйича ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ҳамда хорижий давлатларнинг миллий стандартлари;


мувофиқлик сертификати - сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;


савдо миссиялари - экспорт қилувчи ташкилотлар билан салоҳиятли хорижий харидорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, маҳсулот тақдимотларини ўтказиб, салоҳиятли хорижий харидорлар билан келгусида тузиладиган экспорт шартномаларининг шартларини муҳокама қилиш ва шартномалар тузиш мақсадида ташкил этиладиган тадбирлар.


3. Агентлик томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш;

маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш;

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш;

хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлар учун экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш;

хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш;

кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш;

маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш;

савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш.

Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг вакили қатнашиши талаб этиладиган йўналишларда кўрсатиладиган молиявий ёрдам экспорт қилувчи ташкилотларнинг бир нафар вакили ҳисобга олинган ҳолда қоплаб берилади.


4. Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ ОЛИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ ариза ва буюртманома-анкета тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

а) стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишларида:

стандарт (сертификат) жорий қилиш (олиш) режалаштирилган маҳсулот, жой, объект (ер) майдони ҳажми, ишловчилар сони, ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумотнома;

экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, стандартлар жорий қилинган ва (ёки) мувофиқлик сертификатлари олинган ҳолатларда, харажатларни тасдиқловчи хужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома, тўлов топшириғи ва (ёки) солиштирма далолатнома нусхалари);

б) маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш ҳамда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишларида - маҳсулотларнинг тақдимот материаллари, тарқатма материаллар (тақдимот, видеоролик, брошюра, буклет, ташриф қоғози ва бошқалар - экспорт қилувчи ташкилот танловига кўра);

в) халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш ҳамда хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишларида - экспорт қилувчи ташкилотларнинг, уларнинг маҳсулотлари ва брендларининг (товар белгиларининг) тендер, танлов ёки хорижий ваколатли орган талабларига мувофиқ келиши бўйича солиштирма жадвал шаклидаги маълумот;

г) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида - маҳсулотларнинг техник кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиққан ҳолда етказиб бериш имкониятлари ва шартларини ўзида акс эттирган инглиз, рус ёки экспорт қилувчи ташкилотнинг ихтиёрига кўра бошқа зарур хорижий тилда тайёрланган тижорат таклифлари;

д) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишларида - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот.

Қайта ташкил этиш, тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тугатиш ҳолатидаги Экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

6. Экспорт қилувчи ташкилотлардан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


7. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.


8. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита тақдим қилинганда, аризанинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан экспорт қилувчи ташкилотга берилади.


9. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик экспорт қилувчи ташкилотларга юкланади.



3-БОБ. ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.


11. Агентлик аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда белгиланган тартибда рўйхатга олади.


12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишлари, шартлари ва мақсадларига ҳамда молиявий ёрдам миқдорининг ушбу Низом 18-бандида белгиланган юқори чегараларга, шунингдек, экспорт операциялари бўйича мавжуд муддати ўтган қарздорликнинг мазкур Низомда белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.

Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги миқдори (дебитор қарздорликни ундириш бўйича суд қарори мавжуд бўлган дебитор қарздорлик миқдори бундан мустасно) сўнгги 12 ойда амалга оширилган экспорт ҳажмининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилотнинг камида 51 фоиз улуши иштирокида 2021 йил 1 апрелдан кейин ташкил этилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хомашё товарларидан бошқа товарлар экспортига ихтисослашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган бўлиши керак.

13. Молиявий ёрдам тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.

Агентлик 1 иш куни давомида почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали қабул қилинган қарор тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотларга билдиришнома юборади.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.


14. Агентлик молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган аризалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш тадбирларини (тендер, конкурс ва бошқалар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширади.


15. Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса - қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.


16. Агентлик томонидан ўтказиладиган мониторинг натижаларига кўра Агентлик билан экспорт қилувчи ташкилотлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартнома ижроси шартномада кўрсатилган муддатларда таъминланмаганлиги аниқланган тақдирда, тегишли маблағлар Агентлик томонидан юборилган ёзма билдиришнома қабул қилинган санадан бошлаб 10 иш куни давомида айбдор томонидан қайтарилиши керак.

Экспорт қилувчи ташкилотлар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ва Агентлик ўртасида тузилган шартнома шартларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.


16-1. Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:

маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида - 6 ой муддатда;

савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида - 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.

Бунда объектив сабаблар ва аниқ шартномалар бўлган тақдирда юқоридаги мажбуриятларни бажариш муддати Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 12 ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.

16-2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойнинг якуни билан Агентликка Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган савдо уйлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиб боради.


4-БОБ. МАҚСАДЛИ МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ПРЕДМЕТИ


17. Молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади:

1) стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида:

стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш;

республикада ва хорижда маҳсулотларни сертификатлаш;

мувофиқликни баҳолаш;

омологация;

республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш талабларини ишлаб чиқиш;

маҳсулот намуналарини хорижда ва (ёки) Ўзбекистон Республикасидаги лабораторияларда текшириш, синовдан ўтказиш, хулосалар олиш, хориждаги лабораторияларга маҳсулот намуналарини етказиб бериш, сақлаш ва (ёки) йўқ қилиш, шу жумладан, хорижий харидорларнинг талабларини бажариш ва экспорт шартномалари ижросини таъминлаш;

2) маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш йўналишида:

реклама баннерлари, интерактив ва ёруғлик диодли кўча экранларини, шу жумладан, аэропорт терминалларида ўрнатиш, тарқатма материалларни тайёрлаш;

қидирув машиналари асосида сайтни оптималлаштириш хизматларидан фойдаланиш (Search Engine Optimization - SEO);

қидирув маркетингини ўтказиш (Search Engine Marketing - SEM);

материалларни жамоатчилик ҳамжамиятлар, форумлар, ижтимоий тармоқлар, шу жумладан, хештеггингда нашр этиш орқали ижтимоий хизматларда сайтни тарғиб қилиш;

рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда хорижий телевидение ва радиода, ижтимоий тармоқлар, мобиль иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш, шунингдек, чет элдаги газеталарда, бизнес журналларда ва каталогларда нашр қилиш;

маҳсулот ва хизматларни халқаро электрон савдо майдончаларига, шу жумладан, уларда рўйхатдан ўтиш ва аъзо бўлиш орқали жойлаштириш;

3) халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида:

рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш;

тендер ҳужжатларини олиш;

4) хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида:

рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар;

рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари) ҳужжатлари ва намуналарини тегишли хорижий ваколатли органларга етказиб бериш;

рўйхатдан ўтказишда хорижий давлатдаги ташкилотлардан талаб этиладиган қўшимча ҳужжатларни олиш;

5) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлар учун экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш йўналишида:

биноларни ижарага олиш;

техник таъминот;

қўшимча ускуналарни ўрнатиш ва демонтаж қилиш;

ўтказиладиган тадбир ҳақида ахборотни тарқатиш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг хизматларидан фойдаланиш;

хорижий компаниялар ва (ёки) мутахассислар (мураббийлар) хизматларидан фойдаланиш (хизмат ҳақи, уй ижараси, меҳмонхона тўлови, транспорт харажатлари, вакиллик харажатлари, эсдалик совғалар учун харажатлар);

таржимонлик хизмати;

ахборот-тақдимот материаллари, буклетлар тайёрлаш;

кофе-брейкларни ташкил қилиш;

маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш, уларнинг иштирокини таъминлаш (транспорт харажатлари);

аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш;

6) хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишида:

бизнес-семинарлар, тренинглар ва форумларда иштирок этиш (қатнашиш тўлови, транспорт харажати - эконом класс учун, меҳмонхона харажати - стандарт номер учун);

савдо миссияларини ташкил этиш (транспорт ва меҳмонхона харажатлари, хорижий компаниялар, мутахассисларнинг хизмат ҳақи, бинони ижарага олиш, техник таъминот, ахборот-тақдимот материалларини тайёрлаш, эсдалик совғалари олиш, кофе-брейклар ташкил этиш, вакиллик харажатлари, аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш, делегацияга чет элда ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлар ҳақи, учрашув, трансфер, кузатиш, таржимон, гид хизматлари ва бошқалар);

7) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида (экспорт қилувчи ташкилотлар алоҳида ўзи шахсан ижарага олган майдонда қатнашган ҳолатлардан ташқари):

рўйхатга олиш йиғимлари;

кўргазма майдонларини (шу жумладан, стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш;

стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш, фриз ёзуви хизмати, стенд дизайнини яратиш, аутсорсинг хизматлари;

электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш;

маҳсулотлар намуналари ва бошқа кўргазма экспонатларини хорижий давлатдаги кўргазма-ярмарка тадбирлари майдонига етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;

қўшимча кўргазма хизматларидан фойдаланиш (стендни тозалаш, қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва бошқалар);

салоҳиятли импорт қилувчи харидорларни топиш учун ихтисослашган хорижий компаниялар хизматларидан фойдаланиш;

тақдимот материаллари, тарқатиш учун материаллар (брошюралар, ташриф қоғозлари, буклетлар ва бошқалар) тайёрлаш;

8) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида:

маҳсулот намуналарини почта ва курьерлик хизматларидан фойдаланган ҳолда етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;

маҳсулот намуналарини транспорт компаниялари хизматларидан фойдаланган ҳолда етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;

маҳсулот намуналарини хорижий давлатда импортга расмийлаштириш (хорижий давлат қонунчилигига мувофиқ намуна сифатида юборилган маҳсулотларни импорт қилишда тўловлар ундирилиши белгиланган ҳолларда);

9) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида:

рўйхатга олиш йиғимлари;

офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;

электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;

реклама кампанияларини ташкил қилиш.


5-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ


18. Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида - 100 фоиз, бироқ битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, стандартлар жорий қилинган ва (ёки) мувофиқлик сертификатлари олинган ҳолатларда шартнома қийматининг 80 фоизи, бироқ ушбу йўналиш учун белгиланган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда (электротехника саноати маҳсулотлари учун Европа Иттифоқи давлатларида талаб этиладиган стандарт ва сертификатларни жорий этиш бўйича чекловларсиз ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қоплаб берилади) молиявий ёрдам кўрсатилади;

маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш йўналишида - 100 фоиз миқдорда, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун бир календарь йилида 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида - 100 фоиз миқдорда;

хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида - 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар ва бизнес-форумларда иштирок этиш, хорижий давлатларга савдо миссиялари ташкил этиш, шу жумладан, бундай тадбирларни Ўзбекистон Республикасида ташкил этиш йўналишида - 100 фоиз миқдорда ҳақиқий харажатлар бўйича;

кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида - 100 фоиз миқдорда Агентликнинг ҳақиқий харажатлари бўйича чекланмаган миқдорда. Кўргазма-ярмарка тадбирларида ўз маблағи ҳисобидан иштирок этган тадбиркорларнинг харажатлари Агентлик томонидан қоплаб берилмайди;

маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида - 100 фоиз миқдорда, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун бир календарь йилида жами 2000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида - 50 фоиз миқдорда. Шу билан бирга, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари учун - 50 фоиз миқдорда, лекин 4-иловага мувофиқ савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда, битта экспорт қилувчи ташкилот учун жами 100 квадрат метргача (омборхоналар учун 500 квадрат метргача) бўлган майдон ҳисобига тўлаб берилади.

Бунда тўловлар Агентлик томонидан тузиладиган шартномаларга асосан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи тегишли ташкилотларга тўғридан-тўғри амалга оширилади.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тўловлар амалга оширилган ҳолатларда, хорижий валютадаги харажатлар бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдори экспорт қилувчи ташкилотлар тўловларни амалга оширган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланади.



6-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ

РАД ЭТИШ ТАРТИБИ


19. Қуйидагилар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ белгиланган ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан сўралаётган молиявий ёрдамнинг мазкур Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқлиги;

экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги (экспорт қилувчи ташкилотларнинг экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги миқдори сўнгги 12 ойдаги экспорт ҳажмининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган ва дебитор қарздорликни ундириш бўйича суд қарори мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно);

экспорт қилувчи ташкилотлар тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.


20. Бошқа сабабларга кўра молиявий ёрдам кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.


21. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилотларга Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган рад этиш сабаблари, шунингдек, экспорт қилувчи ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган ҳолда асосли хулосани юборади.


22. Экспорт қилувчи ташкилотлар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, белгиланган муддатда ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.


23. Экспорт қилувчи ташкилот белгиланган муддатда молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.


24. Аризани қайта кўриб чиқишда Агентлик томонидан рад этишнинг илгари ёзма равишда айтилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.


25. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.


26. Экспорт қилувчи ташкилотлар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



7-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИДАН МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


27. Экспорт қилувчи ташкилотларга харажатларни қоплаш бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам билан боғлиқ Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


28. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ Агентликнинг тасдиқланган смета бўйича буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.


29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ молиялаштирилади.


30. Хориждаги шартномалар бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида" 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


31. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


33. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юкланади.


34. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспорт қилувчи ташкилотларга ушбу Низомга мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолиятининг самарадорлигини мониторинг қилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Экспорт қилувчи ташкилотларга

молиявий ёрдам кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Экспорт қилувчи ташкилотлар


Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этиш.


Экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра










2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Аризаларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунида










3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Экспорт қилувчи ташкилотларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш.


Молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган аризалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш тадбирларини (тендер, конкурс ва бошқалар) амалга ошириш.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб1 иш кунида



қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда










4-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича тўловларни амалга ошириш:


а) Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномалар бўйича;


б) амалга оширилган харажатлар бўйича.


Шартномада белгиланган муддатда


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида










5-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Экспортни рағбатлантириш агентлиги билан экспорт қилувчи ташкилот ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома ижросини мониторинг қилиш.


Доимий равишда



          





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги



Молиявий ёрдам олиш тўғрисида ариза


қуйидагиларда молиявий ёрдам

(экспорт қилувчи ташкилотнинг номи)


кўрсатишингизни сўраймиз*:

q

стандартини жорий қилиш (мувофиқлик сертификати олиш)

                              (стандарт, сертификат номи)

q

тақдимот ва реклама кампаниялари ўтказиш (талаб қилинадиган хизматлар (ишлар) тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш (қатнашиладиган тендер ва танлов ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

маҳсулотини (брендини, товар белгисини)                                           даги

                               (маҳсулот номи)                                                                                                                                            (давлат номи)


да рўйхатдан ўтказиш

                                                                             (ваколатли орган номи)

q

да бўлиб ўтадиган бизнес-семинарда (бизнес-тренинг, савдо миссияси,

                              (давлат номи)


бизнес-форумда) иштирок этиш (тадбир ҳақида маълумот, ўтказиш санаси бўйича маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

да бўлиб ўтадиган                                                                   хорижий

                                    (давлат номи)                                                                                                  (кўргазма, ярмарка номи)


кўргазмасида (ярмаркада) иштирок этиш (кўргазма, ярмарка тўғрисида маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

маҳсулотлар намуналарини                                                                         даги хорижий

                                                                                                                                                          (давлат номи)


харидорга (ташқи савдо уйига, шоу-румга, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига) юбориш (маҳсулотлар номлари, миқдори, ўлчамлари, қиймати тўғрисида маълумотлар, расмлари ва тижорат таклифи илова қилиниши зарур)

q

да савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини

                               (давлат номи)


савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши зарур)

*) Юқоридаги бандлардан бирининг танланиши ва шу бандда сўралган зарур маълумотлар илова қилиниши зарур.


1. Анкета;


2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади);

3. …


раҳбари



(экспорт қилувчи ташкилот номи)



(Ф.И.О.)





Низомга

3-ИЛОВА



Буюртманома-анкета

1.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг номи:



2.

Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими):



3.

Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail):



4.

Экспорт қилувчи ташкилот веб-сайти:


(агар мавжуд бўлса)

5.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг ташкил топган йили:



6.

Экспорт қилувчи ташкилотнингжойлашган ери (почта манзили):



7.

Штат (ишчилар сони):



8.

Сўнгги ҳисобот йилида маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори ва қиймати):

1.

2.

...


(агар мавжуд бўлса)

9.

Сўнгги ҳисобот йилида маҳсулот турлари бўйича экспорт ҳажми (миқдори ва қиймати, минг долларда):

1.

2.

...


(агар мавжуд бўлса)

10.

Сўнгги ҳисобот йилида маҳсулотлар экспорт қилинган давлатлар номи ва экспорт ҳажми (минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

11.

Жорий қилинган (олинган) стандарт (сертификат) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (стандарт (сертификат) номи, йили, молиявий ёрдам миқдори - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

12.

Жорий қилиш (олиш) режалаштирилган стандарт (сертификат) номи*



13.

Стандарт (сертификат) жорий қилингандан (олингандан) сўнг режалаштирилган йиллик ўртача ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми (минг долларда) - келгуси 2 йил учун, экспорт қилиш режалаштирилган давлатлар номи*



14.

Сўнгги икки йилда тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказилган давлатлар (оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (мурожаатлар сони, давлатлар номи, йили, молиявий ёрдам миқдори - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

15.

Тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш режалаштирилган давлатлар ва оммавий ахборот воситалари номи**



16.

Сўнгги икки йилда иштирок этилган халқаро тендерлар ва танловлар (сони, давлати), эришилган шартномалар қиймати, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (сони, давлати, йили, молиявий ёрдам миқдори - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

17.

Хорижий ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган маҳсулотлар (номи, давлати, йили), шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (маҳсулот ва давлат номи, йили, молиявий ёрдам миқдори - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

18.

Сўнгги икки йилда иштирок этилган бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар (номи, давлати), шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (номи, давлати, йили, молиявий ёрдам миқдори - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

19.

Сўнгги икки йилда иштирок этилган кўргазма-ярмарка тадбирлари (номи, давлати, йили), эришилган экспорт шартномалари (сони ва қиймати - минг долларда), шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (номи, давлати, йили, тузилган меморандум, келишув ёки экспорт шартномаларисони ва уларнинг умумий қиймати - минг долларда, молиявий ёрдам миқдори - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

20.

Иштирок этиш режалаштирилган кўргазма-ярмарка тадбири номи, ўтказилиш жойи (давлати), санаси, намойиш этиладиган маҳсулотлар номи***



21.

Маҳсулотлар намуналари юборилган давлатлар ва маҳсулотлар номи, эришилган экспорт ҳажми, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (давлатлар ва маҳсулот номи, мурожаатлар сони, молиявий ёрдам миқдори ва йиллар кесимида эришилган экспорт ҳажми - минг долларда)


(агар мавжуд бўлса)

22.

Намуналари юбориш режалаштирилган маҳсулотлар, давлатлар, харидорлар, ташқи савдо уйлари ва шоу-румлар, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари номи, маҳсулотлар оғирлиги (кг), имзоланиши кутилаётган шартнома ҳажми - минг долларда****



             

Изоҳ.

*) Стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида мурожаат қиладиган экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тўлдирилади.

**) Маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш йўналишда мурожаат қиладиган экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тўлдирилади.

***) Кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида мурожаат қиладиган экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тўлдирилади.

****) Маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан,, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида мурожаат қиладиган экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тўлдирилади.



раҳбари





(экспорт қилувчи ташкилот номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)





Низомга

4-ИЛОВА


Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини

ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб

бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар


1 квадрат метр учун АҚШ долларида

Харажат

номи

Қўшни

давлат-

лар


Россия

Федера-

цияси


Кавказ

давлатлари

(Озарбайжон,

Арманистон,

Грузия),

Беларусь,

Укараина,

Молдова

ва Туркия


Осиё қитъаси


Европа

қитъаси


Аме-

рика

қитъаси

Африка

қитъаси


Бош-

қалар

(Австра-

лия ва

орол дав-

латлар)


Яқин

Шарқ

ва бошқа

Осиё дав-

латлари


Осиё-

Тинч

океани

давлат-

лари


Офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари*


6

20

8

8

26

31

26

6

26

          

*) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда, зарур ҳолларда, савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб боради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь












































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск