ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 834-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 834



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

834-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти масалалари тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 566-сон қарорининг 5-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги" сўзлари "Марказий банки" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги" сўзлари "Марказий банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 29-сон, 335-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари "Марказий банкига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг еттинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банднинг еттинчи хатбошидаги "Қимматбаҳо металлар агентлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 28-банднинг иккинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари "Марказий банкига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 38-сон, 1051-модда) билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари "Марказий банкига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги" сўзлари "Марказий банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банддаги "ва Агентликка" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банддаги "ҳақиқий оғирлиги тўғрисида Агентлик ахбороти асосида" сўзлари "ҳақиқий оғирлигидан келиб чиқиб," сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги "Марказий банк ва Агентликка" сўзлари "Марказий банкка" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Марказий банк тўлови амалга оширилган тегишли миқдордаги қимматбаҳо металлар пластиналарини бош тижорат банкларига тақдим этади";


д) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 11-банддаги "Агентликдан" сўзи "Марказий банкдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) Низомга 1-иловада:

"2-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидан "ва Қимматбаҳо металлар агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Тадбирлар" устунидан "Марказий банк ва Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари "Марказий банкка" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидан "ҳақиқий оғирлиги тўғрисида Агентлик ахбороти асосида" сўзлари "ҳақиқий оғирлигидан келиб чиқиб," сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Марказий банк ва Агентликка" сўзлари "Марказий банкка" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Қимматбаҳо металлар агентлиги" сўзлари "Марказий банк" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Қимматбаҳо металлар агентлигидан" сўзлари "Марказий банкдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) Низомга 3-илованинг изоҳидаги "Марказий банк ва Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари "Марказий банкка" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 819-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг бош директори Б.Б. Собиров" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган айрим товарларни беғараз бериш тўғрисида" 2018 йил 8 майдаги 345-сон қарорининг 1-бандидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига" сўзлари "Марказий банкига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Агентликнинг" сўзи чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 46-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика олий таълим муассасаларида "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар тўлов-контракт асосида доимий яшаш жойидаги юридик техникумга қабул қилинишлари мумкин".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати "Тошкент шаҳар" бўлимининг 267-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

267.

Илгариги Азово-Донск банки биноси


1915 йил

Зарафшон кўчаси, 4-уй


Давлат мулки

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


".

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

834-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорининг 6-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2003 йил 2 июлдаги 300-сон қарорининг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь




















































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск